Чегирмалар мавсумининг авж паллаларига хуш келибсиз!
🆘 11 ноябрь — Жаҳон савдо куни ва 17 ноябрь — Халқаро талабалар куни муносабати ва ақл юритадиганлар учун @ibook_uz мега чегирма эълон қилади!
📌 Сиз 11-20 ноябрь саналарида исталган китобингизни 15% чегирмали нархларда харид қилишингиз мумкин. Чегирма онлайн харидларда ҳам амал қилади ва 200 минг сўмдан ортиқ китоблар вилоят почта офисларигача бепул етказиб берилади.
Яна бир қулай тарафи эса сиз "қайси китобни олсам экан?" деб ўйлаб турганингизда, улар сизга китоблар каталогини таклиф қилишди!
Чегирма каталогларини кўриш учун:
https://www.tg-me.com/iBook_uz/2669
📚 Китоблар рўйхати: ibookcom.uz
✅ Мурожаат учун: @iBook_Uzbekistan

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23😁1🤔1
🔔Премьера
Фаҳш иймондан айириши мумкин!
#долзарб
Даниел Ҳақиқатжоудан янги видео таржимасини сизларга тақдим этамиз:
Бугунги кунда бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатаётган фаҳш эпидемияси мавжуд. Олимлар эндиликда порнография туфайли келиб чиқаётган катта муаммолар ва одамларнинг унга қай даражада муккасидан кетаётганини эътироф этишмоқда. Бу шунчалик жиддий масалаки, АҚШдаги штатлардан бири порнографияни оммавий соғлиқ инқирози деб эълон қилди. Бу асосан порнографиянинг ўзига ўргатиб қўювчи табиатига бориб тақалади.
Бугун шу ҳақида сўз юритамиз:
https://youtu.be/zhE1pHBY-dY
Контент қамрови кенгайиши учун илтимос, уни яқинларингизга ҳам улашиб, фикрингизни изоҳларда ёзишни ва ёқди тугмасини босишни унутманг.
@Muslim_Mind

YouTube
Фаҳш ИЙМОНдан айириши мумкин(ми?) #tarjima #ibratlivideolar
#pornografiya #danielhaqiqatjou #muslimmind #pornoqaramlik
Sizga taqdim etgan Daniel Haqiqatjouning navbatdagi videosi yoqdi degan umiddamiz, fikr mulohazalarni kommentda izhor qilsangiz xursand bo'lardik!
Dublajda: Asomiddin yo'ldoshev bo'ldilar.
Original…

👍54🔥21🥰15👏9🎉8❤🔥3👎2⚡1💯1
Forwarded from Muhammad Nur 🇵🇸
#Audio_kitob
🎧"Iqror" zulmatdan nur sari!
✍Xolid Ertug‘rul
🎙Muhammad Nur
Audio kitobning barcha qismlari:
1-qism | 2-qism | 3-qism | 4-qism
5-qism | 6-qism | 7-qism | 8-qism
9-yakuniy qism
Youtube orqali tinglash 👉 https://youtube.com/channel/UCgAP9SuXfqYICm9FcE8H2cw

👍12❤3👏1
Нўмон Алихон – 1978-йил Германияда таваллуд топган асли Покистонлик, ҳозирда Америкада истиқомат қилувчи араб тили ўқитувчиси ва Ислом воизи. Ҳозирда дунёдаги энг машхур ва энг кўп тингланадиган даъватчилардан.
~150 000 000 дан ошиқ эшитувчиларга эга ушбу воиз Иордания Қироллик Ислом стратегик маркази томонидан 500 та энг нуфузли мусулмонлар қаторига киритилган. “Revive Your Heart” ва “Divine Speech” номи билан инглиз тилида нашр қилинган ва кўплаб тилларга таржима қилинган (ўзбекчада йўқ) 2 китобнинг муаллифи.
Асл касби компьютер дастурчилиги бўлиб, Исломни танигач Қуръонга қизиқиб қолади ва ҳар куни 40 дақиқадан ёдлаб ўқишни бошлайди.
Қуронни ёдлаб араб тилини яхши билишни бошлагач қизига араб тилидан дарс беришни бошлайди ва жараённи видеога олиб YouTube га жойлайди. Жуда кўп инсонлар бу видеога қизиқиб кетгач онлайн дарсларни йўлга қўяди.
Унинг гапириш усули кўпчиликдан фарқланиб туради ва ўзи тушунмайдиган мавзуларга умуман аралашмайди. Жуда ҳаётий, фойдали ва юморга тўла маърузалари билан нафақат дунё, ҳатто ўзбек сегментида ҳам машҳур.
Дарслари оммалашиб кетгач 2005-йил араб тили ва Қуръон ўргатадиган Bayyinah номи билан университет ташкил қилади. Уларининг дарслари жуда кўп инсонларга Қуръонни моҳиятан кашф қилишга мотивация бўлган.
Бу инсондан олинадиган ибратлардан бири шу-ки, ҳаётимизни ўзгартириш учун бирор бир вазиятни кутиш эмас, балки ҳар кун ва ҳар кун, оз-оздан харакат қилсак натижа бўлшидир, иншааАллоҳ.

👍123🔥17❤5🐳4⚡3👎1👌1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Регистон ТВ ижодкорлари томонидан ташкиллаштирилган ва таржима қилинган устоз Нўмон Алихон билан суҳбатдан парча:
– Устоз, мулҳид атеистларни даъват қилишни нимадан бошлашимиз керак?
@Muslim_Mind
– Устоз, мулҳид атеистларни даъват қилишни нимадан бошлашимиз керак?
@Muslim_Mind
👍28🔥4
Нўмон Алихон билан катта суҳбат🔥
Уларга берилган саволлар мундарижаси:
0:00:06 - Мумкин бўлса, ўзингиз ҳақингизда қисқача таништирсангиз.
0:03:55 - Мусулмонларни қайта мусулмон бўлишига сабаб бўладиган Қуръоннинг қайси қирралари ҳақида айтиб бергансиз?
0:07:20 - Қуръони Каримнинг тафсири дарсларингиз силсиласи ҳақида таништирсангиз?
0:09:55 - Вақтингизни бир кунда қандай тақсимлайсиз?
0:12:03 - Устоз, нима насиҳат қиласиз ёки ҳимматни баланд қиладиган нарсалар нима? Хоссатан, таълим соҳасидагиларга.
0:14:28 Устоз, ҳеч Қуръонийлар билан мунозара қилганмисиз?
0:18:55 - Одамларни қандай қилиб Қуръонни яхши кўрадиган қилишимиз мумкин?
0:20:45 - Мулҳид атеистларни даъват қилишни нимадан бошлашимиз керак?
0:24:38 - Устоз, мусулмонлар бирдам бўлиши учун нима насиҳат қилган бўлар эдингиз?
0:30:00 - сизнинг даъват йўлингизда кўндаланг бўладиган муаммолар нима?
0:30:23 - ҳаётингизда рўй берган бирор ажойиб воқеани айтиб бероласизми?
0:32:35 - Устоз, сиз билан Америкадаги бошқа машхур даъватчилар билан ҳамкорлик қилиб турасизми?
0:33:18 - Америкада маҳбусларни даъват қилиш учун ҳеч қамоқхоналарни зиёрат қилганмисиз?
0:33:41 - Ҳукуматнинг ишингизга муносабати қандай?
0:34:22 - Устоз, Америка расмий телеканалларида ҳам чиқиш қилганмисиз?
0:34:59 - Устоз, майли десангиз, сизни ўзимиз билан таништириб ўтсам ва шу йўналишимизда бизга нима тавсияларни берасиз?
0:39:05 - Устоз, нима қилсак қўяётган диний маълумотларимиз кенгроқ тарқалади?
0:42:46 - Устоз, ҳамма учун умумий бўлган насиҳатингизни сўраб қолардим.
🖤 https://youtu.be/P4lXtZdVa7U

Noʻmon Alixon bilan katta suhbat | Ovozlashtirilgan | @REGISTONTV
#numanalikhan #anasxondomla #savol_javob #suhbat #registontv
Muallif: Anasxon Mahmud o'g'li
Tashkilotchilar: Alixon Jo'rayev
Muallif: Anasxon Mahmud o'g'li
Tashkilotchilar: Alixon Jo'rayev
👍9⚡6❤🔥3👏1
Йигит-қизим, сенинг гўзал, нурли кўзингда
Бу миллатнинг саодатин, бахтин ўқудим.
Ўйлашингда, туришингда ҳамда ўзунгда
Бу юрт учун қутулишнинг борлиғин кўрдим.
Турма - югур,
тинма - тириш,
букилма - юксал,
Ҳуркма - кириш,
қўрқма - ёпиш,
йўрилма - қўзғал!
Ел йўлини тўсиб турган эски булутларни
Ёндириб қўй, йиртиб ташла, барчасин йўқ эт.
Қилолмасанг шу ишларни,
Сенинг учун хўрликдир бу...
Йиқил, йўқол, кет!
© Абдурауф Фитрат

Telegram
Muslim Mind | archive
Forwarded from IntelX
Kanalimizda talabalar uchun tavsiya etilgan eng sara kitoblar
📚 "Ulamolar nazdida vaqtning qadri" — vaqt qanday sarflash haqida.
📚 "Talaba do'stimga 78+ tavsiya" — talabalar uchun eng sara tavsiyalar to'plami.
📚 "Ilm olish sirlari" — sekret 🤐
📚 "Qo'rqma" — eng sara o'zbek talabalari haqida.
@minds_book — talabalarni qutlaydi!

👍1
Мусулмон саёҳатчи ўзи билан олиб юриши керак бўлган 5 буюм
Ҳар бир мусулмон киши учун саёҳат икки жиҳатдан фойдали. Биринчидан, келгуси ҳаётига асқотувчи янги тажрибалар орттирса, иккинчидан дунё мўъжизаларини кўзи билан кўриб, ўзи учун қайта кашф этади. Шундай бўлса-да, баъзи одамлар мусулмон саёҳатчиларнинг эҳтиёжлари бошқалариникидан фарқ қилишини яхши тушунишмайди.
Бунга сабаб, иймон келтирганларнинг гўзал амаллари Ислом дини билан чамбарчас боғлиқ бўлишидадир. Ҳар бир мусулмон саёҳатчининг, хоҳ у оилавий таътилга, хоҳ иш юзасидан ўзга юртларга ёки эътиқоди изн берган ҳаж зиёратига отланган бўлса ҳам, аллақачон ечимини кутаётган эҳтиёжлари мавжуд.
Мусулмон саёҳатчиларга бу борада бир оз бўлсада кўмаклашиш мақсадида, Halal Times нашри узоқ манзил сари йўлга чиққан кишилар учун зарурий буюмлар рўйхатини тузибди. Уларни ўзбек тилига таржима қилдик. Мақолани ўқиш учун бу ерни босинг.
©Санжар Саид – GlobalHalal.uz нашри бош муҳаррири

Ассаллому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ
Қадрли обуначиларимиз, Тиббиёт бўйича мутахассислик олиш арафасида бўлган биродаримиз Элёр Файзулла билан овозлик чат қарзимиз бор эди.
Бизга мавзу топишликка ёрдамлашинг! Ўзингизни қизиқтирган саволларни комментда ёзишингиз мумкин.
(Илтимос қилардикки, комментда мавзудан ташқари гаплар бўлмасин)

Мавзулар танланди.
Инша Аллоҳ бугун соат 22:00 да
Элёр Файзулла билан овозли чат
Илмга қизиқувчилар ва ўзини қизиқтирган саволларга жавоб топишни истовчиларни таклиф қилиб қоламиз
https://www.tg-me.com/Muslim_Mind?livestream=aff23ca3c1b4634101

Мўжизаларга ишонч
Табиатда бўлган ўзгармас (кавний) қонуниятларни яратган Аллоҳ, уни хоҳласа, истисно қилишга қодир. Бу ҳодисалар эса, ўрганиш объекти моддалар билан чекланган фан орқали тушунтириш ва ўрганиш имконсиз бўлган «мўжиза» дейилади. Фаннинг ўзида фан ривожланиши билан ҳам тушунтириб бўлмайдиган жараёнлар учрайди. Бу ҳақида физик, педагог Абдулазиз ака билан ҳам гаплашган эдик. (0:39:36 даги саволга қаралсин)
Инсоният тарихидаги мўъжизаларга ишониш, баъзиларини ақлий мисоллар билан тушунтиришнинг имкони бўлгани билан, асосан иймон масаласи. Уни ўрганиш ёки кўриш учун камида вақтлар аро машина керак бўлади. Диққат қаратилиши керак бўлган нуқта эса моҳият. Ўша жараёнда кечган биз учун ибрат бўладиган масалани англашимиз талаб қилинади. Ой кўрсатилганда бармоққа қараш эмас.
Мўжизаларга ишонч – бизни моддапарастларнинг ишончи сингари ақлан мажруҳ қилмайди; улардан ибрат олганларимиз фанни ўрганишимизга ҳалақит бермайди; жамият учун фойдали инсон бўлишимизни таъқиқламайди. Биз буларга ишонмаганларга қабул бўлаётган дуоларимизни фан тили билан изоҳлай олмаймиз.
Параллел оламда ўзга ҳаёт, ўзга мавжудотлар бор ёки йўқлиги ҳақида олимлар гапириб бошлаган экан, биз аллақачон ўртамиз парда билан тўсилган фаришталар ва шайтонларни борлигига иймон келтирганмиз.
Ўзидаги ва табиатдаги гўзалликлар ва тартиб ўз-ўзидан, мақсадсиз пайдо бўлиб қолганига ишонадиган одамлар юқоридагиларни ақли олмаслиги эса табиийдир.
Гапимнинг сўнгида дин файласафаси академиги бўлган Южин Нагасаванинг “Miracles: A Very Short Introduction"
(“Мўъжизалар: жуда қисқа таништирув”) китобидан парча келтираман:
“Муайян воқеалар содир бўлишига ишониш ҳар доим ақл бовар қилмайди, деган даъво бу ҳодисаларнинг ҳеч қачон содир бўлиши мумкин эмаслигини англатмайди. Мисол учун, узоқ галактикадаги сайёрада вулқон отилиши содир бўлишига ишониш ҳар доим асоссиздир, чунки бунинг учун етарли далилларни тўплаш мумкин эмас. Бироқ, бу сайёрада ҳеч қачон вулқон отилиши мумкин эмаслигини англатмайди. Бундан ташқари, шундай бўлиши мумкинки, биз ҳеч қачон мўъжизалар учун этарли далилларни тўплай олмасак ҳам, табиат қонунларини бузилиши каби, мўъжизалар ҳақиқатда содир бўлаверади.”
© Абдураҳмон Рик тайёрлади

faoliyatga oid audiochat
MuslimMind.uz
“Ёмонларнинг ғалабаси – уларнинг зўрлигидан, кучлилигидан эмас. Бу шунчаки, яхшиларнинг дангасалиги ва эътиборсизлигидан.”
Мавзу: Muslim Mind фаолиятининг кейинги режалари, сайтнинг ишга тушиши, YouTube каналнинг ривожланиши ҳақида.
0:07:50 - каналнинг ташкил топиш тарих.
0:10:40 - жамоа аъзолари ҳам авваллари шубҳаларга тушганми?
0:18:07 - ижодкорлар моддий қўллаб-қувватланишга лойиқми? Донат тизими ҳақида.
0:27:50 - болажонлар учун фойдали контент. Биздаги янгилик ҳақида.
0:34:02 - саҳифанинг асл мақсади нимага қаратилган?
0:48:30 - Мухаммад Али Эшонқуловнинг ташрифлари ва тавсиялари.
P/S. Ютуб саҳифамизни қайта тиклай олганимиз муносабати билан уюштирилган овозли суҳбат. Буни модераторнинг кайфияти ва ҳаяжонидан ҳам сезсангиз бўлади 😁

🔥1
Азизлар, бугун соат 16⁰⁰да устоз Муҳаммад Одил Ҳамид билан овозли суҳбат бўлади.
Мавзу:
“Умматнинг бошига битилган фитналар:
жараён, аҳамият, хулоса.”
Вақт озлиги ва мавзу долзарблигини инобатга олиб, овозли суҳбатга бошқаларни ҳам далолат қилишингизни сўраб қолардик!