Жаннат дарахтлари ҳақида
Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат дарахтлари ҳақида сўрадим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: "Жаннат дарахтларининг шохлари қуриб қолмайди, барглари тўкилмайди, мевалари йўқ бўлиб кетмайди. Жаннат дарахтларининг энг каттаси "Тубо" дарахтидир. Унинг томирлари дурдан, танаси ёқутдан, шохлари эса забаржаддан, барглари бўлса нафис ипакдан бўлади. Унда жами бўлиб етмиш мингта шох бор. Шохларнинг энг узуни Аршнинг остига етади. Шохларининг энг қуйиси эса дунё осмонидадир. Жаннатда хона, қубба ва тош йўқ, унда дарахтларнинг шохлари бор бўлиб, унда мевалар ҳам бисёр". Али розияллоҳу анҳу: "Жаннат дарахтларининг томири кумушдан, баргларини баъзиси кумушдан ва баъзиси олтиндандир. Агар дарахтларнинг томири олтиндан бўлса, шохлари кумушдан бўлади. Агар томири кумушдан бўлса, шохлари олтиндан бўлади. Бу дунё дарахтларининг томири ерда, шох ва таналари эса ҳавода бўлади. Чунки фоний дунёнинг дарахтлари жаннат дарахтларига ўхшамайди. Жаннат дарахтларини томирлари ҳавода бўлса, шохлари ерда бўлади. Аллоҳ таоло "Алҳаққо" сурасида марҳамат қилганидек: “Унинг мевалари яқиндир. Ўтган кунларда қилган ишларинг учун енглар ва ичинглар, ош бўлсин". Жаннатнинг тупроғи ҳам, ери ҳам мушк (хушбўйлик), анбар ва кофирдан ҳисобланади. Анҳорлари эса сут, асал, ҳамр ва соф сувдандир. Агар жаннатда шамол эсса, барглари баъзисига баъзиси урилади, натижада ундан ажиб овоз чиқади", - дедилар. Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Жаннатда бир дарахт бўлиб, ундан қанотли отлар чиқади. Бу отлар пешоб ва ахлат чиқармайди. Унга Аллоҳнинг авлиё зотлари минади. Отлар уларни олиб жаннат бўйлаб учади. Улардан пастда бўлган инсонлар: "Эй Роббимиз! Бу бандаларинг бундай мақомга қандай етди?", - дейдилар. Аллоҳ таоло уларга: "Улар сизлар ухлаётган вақтда намоз ўқиганлар, сизлар рўза тутмаган вақтда, рўза тутганлар, сизлар аёлларингиз ва болаларингиз бағрида бўлганларингизда улар жиҳод қилганлар, молларини Менинг йўлимда сарфлаганлар, сизлар эса бахиллик қилгансизлар", - дейди". Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: "Жаннатда бир дарахт бор, унинг соясида отлиқ одам юз йил сайр қилади, лекин сояси узилиб қолмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилгани каби: "Ва ёйилган соялардадирлар. Оқар сувлардадирлар. Сероб мевалардадирлар. Тугамайдиган ва ман қилинмайдиган". (Воқеъа сураси 30-33-оятлар). У соянинг бу дунёдаги ўхшаши қуёш чиқишидан олдинги ва қуёш ботгандан кейин шафақ йўқолгунча бўлган вақтдир. Мен жаннатда қасрларни кумушдан, эшикларини эса олтиндан кураётган фаришталарни кўрдим. Улар қуришни тўхтатгач, мен нима учун тўхтатганликларини сўрадим. Ўлар: "Бизнинг нафақамиз тугади", - деди. Мен: "Сизларнинг нафақаларингиз нима?", - дедим. Улар: "Бизнинг нафақамиз Аллоҳни зикр қилиш", - деди. Чунки қаср эгалари Аллоҳни зикр қиладилар, қачон зикрдан тўхтасалар улар учун қурилаётган қаср қурилиши ҳам тўхтайди", - деди. Бир банда Аллоҳ учун рамазон рўзасини тутади. Аллоҳ таоло уни жаннат ҳурларига никоҳлаб қўяди. Бу ҳурлар оқ дурдан бўлган чодирни ичида бўлади.
"Дақоиқ ул-ахбор ва ҳақоиқ ул-эътибор" китобидан.
@mehrob_uz

👍326❤189😢62🤩13🕊8😍8👏7🔥6💯2
Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми?
❓ Савол: Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик ҳайвонларининг ёши Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг сўзлари билан аниқ бўлган ва тайинланган (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти, “Заҳойо” боби). Шунга кўра, қамарий йил асосида туя беш ёш, сигир икки ёш, қўй ва эчки бир ёшга тўлган бўлиши шартдир. Фақат олти ойликдан ўтган қўзи жуссали бўлиб, бир ёшли қўйларни ичига қўшса, улардан фарқланмайдиган даражада бўлса, қурбонликка ярайди
(“Ал-Ҳидоя” ва “Мухтасарул Қудурий” китоблари).
Албатта, охиридаги истисно Пайғамбаримиз алайҳиссалом
томонидан айтилган (Имом Муслим, “Азоҳий” боби).
Бу истиснонинг фақат қўйга тегишли эканига жумҳур уламолар иттифоқ қилишган. Чунки қурбонлик ибодат бўлиб,
ибодатларда ижтиҳод эмас, балки далиллар асосдир. Далили бор масалаларда эса ақл юритилмайди.
Юқоридагиларга биноан, туя беш ёш, сигир икки ёшга етмаган бўлса, уларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍199❤56👏11💯8🔥7🕊3
Рўстгўйлиги билан танилган инсоннинг ёлғонини кечирадилар, ёлғончилиги билан танилган кимсанинг рост гапига ҳам ишонмайдилар.
@mehrob_uz
@mehrob_uz
❤279👍185😢63💯24🔥12🕊7😍3
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Аллоҳ таоло унинг соҳибига (садақаси учун) эваз беради.
Мунофиқун сураси, 10 - оят.
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг
Эҳсон қилиш учун:🌙
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг
Clic | Payme | Paynet
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤154👍121👏6🕊5😍3
БОЛАНИ УХЛАТИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
Кўп оналар кечаси фарзандини ухлатишга қийналишади. Бола ухлашдан олдин йиғлайди, инжиқлик қилади, дарров ухлай қолмайди, бундан эса ота-она паришон бўлади. Бола эса нима сабабдан йиғлаётганини айта олмайди, уни нима безовта қилаётганини тушунтириб бера олмайди. Шунинг учун бу ҳолатларда она боласига сабр ва таҳаммул билан эътибор берсин, уни нима безовта қилаётганига диққат қилсин, ўзи била олмаса, тажрибали шифокорларга мурожаат қилсин. Шу билан бирга улуғларимиз тавсия қилган дуоларни ҳам ўқиб, фарзандига дам солсин. Улуғларимиз фарзанд ухламай, кўп инжиқлик қилганда қуйидаги дуони ўқиб, унга дам солишни тавсия қилганлар:
«اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي»
«Аллоҳумма, Ғоротин нужуум, ва ҳада'атил ъуйуун, ва анта Ҳайюн, Қойюм, лаа та'хузука синатун ва лаа навм, йаа Ҳайю, йаа Қойюму, аҳдий лайлий ва аним ъайний»
Маъноси: «Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Лекин Сен тириксан, қоимсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қоим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бергин».
Шу дуони ўқиб, болага дам солинса, иншааллоҳ, бола ором олиб ухлайди.
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

👍315❤132🤩17😍11🕊8😱3🎉3
«Фустот» шаҳрининг тарихи
Миср фотиҳи бўлган Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Мисрни фатҳ қилганида чодирларига кирди ва бир каптарнинг чодирга уя қуриб, тухум босиб ётганини кўрди. Аскарларига кўчишга рухсат берди ва каптарлар азиятланмаслиги учун улар уя қурган чодирни қолдирди. Арабларда чодир «Фустот» дейилади. Ўша жойда ҳозиргача «Фустот», деб аталадиган шаҳар бор. Бу шаҳар Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг улуғлигига гувоҳлик бериб туради.

👍305❤132😢40🕊26👏20🤩6🎉3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
✅ Каналга аъзо бўлинг:👇 👇 👇
www.tg-me.com/mehrob_uz
«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
www.tg-me.com/mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍185❤119😢16🕊5👏2😍1
Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар.
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Каналга уланиш:👇

❤346👍157🔥27😢24👏12🕊7😍3🤩2
104. У(Фиръавн)дан сўнг Бани Исроилга: «Мана шу ерни маскан тутинглар. Бас, охират ваъдаси келган чоғида ҳаммангизни тўплаб келтирамиз», дедик.
Фиръавн ва унинг қавми ҳалок бўлди. Қилмишларига яраша жазоларини олдилар. Аммо ораларингизда турли гаплар, ишлар ўтган эди. Уларнинг ҳам ҳисоб-китоби бўлиши керак эди. Ҳозирча бу нарса бўлмай қолди.
Эй Бани Исроил:
«Мана шу ерни маскан тутинглар».
Шу ерда яшаб тураверинглар, вақти-соати етиб, «охират ваъдаси келган чоғида ҳаммангизни тўплаб келтирамиз».
Қиёмат қоим бўлганида, ҳаммангизни–сизни ҳам, Фиръавн ва унинг қавмини ҳам тўплаб келтирамиз. Ўшанда ҳисоб-китоб бўлаверади.
Кейинги оятларда яна Қуръонни улуғлашга ўтилади:

❤146👍86😢17🕊7👏1
Зулҳижжа ойи ҳам кириб келди
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробар. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробар», дедилар».
(Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
✅ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ РЎЗАСИ
✅ Каналга аъзо бўлинг
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

👍275❤177😢26🕊16🔥7💯5👏4😱3😍3
Ҳаром молдан қурбонлик қилинадими?
❓ Савол: Ношаръий ўллар билан топилган маблағлардан қурбонлик қилинадими?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонликни ҳалол-пок йўллар билан эришилган маблағдан қилиш керак.
Уни ҳаром молдан қилишнинг савоби йўқ.
Динимиз ҳалол касб билан шуғулланиш ва ҳалол йўллар билан мол топишни талаб қилади. Ҳаром йўллар билан мол топган киши ҳаёт бўлса ўзи, ўзи бўлмаса меросхўрлари ўзганинг молини асл эгаларига қайтаришлари керак. Асл эгалари топилмаса, савоб умид қилмасдан камбағалларга ёки хайрли ишларга сарфланади.
Ҳаром молдан нафақа қилинган ибодатлар қабул бўлмайди. Қабул бўлмагани учун савоб ҳам ҳосил бўлмайди (Аллома Ибн Обидин, “Раддул-муҳтор” китоби).
Ибодатларга, жумладан, қурбонликка ҳам ҳалол молдан сарфлаш шартдир. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Уни ҳаром молдан қилишнинг савоби йўқ.
Динимиз ҳалол касб билан шуғулланиш ва ҳалол йўллар билан мол топишни талаб қилади. Ҳаром йўллар билан мол топган киши ҳаёт бўлса ўзи, ўзи бўлмаса меросхўрлари ўзганинг молини асл эгаларига қайтаришлари керак. Асл эгалари топилмаса, савоб умид қилмасдан камбағалларга ёки хайрли ишларга сарфланади.
Ҳаром молдан нафақа қилинган ибодатлар қабул бўлмайди. Қабул бўлмагани учун савоб ҳам ҳосил бўлмайди (Аллома Ибн Обидин, “Раддул-муҳтор” китоби).
Ибодатларга, жумладан, қурбонликка ҳам ҳалол молдан сарфлаш шартдир. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍180❤73🕊12😢7🔥5
Кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан: «Хўш, кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?» - деб, сўрадилар. Саҳобалар: «Рақибини тезлик билан енгадиган, йиқитадиган киши энг кучли полвон бўлади», деб жавоб бердилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, ундай эмас, жаҳли чиққанда ғазабини ичига юта оладиган киши энг кучли полвондир», дедилар. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ҳам ғазабини ичига юта оладиган кишиларни ўз Қуръони Каримида мақтаган:
«У тақводор зотлар яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ таоло бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли-Имрон сураси, 134-оят).

👍281❤181😢58💯14👏11🕊5😱4🔥2
Исломдаги дўстлик фазилати
Аллоҳ таоло бундай деган:
«Албатта, мўминлар биродардирлар» (Ҳужурот сураси, 10-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа уни солиҳ дўст билан ризқлантириб қўяди. Агар унутса (дўсти) унга эслатиб туради, агар эслаб турган бўлса, унга ёрдам беради», дедилар («Қуутул қулуб» китобида келган).

❤227👍97😢31😍9🔥8🕊5
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Меҳроб ҳиммати жамоаси Бухорои шарифда
Кеча, 27-май куни “Меҳроб ҳиммати” хайрия жамоат фонди жамоаси Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг ташаббуслари билан Бухоро вилоятидаги Мир араб мадрасасига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида мадрасанинг Устоз ва талабалари билан учрашув ташкил этилиб, мазмунли суҳбат бўлиб ўтди.
Учрашув жараёнида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг дуои саломлари билан бирга жамоамиз Қуръони карим мусҳафларини мадраса кутубхонасига топширди ва энг фаол талабалар учун Тафсири ҳилол асарлари ҳадя қилинди.
Учрашув ниҳоясида Устозлар томонидан хайрли дуолар қилинди.
Сафар давомида бир қанча хайрия ишлари амалга оширилди.
Меҳроб ҳиммати хайрия жамоат фонди

👍172❤66🕊6🤩4😍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Milliy mahsulot – xalqaro sifat.
Kanalga aʼzo boʻlish:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102😢38❤37😱17👏10🤩6🕊6💯3🎉1