Telegram Web Link
НАФСИНГИЗГА ЭГА ЧИҚИНГ, ЎЗИНГИЗНИ ҚЎЛГА ОЛИНГ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Курашда енгган кучли эмас. Аксинча, ғазаб чоғида ўзини қўлга ола билгангина ҳақиқий кучлидир" (Муттафақун алайҳ).


ҲАДИСНИНГ МАЗМУНИ:
Мазкур ҳадис одамзодни мушаклари билан фахрланишидан қайтармоқда. Хусусан, курашга тушганда ғайритабиий куч-қуввати борлиги, бошқаларни ерга қулатиши билан мақтанмасликни уқтирмоқда. Қўл, билак мушакларига оид баҳс ёхуд мусобақаларда ғолиб бўлиш аслида ғолиблик эмаслигини уқтирмоқда. Ҳақиқий мусобақа эркаклик майдонида, паҳлавонлик рингида бўлишига эътибор қаратмоқда. У жой чидамлилик, оний лаҳзани енгиб ўтиш, нафсини жиловлашга куч топиш майдонидир. Қолаверса, турли пасткаш одатлар қаршисида нафсини ишғол этиш саҳнасидир. Бунда нафсини сабр, бардош, ақл ёрдамида қўлга олибгина мағлуб эта олади. Мушакларингиз кучи билан бошқаларга мақтанманг. Аксинча, ахлоқингиз юксаклигини, сабр қилишга кучингиз етишини кўрсатинг. Тенгдошларингиз кўз ўнгида фалончини дўппослаб, бурнини ерга ишқаб қўй, деяётган нафс истакларига эргашмаслигингизни намоён этинг. Бу кулгули саҳна кўринишини қаршингиздаги инсон билан дўстона қўл сиқишиб, "Биз биродарлармиз", дейиш орқали тугатинг... Қачон биродарлик тушунчасини ҳурмат қилишни ўрганамиз?!

ҲАДИСНИНГ ФОЙДАЛАРИ:
Ҳар қандай муносабатда ундан-да устунроқ тушунчалар бор. Доим уларни қидиришга интилинг. Унга амал ва татбиқ руҳиятини қўшинг! Одамлар бир томондан, дин эса бошқа томондан кўрадиган нарсалар бисёр. Инсонлар сизга йўл кўрсатсалар ҳам, атрофдагилар фатво берсалар ҳам, динингиз ва тамойилингиз тарафида бўлинг!

АМАЛИЙ ТАКЛИФ:
Борди-ю, икки инсоннинг бир-бирига тилини бурро қилиб, енгини шимариб, тиш қайраётганини кўрсангиз, олдиларига боринг-да, ҳўкиз улардан-да кучлироқ эканини айтинг! Бу томошаларини тўхтатиб, мўминларга хос келишиб олишларини уқтиринг!

"Виқор либоси" китобидан.
@mehrob_uz
👍206110🕊9👏4💯4😢3😱1
Билмаган нарсаси билан сени ошкора мақтаган кимса билмаган нарсаси билан сени ортингдан ёмонлайди.

"Солиҳлар суҳбати"дан.

@mehrob_uz
👍29696💯49👏16🕊11🔥7😱6🤩2
Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?

Cавол: Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик бошқалар шерик бўла оладими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилмоқчи бўлган кишилар сигир ёки туяга етти кишигача шерик бўла оладилар. Улар сотиб олиш вақтида шерик бўлганлари каби бир одам сотиб олгандан кейин ҳам шерик бўлишлари мумкин. Худди шундай бир киши уйида боқиб турган ҳайвонга ҳам шерикчилик қилиш жоиз (Аллома Ибн Нужайм, “Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан сигирни етти кишидан, туяни етти кишидан қурбонлик қилардик” (Имом Муслим, Ҳаж китоби).
Сигир ёки туяни шерик бўлиб сўйганлар етти ё ундан озроқ киши бўлса ҳам, улардан бирортасининг гўштдаги насибаси 1/7 (еттидан бир)дан кам бўлмаслиги керак. Акс ҳолда қурбонлик жоиз бўлмайди (Бурҳониддин ибн Моза, “Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16565🕊11
ЗИКР ВА ВИРДЛАРНИ ФАРЗАНДИНГИЗНИ БАҒРИНГИЗГА ОЛИБ ҚИЛИНГ

Фарзанд туғилганидан кейин ҳам ота-она ибодат билан, уй ишлари билан машғул бўлади, яъни ҳаёт давом этаверади, унга фақат фарзанд тарбиясининг ширин ташвишлари қўшилади, холос. Аллоҳ таоло фарзанд неъматини ато этган бахтиёр ота-она олдин ибодатларни, Қуръон тиловати, зикр ва вирдларни ёлғиз бажаришган бўлса, энди уларга вазифа шуки, зикр ва вирд ёки Қуръон тиловати учун ўтирганда фарзандларини ҳам бағирларига олиб ўтиришга ҳаракат қилсинлар, чунки фарзандини бағрига олиб, кундалик зикр, вирд ва Қуръон тиловатини қилсалар, бу амаллардан ҳосил бўлган баракотлар, иншааллоҳ, болага ҳам таъсир қилади. Худди шунингдек, болага овқат бериш, сув ичириш пайтида ҳам унинг олдида доим Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилинг, токи Аллоҳ таолонинг ёди фарзанднинг қону жонига сингиб кетсин.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.
@mehrob_uz
357👍209💯29🕊19🔥6😢4😱2👏1🤩1
Намоз вақтлари:
26.05.2025 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
166👍76🕊10😢7👏1🎉1
Шайтон банданинг иймонини қандай қилиб ечиб олиши ҳақида

Хабарда келишича, Шайтон алайҳил лаъна келади ва банданинг бош тарафига ўтириб олиб айтади: “Бу динни тарк эт ва икки илоҳ бор, деб айт шунда ўлим қийинчилигидан қутулиб қоласан", - дейди. Агар иш шундай бўлса, бу жуда катта хатар ва катта қўрқувдир. Шундай экан, гуноҳлардан надомат чекиб йиғлашни, Аллоҳ таолога тавба-тазарру қилишни, кечаларида ибодат билан қойим бўлишни, кўп сажда ва руку қилишни ўзингизга лозим тутинг, шояд, Аллоҳнинг азобидан қутулиб қолсангиз. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан иймон олиб қўйилишига сабаб бўладиган энг хавфли гуноҳ қайси, деб сўралди. У зот: "Иймон берилганига шукр қилмаслик, вафот топишдан хавфда турмаслик ва бандаларга зулм қилишдир”. Агар кимда шу хислатлар бўлса, кўпинча, у дунёдан кофир ҳолда чиқади. Агар кимгадир бахт берилиб, куфрга кетмаса, бундан мустасно. Ўлим пайтидаги энг қийин ҳолат чанқоқ ва жигар ёниши ҳам дейилади. Мана шу пайт шайтон ўлаётган инсоннинг ёнига қадаҳ кўтариб келади ва уни вафот этаётган инсоннинг олдида қимирлатади. Шунда мўмин одам: "Сув бер" - дейди. Уни шайтон эканини билмайди. Шайтон унга: "Оламнинг яратувчиси йўқ, деб айт шунда сенга сув бераман", - дейди. Агар у бахтли инсонлардан бўлса, шайтонга жавоб бермайди. Сўнг шайтон уни оёқ тарафига келиб унга қарата қадаҳни қимирлатади. Шунда мўмин инсон: "Сув бер" - дейди. Шайтон: "Расул алайҳиссаломни инкор этдим десанг, сув бераман", – дейди. Бадбахт инсон унинг бу гапига жавоб беради. Чунки у чанқоққа сабр қилмайди ва натижада дунёдан кофир ҳолда кетади. Аллоҳ бундан Ўзи сақласин. Бахт берилган инсон эса унинг гапларини инкор қилади ва олдида уни кутиб турган неъматларни эсга олади.

Ҳикоя қилинишича, Абу Закарийёнинг ўлим пайти келди. Шунда ўлим шаробини тотаётган пайти унинг олдига дўсти келди ва унга тоййиба: "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад
Аллоҳнинг элчиси" деди. "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ"ни талқин қилди. У юзини бурди ва бу калималарни айтмади. Дўсти яна бир марта такрорлади. Шунда ҳам у юз бурди. Дўсти учинчи марта ҳам айтди. Абу Закариё: "Айтмайман" - деди. Шу кеча дўсти уни ёнида қолди. Бир муддат ўтгач, Абу Закариё ўзига келди ва кўзини очди: "Менга бирор нарса дедингизми" деди. Улар: "Ҳа, сенга калимани уч марта талқин қилдик. Икки марта айтишдан бош тортдинг. Учинчисида эса айтмайман дединг" - дедилар. Абу Закариё айтди: "Мени олдимга шайтон келди ва қадаҳни кўрсатди. Сув ичасанми, деди. Ҳа, дедим. Унда Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғли, деб айт деди. Мен бош тортдим. Сўнг оёқ тарафимдан келди ва яна шундай деди. Учинчи марта айтди: "Аллоҳ йўқ", - деб айт деди. Шунда мен: "Айтмайман", - дедим. Мен бу гапни шайтонга айтган эдим, сизларга эмас", - деди ва: "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман", - деб айтди. Яна шу хабарда келади: "Мансур ибн Аммордан ривоят қилинади: "Банданинг ўлим пайти яқинлашса, унинг ҳолати бешга тақсимланади: мол-дунёси - меросхўрларига, руҳи - ўлим фариштасига, гўшти - қурт-қумурсқаларга, суяклари - тупроққа, яхшиликлари – хусумати бор инсонларга ва иймонини олиш шайтонга". Сўнг айтади: "Агар меросхўрлари молларини олса майли, ўлим фариштаси руҳини олса майли, қуртлар гўштини еса майли, хусуматчилар яхшиликларини олиб қўйса ҳам майли, лекин ўлим пайтида шайтон банданинг иймонини олиб қўйса, бу яхши бўлмайди. Чунки у инсон динидан ажраб қолган бўлади. Руҳнинг жасаддан ажради дегани бу Роббидан ажради дегани эмас, аммо иймондан ажраб қолиши инсоннинг ўлгандан кейинги энг аянчли ҳасрати ва зиёни бўлади.

"Дақоиқ ул-ахбор ва ҳақоиқ ул-эътибор" китобидан.
@mehrob_uz
👍398😢283106🕊10🔥2👏1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум

🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸

Гўзал тасбеҳ


«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍238129🕊17😍5🤩1
Истиғфор ва тавбанинг фарқи

Истиғфор бир нарса, тавба бошқа нарса. Истиғфор сўз бўлса, тавба амалдир. Истиғфорни мўмин ҳам, мунофиқ ҳам пухта қилиши мумкин. Тавба бўлса, сен ва Аллоҳнинг ўртасидаги муомала, тўғрилашдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: “Роббингиздан мағфират сўранглар, сўнг Унга тавба қилинглар” дейди. Ҳуд сураси, 3-оят.
@mehrob_uz
👍369155😢104😍15🕊11💯7🔥3
102. У: «Ановиларни кўзни очгувчи қилиб, осмонлару ернинг Роббидан ўзга ҳеч бир зот туширмаганини яхши биласан. Албатта, мен сени, эй Фиръавн, ҳалок бўлгувчисан деб ўйлайман», деди.
Эй Фиръавн, сен анови тўққиз очиқ-ойдин мўъжизаларни ғафлат уйқусида қолганлар учун кўзини очувчи қилиб осмонлару ернинг Робби туширганини, Ундан ўзга ҳеч ким тушира олмаслигини яхши биласан. Лекин шундай бўлса ҳам, инкор қилмоқдасан. Иймонга келмай, куфрда қолмоқдасан. Аллоҳга банда бўлмай, Аллоҳнинг бандаларига худо бўлмоқчисан. Мен сени огоҳлантириб қўяй. Бунинг оқибати яхши бўлмайди. Билиб қўй, оқибатда ҳалок бўласан.
Шунда фикрий тортишувда енгилишини сезган Фиръавн куч ишлатишга ўтди. Ҳамма золимлар, тоғутлар шундай қиладилар:
@mehrob_uz
111👍82🕊8😱1
Audio
mehrob.uz
79👍40🕊6
ТАЪЗИЯ

Юртимиз уламоларидан бири, Тошкент шаҳар «Ракат» жомеъ масжидининг имом-хатиби, устоз Раббимқул домла Муҳаммадиев фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Шу муносабат билан «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги Mehrob.uz жамоаси Роббимқул домланинг оила аъзолари, ёр-дўстларига ва шогирдларига чуқур таъзия ва ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз.

Ҳажга элликбоши бўлиб кетган домламиз бугун Мадинада кечган хасталикдан сўнг масжиди набавийда жанозалари ўқилади.

Аллоҳ таоло фазлу марҳамати ила Ислом учун қилган хизматлари ва чеккан дардлари туфайли у кишини ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат қилсин, мақомларини улуғ қилиб, пайғамбар алайҳиссалом ва асҳобларига қўшни қилсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
😢817190👍124🕊36😱8👏1💯1
Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни васият қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим. Улар: “Сенга етти нарсари насиҳат қиламиз:
1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;
2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;
3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;
4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;
5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;
6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;
7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.
@mehrob_uz
298👍156😢51🕊11👏7😍4💯4🎉3
Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?

Cавол: Қурбонлик гўштидан бойларга ҳам берса бўладими ёки фақат фақир кишиларга бериладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, қурбонлик гўштидан камбағал ва фақирлардан ташқари бойларнинг ейиши ҳам мумкин. Бунга Ашраф Али Таҳонавий ҳазратлари ўзларининг “Қурбонлик аҳкомлари” китобида Ҳаж сурасининг қуйидаги оятини далил қилиб, бундай деганлар:
«...Аллоҳ таоло: “Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар”» (28-оят).
Уламолар ушбу оятдаги “Бас, улардан енглар” жумласидан қурбонлик гўштидан бойларнинг емоқлиги ҳам жоиз эканлигини истинбот қилганлар”, дейдилар. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
👍26495👏22🕊13🎉4😱2
Иши юришганида биродарларини унутиб қўйган кимсани оғир кунида ҳеч ким эсламайди.
@mehrob_uz
💯296👍15799😢55🔥18🕊14👏9🤩4🎉2
ҚАНОАТ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қачон бирортангиз мол-дунёда, хилқатда ўзидан афзалроқ кишини кўрса, ўзидан пастроққа қарасин" (Муттафақун алайҳ).

Ҳадиснинг мазмуни:
Ҳаёт маҳзунликка сабаб бўладиган ишлар билан тўлиб ётибди. Масалан, бир киши бор. У сиздан бойроқ. Бир қанча машинаси бор. Сизда эса велосипед учун ҳам пул йўқ. Унинг данғиллама ҳовлиси бор, сизда эса бир хоналик бўлса-да уй йўқ. Бу аломатларга қарайдиган бўлсангиз, бир умр қайғу ва фақирликда яшашда давом этасиз. Булар доимий такрорланадиган, фикрингизни банд этадиган ҳақиқатлар бўлиб кўринаверади. Бунга бирор ечим борми? Бунинг ечимини ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадис орқали гўзал тарзда баён қилмоқдалар - нуқтаи назарингизни бошқа тарафга йўналтиринг. Агар уйингиз кичик ва тор бўлса, бошқа тарафда умуман уйи йўқ инсонлар бор. Машинангиз йўқдир, тўғри, лекин қаердадир оёғи кесиб ташланган одам ҳам бор. Агар сизнинг бир кўзингиз ожиз бўлса, билингки, ана у ёқда икки кўзи кўр кишилар бор! Дунёда икки нарсада синовга тортиламиз: шукр ва сабр. Атрофингизда ўзингиздан афзалроқ кишини учратсангиз сабр қилинг. Сўнг эътиборингизни ўзингиздан пастроқдагиларга қаратинг, шукр қилинг ва чин қалбдан "Алҳамдулиллаҳ” денг...

Ҳадиснинг фойдалари:
1. Расулуллоҳнинг бу сўзларига амал қилиш орқали бошқага "таққослаш”дан фойдаланишни ўрганамиз. Шунда қалбимиз розилик, нафсимиз ором, руҳимиз ҳамд билан тўлади.
2. Мўмин банда ҳар он икки ибодат ўртасидадир: шукр ва сабр... «Аллоҳга ҳамд бўлсин», «Аллоҳ мададкор» сўзларини кўпроқ айтинг.

Амалий таклиф:
Қўлингизга қоғоз-қалам олинг. Унга Аллоҳ сизга берган барча неъматларни битталаб ёзинг. Буни ҳар куни такрорланг. Ўн... йигирма... ўттиз марталаб бажаринг. Сўнг шуларни барчаси учун алоҳида-алоҳида ҳамд айтинг. Шуни ўзингизга одат қилинг!

"Виқор либоси" китобидан.
@mehrob_uz
👍299129💯20🕊9👏6🤩5🔥3😍3🎉2
Намоз вақтлари:
27.05.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
171👍104🎉7🕊7👏5🤩5😱2
ИЙСОР ШУНДАЙ БЎЛАДИ

Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Мадинада бир муҳтож оила яшарди. Уларнинг қўлида бир қўйнинг калласи бор эди. Ана шу оила озгина нарсага эга бўлганларида "Келинглар, мана шу қўйнинг бошини биздан-да муҳтожроқ кишига берайлик!" дедилар ва уни ўзлари муҳтож деб билган оилага бериб юбордилар. Муҳтож оила ҳам қўйнинг калласини бошқа муҳтожларга бериб юборди. Шу тариқа қўйнинг калласи Мадинани айланиб, охири яна биринчи эгаларига қайтиб келди».

Ийсор – бошқани ўзидан устун қўйиб, ўзи истаб турган нарсани унга беришдир.
@mehrob_uz
👍350122😢79🕊20👏15🤩2😱1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг!

🌱 АЛЛОҲ 🌻🕊
☘️ БУГУНГИ 🌻 🕊
🌷 КУНИНГИЗНИ 🌻 🕊
🌼 БАРОКАТЛИ,
🌻 🕊
🍁 ФАЙЗЛИ 🌻 🕊
🌞ҚИЛСИН!🌻🕊
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
181👍85🕊10😍8👏1
• Сиқилма! Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради.
• Сиқилма! Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва изтиробнинг моддасидир.
• Сиқилма! Ахир сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик, келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку?
• Сиқилма! Бекорчиликдан диққинафас бўлма! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!
@mehrob_uz
👍699302😢81💯43🕊29👏16🔥12🤩11🎉4
103. Бас, уларни ердан қўзғатиб чиқармоқчи бўлди. Шунда Биз уни ва у билан бирга бўлганларни жамлаб ғарқ қилдик.
Фиръавн Мусо алайҳиссаломни ва у кишининг қавмлари Бани Исроилни Миср еридан қўзғатиб чиқармоқчи бўлди. Шунда Аллоҳ таоло Фиръавнни ва унинг қавмини жамлаб денгизга ғарқ қилди. Ҳаммалари ҳалок бўлдилар.
@mehrob_uz
155👍89🕊8😍8👏7😢7
2025/07/08 23:32:15
Back to Top
HTML Embed Code: