Telegram Web Link
Намоз вақтлари:
02.06.2025 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
БОЛАГА ДАМ СОЛИШ

Чақалоғингиз ухлаганида дуолар қилиб, Аллоҳ таолонинг изни билан уни муҳофаза қиладиган маънавий ҳимоя, қўрғон яратиб беринг. Шайхларимиз бизга баъзи дуоларни ўргатиб, «Бу қўрғонни ажалдан бошқа нарса бузиб кира олмайди», деганлар. Менинг пиру муршидим ҳам бу дуони каминага ўргатиб, бошқаларга ҳам ўргатишга ижозат берганлар. Бу амални жуда кўп машойихлар тажрибадан ўтказганлар.
Аввал дуруди шарифни ўқийсиз:
«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.
Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд».

Дуруди шарифдан сўнг:
1. Фотиҳа сураси;
2. Оятул курсий;
3. Кафирун сураси;
4. Ихлос сураси;
5. Фалақ сураси;
6. Ан-Нас суралари ўқилади.
Сўнг яна дуруди шарифни ўқилади.
Шу сураларни, дуо ва салавотларни ўқиб, ўзингиз, фарзандларингиз, уйингиз, ишхонангизни, сиз учун қадрли ва қийматли бўлган барча инсон нарсаларни кўз олдингизга олиб келиб, тасаввурингизда уларни бир доира ичига олинг. Иншааллоҳ, бу дуони ўқиб, кимни ва нимани тасаввурингизда доира ичига олган бўлсангиз, уларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимоясида бўлади. Қайси куни бу қўрғон доирасига фарзандларингизни олган бўлсангиз, ўша куни фарзандларингиз турли хил офатлардан, фитналардан, мусибатлардан омонда бўлади, иншааллоҳ. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу дуонинг баракотидан сизни ва оилангизни Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлайди. Бу – тажрибада кўп синалган дуодир.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.
@mehrob_uz
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
108. Ва: «Роббимиз мутлақо пок бўлди. Шубҳасиз, Роббимизнинг ваъдаси амалга ошажак», дерлар.
Улар саждага йиқилиши билан бирга, Аллоҳ таолони турли айб ва нуқсонлардан поклаб, унга тасбиҳ ҳам айтадилар. Аллоҳ Ўзи берган ваъдасини албатта амалга оширишини таъкидлайдилар. Аллоҳ уларга Тавротда ва Инжилда охири замон келганида маълум сифатларга эга Пайғамбар юбориб, унга Ўзининг охирги китобини нозил қилишни ваъда этган эди. Улар: бошқа ваъдалари қатори бу ваъдасини ҳам амалга оширибди, дерлар. Уларнинг бу эътирофлари фақат оғизларидан чиқадиган сўзлар билан ифода қилинмайди. Балки амалий жиҳатдан ҳам тасдиқланади.
@mehrob_uz
ЎЗ ИЧКИ ДУНЁИНГИЗГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Агар ранжу алам, ҳасрат ёки жаҳл туйғулари ичида қолган бўлсангиз, билингки, ташқи оламга эмас, ўз ички дунёингизга эътибор қаратиш вақти келибди. Бахт-саодатга эришиш учун ўзингизни ўзгартишингиз керак холос. Сиз касал бўлсангиз, дорини сиз ичишингиз, оч қолган бўлсангиз, овқатни сиз ейишингиз керак бўлганидай. Ўзгариши керак бўлган ягона нарса - ўзингиздирсиз, лекин, афсуслар бўлсинки, бу оддий фактни тушуниб етиш учун одатда бутун умр кетади, балки умр етмайди ҳам...
Одамлар одатда ранж, алам, ҳасрат, надомат, рашк, хафа бўлишлар, сиқилишлар, руҳий эзилишлар - барчаси бошқаларга таъсир этади деб ўйлайдилар, бу хато фикрлашдир, аксинча, улар аввало ўзларини заҳарлайди. Ва шу оддийгина ҳақиқатни тушуниш учун кўпчилик одамларга ҳатто бутун умр ҳам етмайди.

