Telegram Web Link
Тўрт ракатли суннатни бўлиб икки ракатдан ўқиса бўладими?

Савол: Пешиндан аввалги тўрт ракат суннатни бўлиб-бўлиб, икки ракат-икки ракат қилиб ўқиса ҳам бўладими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пешин намозидан аввал бир салом билан, яъни бирданига тўрт ракат ўқиш суннати муаккада ҳисобланади.
Сунани Ибн Можа ва сунани Абу Довудда бундай ривоят келади: Абу Айюбдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам завол (қуёш тиккадан оғган)дан кейин, пешиндан аввал тўрт ракат намоз ўқиб, орасини салом билан ажратмас эдилар. “Қуёш тиккадан оғганда осмон эшиклари очилади”, деганлар».
Пешин ва жумадан аввал ва кейин бир салом билан тўрт ракат намоз ўқиш суннати муаккададир. Агар икки салом билан ўқилса, мазкур суннат амалга ошмайди. Яъни саволда сўралганидек, иккига бўлиб ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Зуҳд уч хил бўлади: зуҳди фарз, зуҳди фазл, зуҳди саломат. Зуҳди фарз – ҳаромда зуҳд қилиш, зухди фазл – ҳалолда зуҳд қилиш, зуҳди саломат – шубҳаларда зуҳд қилишдир.

Иброҳим Адҳам
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
16.06.2025 - ДУШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ФАРЗАНДНИНГ ҲАҚЛАРИ

Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига боласидан шикоят қилиб келди. Умар розияллоҳу анҳу ўша ўғилни чақиртириб, отасига озор бергани, унинг ҳақларини унутгани учун унга танбеҳ бердилар.
Шунда ўғил: «Эй мўминларнинг амири! Боланинг ҳам отасида ҳаққи бўлмайдими?» деди.
Умар розияллоҳу анҳу: «Бўлади» дедилар.
Ўғил: «Улар нималар?» деб сўради.
Умар розияллоҳу анҳу: «Ота аввало болага яхши она танлаши керак, токи одамлар уни онаси билан айбламасин. Кейин унга яхши исм қўйиши, унга Қуръон ўргатиши керак», дедилар.
Ўғил деди: «Эй мўминларнинг амири! Отам сиз айтган ишларнинг бирортасини қилмаган. Онам бир мажусийнинг қўлидаги занжи аёл бўлган. Шунинг учун ҳамма мени онам билан масхара қилади. Менга «Жуъал» («Гўнг қўнғиз» ) деб исм қўйган. Менга Қуръондан бирорта ҳарф ўргатмаган!».
Шунда Умар розияллоҳу анҳу отага дедилар: «Ўғлим менга оқ бўлди деб, шикоят қилиб келган эдинг. У сенга эмас, сен унга оқ бўлган экансан-ку! У сенга эмас, сен унга ёмонлик қилган экансан! Сен унинг ҳаққини поймол қилган экансан. Энди биз ундан ҳеч нарса талаб қила олмаймиз».
У зот шундай деб, отани маҳкамадан чиқариб юбордилар.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Азиз диндош, бошланган янги ҳафта хайрли, муваффақиятлар ва хушхабарларга бой бўлсин!

🌷 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌷
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8. Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз.
Ер юзидаги зийнатлар қанча кўп бўлса ҳам, охир-оқибат ҳаммасини қуп-қуруқ тупроққа айлантиришимиз бор. Улардан ҳеч бир фойда чиқмайди. Бу дунёда ҳақиқий фойдали нарса иймону яхши амал, холос.
Кейинги оятдан Каҳф эгалари қиссаси, яъни, иймонли кишилар учун синов йиллари, уларнинг зебу зийнатга берилмай иймонларини сақлашга уринганлари ва оқибати нима бўлгани ҳақидаги қисса келтирилади:
@mehrob_uz
🧎‍♂️ НАМОЗ БАНДАНИ ЁМОН СИФАТЛАРДАН ПОКЛАЙДИ

Аллоҳ таоло: «Инсон чидамсиз, сабрсиз қилиб яратилган. Унга ёмонлик етса, чидамсизлик қилади, аммо яхшилик етса, қизғанчиқлик қилади. Фақат намозларида бардавом бўлган намозхонларгина бундан мустаснодир», деб марҳамат қилган (Маъориж сураси, 19-23-оятлар).
Бир кимсага Аллоҳ таолодан бирор қийинчилик, машаққат етса, у бунга сабрсизлик қилади. Аммо Аллоҳ таолодан яхшилик (мол-дунё ёки хурсандчилик) етса, бахиллик қилиб, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилгиси келмай қолади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир», деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Бу иллатдан фақатгина намозларида қоим бўлган, уни ўз вақтида адо этадиган мўмин-мусулмонларгина омонда бўлади, чунки намоз уларнинг феълини ёмон сифатлардан яхши сифатларга ўзгартириб қўяди, уларни гўзал фазилатлар ва комиллик билан сийлайди.

“Энг шарафли уммат” китобидан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шом намозидан кейин Қуръон тиловат қилинмайдими?

Cавол: Шом намозидан кейин зикру тасбеҳ 33 тадан эмас, 11 тадан қилиниб, Қуръон тиловат қилинмайдими?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Шом намозидан кейин тасбеҳлар айтилмайди ёки камроқ айтилиши керак, Қуръони карим тиловат қилинмайди” деган гап йўқ. Аммо бизнинг диёрларда шом намозидан кейин Қуръон тиловати қилмаслик урф бўлган. Аксарият жамоатларда тасбеҳлар тўлиқ айтилиб, Оятал Курсий ҳам ўқилади.
Аслида тасбеҳ ва тиловат қилиш бошқа намозларда бўлгани каби шом намозидан кейин ҳам мустаҳаб амал ҳисобланади.
Демак, кимдир шомдан кейин ҳам тиловат қилишни хоҳласа, бунга шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар банда қалбида Аллоҳга муҳаббати лаззатини тотиб кўрса, Аллоҳ унга айбларини кўрсатиб қўяди ва у киши ўзгалардан айб қидирмай, фақат ўз айблари билан машғул бўлиб қолади.

Робия Адавия
@mehrob_uz
📧Одобсиз ақл шармандалик, ақлсиз одоб ҳалокатдир.

📝Изоҳ. Одоб ва ақл бир-бирини тақозо этувчи кучлардир. Шунинг учун айтилган: «Ақлсизда одоб, одобсизда ақл йўқ».
• Алий розияллоҳу анҳу дейди: «Ҳар бир нарса ақлга муҳтож, ақл эса одобга муҳтож, ақл ва одобдан бошқа ҳар қандай қадр-қийматнинг чегараси бор».
• Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Одоб талабида бўл, чунки одоб ақлга зиёдалик, мурувватга далил, ёлғизликда улфат, ғарибликда ҳамроҳ, фақирликда мол-давлатдир».
• Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан манфаати энг кўп одоб ҳақида сўралди. Шунда у деди: «Динда фақиҳлик, дунёда зоҳидлик ва зиммангдаги ҳақларни Оллоҳ учун таниш».

📚“Унвонул баён”дан.

Яқинларингизга ҳам улашинг👇
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Азоннинг фазилати

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Муаззиннинг овозини эшитган жин, инс ва бошқа ҳар қандай нарса борки, қийёмат куни унга гувоҳлик беради” (Имом Бухорий ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Муаззин азонини тугатгунига қадар Раҳмоннинг қўли унинг боши узрадир” (Имом Табарий ривояти).

☝️ Аллоҳ Таолонинг: “Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амал қилган ва “Албатта, мен мусулмонларданман” деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?” (Фуссилат сураси, 33-оят) деган қавли тафсирида “У муаззиндир” дейилган.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоз вақтлари:
17.06.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
АЙБ КОВЛАШНИНГ ОҚИБАТИ

Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтади: Бир куни қироат илмининг икки машҳур имоми Кисоий ва Язидий раҳимаҳумаллоҳлар Ҳорун Ар-Рашиднинг ҳузурида эдилар. Намоз вақти киргач, Кисоий раҳимаҳуллоҳ жамоатга имомликка ўтди ва “Кафирун сураси”ни қироатида адашиб қолди. Намоздан сўнг Язидий раҳимаҳуллоҳ: “Куфанинг машҳур қориси “Кафирун сураси” қироатида адашиши жуда ажабланарли ҳол” деди.
Бу воқеадан бироз вақт ўтиб, Имом Язидий ҳам бир намозда имомликка ўтди ва “Фотиҳа сураси”нинг қироатида тутилиб, адашиб қолди. Намоздан сўнг хато қилганини англаб ушбу шеърни ўқиди:
Тилингни сақла, гапирма асло, қолурсан балога
Абатта, бало, осилган тилга, яъни жафога.

“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”дан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

🌞🌞🌞🌞

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

Каналга
аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кимки ўлимни кўп эсласа, уч нарсада улуғ бўлади: тавбани тез қилишда, ризқига қаноат қилишда, ибодатда ғайратли бўлишда. Энди кимки ўлимни эсдан чиқарса, уч нарсада орқада қолади: тавбасини орқага суради, кун кўришга етарли нарсага рози бўлмайди, ибодатларида ялқовлик қилади.

Ҳаким Ҳомид Лифофий.

@mehrob_uz
9. Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят-белгиларимиздан деб ўйладингми?!
Яъни, эй Пайғамбар, ўша каҳф (ғор) эгалари ва ундаги уларнинг исмлари битилган битикни Бизнинг энг ажойиб мўъжизаларимиз деб ўйладингми?
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/01 00:49:12
Back to Top
HTML Embed Code: