АЛЛОҲНИ ЭСЛАТГАН НАРСА ШИОРДИР
«Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир» (Ҳаж сураси, 32-оят).
Оятда “нишонлар” деб таржима қилинган ибора Қуръони каримда “шаоир” дейилиб, нишон, белги, аломат маъноларини англатади. Нима нарса бизга Аллоҳни эслатса, у Аллоҳнинг шиоридир.
Масжидни кўрганимизда, бу “Аллоҳнинг уйи” деган хаёлга борамиз. Чунки масжид бизга Аллоҳни эслатади. Демак, бу Аллоҳнинг шиоридир. Бирор қорини кўрсак, у “Аллоҳнинг каломини ёдлаган”деймиз. У бизга Аллоҳни эслатади.
@mehrob_uz

Ҳа, агар сиз ўз нафсингиздан кўра Аллоҳ таолони кўпроқ яхши кўрмасангиз, тез кунда Аллоҳга бўлган иймонингиз ва муҳаббатингизни нафсингиз йўлида, шахсий манфаатларингиз йўлида, такаббурлигингиз, шаҳват ва ҳавойи нафсингиз йўлида қурбон қиласиз. Бу бугунги оламда содир бўлаётган нарсадир.
Имом Бутий.
@mehrob_uz
Имом Бутий.
@mehrob_uz
ЕТТИ ТОЖ
1. Зикр тожи
«Лã илãҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лã шарийкалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъалã кулли шай‘ин қодийр».
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илорҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир».
2. Дуо тожи
«Роббанã ãтина фид дунйã ҳасанатав ва фил ãхироти ҳасанатав вақинã ъазãбан нãр».
Маъноси: «Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин» (Бақара сураси, 201-оят).
3. Қўрғон тожи
«Бисмиллãҳиллазий лã язурру маъсмиҳи шай‘ун фил арзи ва лã фис самãи ва ҳувас самийъул ъалийм».
Маъноси: «Унинг исми билан на осмонда ва на ерда ҳеч бир нарса зарар бера олмайди. У билувчи ва эшитувчи Зотдир».
4. Истиғфор тожи
«Аллоҳумма анта Роббий лã илãҳа илла ант. Холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалã аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри ма сонаъту. Абу‘у лака бинеъматика ъалайя ва абу‘у бизанбий. Фағфирлий, фаиннаҳу лã яғфируз зунуба илла анта».
Маъноси: «Аллоҳим, Сен менинг Раббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг, мен қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлгунимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонлигидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди».
5. Машаққатни кетказиш тожи
«Лã илãҳа илла анта субҳãнака инний кунту миназ золимийн».
Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё сураси, 87-оят).
6. Хотиржамлик тожи
«Лã ҳавла валã қуввата иллã биллãҳил ъалиййил ъазийм».
Маъноси: «Ҳаракат ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади».
7. Тасбеҳ тожи
«Субҳãналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидãда калимãтиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳича миқдорича поклайман».

ПУЛ АСЛИДА РОҲАТ ЭМАС
Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида: “Эй Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер”, деб дуо қилганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти)
Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, “эй Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато қил”, дедилар.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Одамларнинг ҳожатини раво қиладиганлар Қиёмат куни Аллоҳнинг азобидан омонлик топадиганлар қаторида бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалланинг шундай яратганлари борки, улар одамларнинг ҳожати учун яратилган бўлиб, одамлар ҳожатини айтиб, уларнинг олдига келишади. Ана ўшалар Аллоҳнинг азобидан омонда бўладилар» (Имом Табароний ривояти).

2. Уни тўғри қилган; Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлиши башоратини берадиган қилган Зотга.
@mehrob_uz
@mehrob_uz
ФАРЗАНДИНГИЗ ТИЛИ «АЛЛОҲ» ДЕБ ЧИҚСИН
Фарзандингиз ширин тили билан нималарнидир айта бошласа, дунёдан сиздан бахтли одам қолмайди. Аллоҳ таоло бу бахтни барчамизга насиб қилсин.
Кўпинча ота-оналар фарзандининг илк сўзи «дада» ёки «ойи» бўлишига ҳавасманд бўлишади. Шунинг учун фарзандларига шу лафзларни такрор-такрор айтиб, одатда унинг тилини шу сўзлар билан чиқаришади ҳам.
Лекин исломий оилада тарбия топаётган боланинг тили «Аллоҳ» лафзи билан чиқиши афзалдир. Бу қийин иш эмас. Бу асосан оналарнинг вазифаси, лекин баъзан улар бунга эътибор қилмайдилар, баъзилар эса буни ўйлаб ҳам кўришмайди. Сиз эса боланинг илк бор «ота» ёки «она» эмас, «Аллоҳ» дейишига ҳаракат қилинг, шу лафзни унинг олдида бот-бот такрорланг, токи бу сўз унинг қалбига ўрнашиб қолсин.
Уламолар шундай ёзганлар: «Ҳаракатлар уч хилдир: фатҳа («а», «о» товушлари), касра («и» товуши) ва замма («у» товуши) . Сўзлашда тилга энг енгил, энг осон ҳаракат – фатҳадир («а», «0» товушидир). «И» ва «у» товушларини айтиш болага бироз қийин бўлади. «Аллоҳ» лафзида эса фақат «а», «о» товуши бор, унда «и» ёки «у» товуши йўқ. Шунинг учун болага «Аллоҳ» лафзини айтиш осон, енгилдир. Фарзанд илк бор «Аллоҳ» лафзини тилга олса, бу фарзанд учун ҳам, ота-онаси учун ҳам Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан бири бўлади.
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

Эй энг меҳрибон - раҳмдил Зот!
Имом Лайс ибн Саъд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Менга шундай хабар етиб келган: машҳур саҳоба Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Тоиф шаҳрида бир кишидан битта хачирни ижарага олибди. Киракаш одам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни хоҳлаган манзилига ўзи етказиб қўйишини айтибди. (Бу ижарага берувчи одам асли ярамас қотил киши экан. Келишилган манзилга кетаётиб) кутилмаганда, аравани хароба бир жой томонга бурибди. Сўнг Зайд ибн Ҳорисага: «Аравадан туш», дебди. У тушибди. Қараса, атроф ўликларнинг жасади билан тўла экан. (Бу қотил ҳаммасини шу тарзда киракашдек шартлашиб, шу ерга олиб келиб ўлдириб, мол-мулкини ўзлаштиришга одатланган экан). У Зайд ибн Ҳорисани ҳам ўлдирмоқчи бўлган экан. Зайд: «Менга икки ракъат намоз ўқиб олгунимча тегмай тур», дебди. Қотил киракаш унга мағрур оҳангда: «Ўқисанг ўқийвер, сендан олдин анавилар ҳам намоз ўқишган. Бироқ кўриб турганингдек, намозлари бирор фойда бермаган», дебди. Зайд воқеанинг давомини шундай баён қилади: «Намозни ўқиб бўлганимда, анави одам мени ўлдириш учун ёнимга келди. Шунда мен: «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» деб Аллоҳ таолога нидо қилдим. Шунда қотил «Уни ўлдирма!» деган овоз эшитди. У қўрқиб кетди, даҳшатга тушиб, овоз эгасини қидириб, уёқ-буёққа аланглаб юрди, лекин ҳеч кимни топа олмади. Сўнг яна менинг олдимга қайтиб келди. Мен яна: «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» дея уч марта нидо қилдим. Шунда ажиб ҳолат юз берди: олдимда от минган бир чавандоз пайдо бўлди. Унинг қўлида темир найза бор эди. Найзанинг учида эса олов алангаланиб турарди. Уни қотилга тиради ва найза унинг ортидан тешиб чиқиб, ўша ерга қулаб ўлди. Сўнг чавандоз менга шундай деди: «Биринчи марта «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» деганингда, мен еттинчи осмонда эдим. Иккинчи марта «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» деганингда, дунё осмонига етиб келган эдим. Учинчи марта «Ё Арҳамар Роҳимийн», деганингда, ҳузурингга етиб келдим».
Шарҳ: Бу воқеада буюк саҳоба Зайд ибн Ҳорисанинг кароматини - Аллоҳ таоло уни икром қилиб, қотил душманини хор қилганини кўрдик. Шунинг учун ҳар қачон мусулмон кишининг танасига, ҳатто қалбига озор бериш, унга зулм қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Зеро, мазлумнинг дуосини тўсадиган ҳеч нарса йўқ. Унинг дуоси тўғридан-тўғри Аллоҳ таолога етиб боради. У кимнинг ҳаққига дуойи бад қилиб, уни жазолашни сўраса, Аллоҳнинг амри билан юқоридагидек, еттинчи осмондаги фаришта ҳам бир зумда етиб келади. Ҳа, Аллоҳ таоло Ўзининг йўлидаги дўстларини золимлар қўлида хорлаб қўймайди. Айниқса, саҳобаларнинг йўлини тутган олимлар ва талабаларга озор бериш, уларнинг кўнглини ўкситиш ниҳоятда хавфли ҳисобланади. Зеро, Қуръон ва суннатни ўрганиб, уларга амал қилиб, уларни одамларга етказиб турган зотлар Аллоҳ таолонинг хос хизматчиларидир. Уларга зиён-заҳмат етказиш Аллоҳ таолога хуш келмайди. У ҳамиша ўзининг дўстларини ҳимоя қилгай!..
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.

Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳу ривоят этган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай нақл этилади: “Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳожи билан малоикалар ҳузурида фахрланиб: “Менинг бандаларимга қаранглар! Дунёнинг ҳамма еридан чанг-тўзонга беланиб Менинг ҳузуримга келишди. Сизларнинг гувоҳлигингизда айтурманки, Мен уларнинг гуноҳларидан ўтдим”, дейди”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят этганлар.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 www.tg-me.com/mehrob_uz

Telegram
Mehrob.uz
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Аллоҳ таолодан узоқлаштирувчи, ҳалокатга олиб борувчи бахиллик дардининг давоси молни сарфу инфоқ қилишдир. Лекин баъзида бу сарф исроф даражасига ўтиб кетади. Натижада бахиллик касаллигидан халос бўламан деб киши исроф дардини орттиради. Мисол учун, тананинг совиб кетиши ҳароратни кўтариш билан муолажа қилинади. Аммо ҳароратни кўтариш ҳаддан ошса, бу ҳам касаллик. Аслида ҳарорат ва совуқлик ўртасида тенглик бўлиши лозим эди. Шунингдек, исроф ва бахиллик орасида ҳам мўътадилликни сақлаш керак. Токи бизга керак нуқта икки тарафдан бир хил узоқликда жой олсин.
Абу Ҳомид Ғаззолий
@mehrob_uz
Абу Ҳомид Ғаззолий
@mehrob_uz
#Тунги_зикрлар!
«ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР» (Раъд сураси, 28-оят).
Тўғрисўзлик — Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба — далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.
Аллоҳни зикр қилиш нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. У ҳатто барча муваффақияту нажотга элтувчи осон ва қисқа йўлдир. Қуръон ва ҳадисни ўқисангиз, унда зикр фойдаларини кўрасиз. Ҳар куни зикр малҳамини синаб кўрсангиз, шифо топасиз.
Аллоҳни эслаш билан хавф, қўрқинч, ғам-ташвиш йўқолади, қийинчилик, кулфат ва афсусланиш тоғлари қулайди. Доим Аллоҳни эслаб юрувчилар роҳатда яшашига ҳайрон бўлманг. Чунки зикр асосдир. Аммо асл ажабланарли ҳол Аллоҳни эсламайдиган ғофилларнинг қандай яшаётганидир.
“(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар” (Наҳл сураси, 21-оят).
Эй чарчоқдан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонига тушган киши! Унинг муқаддас “Аллоҳ” исми билан нидо қил. “Унга тенг бирор зотни билурмисиз?!” (Марям сураси, 65-оят).
Аллоҳни кўп эслашингизга қараб хотирингиз жам, қалбингиз сокин, нафсингиз бахтли бўлади ва кўнглингиз ёзилади. Чунки буюк Аллоҳни эслашда Унга таваккал қилиш, ишониш, суяниш, қайтиш, У ҳақида ҳусни зонда бўлиш ва Ундан кенгликни кутиш маънолари бор. У дуо қилинган вақтда яқин, нидо қилинган пайтда эшитувчи, сўралганда ижобат қилувчидир.
Аллоҳга зорланинг, тазарруъ қилинг. Тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор ила Унинг муборак пок исмини тилингиздан қўйманг. Унинг мадади билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасиз.
“Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди” (Оли Имрон сураси, 148-оят).
✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨ 🌱 ✨
☘️ Тасбеҳ – “Субҳаналлоҳ”;
☘️ Такбир – “Аллоҳу акбар”;
☘️ Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
☘️ Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ”.
"Ўкинма" китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
✨ 💐 ✨ 💐 ✨ 💐
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3. (Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар.
Оятдаги «Бандаси»дан Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам назарда тутиляпти. «Китоб»дан мурод Қуръони Каримдир. Аллоҳ таоло суранинг бошида Ўз бандаларига ҳамду сано айтишни ўргатмоқда. Бу сафар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у киши орқали Ўз бандаларига Қуръони Каримни нозил қилгани учун Аллоҳга ҳамду сано айтиш лозимлиги таъкидланмоқда.
«Ўз бандасига китоб нозил этган»–Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Қуръони Карим саодат манбаидир. Фақат у орқалигина бандалар энг зарурий нарсаларни биладилар. Жумладан, ақида, тасаввур ва ахлоқ-одоб каби масалаларнинг бирдан-бир масдари Қуръондир. Шунинг учун ҳам Қуръонни нозил этган зотга ҳар қанча ҳамду сано айтилса, шунча оз. Ҳамду санога сазовор, «Ўз бандасига китоб нозил этган зот» мазкур китобни–Қуръони Каримни қандай сифатлар билан индиргани ҳам ушбу оятларда зикр этиляпти.
«...ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган...», Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Яъни, Қуръонда ҳеч бир эгрилик қилмай нозил этган зот Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин.
«...уни тўғри қилган...», Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Яъни, Қуръонни фақат тўғриликдан иборат қилган зот Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин.
Ундаги кўрсатмалар, тузумлар, амрлар, қиссалар ва бошқа нарсаларда ҳеч қандай эгрилик, хато-нуқсон йўқ..
Шу билан бирга, Қуръони Каримни Аллоҳ таоло кофирларга:
«...Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган...» қилиб нозил этган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Аксинча:
«...яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлишининг башоратини берадиган қилган Зотга». (Аллоҳга ҳамд бўлсин).
Ўша мўмин бандалар:
«(Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар».
Ояти каримадаги «Ажр»дан мурод жаннатдир.

ҚАСАМ ИЧИШ ОДОБЛАРИ
Бировнинг маҳкамада қасам ичишига тўғри келса, қози ёки шу каби бир кишининг унга ваъз-насиҳат қилиши, ёлғон қасам ичишдан огоҳлантириб, бу тўғрида келган оят ва ҳадисларни эслатиши мустаҳабдир. Бу тўғрида қуйидаги ҳадисни келтириш мумкин. Икки аёл бир уй ёки хонада мунчоқ ўтказар эдилар. Улардан бири бигизни кафтида яшириб чиқиб кетди ва уни иккинчи аёлдан даъво қилди. Бу масала Ибн Аббосга кўтарилганда: “Унга Аллоҳни эслатинглар ва: “Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун Охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир” оятини унга ўқинглар”, - дедилар. Аёлга панд-насиҳат қилишган эди, у бигизни ўзи олганини тан олди.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Қасам ичиши талаб этилган киши агар ўзининг ноҳақлигини билса, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқмаслиги ва Унинг раҳматидан маҳрум бўлмаслиги учун ўз зиммасидаги ҳақни тан олиб, қасам ичишдан сақланиши вожибдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки бир мусулмон кишининг молини ўзлаштириб олаётган пайтида тўхтатилиб, қасам ичиши талаб қилинсаю, ёлғон қасам ичса, у банда Аллоҳга йўлиққанда, Аллоҳ ундан ғазабланган ҳолда бўлади”.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Инсон агар ўзининг ҳақлигини аниқ билса, қасам ичгани яхшироқдир. Айрим ҳолларда эса, айтилганидек, бу вожиб ҳам бўлади. Чунки Аллоҳ таоло мусулмоннинг ҳақи зое бўлиб кетмаслиги учун бундай ҳолларда қасам ичишни жорий этган. Агар шундай қилинмаса, ярамас кимсалар одамлар молларини ноҳақ йўл билан ейиш учун даъвогарликни дастак қилиб оладилар. Улар даъво қилинган кишилар тақво юзасидан қасам ичмасликларини билиб туриб ноҳақ даъволарни кўтариб чиқадилар ва ботилни ундиришга уринадилар.
📚“Қирқ ҳадис шарҳи” китобидан.

Тижорат тирикчилик ўтказиш учун ёки бойлик орттириш учун бўлади. Агар хайр ва ҳасанотни ўйламасдан, фақат бойлик тўплаш учун тижорат қилинса, бу савдо мақбул эмасдир. Зеро, фақат моддият учун ҳаракат қилмоқ «хатоларнинг боши бўлган» дунёга ҳирс қўймоқдир.
Абу Ҳомид Ғаззолий
@mehrob_uz
Абу Ҳомид Ғаззолий
@mehrob_uz