Юсуф Лумбард (1969-йилда туғилган) — исломшунослик бўйича америкалик мусулмон олими ва Қатардаги Ҳамад Бин Халифа Университети қошидаги Исломшунослик коллежининг қуръоншунослик кафедраси доценти. У ислом фалсафаси, тасаввуф ва Қуръоншуносликка оид бир қанча илмий китоблар ва кўплаб мақолалар муаллифи, муҳаррири ва таржимонидир.
Вашингтонда туғилган Лумбард Епископ черковида ўсган ва хизмат қилган. У ўсмирлик йилларида бу қизиқишни йўқотади ва Жорж Вашингтон университетининг иккинчи курсида ўқиб юрган вақтларида Ислом билан танишади. Орадан бир ярим йил ўтиб Исломни қабул қилади.
У фан номзоди илмий даражасини Ель Университети( Yale university)да олган ва Жорж Вашингтон Университетидан исломшунослик, диншунослик бўйича магистр ва бакалавр даражасига эга. Ғарб университетидаги таълимини тўлдириш учун у Марокаш, Миср, Яман ва Эрондаги анъанавий ўқитувчилардан Қуръон, ҳадис, тасаввуф ва Ислом фалсафасини ўрганган. Лумбард Қоҳирадаги Америка Университетида (2002-2005) ўқитувчилик фаолиятини Ель университетида исломшунослик бўйича PhD даражасини олганидан сўнг бошлаган. Иордания қироли Абдулла II нинг динлараро ишлар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаганидан сўнг, Брандейс Университетида Ислом ва Яқин Шарқ тадқиқотлари дастури директори бўлди. У Шаржа Америка Университетида араб тили ва таржимашунослик кафедраси доценти сифатида ҳам ишлаган.
Ва у айтган:
"Шуни тушуниб етдимки, насронийликдан нима( яхшилик)ни излаган бўлсам, худди шу нарсалар Исломда ҳам бор экан…балки Исломда Исонинг даъватига тўлиқроқ эргашган бўлар эканман."
@Muslim_Mind

👍80🔥30💯13👌11🐳9❤🔥5⚡2👏1
“Илм инсониятнинг чўққиси, инсон эриша оладиган энг буюк мақомдир.”
“Нил Деграс Тайсоннинг Ислом илмий анъанасини танқид қилгани ҳақида мендан бир неча бор сўрашди. У аввало юлдузлар рўйхатини келтириб, уларнинг аксарияти арабий ном билан аталишини айтади. Аббосийлар давридаги Олтин асрларда, яъни у бу даврни 800-1100-йиллар деб таъкидлаб, Ислом илмий изланишлар борасида дунёда пешқадам бўлгани, бу фаолият Бағдодда марказлашганига қарамай, бошқа шаҳарларда ҳам олиб борилгани ҳақида сўзлади.
Гапида давом этаётиб, "Хўш, кейин нима содир бўлди?", деган саволни ўртага қўяди ва шундай жавоб бердики, бахтга қарши бу жавоб нафақат нотўғри ва чалкаш, балки жўн ҳам эди”, дейди Юсуф Лумбард.
Хўш, Абу Ҳомид ал-Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўз асарларида математикани шайтоний илм деб атаганми? Шундан кейин илмий оқсаш бошланганми?
Ўқиш учун 3 дақиқа.

Telegraph
Абу Ҳомид ал-Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўз асарларида математикани шайтоний илм деб атаганми?
Бисмиллаҳ. Ассалому алайкум. Нил Деграс Тайсоннинг Ислом илмий анъанасини танқид қилгани ҳақида мендан бир неча бор сўрашди. У аввало юлдузлар рўйхатини келтириб, уларнинг аксарияти арабий ном билан аталишини айтади. Аббосийлар давридаги Олтин асрларда, яъни…
👍53🔥34👌11❤🔥10🐳9⚡4👎1💯1
Forwarded from Tafakkur chizgilari
ИСЛОМДА БОШҚА ЭЪТИҚОДДАГИ ЖАМОАТЛАРГА МУНОСАБАТ
Мусулмонларнинг илк авлоди бошқа дин жамоалари учун очиқ бўлган ва уларни ўзларининг табиий иттифоқчиси деб билишган. Қуръон уларни маъқуллаб, аҳли китоблар, ҳаттоки баъзан «аҳли имон» деб атаган ва уларни илоҳий вазифани умумий қабул қилишга чақирган:
Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир. (2-208)
Сўнги пайғамбарлик анъаналари тарафдорлари, мафкуравий сусайган бўлишига қарамай, Пайғамбар давридаги нео-мусулмонларга шунчалик яқин ҳисобланардики, Қуръон улар билан яқин ижтимоий муносабатларга изн берган. Улар билан мулоқот қилиш рағбатлантирилди, боиси уларнинг таомлари ҳалол деб эълон қилинди ва мусулмон эркакларга уларнинг аёлларига уйланишга рухсат берилди.
Аҳли китоблар билан ижтимоий аралашувга рухсат берувчи Қуръон оятлари ҳали ҳам мавжуд, аммо ўтмишдаги баъзи ҳукмлар сабабли уларга амалда амал қилинмай қўйди. Бошқаларни идрок этишимизда аста-секин ўзгаришлар юз берди. Бошқа дин жамоаларини иттифоқчимиз деб билиш ўрнига, бугун биз уларни кофир деб қоралаб чиқмоқдамиз. Биз бошқа диний жамоаларнинг мусулмон мамлакатлари ичида гуллаб-яшнашига йўл қўйиш истагида ҳам эмасмиз.
Аслида эса, ислом дини одатда озодлик миссияси сифатида кўрилган ва илғор ислом мафкураси чегарадан ташқарида ҳам қалблар ва онгларни забт этишда давом этаётган исломий даъватнинг гуллаб-яшнаган даврида, дарул-исломнинг йирик шаҳарлари нафақат халқларнинг қароргоҳи эди, балки уларда жуда кўп мусулмон бўлмаган аҳоли ҳатто кўпчиликни ташкил қилган ва уларнинг ибодатхоналари Худога ҳамду-сано ва зикрлар билан доимо ғувиллаб турган. Ўша пайтлар биз ўзимизни барча диний жамоаларнинг етакчиси деб ҳисоблаган ва тақводор жамиятни барпо этиш учун улардан кўмак сўраган пайтлар эди.
Бу муносабат Аббосийлар даврида қисман араб асобийлиги - янги гуруҳ онгининг пайдо бўлиши ва қисман салиб юришларининг психологик таъсири туфайли аста-секин ўзгариб борди. Ўша давр фуқаҳолари бошқалар билан ўз алоқа ва муносабатларини кўриб чиқишга мажбур бўлдилар. Империяни бошқалардан ҳимоя қилишнинг вақтинчалик чораси бўлган нарса кейинчалик анъанавий исломнинг барча замонлар учун фармойиш ва ҳукмлари сифатида қабул этилди.
(C) Рашид Шаз, «Ислом: Бошқа имконият?»
@Islom_Fikri

👍22⚡14🔥4🤔3💯3👎2❤1👏1
Регистон тв олиб борган сухбатда Устоз Нумон Алихoндан жуда-жуда қимматли насиҳатлар:
«Умматга қарасам, Қуръондан бошқа ҳамма нарсага қаттиқ диққат қилар эканмиз. Ёшлигидан 40 ёшигача масжидда жума хутбаларини эшитганлардан: “Анъом сурасидан бирор нарса биласизми? Тавба сурасида Аллоҳ нима деганини биласизми? Ёки ёсин сурасида?”, деб сўрасангиз билмайди. Лекин, фалон фирқа билан писмадончи фирқанинг фарқини билади. “Улар бунақа намоз ўқишади, мен бунақа намоз ўқийман. Баъзилари қўлларини кўтариб ўқийди, мен кўтармайман...” Унинг 40 йил ичида билганлари мана шу. Қуръондан ҳеч нарса билмайди.
Кимни маъломат қилай? Оддий ўрганмаган мусулмонними? Ёки илми бўла туриб ўргатмаган, Қуръонни яхши кўрдиролмаган имомними?
Муаммо омма мусулмон халқда эмас, муаммо даъватчи илмлиларда. Қуръонга, Аллоҳнинг китобига эътибор қаратишмайди. Росулуллоҳ Сололлоҳу алайҳи ва саллам: “мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар” дедилар. Биз қанчалик амал қилаяпмиз бу ҳадисга? Оятни қандай етказяпмиз? Мен буни энг биринчи муаммолардан деб биламан.»

YouTube
❗ДОЛЗАРБ❗Нўмон Алихондан УММАТГА НАСИҲАТ
#ислом #насиҳат
👍55❤🔥12❤5🔥3👏3😢3👎2
Исломга қарши китоб ёза туриб, мусулмон бўлган Ёрам Ван Клавереннинг эксклюзив интервьюсидан:
Мустақил тадқиқотларимда буткул ҳайратда қолганим сабабли диний масалаларда таниқли уламоларга мурожаат қила бошладим. Улардан бири Кембридж университети профессори шайх Абдул Ҳаким Мурод бўлди. Бир томондан, бу ишим ғалати кўринади. Чунки, мен у пайтда ҳамон сиёсатчи эдим, шу билан бирга Исломга қарши китоб ёзаётган эдим. Шу ҳолда бошқа мамлакатдаги мусулмон профессордан ёрдам сўрадим. Унга китоб ёзаётганимни, саволларим жуда кўплигини, нима учун Ислом дини тероризмга даъват қилади, аёлларга зулм қилади, насронийларга қаршилик қилади, деб ўйлашимни очиқчасига айтдим.
Адашмасам, 6 ҳафталар ўтиб у менга электрон хабар юбориб, йўл-йўриқ кўрсатди. Изландим, ўқидим… Натижада, мен ҳамма китобларни, мақолаларни ўқиб чиқиб, Эски Аҳддаги пайғамбарлар билан Муҳаммад(с.а.в)ни солиштириб кўргач, Инжилдаги пайғамбар пайғамбар-у, Муҳаммад(с.а.в) пайғамбар эмас, дейиш учун менда ҳеч қандай далил-исбот қолмади.
Абдул Ҳаким Муроднинг менга айтган бир доно сўзини эслайман:
“Сиз ўқиётган Исломга қарши далиллар келтирилган китобларингиз мусулмон бўлмаганлар томонидан ёзилган. Агар насронийликни чуқурроқ ўрганмоқчи бўлсангиз, атеистларнинг китобини ўқимайсиз. Балки, насронийларнинг ўзлари ёзган китобларини ўқийсиз. Шундай экан, Ислом билан ҳам шундай йўл тутишингиз лозим. Мусулмон устозларимиз, олимларимизнинг китоб китобларини ўқинг. Шунда айни мавзудаги мусулмонларнинг ва мусулмон бўлмаганларнинг китобларини солиштириб кўрсангиз, ғайримусулмонлар қаерда нотўғри йўналишда кетганларининг гувоҳи бўласиз. Масалан, ўзлари билиб-билмай сўзларни нотўғри таржима қилган бўлишлари мумкин, ўзларидан гап қўшган ёки жумлаларни қисқартирган бўлишлари мумкин. Шунда бу тушунмовчиликлар сабабли бутунлай янгича "дин" ясаб қўйилганини кўрасиз."
Тўлиқ кўриш учун:
https://youtu.be/rDYcy4i6Tt0

Исломга қарши китоб ёза туриб, МУСУЛМОН БЎЛДИ! | Йорам Ван Клаверен ҳикояси
Islomga qarshi kitob yoza turib, MUSULMON BO'LDI! | Yoram Van Klaveren hikoyasi
Каналга марҳабо: https://www.youtube.com/c/MADINASTUDIOTV1
Телеграм каналимиз: https://www.tg-me.com/madina_studio
Инстаграм саҳифамиз: https://www.instagram.com/madina_studio_uz/
❗Видеони…

👍45🔥15❤🔥6⚡5🐳5👎3
Британиялик кикбоксчи Эндрю Тейт Исломни қабул қилди
Собиқ кикбоксчи Эндрю Тейт Ислом динини қабул қилганини эълон қилди.
У жорий йилнинг 4 октябрь, душанба куни Gettr ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида маълум қилган. Ҳозирда БААда истиқомат қилувчи британиялик собиқ кикбоксчи эълонини Қуръони Карим оятларидан бирини келтириш билан якунлаган: «Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир».
Эълондан аввал Тейтнинг БААдаги масжидда ёзилган намоз ўқишни ўрганаётгани акс этган видео facebook ва twitter ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ушбу видео собиқ MMA жангчиси Там Хоннинг фейсбукдаги расмий аккаунтида тарқатилган бўлиб, у видеони ёзиб олгани ва Тейт шаҳодат айтганини тасдиқлагандек бўлган. Хон исломни қабул қилган дўстини мақтаб, унинг «Қалби меҳрибон ва ниятлари пок» эканини айтган.
©Хуршид Маъруф тайёрлади.

👍42❤🔥21⚡5🔥3
xxi_asrda_islom_ziyouz_com.pdf
1023.8 KB
Кембридж университети профессори шайх Абдул Ҳаким Муроднинг “XXI асрда Ислом: постмодерн дунёда қиблани топиш” китоби.
«Бизга янги минг йилликда мужаддид, мўътадил, бағрикенг, руҳоний кўзқарашга эга, дунёвий тафаккурни танқид қилибгина қолмасдан, уни тушунадиган ва у билан баҳсга кириша оладиган даҳо Ғаззолийлар керак. Хусусан, бундай шахслар янги замонга ўз ҳукмини ўтказаётган маънавият, санъат ва атроф-муҳит масалаларини пухта билиши даркор.»
#китоб_тавсия

👍54❤🔥6🔥5❤4⚡2👌2👏1
Бизга дарвешнинг хирқасини кийдириб, бу дин, дейишди.
Бузуқликка ғарқ этиб, бу санъат, дейишди.
Динсизликни ўргатиб, илм мана шу, дейишди.
Табақалар кураши билан бўлиб ташлаб, бу ижтимоий адолат, дейишди.
©Мустафо Маҳмуд

🔥51👍22😢7💯7⚡2😁1👌1
Forwarded from Tafakkur chizgilari
Саудия Арабистони билан боғлиқ мулоҳазалар
Миллатимизда Саудия халқига нисбатан икки хил умумий нуқтаи назар мавжуд.
Биринчиси, бизда - нафақат бизда, балки мусулмон ўлкаларининг катта қисмида Саудия Арабистони ислом дини, анъаналари, тафаккури маркази дея ҳисобланиши билан боғлиқ. Айни вақтда бу қараш ва тушунчага у ердаги жорий халқ ҳам тегишли бўлиб, Саудиянинг исломий мероси ҳамда тарихи ҳозирги (замонавий) халқ билан уйғунлаштирилади. Шу нуқтаи назардан умумий стереотиплар юзага келади.
Иккинчиси эса, нисбатан радикал ва экстремал қараш бўлиб, унга биздаги - халқ ичидаги кескин тоифаларнинг, фақат амбициялари ҳамда популистик чиқишларидагина ислом динини назарда тутувчи, аслида эса ундан кўп қадар узоқ бўлган сиёсий элитага нисбатан ўта кескин қарашлари киради. Бунда нафрат руҳи устун.
Бу икки қараш халқ ичида Саудияга нисбатан умумий тафаккур ва тасаввурнинг шаклланишида асосий роль ўйнайди.
Мустамлакачилик тарихига юзланадиган бўлсак, айтиш керакки, Яқин Шарқ мамлакатлари истило этилгач у ердаги муқим халқни идора этиш учун турли бошқарув услублари ишлаб чиқилган, булардан энг машҳури, маҳаллий элита ва сиёсий-бошқарув ишларида устун бўлган шахслар билан ҳамкорлик ўрнатиб, халқ назоратини уларнинг ўзигагина қўйиб бериш, аммо уларнинг тафаккурини ғарблаштириб, дин ва анъанадан узоқлаштирган ҳолда, секулярлаштириш бўлган. Бу иш амалга ошгач, шиддатли тўфондек, муаммолар бутун мусулмон ўлкаларини қамраб олган ва бундан ҳанузгача халқ жабр тортиб келмоқда. Истилодан сўнг тор доирадаги синфлар ичида тафаккур ва ақидада шу қадар ўзгариш рўй берадики, қисқа вақт ўтиб халқ ва элита ўртасида бўлиниш - дихотомия рўй беради.
Кейинчалик бу дихотомия исломнинг замонавий дунё билан мослаша олмаслиги, унинг урф ва анъаналар билан қоришиб, эски динга айланиб қолгани, демократия ва ислом бир бирига мослаша олмайди, мамлакат ривожи учун давлат секулярлашиши лозим каби аргументлар кўтариб чиқилади. Буни ҳукмрон элитанинг ўзи амалга оширган, ҳокимиятни сақлаб қолиш учун. Аммо бу халқнинг тафаккури ва дунёқарашида кескин ўзгариш ясайди. Бир томонда радикал кайфиятдаги диний аҳоли вакиллари, бошқа томонда динни тўлиқ рад этиб, либераллик дунёвийликни ёқловчи элита таъсир доирасига тушган савдогарлар, зиёлилар (адвокат, ҳуқуқшунос, шифокор, сиёсатшунос, бизнесменлар ва ҳкз) бор эди.
Ажаб эмаски, сўнги вақтларда Янги йил, Хеллоуэн, Пасха ва бошқа кўплаб насроний байрамларини нишонлаётганлар дин ва дунёвийлик ичида аралаш шаклланиб қолган (сохта) дунёқарашдан сув ичганлар ҳисобланади. Далил сифатида келтириш мумкинки, шу кунларда нишонланаётган байрамнинг илк қатнашчиларидан бири Абдураҳмон шундай дейди:
«Тўғрисини айтсам, бу ажойиб байрам ва бу байрамда шодлик руҳи кезмоқда... Ҳаром ёки ҳалол борасида бир нарса дея олмайман, чунки билмайман. Биз буни фақат завқланиш учунгина нишонлаймиз, бошқа нарса эмас. Биз бошқа ҳеч нарсага ишонмаймиз».
Дунёвий кайфият, Ғарбий, ҳукмрон дин билан йўғрилган евросентрик мафкураси бутун мусулмонлар онгини бутунлайига забт этиб бўлган. Бундан халос бўлиш осон кечмайди. Совет мафкураси бизнинг қонимизда ҳануз оқмода экан, ҳукмрон Ғарбдан биздан аввал ва кучлироқ таъсирланган бошқа халқлар бу фикрий кишандан халос бўлиши қийин. Саудияга дин нуқтаи назаридан эмас балки, Ғарб - АҚШнинг ишончли шериги, Яқин Шарқда ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринаётган, қарама қаршиликларга тўла араб давлати сифатида қарашни ўрганишингиз керак.
Муаммоларнинг илдизига диний назар билан эмас, балки жорий вазият, халқнинг дунёқараши ҳамда ҳукмрон тузум нуқтаи назари билан боқиш лозим.
Ислом билан уйғунлашган автократия ва теократия ривожланишни таъминлаб бера олмайди. Бу фақат диндан узоқлашиш, бойликнинг нотенг тақсими, радикаллик, ҳамда аҳоли онгига конспирологиянинг чуқур сингиши билан характерланади.

Arab News
Halloween revelers experience glory and gore on Riyadh Boulevard
RIYADH: Spooky season festivities began in Riyadh after the Boulevard was transformed into a venue-wide costume party during the “Scary Weekend” event, which took place on Thursday and Friday. Dressed-up visitors were granted free entry to the Boulevard on…
👍33😢15🔥7⚡5👎2
Forwarded from Ислом молияси | Islom moliyasi
Абу Даби Ислом банки йилнинг энг хавфсиз банки деб топилди
Абу Даби Ислом банки (ADIB) Нью-Йоркда жойлашган Global Finance бизнес журнали томонидан 2022 йилнинг энг хавфсиз банки деб топилди. Бу ҳақда Zawya нашри хабар бермоқда.
“Бундай нуфузли эътирофга сазовор бўлганимиздан хурсандмиз. Энг хавфсиз ислом банки сифатида мижозларимизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, – дейди ADIB Group бош директори Нассер Ал Авадҳи.
Global Finance’нинг ушбу мукофоти 30 йилдан ортиқ вақт давомида молиявий хизматлар хавфсизлигининг ишончли стандарти бўлиб келмоқда. Банклар узоқ муддатли Moody’s, Standart & Poor’s ва Fitch каби агентликларнинг рейтинги ҳамда 1000 та энг йирик банкнинг жами активларини баҳолаш орқали мукофотга лойиқ деб топилади.
🌐 Манба: Globalhalal.uz

↗️@IslomMoliyasi канали👍36🔥12⚡4
Forwarded from Muslima Mind
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔔Премьера
Ассаламу Алайкум вa Роҳматуллоҳ, муҳтарама опа-сингилларимиз, каналимиз обуначилари!
Аёл-қизлардан ҳижобига нисбатан муносабатларини билиш, ва ҳозирги даврларда фитначиларнинг "ҳижобга мажбурлов" даволарини ойдинлаштириш мақсадида
"Ҳижоб зулмми?" Мавзуси остида сўровнамалар ўтказдик. Марҳамат томоша қилинг.
Яқиндан ёрдам учун
@Muslim_Mind жамоасига катта миннатдорчилик билдирамиз.
You tube дан кўриш
https://youtu.be/fxFlaew-Rn4
Muslima Mind–нажот исломда

👍29🔥10👏4❤🔥3❤2💯1
Достоевскийнинг барча асарларида охирда ютқазганлар, ўзини ўлдирганларнинг ҳаммаси атеистлардир. Нега айнан шунақа? Нега ҳаётда оғир қийинчиликлар кўрган қамбағаллар эмас, ҳаёти расво бўлиб ётган кўчада энг оғир ҳаёт тарзида яшаётган қамбағаллар эмас, ҳаётда ҳамма нарсаси бор, иқтисодий тарафдан бой, етарлича маблағга эга, ҳаётида қийинчилик кўрмаган зодагонлар қатламида яшайдиган атеистлар ўзини ўлдиради?
Мисол учун «Жиноят ва жазо»ни олайлик. Сведрегалов ҳам ўзини ўлдираради. Ваҳоланки унда етарлича маблағ бор эди. Аёли ўлгач бир ҳафта ўтмай 16 яшар қизчага ҳам унаштирилган эди. Энди ҳаётида уни тергаб турадиган, кимлар билан ишқий муносабатларда юрганини сўроқлайдиган аёли йўқ эди. Ана энди бемалол ўзи хоҳлаган ҳаётда яшаса бўлар эди. Лекин ўзини ўлдирди. Чунки унда ҳаётида ҳеч қандай маъно қолмаган эди. Ҳаётдаги азоб-уқубатлар уни нигилизмга (бугун кимдирлар пассив тарғиботи билан шуғулланаётган ҳаёт маъносиз деган эътиқодга) олиб бориб қўйган эди ва у ҳам ҳеч қандай динга ёки Худога ишонмас эди. Айнан мана шунинг учун ҳам Сведрагалов хаёлига келган ишни қилар, хоҳлаган хизматкорни урар, калтаклар, зўрлар, тегачоғлик қилар эди. Чунки унинг ҳаётида ҳеч қандай асосий қиймат (обектив ҳақиқат) йўқ эди. Ёҳуд Карамазовларда Иван айтганидек «Худо бўлмаса, ҳамма нарса қилиш жоиз» деб ҳисоблар ва хаёлига келган нарсани хаёлига келган вақтда бировлардан олар эди. Ҳатто у бировнинг номуси бўлса ҳам. Уни нигилизмга етаклаган ва аёлини ўлдиргач, ўзини ҳам ҳеч қанча ўтмай жонига қасд қилишига сабаб шу эди. Ҳаётида ҳеч қандай маъно қолмаган эди. Бундай ҳолатда эркакни ҳаётга қайтарадиган ягона нарса, севгига ҳам у эришолмади. Дуния уни рад этди. Балки у севмагандир ҳам, балки буниси ҳам ҳою ҳавасдир.
-Расколниковчи? у ҳам атеист эдику?
-Ҳа у ҳам атеист эди ва у ҳам ўзини ўлдиришга уриниб кўрган эди. Лекин уни севги қутқарди. Айнан унинг севгиси ҳамма нарсани тан олишга, бориб Сибирда жазони ўташга ва виждонини поклашга кўндирди.
Битта гап билан айтганда, Расколниковни ўлимдан севги қутқариб қолди ва у қолган ҳаётини барча қисмини мана шу севги учун яшашга қарор қилди.
©Маъруф Абдузоҳиров

👍59👏6❤5💯4🔥2⚡1👎1👌1🐳1
Forwarded from Tafakkur chizgilari
«Ислом ва секуляризм», Саййид Муҳаммад Нақиб ал-Аттас
Ваъда қилинганидек, ушбу китобнинг биринчи бобини ўгириб каналга жойламоқдаман. Биринчи боб таржимаси баъзи сабабларга кўра лотин алифбосида тақдим этиляпти. Китобнинг ёзилиш услуби, фалсафий тили, савияси, илмийлик даражаси ўта юқори бўлгани учун, бир ўқилганда англаш ва ҳазм қилиш қийин кечиши мумкин. Аммо ҳаракат қилинса, назарда тутилаётган умумий мазмунни фаҳмлаб олса бўлади.

ISLOM VA SEKULYARIZM
BIRINCHI BOB HOZIRGI G'ARB NASRONIYLIGI TARIXI Taxminan o'n yil burun nufuzli nasroniy faylasufi va nasroniylar tomonidan ushbu asrning eng ilg'orlaridan biri sifatida e'tirof etilgan Jak Mariten nasroniylik va G'arb dunyosi neo-modernistik tafakkur tendensiyasida…
👍30🔥7⚡4
Forwarded from Fathiyya Nabijon
Allohga tavba ila qaytish
Bundan 7 oy ilgari o'zini ateist kabi ko'rsatadigan, lekin aslida musulmon bo'lgan va uning hidoyatlanishiga judayam umid qilayotgan kursdoshim haqida yozgandim.
Hodiy Zotga behisob shukrlar bo'lsin-ki, bu qiz bilan hozir yaqin dugonamiz va u hozirda hijoblangan muslima 🥹
❗️Satrlanishidan bir-ikki kun ilgari oldimizga keldi va uni yelkasidagi bu farz amalni bajarish, ya'ni satrlanishdan to'sayotgan yagona narsa: Qilgan gunohlari va "Alloh endi meni kechirmaydi" degan andisha ekanini aytdi.
Uzoq suhbatlashdik, Alloh qodir qilganicha savollariga, shubhalariga javob berdik va natija go'zal bo'ldi Alhamdulillah.
Hozir shu voqeani xotirlab, unga aytgan gaplarimizni kanalga ham yozsam manfaatli bo'lishini o'yladim, chunki inson zoti bor-ki, albatta xato qiladi, goh bilib, gohida esa bilmay gunoh ishga qo'l uradi.
Lekin... Tavba eshiklari hali xanuz ochiq, Rohmanning rahm-shavqati keng, mag'firatdan noumid bo'lish faqat shaytonga xos!
❗️Biz ko‘p hollarda unutib qo‘yadigan iblis alayhilla'naning eng ko‘p takrorlaydigan hiylalari "Hali vaqt bor" deb tavbani kechiktirish va "Seni endi Alloh kechirmaydi, shuncha gunoh qildingku, shu holinga qanday umid qilasan!" kabi vasvasalar.
To'g'ri, biror tanishimizni yillar davomida eslamay, keyin ishimiz tushganda oldiga borsak "Shuncha paytdan beri qayerda eding? Endi esinga tushdimmi?" deyishi mumkin.
❕Biroq Robbimiz bizning tushunchalarimiz va tasavvurlarimizdan butkul boshqacha.
🔺 Alloh Taolo G‘ofur, Afvu Zot, U bizga "Nega yillar davomida g‘ofil yurib endi kechirim so‘rayapsan, uyalmaysanmi?" demaydi.
🔺 Alloh tavbani qator-qator arabiy so‘zlarda uzun qilishni shart qilmaydi. U Zot "Menga ko‘cha tilda yoki vodiy shevada gapirma!" demaydi.
🔺 Alloh har doim/har kimdan/har qanday tilda eshitadi, qabul qiladi va kechiradi, haqiqiy nasuh tavba bo‘lsa bas.
Agar savol bermasak javob ololmaymiz, duo qilmay turib ijobatni kutmaymiz, xuddi shunday avval tavba qilamiz keyin Robbimiz kechiradi bizni.
@fathiyyanabijon

👍56❤🔥8🔥6👏6
Яқин асрлардагина Исломга нисбатдан мусулмон бўлмаганлар томонидан кўтарилган ўринсиз ва ўринли саволлардан бири «Ойнинг бўлиниш мўъжизаси» бўлиб, биз бу мавзуда академик мақола чиқарганимиз кўпчилик учун фойдали ва етарли бўлди, алҳамдулиллаҳ.
Бугун шу мавзулар силсиласидаги яна бир долзарб мавзу «Ислом қилич билан тарқалганми?» саволидир.
Даниел Ҳақиқатжоунинг бу саволга кенгроқ, тушунарли ва қониқарли ёндашувини ўзбек тилида тақдим қиламиз:
https://youtu.be/A0Ip7493Sww
Контент қамрови кенгайиши учун илтимос, уни яқинларингизга ҳам улашиб, ёқди тугмасини босишни унутманг. Ҳамкорлик учун биродаримиз @Shams_Solih га ташаккур.

ISLOM qilich bilan tarqalganmi? | Muslim Mind × @Shams_solih
#daniel_haqiqatjou
Daniel haqiqatjoudan yana bir ajoyib video. Shams solih ovoz berdilar.
Bizni moddiy qo'llab quvvatlovchilar uchun:
Humo:
9860020109947455
Abdurakhmon Jurayev
Original kontent: https://youtu.be/sST1pfb1c3I
Muslim Mind (http://www.tg-me.com/muslim_mind)…

👍49⚡7❤🔥6🔥5👎2🌚2❤1👌1
«Мусулмонлар бизга дарс беришяпти ва бу борада улар ҳақ. Улар моддапарасликка ва истеъмолчиликка қарши турадилар. Биз улар ҳақида нима деб ўйламайлик, улар аҳлоқий қадриятларга эга инсонлар бўлиб қолаверадилар. Уларнинг фикри смартфон ёки спорт машинасини қўлга киритиш дарди билан чекланиб қолган эмас, уларда маънавий асос бор, ахлоқий қонуниятлар бор. Биз французлар ота-оналаримизни ўликхонадан фарқи қолмаган қариялар уйига жўнатишимизни улар шармандалик деб ҳисоблайдилар. Улар ноқонуний жинсий муносабатлар аёлларнинг шаъни ва қадри-қимматига путур етказади деб биладилар. Гап шундаки, улар шарафли инсонлар. Биз эса шарафимизни йўқотдик.»
Француз файласуфи, эссенавис, фалсафа фанлари доктори, машхур Кан халқ университети (Université populaire de Caen) асосчиси Мишель Онфре. У бу сўзларни “Le face a face” (юзма юз) дастурида айтади. Уни тасдиқлаб турган киши эса, сиёсатчи ва журналист Эрик Земмур.

👍60❤39🔥16👎1
Адолатга эҳтиёж
Ҳаётимизда динсиз бўлган кўпчиликдан ён атрофимиздаги воқеаларни кўриб "Худо борми? Агар бўлса нега бунча адолатсиз?" деган савол беришини кўрасиз.
Аслини олганда, мана шу саволнинг берилишининг ўзи илоҳий адолат бўлишини зарурлигини англатади.
Гарчи бу ҳақда буюк немис файласуфи Иммануил Кант яхшилаб тушунтириб берган бўлсада, қисқароқ шарҳ бераман.
Инсоннинг фитрати адолат бўлишини талаб қилади, мантиқ шуни тақозо қилади, ақл эса шуни лозим деб билади.
Агар адолат бўлмаса, бу дунёга келган инсон боласи бошқалар томонидан зулмга учраб, ўлиб кетишининг ортида ҳеч қандай ҳикмат йўқ.
Дунёда бўлаётган адолатсизликларни кўрган мана ман деган атеистлар ҳам дод солади. Адолатсизликни кўтаролмайди ва... "Агар худо бўлганида эди, адолатсизликка қараб турмаган бўлар эди" деган даъвони қилган бўлар эди.
Бу ерда мантиқ илоҳий адолатни талаб қиляпти, жоҳиллик эса, нотўғри хулоса қиляпти.
Бу ердаги жоҳиллик илоҳий адолатнинг моҳиятини билмасликда ва ҳаётнинг фақат бу дунёдан иборат деб ўйлашликдадир.
Дунёдаги адолатсизликларга сабабчи ким, худоми, инсонларми?
Худонинг адолати қандай кўринишда бўлади? Инсонларни яхшиликка мажбурлаш? Ёмонларни йўқотиш? Адолатли қонун-қоидаларни жорий қилиш?
Энди шу саволга ўзингиз жавоб беринг: Худонинг адолатига розимисиз? Унинг адолатли йўлида яшашга ва унга итоат қилишга розимисиз?
Йўқ, иккиюзламачилик қилманг. Худодан адолат талаб қилиб, ўзингиз унинг адолатини тарк қилманг.
Саволдаги муаммо ҳам шунда.
Энди жавобга келсак: Худонинг адолати бор. Аммо уни, яъни қиёматни сиз инкор қиласиз. Ўзингиз истаган адолатни бу дунёда илоҳий кўрсатма, дин ва тўғри йўлни инкор қиласиз билан ҳамда охиратдаги илоҳий маҳкамани ёлғонга чиқарасиз.
Шундай экан қайси ақл билан ўзингиз инкор қилган адолатни Аллоҳдан талаб қиляпсиз?
Ахир, ақл ишлатмайсизларми?
© Саид Комил Мухаммад Карим
“Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи — ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир.”
[Оли Имрон сураси, 18-оят]

👍68🔥39👏28🥰22🎉19❤🔥11❤3👌3🌚3🐳2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Бугун Тошкент вақти билан соат 21⁰⁰да саҳифа жамоаси билан жонли овозли суҳбат бўлади.
Мавзу: Muslim Mind фаолиятининг кейинги режалари, сайтнинг ишга тушиши, YouTube каналнинг ривожланиши ҳақида.
Албатта сизлардан қизиқтирган саволларингизни кутиб қоламиз.

👍39👌2🔥1