Садгуру
@mehrob_uz
Пул эҳсон қилсам қурбонликка ўтадими?

Cавол: Акамнинг ўғли ногирон, даволанишига пул зарур экан. Қурбонлик қилмоқчи бўлган жонлиқнинг пулини унга берсам қурбонликка ўтадими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонликка ўтмайди. Лекин “Ушбу пулни берсам бўладими ёки қурбонлик қилишим зарурми”, десангиз бунинг жавоби ҳолатга қараб икки хил бўлади:
1. Қурбонликни ният қилган киши бой (яъни аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бор киши) бўлса, ажратган пулини хоҳ нақд, хоҳ пластик ҳолда эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, бойлиги сабабли яна қурбонлик қилиши вожиб ҳисобланади.
2. Қурбонликни ният қилган киши камбағал (яъни аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бўлмаган киши) бўлса, фақат ният қилиши билан қўй сўйиши вожиб бўлиб қолмайди, ажратиб қўйган пулини хоҳлаган кўринишда эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, камбағаллиги сабабли қурбонлик қилиши вожиб эмас.
Бироқ икки ҳолатда ҳам қилинган эҳсон қурбонлик ўрнига ўтмайди, балки садақанинг савобини олади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Севмаганга чумоли ҳам юк, севганга филлар ҳам чумолидек гап. Агар инсон ошиқ бўлса ва ишонса тоғни ҳам елкасида таший олади.

Шамс Табризий
@mehrob_uz
Ҳожининг дуоси мустажобдир

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бешта дуо қайтарилмайди: ҳаждан қайтиб кетгунича ҳожининг дуоси, ғазотдан қайтиб келгунича ғозийнинг дуоси, ёрдам берилгунича мазлумнинг дуоси, тузалгунича касалнинг дуоси, дўстнинг дусти йўқлигида унинг ҳаққига қилган дуоси. Буларнинг энг тез ижобат бўладигани дўстининг ҳаққига ғойибдан дуо қилган дўстнинг дуосидир».

Шунинг учун ҳожилардан дуо сўраш суннатдир. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амалда кўрсатиб берганлар. Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра қилишга рухсат сўраганида у зот унга рухсат бериб, «Дуойингда бизни ҳам эсдан чиқарма», деганлар (Имом Абу Зарр Ҳиравий ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

@mehrob_uz
#Дуо
САҲОБАЛАРНИНГ ДУОЛАРИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг дуоси

«Аллоҳумма ҳаблий ийманан ва яқийнан ва муъафатан ва нийятан».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менга иймон, сидқидиллик, соғлик, офият ва соғлом ният бер”.

«Аллоҳуммажъал хойро умурий ахироҳу ва хойро амалий ховаатимаҳу ва хойро аййамий явма алқок».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Умримнинг охирини энг хайрлиси, амалимнинг ниҳоясининг хайр­лиси ва Сенга йўлиқадиган кунимни кунларимнинг энг хайрлиси қил!”

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг дуоси:

«Аллоҳумма инний аъузу бика ан та‘хузаний ъала ғирратин ав тазарний фий ғоф­латин, ав тажъалний минал ғофилийн».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени ногаҳон ўлимдан ё ғафлатда қолдиришинг ёки ғофиллардан қилишингдан асрашингни сўрайман”.

«Аллоҳумма таваффаний маъал аброр, ва ла тажъалний фил ашрор, ва қиний ъазабан­нари ва алҳиқний бил-ахйар».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени яхшилар ораси­да ўлдир, ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва яхшилар қаторига қўшгин”.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг дуоси

«Аллоҳумма аъузу бика мин жаҳдил балаи ва даркиш-шиқа‘и ва шамататил аъда‘и ва аъузу бика минас-сижни вал-қойди вас-савт».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бало ва мусибатлардан, омадсизликдан, душманлар билан тортишишдан, ҳибс этилишдан, кишанланишдан ва калтакланишдан мени асра”.

«Аллоҳумма инна зунубий ла тазуррука ва инна раҳматака иййая ла танқусук».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менинг гуноҳларим Сенга зарар қилмайди. Сенинг менга марҳамат қилишинг Сенинг марҳаматингни камайтирмайди”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг дуоси

«Роббана аслиҳ байнана, ваҳдиний субулал-Ислами, ва нажжина миназ-зулумати илан-нур. Васриф ъаннал-фаваҳиша ма зоҳаро, вама батан. Ва барик лана фий асмааина ва абсорина ва қулубина ва азважина ва зурриййаатина ва туб ъалайна иннака антат таввабур роҳийм. Важъалнаа шакирийна линеъматика, муснийна биҳа, қобилийна биҳа ва атмимҳа ъалайна».
Маъноси: “Эй Раббимиз! Келишолмаганларимизни яраштир, бизни Ислом йўлига ҳидоят айла, бизни зулматлардан нурга чиқар. Биздан ошкор ва яширин барча ёмонликларни кетказ. Кўзларимизга, қулоқларимизга, қалбларимизга, ишларимизга, аёлларимизга ва фарзандларимизга барака ато айла, гуноҳларимизни кечир. Шубҳасиз, Сен марҳаматли ва гуноҳларни кечиргувчисан. Бизни неъматингга шукр этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъматингни биздан аяма!” («Ал-Канз», «Ал-Мунтаҳаб»дан).
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
03.06.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Садақа қилиб туришнинг фойдаси

"Садақани эртароқ беринглар, чунки бало албатта садақадан ошиб ўтолмайди" (Имом АС-Суютий р.а. "Ал-Жомиъус-сағийр" китобида келтирган ҳадис).

Ҳикоя қилинадики, бир ёш йигит билан ёш қиз ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом олдига кириб, никоҳлаб қўйишни илтимос қилишди. Сулаймон алайҳиссалом уларни никоҳлаб қўйди. У иккаласи ҳазрати Сулаймон алайҳиссаломнинг олдидан хурсанд бўлиб чиқиб кетишди. Шу вақт Малакул-мавт (Ўлим фариштаси) пайдо бўлдида: “Эй Аллоҳнинг Пайғамбари! Унинг хурсандчилигидан таъажжубланма. Мен беш кундан сўнг бу йигитни жонини олишга буюрилганман”, деди. Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом у йигитнинг ҳолини кузатарди. Орадан беш кун ўтди ҳеч нарса эшитмади, беш ой ҳам ўтди. Сулаймон алайҳиссалом бундан таъажжубланди. Малакул-мавт Сулаймон алайҳиссалом олдига яна бир келган вақтда Сулаймон алайҳиссалом бу ҳақда сўради. Шунда Малакул-мавт: “Худди сенга айтганимдай беш кундан сўнг бу йигитни жонини олишга буюрилгандим. Лекин бу йигит сенинг олдингдан чиққан вақтда олдига бир тиланчи келди. Йигит унга бир дирҳам берганди, тиланчи унга узоқ умр тилаб дуо қилди. Шундан сўнг дуонинг барокати билан ишни кечиктиришга буюрилдим”, деди.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
www.tg-me.com/mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Тўрт нарса инсонни олий даражаларга кўтаради, гарчи унинг амали ва илми оз бўлса ҳам: тавозелик, ҳалимлик, сахийлик ва чиройли хулқ. Чунки булар имоннинг мукаммаллигидир”.

Жунайд БАҒДОДИЙ
@mehrob_uz
109. Ва юзлари ила йиқилиб йиғларлар ва у хокисорликларни зиёда қилур.
Улар аввал шундай сажда қилган бўлсалар, энди йиғлаб сажда этадилар. Қуръони Карим уларнинг хокисорликларини зиёда қилади. Улардан ўрнак олиб юрган мушриклар бўлса, Қуръонга иймон келтирмай юрибдилар.
@mehrob_uz
Одоб билан озиқлансанг, шифо бўлади, у билан ифорлансанг, хушбўйи атрофга таралади, у билан ўзингни суғорсанг, нафъ етади.

Изоҳ. Улуғлар одобни шартли уч қисмга бўлишади: Яратувчи олдидаги одоб; халққа нисбатан одоб; нафс (ўзи)га нисбатан одоб. Сўз ва амалда Оллоҳ учун холис бўлиш, ҳар қандай ҳолда Оллоҳ таолонинг кўриб турганини ҳис этиб, У Зотнинг улуғлиги ва қудратини, ўзининг эса ҳақир бир банда эканини мудом эътиборда тутиш Яратувчи олдидаги одобдир. Ростгўйлик, омонотдорлик, аҳдга вафо, дўстлик қоидаларига риоя қилиш, «салом»ни канда қилмаслик, хушмуомала бўлиш, одамларга очиқ чеҳра билан юзланиш, заифларга юмшоқлик, бемулоҳаза, енгилтак кишиларга сабрли бўлиш халққа нисбатан одобдир. Юришда, туришда, ўтиришда, гапиришда, эшитишда, ухлашда, ейишда, ичишда ва бошқа феълларда суннатга мувофиқ ҳолда бўлиш нафсга нисбатан одобдир.
Иброҳим алайҳиссаломнинг одобига бир назар солинг: «У мени яратгандир, бас, Ўзи мени ҳидоят қилур. Унинг Ўзигина мени тўйдирур ва қондирур. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо берур...» (Шуаро сураси, 79-оят). Диққат қилинса, Иброҳим алайҳиссалом яратиш, ҳидоят қилиш, тўйдириш, қондириш, шифо бериш феълини Оллоҳга нисбат бергани ҳолда «касал бўлган вақтимда» деб бу феълни ўзига нисбатан ишлатяпти. Ҳолбуки, яратиш, ҳидоят қилиш, тўйдириш, қондириш, шифо бериш қай даражада Оллоҳ таолога тааллуқли иш бўлса, касал қилиш ҳам шу даражада Яратганга боғлиқ ишдир. Лекин Иброҳим алайҳиссаломнинг Оллоҳ таоло олдидаги одоби «мени касал қилган Зот менга шифо берур» дейишга йўл қўймади. Балки у: «Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо берур» – деди. Халилуллоҳ алайҳиссаломнинг одоби мана шундай эди!

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
БОЙЛИК – ФАҚИРЛИКДИР

Иброҳим Адҳамга бой бир коса олтин келтирди.

– Буни биздан қабул қилсангиз.
– Мен фақирдан мол олмайман.
– Мен фақир эмишманми?!

Иброҳим Адҳам сўради:
– Ҳозирги давлатингдан ўн баравар кўпроқ давлатга эга бўлгинг келадими?
– Албатта! – деди бой кўзлари чақнаб.

– Бу ҳолинг фақирлик бўлмай, нима?! Бераётган нарсангга мендан кўра ўзинг муҳтожроқсан!
@mehrob_uz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман.* Мени эсласа, у билан биргаман. Агар у Мени ўзи эсласа, Мен ҳам уни Ўзим эслайман. Агар у Мени бир жамоа ичида эсласа, Мен уни улардан яхшироқ жамоа ичида эслайман. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. Агар у Менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман».
 
* Шориҳлар «гумонидаман» деган сўзни шундай изоҳлашган: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин. Умидвор бўлиш мусулмонга хос, ноумид бўлиш эса кофирга хос амалдир».
Изоҳ: Ушбу ҳадиси қудсий Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан лутфу марҳамати ва илтифотининг намойишидир. Ҳадиси шарифдаги яқинлашиш ва ҳаракатланиш маънолари мажозий бўлиб, масофани эмас, маънавий муносабатни, маънан яқин бўлишни билдиради.
@mehrob_uz
Мен мусулмонман, демак мен Аллоҳга содиқ бўлишим керак.
Мен мўминман, демак мен тилим айтганига қарши чиқмаслигим лозим.
Мен Аллоҳнинг буйруқларига бурчлиман, демак менинг воқелигим қилаётган бу даъвойимни тасдиқлаши лозим.

Имом Бутий.

@mehrob_uz
2025/07/07 11:07:59
Back to Top
HTML Embed Code: