Ҳожининг сарфлагани Аллоҳ йўлидадир.
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаждаги чиқим Аллоҳ йўлидаги чиқимдир. Унинг ҳар бир дирҳами етти юз бараварига тенгдир», дедилар» (Имом Ибн Абу Шайба ва Имом Аҳмад ривояти).
Ҳожининг бир дирҳами қирқ миллион дирҳамга тенг бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳожи уйидан чиққанидан бошлаб Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади. Агар у фарзларини бажаришдан олдин вафот этса, унинг ажр-савоби Аллоҳнинг зиммасида бўлади. Фарзларини бажарса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади. Мана шу йўлда бир дирҳам сарфлаш ундан бошқа (йўлда сарфланган) қирқ миллионга тенг бўлади» (Имом Мунзирий ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
✅ Яқинларга ҳам улашинг
@mehrob_uz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌞 ХАЙРЛИ ТОНГ🌞
Юнус алайҳиссаломнинг дуоси:
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).
🤲 Аллоҳ таоло ушбу муқаддас жойларга такрор-такрор бориб ибодат қилишимизни насиб айласин.
@mehrob_uz
Юнус алайҳиссаломнинг дуоси:
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалол бўлмаган нарсаларга назар ташлашдан сақланиш керак. Чунки уларга қараш қалбни маънан ўлдирувчи ўқдир, унга зулм қилув чи султондир.
Ҳикмат аҳлининг бу хусусдаги баъзи сўзлари шундай: «Ўнгда-сўлда дуч келганга назар ташлайверишинг кўп афсусларга сабаб бўлади».
Ўнгу сўлга қарайвериш ғайриахлоқий ҳодисаларни юзага келтиради, инсонни разил қилади, жаҳаннамда узоқ муддат қолишга боисдир. Кўзларингга эгалик қил. Агар уларни эркин қўйиб юборсанг, ахир бир кун сени ёмонликка олиб боради. Гар уларга эга экансан, бошқа барча аъзоларингга ҳам эга бўла оласан.
Абу Ҳомид Ғаззолий
✅ Каналга уланиш:👇
📲 @mehrob_uz
Ҳикмат аҳлининг бу хусусдаги баъзи сўзлари шундай: «Ўнгда-сўлда дуч келганга назар ташлайверишинг кўп афсусларга сабаб бўлади».
Ўнгу сўлга қарайвериш ғайриахлоқий ҳодисаларни юзага келтиради, инсонни разил қилади, жаҳаннамда узоқ муддат қолишга боисдир. Кўзларингга эгалик қил. Агар уларни эркин қўйиб юборсанг, ахир бир кун сени ёмонликка олиб боради. Гар уларга эга экансан, бошқа барча аъзоларингга ҳам эга бўла оласан.
Абу Ҳомид Ғаззолий
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
110. Сен: «Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир», деб айт. Намозингни жуда баланд овоз ила ўқима, уни жуда махфий ҳам ўқима, бунинг орасида бир йўл тут.
Ривоятларда келишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни: «Ё Аллоҳ! Ё Роҳман!» деб дуо қилаётганларини мушриклар эшитиб қолиб, дарҳол: «Муҳаммад якка худоликка чақирар эди, ўзи бўлса иккита худога дуо қилмоқда», деб гап тарқатишибди. Уларнинг бу жоҳилона тушунчаси ва тасарруфи жавобига ушбу оят тушган экан. Бу оятда мазкур нотўғри тушунча ва тасарруф тўғриланмоқда.
«Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир».
«Аллоҳ», «Роҳман» исмлари икки хил бўлгани билан зот бир. Исм кўпайса, зот ҳам кўпайиб қолмайди.
«Гўзал исмлар Уникидир», деб айт».
Дунёдаги энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Шундан тўқсон тўққизтаси Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида келган.
Оятнинг иккинчи ярмида Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам намозлари қандай бўлиши кераклиги ҳақида кўрсатма келмоқда. Мушриклар ҳамма нарсадан айб топишга уринганлари каби, намоздан ҳам камчилик топишга, масхара қилишга уринишар эди.
«Намозингни жуда баланд овоз ила ўқима».
Мушриклар эшитиб, яна баъзи нобакорликлар қилиб юрмасин.
«...уни жуда махфий ҳам ўқима».
Орқангда турганлар қироатингни эшитмай қолмасинлар.
«Бунинг орасида бир йўл тут».
Яъни, ўртача бўлсин.
Ва ниҳоят, суранинг охирида, худди аввалидаги каби, Аллоҳнинг мадҳи келади.

ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:
1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;
2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;
3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;
4. Гуноҳларга каффорот бўлади;
5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.
Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:
1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).
Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.
2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).
Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.
Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.
"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
Cавол: Биз ҳаж сафарида Арафа куни рўза тутмоқчи эдик. Баъзилар “Бу амал ҳажга бормаганлар учун, ҳаждагилар бу рўзани тутмайди”, дейишмоқда. Шуни аниқлаштириб берсангиз.
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Арафа куни рўза тутиш мустаҳаб амалдир. Ҳожилар заифлашиб қолмасалар, бу рўзани тутишлари яхши. Лекин рўза уларни Арафа кунидаги ибодатлардан заифлаштириб қўйса, бу кунги рўзани тутишлари макруҳ бўлади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз бундай дейишган.
“Агар рўза ҳожини Арафотдаги вуқуф (туриш)дан заифлаштирмаса ва у кунги дуоларни қилишга халал бермаса, мустаҳабдир (“Муҳит” китоби). Агар рўза ҳожини заифлаштириб қўйса, уни тутиш макруҳ (хуш кўрилмаган)дир” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.

Ғафлатда қолманг! Эртага арафа
АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар» Байҳақий ривоят қилган.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...» дедилар». Байҳақий, Насаий, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Масала: Зулҳижжанинг тўққизинчиси, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. Унинг шарофатидан бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойининг дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига нур бўлади.
Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаром. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли.
“Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар” китобидан.

ЁЛҒОН МУҲАББАТНИНГ ДАЪВОЛАРИ
Шу ўринда қуйидаги ҳикояни келтириш ўринли бўлади:
Бир йўловчи бир қишлоқда ниҳоятда паришон, ранги рўйи бир аҳволда, йиғлаб ўтирган кишини кўрди. Унинг ёнида бир халта тўла нон бор эди.
– Нега йиғлаяпсиз? – деб сўради йўловчи.
– Итим ўляпти, – деди у киши.
– Халтадаги нима? – деди йўловчи.
– Нон, – деди ҳалиги киши.
– У ҳолда нима учун нондан итингизга ҳам бермаяпсиз? – деди йўловчи.
– Итга нон берадиган даражада муҳаббатим йўқ. Бу нонларни олиш учун қанча пул сарфлаганман. Фақат кўз ёш тўкишга етарли муҳаббатим бор, чунки бу текин-да! – деди у киши.
Баъзи кишиларнинг «муҳаббатим бор», деб даъво қилишлари юқоридаги воқеага ўхшайди. Қачон сарф-харажат қилиш керак бўлса, муҳаббатдан асорат қолмайди. Ваҳоланки, қурбонлик қилиш аслида харажат эмас. Унинг зарраси ҳам кишининг қўлидан беҳуда чиқиб кетмайди. Садақот ва яхшилик учун сарфланган маблағ бекордан бекорга йўқ бўлмайди. Шунингдек, қурбонлик гўштини тарқатиш ҳам зарур эмас. Бу амал ихтиёрий бўлиб, хоҳласа тақсимлайди, хоҳласа ўзи истеъмол қилади. Фақат қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмас. Гўштнинг ҳаммасини ўзида олиб қолса ҳам қурбонликнинг савоби етаверади.
«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир» (Ҳаж сураси, 37-оят).
"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.

@mehrob_uzТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🕰 Такбири ташриқ 5 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9 июнь аср намозига қадар айтилади:
• 5 июнь — 5 маҳал
• 6 июнь — 5 маҳал
• 7 июнь — 5 маҳал
• 8 июнь — 5 маҳал
• 9 июнь — 3 маҳал
Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
🤲 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.
@mehrob_uz
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
• 5 июнь — 5 маҳал
• 6 июнь — 5 маҳал
• 7 июнь — 5 маҳал
• 8 июнь — 5 маҳал
• 9 июнь — 3 маҳал
Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар» Байҳақий ривоят қилган.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...» дедилар». Байҳақий, Насаий, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:08
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
Тошкентдан олдин: Ангрен - 2/4, Андижон - 9/14, Хонобод - 12/16, Шаҳрихон - 8/13, Хўжаобод - 9/15, Наманган - 8/10, Поп - 4/7, Чортоқ - 10/11, Косонсой - 8/9, Фарғона - 4/10, Риштон - 2/10, Қўқон - 2/9, Марғилон - 5/12.
Тошкентдан кейин: Бекобод - 5/(-3), Бухоро - 30/18, Газли - 30/20, Ғиждувон - 22/16, Қоракўл - 33/21, Гулистон - 6/(-1), Сардоба - 5/0, Жиззах - 13/3, Зомин - 12/(-1), Фориш - 12/6, Ғаллаорол - 15/4, Навоий - 14/24, Конимех - 14/14, Нурота - 18/11, Учқудуқ - 13/6, Нукус - 31/43, Мўйноқ - 20/49, Тахтакўпир - 18/39, Қўнғирот - 30/48, Самарқанд - 21/8, Иштихон - 19/7, Мирбозор - 21/9, Каттакўрғон - 20/8, Ургут - 19/3, Термиз - 30/(-4), Бойсун - 26/(-1), Шўрчи - 24/(-4), Қарши - 28/7, Деҳқонобод - 27/2, Косон - 26/8, Муборак - 28/10, Шаҳрисабз - 23/3, Ғузор - 28/5.
✅ Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
Арафанинг тонги муборак бўлсин!🍃
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/Mehrob_uz

🌸 Бугун сокин осмону фалак,
🌼 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🍀 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
💐 Қадрдонлар АРАФА муборак!
@mehrob_uz
🌼 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🍀 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
💐 Қадрдонлар АРАФА муборак!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM