Қонунийлик ва адолатни эслаб қолган палата
Бир қанча каналларда пиар учун тарқатилаётган сўровда Савдо-саноат палатаси қонунийлик ва адолатни эслаб қолганини кўриш мумкин (суратда).
Бу ҳолат Солиқ қўмитаси пиарга ўч "Инбазар" МЧЖни ёпишга қарор қилганида юз бергани қизиқ. Палата ва қўмита пиарга ўч ва доим "апоқ-чапоқ" экани янада қизиқ.
Тадбиркорлар қуёш панелига мажбурланаётган бир пайтда бу палата бормиди ўзи?
Монополия таъсирида бўғилаётган тадбиркорларни ССП ҳимоя қилмаса, ким ҳимоя қилади?
Ёки улар президент тадбиркорлар билан учрашадиган пайтдагина шунақа популист бўлиб оладими?
Ёинки "Инбазар" МЧЖга шунчалик ачиняптикин? Бошқа манфаатли томони йўқдир, деган умиддамиз.
@media24uz

👍7😁2
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Ҳужжатда коррупциявий омил аниқланса, у рўйхатдан ўтказилмайди, демоқда Адлия вазирлиги
Бугунги Сенат ялпи мажлисида Адлия вазири ўринбосари исталган ҳужжатда коррупциявий омил аниқланса, бу ҳужжат қайта ишлашга юборилиши ёки рўйхатга олинмаслигини айтди.
Яъни адлия вазирлиги мулозимининг тушунтиришича, бу бўйича аниқ механизм бор ва у ишлаяпти. Демак, бу механизм ишга тушганига аниқ бир йилдан ошган.
Нима демоқчимиз? Шу йил 31 март (якшанба дам олиш) куни Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов машиналарни рўйхатдан ўтказиш нархларини бир неча ўн каррасига ошириш ҳақидаги буйруқни имзолаганди.
Адлия вазирлиги эса ўша буйруқни айни шу куни, 2024 йил 31 март якшанбада рўйхатдан ўтказган. Буйруқда айтилишича, иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган. Вазир Қўчқоров бу келишувга 2024 йил 30 март шанба куни имзо қўйган.
Хўш, Адлия вазирлигига катта савол: дам олиш куни имзоланиб ва эртасига шошилинч кучга кирган бу ҳужжатда коррупциявий омил йўқмиди? Йўқ бўлса, нега дам олиш куни имзоланди? Бир кун кутиб турилмади, масалан?
Аксилкоррупция агентлиги бу ҳолатни, ҳужжатни ўрганиб чиққанмиди, хулоса берганмиди?
Ва албатта, Рақобат қўмитаси бир неча ўн бараварга оширилган ва рекламасида чалғитиш усули бор бу ҳужжатни энди текшириб кўра оладими?

👍7🤬4🤯2
  Партияларнинг ижтимоий тармоқлардаги жудаям ёмон пассивлиги ҳақида
Сайлов яқинлашгани сари Ўзбекистонда мавжуд сиёсий партиялар турли медиа ресурслар орқали тарғибот ишларини амалга оширмоқда. Албатта, бу нормал ҳолат. Партиялар ОАВда кўп кўринишини эса қўллаб-қувватлаш лозим.
Бугун масаланинг бошқа бир жиҳати – партияларнинг ўзини ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари қанчалик фаол эканини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Маълумотлар очиқ платформалар орқали ўрганилди, рақамлар 22.09.2024 ҳолатига ҳисоб-китоб қилинди.
1. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Мазкур партиянинг Telegram каналида – 18,2 мингдан ортиқ, Facebook саҳифасида – 8,9 мингдан ортиқ, Instagram саҳифасида – 17,5 мингдан ортиқ, YouTube каналида – 1 мингдан ортиқ обуначи бор.
Париянинг Telegram’даги расмий канали – @uz_milliytiklanish. uz.tgstat.com’нинг кўрсатишича, 1 та постнинг ўртача қамрови 2 928 тани ташкил қилмоқда. Фоиз ҳисобида бу мавжуд 18,2 мингдан ортиқ обуначининг ўртача 16 фоизини ташкил этади.
2. Ўзбекистон Халқ демократик партияси
Мазкур партиянинг Telegram каналида – 19,4 мингдан ортиқ, Facebook саҳифасида – 4,9 мингдан ортиқ, Instagram саҳифасида – 1,4 мингдан ортиқ, YouTube каналида – 5 мингдан ортиқ обуначи бор.
Партиянинг Telegram’даги расмий канали – @uzxdpmk. uz.tgstat.com’нинг кўрсатишича, 1 та постнинг ўртача қамрови 3 613 тани ташкил қилмоқда. Фоиз ҳисобида бу мавжуд 19,4 мингдан ортиқ обуначининг ўртача 18,6 фоизини ташкил этади.
3. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
Мазкур партиянинг Telegram каналида – 11,9 мингдан ортиқ, Facebook саҳифасида – 36 мингдан ортиқ, Instagram саҳифасида – 11,4 мингдан ортиқ, YouTube каналида – 75,9 мингдан ортиқ обуначи бор.
Партиянинг Telegram’даги расмий канали – @uzlidep. uz.tgstat.com’нинг кўрсатишича, 1 та постнинг ўртача қамрови 3 007 тани ташкил қилмоқда. Фоиз ҳисобида бу мавжуд 11,9 мингдан ортиқ обуначининг ўртача 25,2 фоизини ташкил этади.
4. Ўзбекистон Экологик партияси
Мазкур партиянинг Telegram каналида – 29,5 мингдан ортиқ, Facebook саҳифасида – 5,1 мингдан ортиқ, Instagram саҳифасида – 3 мингдан ортиқ, YouTube каналида – 600 дан ортиқ обуначи бор.
Партиянинг Telegram’даги расмий канали – @ecopartyuzb. uz.tgstat.comънинг кўрсатишича, 1 та постнинг ўртача қамрови 2 771 тани ташкил қилмоқда. Фоиз ҳисобида бу мавжуд 29,5 мингдан ортиқ обуначининг ўртача 9,4 фоизини ташкил этади.
5. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси
Мазкур партиянинг Telegram каналида – 18,1 мингдан ортиқ, Facebook саҳифасида – 6,7 мингдан ортиқ, Instagram саҳифасида – 4,2 мингдан ортиқ обуначи бор.
YouTube канали учун партия сайтида кўрсатилган ҳавола орқали кирилганда “бу ҳисоб фойдаланувчи юклаган материалларда муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида учинчи томондан юборилган бир нечта даъволар туфайли тугатилган”, деган маълумотга дуч келиш мумкин.
Партиянинг Telegram’даги расмий канали – @adolat_uz. uz.tgstat.com’нинг кўрчатишича, 1 та постнинг ўртача қамрови 962 тани ташкил қилмоқда. Фоиз ҳисобида бу мавжуд 18,1 мингдан ортиқ обуначининг ўртача 5,3 фоизини ташкил этади.
Партияларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларининг қанчалик фаоллиги асосан Telegram’даги каналлари мисолида ўрганилди ва рақамлар барчасининг кўрсатгичлари жудаям ёмон аҳволда эканини яққол кўрсатмоқда. Бундан ташқари, айрим партиялар Telegram’даги расмий каналига “накрутка” қилган ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

👍4😁1🤬1
  Болаларингизни мактаб-боғчага юборманг!
Агар фарзандингиз узоқ яшашини истасангиз, қайсидир носоғлом ҳайдовчи босиб кетишини хоҳламасангиз, болангизни кўчага чиқарманг.
Ўзбекистонда давлат ҳали болалар ўлимига қарши ҳеч нима қила олмаяпти экан, бу борада давлатга ишонч қайта тикланиши учун ўта қатъий чоралар ва чекловлар зарур.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг янги бошлиғи катта минбарда оғиз кўпиртириб нималарни мақтанганини ўлиб кетган у мурғак болалар билмайди.
Тезликни тинмай ошираётган, қоидаларни менсимаётган ҳайдовчиларни аёвсиз жазолаши керак бўлган жарима баллари ҳақидаги қонун лойиҳасини ИИВ ҳалигача чўзиб келяпти.
Аксинча, ИИВ халқ ёки болачаларнинг эмас, ўз ходимлари хавфсизлигини ўйлаб, уларни суратга олганларни қамашга уриниш билан овора.
Қайсидир валломат истаганча йўл қоидаларини бузиши, кимнингдир эркатойи бемалол катта тезликда учиртириб юриши каби сурбетликларга ҳали-вери чек қўйилмаса керак.
Шунинг учун аслида халқни ҳимоя қилиши керак бўлган ИИВ бор экан, бу давлатда болаларимиз эркин юришига ишониб қолманг!
Афсуски, парадокс шундай!

👍23🤬2
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  200 минг доллар олган бу спортчига 2 млн сўм ҳам чиқмайдиган жаримани тўлаб қўйиш у даражада қийин бўлмагани учун бемалол шаҳар марказида 110 км/с тезликда юрган.
Бюджет пулларидан қисиб, Президент совғасини олиб, кейин уни мақтаниб чиққани етмагандек, энди бу олимпиадачимиз автотеррорчига айланмоқда.
Ҳаммага ўрнак ўлароқ кўрсатиладиган, ортидан минглаб ёшлар эргашадиган ва ҳавас қиладиган спортчининг бу ишидан кейин болаларимиз ҳаёти ҳали-вери хавфсиз ва осойишта бўлмайди.
Жаримаси ва жазоси сариқ чақалик қийматсиз қоидалар яна бузилаверади.
Ўткинчи мол-дунёни ўйламай, болаларингизни асранг!

🤬25👍4😱2
  Умрага давлат монополияси қайтяпти
Дин ишлари бўйича қўмита Умра зиёрати бўйича хизматлар яна монополлаштирилаётганини билдирди. Хусусийларга берилгунга қадар ҳам шундай эди.
Хусусий туроператорлар томонидан зиёратга бориб келаётганлар арзонга тушаётганди. Энди давлатники сезиларли даражада қимматлаши мумкин.
Энди лицензияга эга туроператорлар томонидан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш 5 октябргача амалга оширилади. 5 октябрдан кейин бу бўйича барча фаолият ноқонуний ҳисобланади.
Ушбу қонунбузарлик учун юридик шахсларга БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) миқдорида жарима солинади.
Бундай чоралар зиёрат пайтидаги алдовлар ва фирибгарликлар кўпайиб кетгани билан изоҳланган.

👎17👍4
  Депутатликка сайланса, ишдан кетадиган раҳбарлар
27 октябрда депутатлик сайловлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг 5 та партиясидан номзодлар қўйиляпти. Номзодлар орасида амалдорларни ҳам кўриш мумкин.
Агар улар депутат бўлиб сайланса, қоидаси бўйича, ҳозирги лавозимидан бўшаши керак.
ЎзЛиДеП:
▪️Жамшид Хўжаев, бош вазир ўринбосари;
▪️Ҳилола Умарова, мактаб-боғча вазири;
▪️Раҳим Ҳакимов, президент маслаҳатчиси 1-ўринбосари;
▪️Даврон Ваҳобов, ССП раиси;
▪️Алишер Саъдуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори;
▪️Сардор Эргашев, Тошкент тумани ҳокими.
ХДП:
▪️Зулайҳо Маҳкамова, бош вазир ўринбосари;
▪️Шерзод Шерматов, Рақамли технологиялар вазири;
▪️Нуриддин Исмоилов, Қонунчилик палатаси спикери;
▪️Салауддин Худойбергенов, Қорақалпоғистон халқ қабулхонаси мудири.
Миллий тикланиш:
▪️Акмал Саидов, Қонунчилик палатаси спикери 1-ўринбосари;
▪️Қаҳрамон Қуронбоев, Маҳалла уюшмаси раиси;
▪️Озодбек Назарбеков, Маданият вазири;
▪️Озода Парпибоева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;
▪️Шуҳрат Атабоев, Халқ банки раиси;
▪️Гулчеҳра Рихсиева, Шарқшунослик университети ректори;
▪️Шуҳрат Сирожиддинов, Тил-адабиёт университети ректори;
▪️Шуҳрат Ризаев, Кинематография агентлиги директори;
▪️Дурдона Раҳимова, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари;
▪️Гулистон Кожабаева, Қорақалпоғистон мактаб вазири.
Адолат:
▪️Акбар Тошқулов, Адлия вазири;
▪️Акмал Бурҳонов, Аксилкоррупция агентлиги директори.
Экопартия:
▪️Азиз Абдуҳакимов, Экология вазири.
Шоу-бизнес:
▪️Гавҳар Зокирова, Миллий тикланиш;
▪️Раъно Зокирова, Адолат;
▪️Ҳилол Насимов, Миллий тикланиш;
▪️Муҳаммадали Абдуқундузов, Миллий тикланиш;
▪️Азим Муллахонов, ХДП;
▪️Ёдгор Саъдиев, ЎзЛиДеП;
▪️Раъно Шодиева, ЎзЛиДеП;
▪️Дилноза Кубаева, Экология.

😁11👍7🤔4
  Вазир шу пайтгача нима қилди?
Бу саволнинг жавоби ҳозирча битта – энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Бойсундаги заҳарланиш бўйича фақат брифинг қилди.
Тўғри, орада рус оғалари билан ҳам учрашиб олди. Аммо катта иши брифинг бўлди. Брифингда эса деярли янги ва тайинли гап айтилмади.
Бойсундаги ҳолатни яшириш учун феодалларча иш тутиш яна бошланди. Бир университет ректори у ерга бориб, ижобий руҳдаги репортаж тайёрлашга уринган. Мана ҳаммаси яхши, ваҳима қилманг, деган.
Бошқа журналистлар эса унинг гапларига тескари ҳолатларни фош қилмоқда. Аҳолининг газдан заҳарланиши кун сайин ортса ортяптики, камаймаяпти.
Жаноб Раматов қаерда, нима билан банд? Президентга хабар берилди, дейишганди. Ростдан шундаймикин? Хабари бўлганда бу ҳолатга ташлаб қўймасди. Демак, ёлғон маълумот беришган, давлат раҳбарини алдашган.
Касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади. У ерда одамлар яшаяпти, одамлар кўчяпти, одамлар заҳарланяпти, асло роботлар ёки жонсиз нарсалар эмас. Ҳайвонлар ҳам заҳарланган, аммо улар тилсиз, арз қилолмайди.
Бунчалар сурбетликка борманглар энди! Болалар, бегуноҳ инсонларнинг қарғиши ва уволи тутмасин.
Шундай деймизу, заҳарланиб ўлган болалар ишида айбдор Боситхонова ҳамон лавозимида қолаётгани энергетиклар ҳам шундай беғамликда юришига ишорадек.

👍15
  Битта жойда 2 та раҳбар алмашиб ишлаяпти
"Тошшаҳарнур" раҳбарлари билан қизиқ ҳолатга кўзимиз тушди. 2 одам бир неча йилдан бери ДУКни алмашиб бошқаряпти.
Булар – Умидбек Рустамбоевич Ражабов ва Шомансур Тўйчиевич Аҳмедов.
Жамоатчиликка маълум бўлишича, 2022 йил августда Ш.Т.Аҳмедов ишдан кетиб, У.Р.Ражабов тайинланган.
2023 йил январда У.Р.Ражабов кетиб, Ш.Т.Аҳмедов келган. Бугун эса Ш.Т.Аҳмедов кетиб, ўрнига яна У.Р.Ражабов тайинланган.
Бир пайтлар Россияни Медведев ва Путин шунақа келишиб, алмашиб бошқариб кўришган эди.
Ё бу лавозимда пул кўп айланади, ё Тошкентда бошқа кадрлар қуриб қолган.

😁16🤬3👍2🤯2
  Россия томони Ўзбекистонга Украина тақдирини эслатишга тушди
Россия федерал кенгаши раиси ўринбосари Андрей Климов деган одам Ўзбекистонга Украина тақдирини эслатиб, унга таққослаш ҳаракатларини бошлади.
Бу жуда жиддий сигнал. Аввалига Мария Захарова (яна бир бор) дегани ички ишимизга аралашаётганди. Депутатимиз Алишер Қодиров "аввал ўз муаммоингни ҳал қилиб ол" деган жавобни берган.
Гап шундаки, Тошкентдаги бир мактабда рус тили дарсида рус тили ўқитувчиси бир ўқувчини русча гапирмагани учун калтаклаганди.
Буни баҳона қилиб, руслар энди очиқчасига таҳдидга ўтишяпти. Ташқи ишлар вазирлари бир-бирининг ички ишига аралашмасликка келишиб олгани дипломатик усул холос. Тиржайиб жон олади, дегандай.
Бу келишув совимай туриб, Климовнинг "акиллаши" жуда шубҳали ва ҳатто хавотирли. Улар Ўзбекистоннинг бошига Украина кунини солиш ниятида эканини айтмоқчи шекилли.
Вазирларимиз ҳам руслар билан "апоқ-чапоқ" бўлишни секин камайтириши керак. Уларнинг пинҳоний ниятлари юзага чиқа бошлаяпти.

🤬16👍12😁3👎2🤯1😱1
  Илҳом Маҳкамов ва Қувондиқ Саноқулов федерацияларидаги қилмишлар
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва "Навоий кон-металлургия комбинати" раиси Қувондиқ Саноқулов бир вақтнинг ўзида Баскетбол ва Сузиш федерацияларига ҳам раислик қилади.
Федерацияларда эса талон-тарожликлар авжига чиққан. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳисоботларидан маълумот олиш мумкин.
Масалан, Баскетбол федерацияси ижрочи директори Ю.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона(аслида етказиб берилмаган)  махсус ускуналар учун 197 млн сўмни талон-торож қилган.
Федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. корпоратив пластик картадан ноқонуний 162 млн сўм маблағни ўзлаштирган. Улар федерацияга гўёки ҳомийларни жалб қиламан деб, сохта шартнома расмийлаштириб, 130 млн сўмни "туя қилган".
Шунингдек, Сузиш федерацияси мансабдор шахслари федерация бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари ва бошқа 15 нафар фуқарони Туркияга дам олишга юбориб, 405 млн сўмни талон-торож қилишган.
Амалда ўтилмаган ўқув-машғулот йиғинлари учун сохта буйруқлар асосида 458 млн сўм, халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар ажратган 1,2 млрд сўм пуллар талон-торож қилинган.
Бошқа федерацияларда ҳам шундай ҳолатлар бўлаётгандир. Тез орада барча спорт федерацияларига кимлар раислик қилаётганини очиқлаймиз.
@media24uz
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва "Навоий кон-металлургия комбинати" раиси Қувондиқ Саноқулов бир вақтнинг ўзида Баскетбол ва Сузиш федерацияларига ҳам раислик қилади.
Федерацияларда эса талон-тарожликлар авжига чиққан. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳисоботларидан маълумот олиш мумкин.
Масалан, Баскетбол федерацияси ижрочи директори Ю.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона
Федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. корпоратив пластик картадан ноқонуний 162 млн сўм маблағни ўзлаштирган. Улар федерацияга гўёки ҳомийларни жалб қиламан деб, сохта шартнома расмийлаштириб, 130 млн сўмни "туя қилган".
Шунингдек, Сузиш федерацияси мансабдор шахслари федерация бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари ва бошқа 15 нафар фуқарони Туркияга дам олишга юбориб, 405 млн сўмни талон-торож қилишган.
Амалда ўтилмаган ўқув-машғулот йиғинлари учун сохта буйруқлар асосида 458 млн сўм, халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар ажратган 1,2 млрд сўм пуллар талон-торож қилинган.
Бошқа федерацияларда ҳам шундай ҳолатлар бўлаётгандир. Тез орада барча спорт федерацияларига кимлар раислик қилаётганини очиқлаймиз.
@media24uz
👍8😱5😁1
  Спорт федерациялари ва уларнинг раҳбарлари
Ўзбекистондаги спорт федерациялари ва ассоциацияларига бир қатор амалдорлар ва олигархлар, ҳатто ҳозир қамоқда ўтирганлар,  раҳбарлик қилади.
Аввал ваъда берганимиздек, қуйида уларни таништириб ўтамиз.
Бокс федерацияси
раис: Раматов Aчилбой Жуманиёзович – бош вазир ўринбосари;
раиснинг биринчи ўринбосари: Полатов Сакен Джетибаевич – Orient Finans Bank кузатув кенгаши раиси.
Волейбол федерацияси
раис: Бобожонов Пулат Раззокович – Ички ишлар вазири.
Гандбол федерацияси
раис: Мусаев Омонджан Мухаматяминович – “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси.
Дзюдо федерацияси
раис: Камилов Азизжон Якубджанович – Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) раиси ўринбосари.
Теннис федерацияси
раис: Мирсоатов Алишер Кудратуллаевич – Миллий банк раиси
Оғир атлетика федерацияси
раис: Зокиров Ботир Иркинович – “Трест-12” АЖ қурилиш компанияси кузатув кенгаши раиси.
Қиличбозлик федерацияси
раис: Абдусаматов Мақсуд Абдувалиевич – "Капиталбанк" кузатув кенгаши раиси.
Футбол ассоциацияси
раис: Азизов Абдусалом Абдумавлонович – ДХХ раиси.
Йилқичилик ва от спорти федерацияси
раис: Газиев Баҳром Валижонович – МОҚ ижроқўм аъзоси.
Замонавий бешкураш федерацияси

Енгил атлетика федерацияси
раис: Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович – Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари.
Стол тенниси федерацияси
раис: Кудбиев Шерзод Давлятович – Солиқ қўмитаси раиси.
Чим устида хоккей федерацияси
раис: Аҳмедов Баҳодир Мажидович – Маданият вазири ўринбосари.
Таэквондо ассоциацияси
раис: Ташматов Шерзод Рихсибаевич – МОҚ раиси ўринбосари.
Каноэда эшкак эшиш федерацияси
раис: Исламов Бобур Фархадович – Геология вазири.
Регби федерацияси
раис: Сафоев Содиқ Солихович – Сенат раисининг биринчи ўринбосари.
Сузиш федерацияси
раис: Санакулов Кувондиқ Санакулович – "Навоий кон-металлургия комбинати" бош директори.
Велоспорт федерацияси
раис: Норбаева Танзила Камаловна – Сенат раиси.
Камондан отиш федерацияси
раис: Джураев Рустам Мирзаевич – Миллий гвардия қўмондони.
Ўқ отиш спорти федерацияси
раис: Ойбек Кабилжанович Норинбоев – Жўғрофий жамият раиси.
Спорт курашлари ассоциацияси
раис: Абдувалиев Салим Киргизбаевич – қамоқда.
Триатлон федерацияси
раис: Маҳмудов Виктор Владимирович – Хавфсизлик кенгаши котиби.
Баскетбол федерацияси
раис: Махкамов Илҳом Рустамович – Транспорт вазири.
Қишки спорт турлари ассоциацияси
раис: Шадиев Искандер Касимович – МОҚ раиси маслаҳатчиси
Гимнастика федерацияси
раис: Розукулов Улуғбек Убайдуллаевич – "Ўзавтосаноат" раиси.
@media24uz
Ўзбекистондаги спорт федерациялари ва ассоциацияларига бир қатор амалдорлар ва олигархлар

👍8😁6😱2
  Сенаторлар жим
Бойсундаги заҳарланиш қамрови кенгайиб боряпти, айримлар буни ошкора яширишга уринса-да, Энергетика вазирлиги алдаса ҳам, оқибатлар баридан сўзлаяпти. Сенаторлар жим(фақат таъзия билдира олди холос) .
Йўлларда мактаб ўқувчилари шунчаки ўлиб кетяпти, Ливан ва Фаластиндаги статистикадан фарқи фақат бизда тинчлик холос. Сенаторлар жим.
Катта эҳтимол билан қуёш панеллари нотўғри ўрнатилишидан бутун бошли бинолар кулга айланяпти. Сенаторлар жим.
Йўл ҳаракати қоидаларига кўпчилик амал қилмаяпти, менсимаяпти ва ҳатто жаримасини тўлаб бўлса-да, яна шу ишини қилишини бемалол айтяпти. Сенаторлар жим.
Қуёш панеллари мажбуран ўрнаттириляпти, тадбиркорлар билан бирга оддий халқ ҳам бундан жабр чекяпти. Сенаторлар жим.
Сенаторлар ҳамон жим. Сайлов арафаси бўлишига қарамай, ўзларини пиар қилиш мақсадида ҳам катта минбарларда популистик нутқ сўзлаб тура олармикин?! Ахир бундан бошқасига ярамайди-да.
@media24uz
Бойсундаги заҳарланиш қамрови кенгайиб боряпти, айримлар буни ошкора яширишга уринса-да, Энергетика вазирлиги алдаса ҳам, оқибатлар баридан сўзлаяпти. Сенаторлар жим
Йўлларда мактаб ўқувчилари шунчаки ўлиб кетяпти, Ливан ва Фаластиндаги статистикадан фарқи фақат бизда тинчлик холос. Сенаторлар жим.
Катта эҳтимол билан қуёш панеллари нотўғри ўрнатилишидан бутун бошли бинолар кулга айланяпти. Сенаторлар жим.
Йўл ҳаракати қоидаларига кўпчилик амал қилмаяпти, менсимаяпти ва ҳатто жаримасини тўлаб бўлса-да, яна шу ишини қилишини бемалол айтяпти. Сенаторлар жим.
Қуёш панеллари мажбуран ўрнаттириляпти, тадбиркорлар билан бирга оддий халқ ҳам бундан жабр чекяпти. Сенаторлар жим.
Сенаторлар ҳамон жим. Сайлов арафаси бўлишига қарамай, ўзларини пиар қилиш мақсадида ҳам катта минбарларда популистик нутқ сўзлаб тура олармикин?! Ахир бундан бошқасига ярамайди-да.
@media24uz
👍10🤔3
  Рақобат қўмитасининг "тишларини тўкволишди" чоғи
Бир неча кундан бери Рақобат қўмитасининг текширувлари, жазолари ҳақидаги ўткир хабарлари чиқмай қўйди.
Ҳеч кимни аямаётган, ҳақиқий "бўри"га айланаёган қўмитамиз йўлда "аждарҳо"га дуч келган кўринади.
Ҳукумат тизимидаги идораларни назорат қиладиган ва жазолайдиган идора ҳукумат эмас, президентга бўйсуниши лозим аслида.
Энг катта хато шу бўлса керак!
Энди бу "тишсиз бўри" гўшт еёлмайди, ялаб-ялаб қайтаверади шекилли.

😁14👍2🤬1
  Ҳарбий прокурорда инсоф бормикин?
Бозорчиларда-ку инсоф деган нарсани топиш қийин, прокурорлар ҳам энди улар қаторида саналадими?
Суратда ҳарбий прокуроримиз Ботир Қутраджўжаев Андижонда бозор айланяпти, шу пайт қўй гўштининг нархи 65 минг сўм деб ёзиб қўйилган. Бу кўзбўямачиликка прокурор кўз юмяпти.
Прокурорда инсоф бўлса, "ҳой, барака топгур, ё мен кетгандан кейинам шунақа нархда сот, ёки асл қийматини ёзиб қўй", дермиди...
Масалан, Сирдарё ҳокими ўз уйи олдини тозаламаган аҳоли, маҳалла раисига "эшигинг тагини тозалаб юрсанглар бўлмайдими?", деб дакки беришга журъат топа олганди.
Яхши гумонда бўламиз, бизнингча, бу прокурор уйида қўй гўшти емайди, умуман бундай гўшт сотиб олмаган.
Товуқ гўшти еса керак десак, парранда эти ҳам 1 октябрдан қимматлаган.

👍9😁8🤯1😱1
  Комил Алламжоновнинг ўрнига ким тайинланади?
Яқинда ишдан олинган Президент администрацияси департамент бошлиғи Комил Алламжоновнинг ўрнига ким тайинланиши кўпчиликка қизиқ бўлса керак.
Алламжоновнинг ўзи сиёсатдан кетиб, хусусий секторда бизнес билан шуғулланишини айтган. Умид қиламизки, монополиялар сони кўпаймайди.
Президент администрациясидаги ахборот сиёсати департаменти бошлиғи лавозими тугатилса керак, чунки бу лавозим Алламжонов учун очилган эди.
Ахборот сиёсати учун президент матбуот хизмати бор ва бу департамент ҳам Шерзод Асадов бошчилик қилаётган хизматга қўшиб юборилиши мумкин.

👍7🤔4😁1
  Media is too big
    VIEW IN TELEGRAM
  Қўрқинчли челленж
Кимўзарга машина ҳайдаш бўйича жуда қўрқинчли челленж бошланган кўринади.
Бир қатор машҳур инсонлар машиналарини мақтангани етмагандек, уни жуда катта тезликда ҳайдаб, йўл қоидаларига ва қонунларга очиқча тупуриб қўйгани билан фахрланишяпти.
Бу ўзига хос челленждек кўриняпти. Чунки энг аввал олимпиада чемпиони бўлган боксчи президент совғасида юриб, тезликни оширганди.
Куни кеча эса хоразмча ашула айтувчи артистлар бу челленжни давом эттиргандек. Бири Жаҳонгир Отажонов, иккинчиси Усмон Наврўзов.
Ҳар икки ашулачи ҳам тезликни соатига 195 км.дан оширган. Отажоновга тезлик оширгани ва телдан фойдалангани учун 5 млн сўм жарима ёзилган, узр сўрамаган.
Наврўзов эса астойдил узр сўраган, унга тегишли тартибда жарима ёзилган, қанчалиги айтилмаган. Дейлик, олдидан адашиб бир мушукча чиқиб қолганида бу узрлари фойда беролмасди.
Демак, бундан баттар челленжларга тайёр туришимиз керак. Ҳали бошланиши шекилли. Чунки жазо сариқ чақалик қийматга эга эмас, қоидани бузишдан биров қўрқмайди.
Масалан, шу хонандалар кимнингдир боласини босиб кетса ёки уларнинг фарзандлари худди шундай челленжда машина тагида қолса, кейин тўхтатилиши мумкин. У пайтда артистларимиз ҳукуматни шаллақиларча ёмонлаб ҳам чиқса керак (Юлдуз Усмоновада кўрганмиз).
Хуллас, қонунларни қўя турайлик, амалдорлар ўзлариям амал қилмаяпти, ҳеч бўлмаса, мурғак болалар ўлимидан ҳайиқиш, уларнинг уволига қолиш деган нарсаларни ўйламаяптими, бу одамлардан, бу жамиятдан қўрқиш керак.
Ўша гап, фарзандларингизни мактаб ва боғчага ёлғиз юборманг. Жилла қурса, ёнида туринг, машина урса, ўзингизни қалқон қилиб, болангизни сақлаб қолишингиз мумкин.
Сенаторларимиз хоналарида ўтираверади.

👍9🤬4🤔2
  Энергетика вазирлиги энди мобил иловадан ҳам "пул ювмоқчими"?
Энергетика вазиримиз Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг мақтанишича, 1 декабргача газ қуйиш шохобчаларини назорат қилиш учун мобил илова ишга туширилади.
Лекин вазирнинг ўзи бу иловага "заправкалар"нинг маълумот киритиши ихтиёрий бўлишини айтган. Яъни истаган шохобча нарх ва манзилни киритиши ё киритмаслиги мумкин.
Мобил иловага қанча пул ажратилгани ҳозирча номаълум, аммо бундай фойдасиз ишдан нима фойдалигини тушунмаяпмиз.
Биринчидан, нарх киритилмаса, қайси заправкада газ бор-йўқлиги кўрсатилмаса, бу иловани нима қиламиз?
Иккинчидан, барча заправкалар ишлаб турса, бу иловага ҳожат қолмайди. Ва учинчидан, қишда камида 80 фоиз шохобча ишламайди, қолган борида эса навбат кутиб қолаверасиз.
Демак, бу илова ишга туширилиши на навбатни камайтиради, на нархни пасайтиради ва на аҳоли ўртасида коммуканицияни ривожлантиради.
Шунда бундан ягона мақсад – "пул ювишми"?
Айтганча, вазирнинг ваъдаси муддати тугашига бор-йўғи 3 ой қолди.

👍13👎1🤔1
  "Селхоз"даги ёнғин тасодиф эмас
Ҳозирча тегишли органлар нимани суриштириб, нималарни билишга улгургани айтилмаётган ва аллақачон эсдан чиқиб кетаётган Аграр университетидаги ёнғин тасодиф эмасдек.
Манбаларимизнинг билдиришича, бинога атайлаб ўт қўйилган. Энг ёмони, у ердаги бир неча ўн йиллик қимматли архив бутунлай ёниб кетган.
Нимага ўт қўйилади? Бирор ҳужжатни яшириш ё ундан қутулиш учун. Ўша кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Селхоз"да катта текшириш ўтказиши кутилаётган эди.
Бош прокуратура иш очган, натижасини кутяпмиз. Кимлар айбдор бўлади, зарарни ким қоплайди? Ҳаммаси очиқланиши шарт!
Биз эсдан чиқармаймиз.

👍9🤔2
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Мол-дунёю жон талаш, ўртада илм-фан талаш
Олий таълим, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва Инновация агентлиги ўртасида сарсон бўлаётган илм-фаннинг оҳу дардини эшитадиган одам топилмаяпти, топилгани таъқиб қилиняпти.
Гап шундаки, президентнинг "Илмий ва инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг тубдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги фармони лойиҳаси билан олимларимизни хонавайрон қилиш режаси борлиги аён.
Шу пайтгача илм аҳли ўз ишланмалари, кашфиётлари ва бошқа ихтиролари учун грант, давлатдан ойлик маош олишган, бундай ихтироларга алоқаси йўқлар (масалан, табиат ҳодисалари билан боғлиқ) бюджетдан молиялаштирилган.
Юқоридаги лойиҳа билан ана шу молиялаштиришни бекор этишмоқчи. Олимлар агентлик тасдиқлайдиган лойиҳаларгагина пул оладиган тартибга ўтишмоқчи. Албатта, бу катта эътирозларга сабаб бўлаётир.
Ўзбекистон қаҳрамони, таниқли математик олим Шавкат Аюпов ҳатто катта қайғуриш билан мақола ёзиб чиқди. Бу ҳақда оғиз очганлар таъқибга учрагани айтилмоқда. Шунинг учун ёш олимлар ўз хавфсизлигини ўйлаб, мум тишлаган. Лойиҳа бўйича мажлислар эса ўта махфий ўтказиляпти.
Биз шунчаки вазиятни таҳлил қилиб кўрамиз. Фанлар академиясининг марҳум президенти Беҳзод Йўлдошев тириклигида Шавкат Мирзиёевга ваъда бериб, барча илмий институт ходимларини базавий молиялаштиришга ўтказиб олганди (видеода). Ҳамма хурсанд, ҳамма рози. Олимлар энди пул ҳақида қайғурмасдан ишини қила бошлаганди.
Ўша пайтда Инновация вазирлиги бор эди, вазир Иброҳим Абдураҳмонов бўлган. Кейин бу вазирликни Олий таълим вазирлигига қўшиб, Абдураҳмоновни Қишлоқ хўжалигига қувғин қилишди. Ўртада Инновация агентлиги қолиб кетганди.
Абдураҳмоновнинг таъсири кучли эканини юқоридаги қарордан ҳам билиш мумкин. У илм-фанга ажратилаётган пуллар, грантлардан, "откат"лардан қуруқ қолишни ҳамон истамаётганини, Қўнғиротбой Шарипов эса ўзи билмаган ҳолда битмас-туганмас мол-дунё устига келиб қолганини пайқаш қийин эмас.
Юқоридаги ҳужжат лойиҳаси ана ўша пул васвасасининг ҳосиласи бўлса ажабмас. Чунки ҳужжатни тайёрлаган одамлар соҳани тушунмаслигини Шавкат Аюпов айтиб турибди.

👍12😱5