Telegram Web Link
Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?

Савол: Мусофир кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофир киши гарчи бой бўлса-да, унинг зиммасига қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди (“Фатавои Оламгирия” китоби).
Демак, қурбонлик сўйиш вожиб бўлган кунларда бой одам мусофир бўлса-да, қурбонлик қилиши вожиб эмас. Мусофирлиги сабаб қурбонлик қилмагани учун гуноҳкор бўлмайди.
Мабодо, мусофирлигига қарамасдан қурбонлик сўяверса, қурбонликнинг савобига эришади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мусофир кишига қурбонлик сўйиш вожиб бўлмаслиги учун шаръан мусофир бўлиши керак. Яъни, бир киши уч кеча-кундузлик (≈90 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса ва 15 кундан оз муддатда уйига қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, шаръий мусофир бўлади ва бундай кишига қурбонлик сўйиш вожиб бўлмайди. Аммо мусофир юртда 15 кун ёки ундан ортиқ муддат туришни ният қилган киши шаръий мусофир бўлмайди, балки муқим (мусофир бўлмаган киши) бўлади. Бундай киши бой бўлса, албатта, қурбонлик сўйиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17756🕊6🔥4😢1🎉1
🤲ДУО ҚИЛМАСЛИК ОҚИБАТИ

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳдан ҳожатини сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Ҳар бир яхшилик ва ёмонликдан Аллоҳ таоло албатта хабордор бўлади. Яхшилик етганда Аллоҳга шукр қилиб, неъмат берувчини эслаш, ёмонлик етганда Аллоҳга дуо қилиб халоскоримиз фақат Сенсан Ё Аллоҳ, деб илтижо қилишимиз керак.

🔗 Расулуллоҳ дуо қилган Саълаба

Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
402👍230😢43💯17🕊16🔥5👏4😱3😍2🎉1🤩1
ЁШ БОЛАНИНГ ОЛДИДА БЕҲАЁ ҲАРАКАТЛАРДАН САҚЛАНИНГ

Ёш боланинг мияси бугунги кундаги видеокамера кабидир. Бола кўрган, эшитган ҳар бир нарсасини хотирасида сақлаб қолади. Уламолар ёш боланинг олдида бирор беҳаё хатти-ҳаракат қилишдан қайтарганлар.
Эр-хотин «Фарзандимиз ҳали ёш, ҳеч нарсани тушунмайди-ку» деб, унинг олдида эр-хотинлик муомалаларини қилишмасин. Чунки, гарчи у ёш бола бўлса-да, бу манзаралар унинг ички хотирасида сақланиб қолади. Шунинг учун унинг олдида ёлғиз қолганда қилинадиган хатти-ҳаракатларни қилманг. Бу ишлар боланинг тарбиясига ёмон таъсир қилади. Буни доим ёдда тутинг!

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.
@mehrob_uz
241👍209💯35🕊15👏13🔥7🎉3😢1
Намоз вақтлари:
22.05.2025 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
146👍87😍14🕊10🤩3🔥2
ҲУРФИКРЛИК

Ислом динида шахсга ҳурмат бағоят юқори даражага кўтарилганининг бир намунаси ҳурфикрликдир. Ҳолбуки, ҳурфикрлик Ислом динини воқеликда баланд қилиб тургувчи энг муҳим устунлардан бири эрур.
Ислом таълимотида ҳурфикрлик икки қисмга бўлинади:
биринчиси, ҳақиқат узра намоён бўлган ва ҳар бир шахс учун муҳим фикрлар;
иккинчиси эса Ислом дин ва бутун мусулмонлар жамоати учун ҳал қилиниши лозим бўлган ва турли хатарли оқибатлар олдини олиш учун зарур бўлган жамоатчилик фикри. Бунинг натижаси инсонларни тўғри йўлга далолат қилиш ва бахту саодатга эршишлари учун чора-тадбир кўриш бўлади.
Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Қай бирингиз мункар ишни кўрса, уни қўли билан тўғриласин. Агар кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Агар унга ҳам кучи етмаса, қалби билан (инкор қилсин). Бу эса имон заифлигидир”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@mehrob_uz
152👍121🕊10💯8👏4🎉4😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
📲 www.tg-me.com/mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍199128😢30🕊10👏5🔥4😱1
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!

Муовия розияллоҳу анҳу айтдилар: Маблағим оз деб ўтирмасдан, садақа қилаверинглар. Чунки етишмовчилик пайтида қилинган садақа кўп бўлгандаги садақадан афзалдир.

Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Хайрия қилиш учун устига босинг👇
Clic | Payme | Paynet

Яқинларингизга ҳам эслатинг!
@mehrob_himmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
94👍73🔥4👏3💯2
99. Улар осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларга ўхшашини яратишга қодир эканини ва улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилаганини билмадиларми?! Бас, золимлар куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар.
Ўша кофирлар ақлларини ишлатиб ўйлаб кўрганларида аввалги оятдаги, «Агар суяк ва титилган тупроқ бўлсак ҳам, албатта, қайта тирилтирилурмизми?» деган гапларини айтмас эдилар.
«Улар осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларга ўхшашини яратишга қодир эканини ва улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилаганини билмадиларми?!»
Борлиқдаги барча мавжудотни ва осмонлару ерни яратган зотга ўша борлиқдаги кичкинагина заррача ҳисобланган инсонни қайта яратиш нима иш бўлибди!
Аллоҳ улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилагандир.
Яратилишлари, ҳаётда бўлишлари, қайта тирилишлари, ҳамма-ҳаммасининг вақти аниқ белгилаб қўйилгандир. Белгиланган ўша ажалдан олдинга ҳам, кейинга ҳам сурилмайди. Айнан ўша белгиланган вақтда бўлади.
«Бас, золимлар куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар».
Улар фақат куфрни ихтиёр қилиб туриб олдилар. Шунинг учун ҳам ақлларини ишлатиб ҳақиқатни идрок эта олмадилар.
Эй Пайғамбар, уларга:
@mehrob_uz
110👍86🕊7😢6🎉5😍3
Audio
mehrob.uz
66👍35🕊5🎉2
Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса...

Савол: Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса, нима қилинади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар саволдан “унинг ўрнига бошқа ҳайвон олиш керакми ёки керакмас”лиги сўралаётган бўлса, қўй эгасининг ҳолатига қараб ҳукм икки хил бўлади. Яъни қурбонликка олган ҳайвони ўлиб қолган киши нисоб эгаси бўлса, яъни закотга қодир бўлган бой киши ўлган ҳайвоннинг ўрнига бошқа ҳайвон олиб сўйиши керак. Агар фақир киши бўлса, унга бошқа ҳайвон олиб сўйиши лозим бўлмайди. “Мажмаул анҳур” китобида бундай келтирилади:
“Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса, ўрнига бошқа олиб сўйиш бойга вожиб, фақирга эмас” (4-жилд, 173-бет). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
👍29663🔥12💯8🕊2😍2👏1😢1🎉1
Айбни юзга солавериш инсонларни бир-биридан узоқлаштиради.

Шеър:

Айб ахтараверсанг ҳар бир юмушдан,
Хатодан холи дўстга йўлиқмассан.
Бас, узлатда яша ё дўст-ла боглан,
Хатосиз инсонни ҳеч тополмассан.
Чанг тушган деб агар сувни ичмасанг
Чанқайсан, борми ер ғубордан холи,
Борми инсон ҳамма хулқидан рози,
Бўлса, бир кўрайлик, нечукдир ҳоли?!
Асли улуғликка етарли чоғи,
Кишининг айби саноқли бўлмоғи.

Изоҳ. Алий ибн Абу Толиб дейди: «Танбеҳни кўпайтирма, чунки у нафрат уйғотади. Кўп танбеҳ беравериш одобсизликдир». Шунинг учун ҳам ота-бола, эр-хотин, умуман, икки тараф ўртасидаги тушунмовчиликлар, қайсарликлар, ўзаро нафрат каби душманлик муносабатларининг аввали танбеҳга бориб тақалади. Лекин бу дегани танбеҳни мутлоқ йиғиштириб қўйиш керак дегани эмас. Агар танбеҳ кўпайиб, дилни ғашлайдиган даражага етса, бу аҳволнинг ўнгланишига эмас, тескарисига хизмат қилади.

Мана Пайғамбар алайҳиссаломнинг Абдуллоҳ ибн Умарга танбеҳлари: «Агар Абдуллоҳ кечалари туриб намоз ўқиса, Оллоҳнинг қандаям яхши бандаси бўларди!» Қаранг, Расули акрамнинг сўзлари қандай мулойим ва айни пайтда таъсирчан. Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ ибн Умар айтган: «Шундан сўнг бирор марта тунги намозларни тарк этмадим». Танбеҳ ҳаддан ошиб, қалбга жароҳат етказса, ким ҳам насиҳатни қабул қиларди?! Баъзида арзимас хатони кўриб туриб кўрмасликка олиш шу хатога дашном беришдан натижалироқ бўлади. Усмон ибн Зоида Имом Аҳмадга: «Офият ўн қисмга бўлинади, шундан тўққизи тавофул, яъни билиб туриб, билмасликка олишдир, – деса, Имом Аҳмад айтибди: Офият ўн қисмга бўлинади, шундан ўнтаси ҳам тағофулдир».
Айбни юзга солавериш инсонларни бир-биридан узоқлаштиради. Бундай табиат билан киши дўстсиз қолиши мумкин. Айбсиз инсон йўқ. Юқоридаги шеърда айтиляпти: «Айбларининг саноқли бўлмоғи кишининг олижаноб эканига кифоядир». Бу хулосада гўзал бир мантиқ бор. Сиз энг кўп айби бор деган кишида ҳам айблари бармоқ билан санарлик бўлади: битта, ўнта яна санай десангиз, у ёғида айб тополмай қоласиз. Демак у ёғи фазилатдан иборат. Табиийки, фазилатлар нисбатда айблардан кўпроқ бўлиб чиқяпти. Шундай экан, фазилатлари айбидан кўп кишини қандай олийжаноб демаслик мумкин?!

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
👍27582💯12🔥8👏8🕊5🎉2😍2
64👍33🕊8😍1
2025/07/10 22:37:24
Back to Top
HTML Embed Code: