Telegram Web Link
22. Ҳали улар: «Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир», дерлар. Ва: «Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отадилар. Ва: «Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир ҳам», дерлар. «Роббим уларнинг саноғини яхши билгувчидир. Уларни жуда оз киши билур», дегин. Бас, улар ҳақида тортишиб юрма. Тортишсанг ҳам, очиқ тортиш. Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво ҳам сўрама.
Одамларнинг одати қизиқ. Бўлиб ўтган бир иш ҳақида турли-туман гаплар тўқиб олишади. Воқеа битта бўлса ҳам, миш-миш гап-сўзлар мингтага етади. Ҳар ким хаёлига келган тахминни айтаверади. Каҳф эгаларининг қиссаси зикр этилди. Аммо одамлар бу қисса ҳақида ўзларича турли-туман гап тарқатишди. Аввал уларнинг қабрлари устига нимадир қуриш юзасидан тортишган эдилар. Аслида, бу ниятлари мутлақо кераксиз ва ҳатто зарарли ҳам. Аммо одамлар билганидан қолмайди. Энди яна янги гап чиқариб, каҳф эгаларининг сони устида тортишадилар.
«Ҳали улар: «Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир», дерлар».
Баъзи одамлар, каҳф эгалари учта, итлари тўртинчилари эди, деса, бошқалари,
«Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отадилар».
Яъни, иккинчи бир одамлар, йўқ, улар бешта, итлари олтинчилари эди, дерлар ва бу билан ўзлари билмаган ғайн нарсага гумон тоши отадилар.
Учинчилари эса,
«Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир ҳам», дерлар».
Яъни, учинчи бир гуруҳ одамлар, йўқ, ҳаммангизнинг гапингиз тўғри эмас, каҳф эгалари еттита, итлари саккизинчилари эди, дерлар. Шундай қилиб, тортишув давом этаверади. Лекин бундан ҳеч кимга фойда йўқ. Шунинг учун ҳам Исломда бундай бефойда тортишувлар қораланади. «Ғайбга тош отиш» танқид қилинади. Аниқ билмаган нарсани гапириш яхши фазилат эмас. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оятнинг давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Роббим уларнинг саноғини яхши билгувчидир. Уларни жуда оз киши билур», дегин, деб ўргатмоқда.
Бекордан-бекорга тортишиб вақтни ўтказишнинг, ақл-идрок ва имкониятларни беҳуда сарфлашнинг нима ҳожати бор? Қадимда ўтган каҳф эгаларининг саноғини, улар неча киши бўлганини аниқ биладиган зот Аллоҳдир. Шунингдек, уларнинг сонини ўз кўзи билан кўрган жуда оз киши билиши мумкин.
«Бас, улар ҳақида тортишиб юрма».
Ақл-заковатинг, вақтинг бекорга кетади. Фойда топмайсан.
«Тортишсанг ҳам, очиқ тортиш».
Яъни, улар ҳақида очиқ маълумотга эга бўлсанг, ўшани гапир.
«Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво ҳам сўрама».
Чунки улар ҳақидаги энг муҳим маълумотни сенга Қуръон айтиб беради. Каҳф эгалари қиссасининг фойдали ва ибратли ўринлари олдинги оятларда айтиб ўтилди. Шунга тескари фикрлар айтилса, беҳуда гаплардан иборат бўлади. Масалан, уларнинг сони нечта бўлишининг нима аҳамияти бор? Гап уларнинг нечта бўлишларида эмас, нима қилганларидадир.
Ўтган оят ғайб ва ўтмишдаги ноаниқ воқеалар тахминини гапиришдан қайтарганидек, эндиги оят келажак замондаги ғайб ва ноаниқ нарсага ҳукм чиқаришдан қайтаради:
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онага меҳр билан қараш ибодат

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жомеа Марказ исломий сунний маданий маркази ҳижратнинг ёдга олиниши муносабати билан Каликут / Керала / Ҳиндистонда илмий маъруза ўтказади

Илмий ва даъват соҳасидаги фаолиятлари доирасида Жомеа Марказ исломий сунний маданий маркази ҳижратнинг ёдга олиниши муносабати билан «Ҳижратун Набавийя: Рухнинг нурга саёҳати» мавзусида юксак даражадаги илмий маъруза ташкил қилади.

Бу маъруза 2025 йил 2 июль, чоршанба куни, 6 муҳаррам 1447 ҳижрий санасига тўғри келади. Ҳиндистон вақти билан соат 7:15 да, Тошкент вақти билан соат 6:45 да Жомеанинг катта мажлислар залида («Комил ижтимоъ» залида) бўлиб ўтади.

Маърузани фазилатли шайх доктор Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ал-Ҳусайний ҳазратлари қилaдилар, у киши Минор масжидида имом-хатиб, шунингдек, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида устоз ҳисобланадилар. Шунингдек, у зот фикр эгалари ва даъватчилар орасида исломий оламда энг етукларидан бири бўлиб, сийрат мавзусини чуқур таҳлил қилиши ва маънавий жиҳатдан таҳлил этиши билан машҳурдир.

Жомеа раҳбари шайх Муҳаммад Абдул Ҳамид Файзи ҳазратлари ушбу илмий учрашувни очиб берадилар ва муҳим йўналтирувчи сўз айтадилар. У зот бу сўзда ҳижратнинг уммат ҳаётидаги тарбиявий ва ақидаларга оид маънолари, айниқса, замонавий даврдаги чақириқлар ва муаммоларга қарши аҳамиятини таъкидлаб ўтадилар.

Бу маърузада университетнинг турли факультет ва бўлимларидан кўплаб устозлар, уламолар ва талабалар иштирок этиши кутилмоқда. Бу илмий учрашувда фикр ва иймонни уйғунлаштирган ҳолда янги авлодни суннат ва исломий қадриятлар билан боғлашга хизмат қилувчи университетнинг янги услуби ҳам намоён бўлади.

Университет барча мутахассислар, олимлар, тадқиқотчилар ва талабаларни ҳамда кенг жамоатни ушбу нуфузли учрашувда қатнашишга таклиф этади. Бу учрашувда иштирок этиш миллий бирлик ва замонавий исломий онгни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани яна бир бор таъкидланади.

Аллоҳдан сўраймизки, бу учрашувни иймон ва руҳий тарбия масканига айлантирсин.


Albalnuri qismul a’lam / jomia markaz
Қари одамнинг гуноҳи кечирилиб, гуноҳи ҳисобга олинмайдими?

Савол: Масалан, 80 ёшли одам ёмон амал қилса, у кечирилиб, гуноҳ ёзилмайдими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Инсон маълум бир ёшга етганидан сўнг унинг гуноҳлари ҳисобга олинмайди” деган гап йўқ. Шариат қоидаларига кўра, фақат балоғатга етмаган болалар ва ақли заиф инсонларга гуноҳ ёзилмайди.

Лекин инсонларнинг энг яхшиси ёши улуғ ва амаллари чиройли бўлганлари алоҳида мақталган. Шунингдек, ёши улуғ бўла туриб номақбул ишлар қиладиган кишилар мазаммат қилинган.
Абдураҳмон ибн Абу Бакра розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қиладилар: «Бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули! Инсонларнинг қайсиси афзал”, – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали чиройли бўлгани”, – дедилар. У: “Инсонларнинг қайсиси ёмон”, – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали ёмон бўлгани”, – дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Инсонларнинг яхшиси умри узоқ бўлиб, амали гўзал бўлгани экан. Доимо Аллоҳдан умри узоқ, амали солиҳ бўлган бандалардан қилишини сўраши лозим. Мана шундан яхши амалларсиз кўрилган узоқ умрда инсон учун яхшилик йўқлиги маълум бўлади. Чунки гоҳо узоқ умр инсон учун ёмон ва зарар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабдан баъзи уламолар “Аллоҳдан қуруқ узоқ умр эмас, балки тоат-ибодатда яхши амаллар узра ўтишни қўшиб сўраш лозим”, деганлар. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 Диққат, янги лойиҳа!

Мўмин киши замон билан ҳамнафас яшаши, энг ёрқин лаҳзаларни тутиб қолишга ҳаракат қилиши табиий. Шуни инобатга олиб, mehrob.uz каналида ёрқин лаҳзаларни ҳавола этишни ният қилдик.

🔥 Саҳифамизда лаҳзалар (сториес) улашиб боришимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бунинг учун нима қилиш керак?
- Аввало телеграм иловангизни янгилаб олинг (Play market ёки Appstore орқали);
- Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇 https://www.tg-me.com/boost/mehrob_uz

Эслатиб ўтамиз, фақат телеграм премиум фойдаланувчилари овоз беришлари мумкин.

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА КУТУБХОНА ҚИЛИБ БЕРИНГ

Уйингизда кутубхона ёки китоб бурчаги бўлмаса, демак, уйингизнинг руҳи йўқ экан. Уйингизда, албатта, кутубхона ёки китоб бурчаги ташкил қилинг. Унда ёш болалар учун ҳам китоблар топиб қўйинг, чунки фарзандни ёшлигидан китобга ошно қилиш керак. Боланинг вақтини китоблар ўқиб бериб, мазмунли ўтказмасангиз, унинг ёшлиги лағв, яъни бефойда нарсалар билан ўтиб кетади.

Уйингизда китоб бурчаги ташкил этиб, унга ёш болаларнинг китобларидан ҳам топиб қўйинг, вақти-вақти билан фарзандингизга ўша китоблардан ўқиб беринг.

Бу одат, иншааллоҳ, жуда яхши натижа беради, фарзандингизда китобга муҳаббат пайдо бўлади, у илм билан ошно бўла бошлайди. Ҳозирги даврда телевизор ва телефоннинг, интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши натижасида болаларнинг эътибори кўпинча медиа оламида бўлиб қолди. Бу ҳалокатли даврда фарзандларнинг эътиборини медиа оламидан китобга, илмга буриш учун ота-онанинг ўзи ҳам албатта илмга ошно бўлиши, китобсевар бўлиши шарт.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, агар ота-онанинг бир кўзи телефонда, бир кўзи телевизорда бўлса, фарзанди ўз-ўзидан китобхон бўлиб қоладими? Йўқ, албатта!

Ўзингиз китоб ўқимасангиз, китобсевар бўлмасангиз, фарзандингиз китобхон, олим бўлишини орзу қилишингиз хато. Фарзанд оила муҳитидан, ота-онанинг китоб ўқишидан таъсирланиб, китобга беихтиёр меҳр қўяди, китобга ошно бўлади. Баъзи-баъзида оилага олиб келинган китоблар борасида оила аъзолари билан фикр алмашинг, уларнинг китоб борасидаги фикрини сўранг. Шунда китобсевар, олим фарзандлар етишиб чиқадиган оилавий муҳитни барпо қилган бўласиз.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг Ҳиндистон уламолари билан жонли эфирда «Ҳижратун Набавийя: Руҳнинг нурга саёҳати» мавзусида юксак даражадаги илмий маъруза бўлиб ўтди

https://www.instagram.com/reel/DLm_mPusG7S/?igsh=MTV6ZW91bXZkaG5ycw==
Бардавомлик мақсадга эриштиради

Бир куни бир ҳаким зот фарзандларини чақириб, уларга насиҳат қилди: «Бардавом бўлиш инсонни камолот даражасига эриштиради. Сабрли одам йўлидаги тўсиқларни енгиб, уларга эътибор бермаслиги керак. Қадимда бир киши шаҳар-қишлоқларни кезиб, ажойиб томоша кўрсатар экан: У каттакон буқани ҳамманинг кўз ўнгида даст кўтариб, ҳаммани ҳайрон қолдирар экан. Бу қадар бақувват одамни кўрмаган халқ унга таҳсин айтиб, пул берар экан. У ўша томошабинлар берган пуллар ҳисобига кун кўрар экан. Бир куни тўпланганлардан бири ундан: «Сиз бу даражага қандай етдингиз?» деб сўрабди. Буқанинг эгаси: «Мен бу буқани бузоқчалигида ҳар куни елкамга кўтариб, бир неча соат ҳовлимда айланиб юрар эдим. Кун сайин буқанинг оғирлиги ортиб бораверди, лекин мен ҳам бу машқни бирор кун тўхтатмадим. Шунинг учун буқа биров қўрқадиган даражада катта бўлса ҳам, уни кўтариш менга оғирлик қилмайди», деб жавоб берган экан».

"Солиҳлар гулшани"дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!


🌻ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌻
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кун учун ҳеч нарса олиб қўймас эдилар

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айниб қоладиган бирор егуликни эртанги кун учун олиб қўймас эдилар. Қушларнинг гўштидан у зотга ҳадя қилинди. Набий алайҳиссалом бир қушни ходимларига таом сифатида бердилар. Аниқроғи, у зот бир қушни едилар ва бир қуш қолди. Эртаси куни Анас розияллоҳу анҳу қолган қушни олиб келди. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни безовта қилди ва унга: “Сени эртанги кун учун бирон нарса олиб қўйишдан қайтармаганмидим?!” – дедилар.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23. Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага албатта қилгувчиман», дема,
@mehrob_uz
2025/07/04 04:14:51
Back to Top
HTML Embed Code: