Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#премьера 🔥
Атеистларнинг энг қийин аргументи
Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали диндорлар эътиқодини масхара қилишда ишлатилиб келинган аргументнинг аслида аҳмоқона эканлигини исботлаб берувчи навбатдаги контраргумент. Буни биргаликда Даниел Ҳақиқатжоудан эшитамиз. Марҳамат, томоша қилинг!
Юқори сифат билан кўриш учун:
https://youtu.be/y2fgsvqU9c8
@Muslim_mind

Forwarded from Muslima Mind
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ислом_Ҳақиқат_видео
#Дўстона_дебатдан_парча
Ҳамманинг ўз ҳақиқати бўлиши ростми?
Ҳамма динлар ҳақиқатга олиб борадими?
°Дубляж учун @Muslim_Mind
жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
•"Йўқ! У ҳақни келтирди ва расулларни тасдиқ қилди"
(Қуръан 37:37)
•"Аллоҳим! Ҳамд Сенга хос, Сен осмонлар-у ер ва улардагиларни қоим қилгувчисан. Ҳамд сенга хос, осмонлар-у ернинг ва улардагиларнинг егалиги Сеникидир. Ҳамд сенга хос, Сен осмонлар-у йернинг нурисан. Ҳамд сенга хос, Сен ҳақсан. Ваъданг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ, Сўзинг ҳақ, Жаннат ҳақ, Дўзах ҳақ. Набиийлар ҳақ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақ. Соат(Қиёмат) ҳақдир. Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга қайтдим. Сенинг ёрдаминг ила хусуматлашдим. Сени ҳакам қилдим. Менинг аввал-у, охир, хуфёна-ю, ошкора қилган(гуноҳ)ларимни мағфират қил. Муқаддим(олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир
(орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ."
Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
(Ибн Аббос родияллоҳу анҳу ривоят қилган. Саҳиҳул Бухорий 1120)
@Muslima_mind - Нажот Исломда!

Мусулмонларнинг эволюцияга муносабати қандай?
(Бу мақола ёдингиздами?)
Билишимиз керак бўлган биринчи нарса эволюция тушунчаси ва эволюцион назариялар турли хил бўлиши ва уларнинг фарқидир. Мен ҳам эволюцияни тўғри талқин қилаётган фан одамлари каби бир хил кўраман. Ёндашувда ҳеч қандай фарқимиз йўқ. Яъни мос келади.
Эволюция турли хил назарияларни ўз ичига олади:
Анаксимандр назарияси
Ламарк назарияси
Дарвиннинг эволюцион назарияси
Дарвинизм
Маргулиснинг симбиогенез назарияси
Мутация назарияси
Нео-Дарвинизм
Нео-Ламаркизм
Замонавий синтез ва бошқалар
Юқорида санаб ўтилган барча назариялар – эволюция.
– Эволюцияга ишонаман, деган одам буларнинг қайси бирига ишонади? Хўш, улар бир хилми?
– Йўқ, бир бирига зид ва бири иккинчисини такрорламайди.
«Мен эволюцияга ишонаман», деган одам гапининг давомидан, «мен аҳмоқман», деган сўзни қўшиб қўйиши тўғри бўлади. Қандай қилиб бири иккинчисига зид бўлган назариялар тўпламига ишониш мумкин? Ҳуддики бу “Mен спорт ўйнаяпман ёки мен давлатданман”, дегандек гап. Соғлом одам бу ерда мавҳумликдан қочиб, аниқроқ маълумот айтади ва бу табиий. Аҳмоқ одам эса “Mен давлатданман”, деб қўяди ҳолос. “Эволюция назариясини факт”, дейиш, “Мен бир вақтда ҳам маймун авлоди, ҳам балиқ авлоди, ҳам жирафаман”, дегани.
Билишимиз керак бўлган иккинчи нарса — назария ҳеч қачон факт бўлмайди:
• Уй — бу назария.
• Ғишт — факт.
• Қолган қисмлар — шубҳа ва қарши аргументлар.
Хўш, бир дона ғишт уй бўла оладими?
Xўп, бу ердан иккитасини танлаб оламиз. Нео-Ламаркизм ва нео-Дарвинизм. Бу иккиси бир-бирига зид келса-да, ўхшаш тушунчалари бор албатта. Лекин бир хиллик асосий тамойилларида эмас.
Биламизки, нео-Дарвинизмга шубҳа билан қараётган академик инсонлар сони ортиб бормоқда.
• Бу ерда улар «эволюциянинг учинчи йўли» сайти орқали маълумотлар, китоблар бериб боради, шунингдек жамоаси ҳам кундан кунга кенгайиб бормоқда.
Айтмоқчиманки, эволюцион биология фақатгина дарвинизм билан чекланиб қолмаган. Яъни, эволюция фақатгина дарвинизм эмас. У турли хил бир-бирига қарши ва бир-бирига зид бўлган назариялар кетма-кетлигининг жамланмаси. Эволюция, аслида, босқичма-босқич шаклланган ҳамма нарсани ўз ичига олса-да, босқичма-босқич шакланган, ривожланган, мослашган ҳамма нарса ва шу қатори ҳеч нарса эволюция сўзи орқали изоҳланади. Демак, мен эволюцияни ҳаммадек бир хил кўра оламан.
Ирсият ва эволюция ҳақидаги ғоялар инқилобий ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Молекуляр биологиядаги янги тадқиқотлар нео-Дарвинизмни шубҳа остига қўяди:
•Замонавий молекуляр биология таҳлилари;
•Ирсий ўзгарувчанликнинг тасодифий бўлмаган шакллари;
•Симбиогенез;
•ДНКнинг горизонтал ген трансфери;
•Мобил ДНК таъсири;
•Эпигенетик модификациялар ва бошқалар билан нео-дарвинизм ва замонавий молекуляр биология янада зиддиятли бўлиб бормоқда.
Нео-Дарвинизмнинг асосий қоидаларидан бири – мутация тасодифий ва йўналтирилмаган ҳарактерга эгалиги.
Нео-Ламаркизм – тасодифий бўлмаган, йўналтирилган мутацияларга таянади, яъни мутация аввалдан маълум бир тузиб қўйилган йўл орқали боради — у йўналтирилган. Ҳа, у йўналишга эга. Буни мимикрия, маскировка ва Nature*да чиққан кўплаб мақолалар, кузатишлар тасдиқлайди.
Нео-Дарвинизм ҳам, нео-Ламаркизм ҳам эволюция назариялари ҳисобланади. Бир-бирига зид бўлган икки эволюция назарияси олдида атеист, агност танлов қилиши аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Индалло, «мана, фан тасдиқлаган», дейиш унинг 2х аҳмоқлиги бўлса, танлов қилиши 10х аҳмоқлик фан учун. Бу ҳақида тўлиқроқ маълумотни аввал айтиб ўтган эдим(Бу ерда). Фан учун тасдиқланган, танлов, ишонч сўзлари қиймати нолга тенг. Сен буни айтасанми, айтмайсанми +0, -0 ва жавоб ўзгаришсиз қолади.
Мусулмонларга айтмоқчи бўлганим: эволюцияни тўғри қабул қилинг. Бу тамойил бизнинг тушунчамизга зид эмас, бўла олмайди ҳам. Зиддият яратмоқчи бўлганлардан эса айнан қай назария эканини сўрашингиз етарли.
Умумий аждод тушунчасини кўтариб юрганлар Дарвин, деди — бўлмади¹; Дарвинизм, деди — бўлмади²; Нео-Дарвинизм, деди — бўлмади³; Замонавий синтез, деяпти — бўлмаяпти⁴.
Фанга иймон келтирганлар учун ўшбу ўзгарувчи назариялар занжири катта муаммодир.
@Muslim_Mind

👍1
Muslim Mind
• Ушбу суҳбат асносида Азимжон молиявий аҳволи ўқув курсида ўқиш харажатларини қоплай олмайдиган ака-ука, опа-сингилларимиз учун Zoom платформасида бепул дарслар олиб боришларини маълум қилдилар. • Дарслар савия жиҳатдан офлайндаги каби. Асосан, SAT'нинг…
Бир неча муддат аввал Aka Alpha тахаллусидаги биродаримиз Азимжоннинг бепул SAT курси ҳақида хабар берган эдик. Қисқа муддат ичидаги машаққатли меҳнат ўз натижасини кўрсатди ва бир неча ўқувчилар яхши балл олишга эришдилар.
Бу ҳаммаси эмас, тез орада яна янги проектлар йўлга қўйилиши кутилмоқда. (Текин ва сифатли IELTS дарслари бўлади деган гаплар бор. Янгиликлар бўлса, албатта хабар берамиз)
Сертификат эгаларини эса табриклаймиз-қутлаймиз!
SAT бўйича: @prep_free каналида маълумотларни топишингиз мумкин. Шунингдек овозли чатимизнинг ёзиб олинган файлини бир тинглаш ҳам зарар қилмайди.

Библияга кўра Пайғамбар алайҳиссаломнинг рисолати
Гарчи қайсидир даражада бузилган бўлса-да, Библия Худо каломининг қолдиқлари билан боғлиқ қизиқарли тарихий ҳужжат ҳисобланади. Библияда айтилади:
«Саҳро ва ундаги шаҳарлар, Кедар одамлари Худога сано ўқигай, Села тоғларида яшовчилар қувончдан бақиргайлар!» (Ишаё 42:11)
Ибтидо 25:13 га кўра, кедарлар араблардир. Села эса Пайғамбар алаҳиссаломнинг шаҳарлари бўлган Мадинадаги тоғ тизмасидир. Бу Исо алайҳиссалом ҳақларида бўлиши мумкин эмас. Чунки Исо алайҳиссалом на Араб яриморолига ва на арабларга юборилганлар. Матнни тўлиқлигича ўқиб шуни тушуниш мумкинки, у инсон яҳудий бўлмаган миллатга юборилади, урушга бориб, душманларини маҳв этади ва охир оқибат бутун дунёга адолатни қоим қилади.
©Муҳаммад Ҳижаб, "Ислом ҳақиқатига далиллар" рисоласи

🔥2
Ислом ҳақиқатига далиллар.pdf
658.2 KB
Ислом ҳақиқатига далиллар
Ушбу рисола британиялик Ислом даъватчиси, полемист, нотиқ, ёзувчи ва дунё динларининг қиёсий солиштируви бўйича мутахассис Муҳаммад Ҳижаб томонидан ёзилган бўлиб, Muslim Mind жамоаси томонидан таржима қилинди.
Рисолада ўқувчи ақл юритишга ундалади, Ислом ҳақиқатининг 12 далили ҳақида сўз боради ва баъзи ўринларда бошқа динлар билан қиёсий таҳлиллар қилинади.
Аудио шакли:тайёр бўлганда бириктирилади.
Оригинал матн: https://mohammedhijab.com/articles/evidences-for-the-truth-of-islam/
✅ @Muslim_Mind | донат тугмаси
Ушбу рисола британиялик Ислом даъватчиси, полемист, нотиқ, ёзувчи ва дунё динларининг қиёсий солиштируви бўйича мутахассис Муҳаммад Ҳижаб томонидан ёзилган бўлиб, Muslim Mind жамоаси томонидан таржима қилинди.
Рисолада ўқувчи ақл юритишга ундалади, Ислом ҳақиқатининг 12 далили ҳақида сўз боради ва баъзи ўринларда бошқа динлар билан қиёсий таҳлиллар қилинади.
Аудио шакли:
Оригинал матн: https://mohammedhijab.com/articles/evidences-for-the-truth-of-islam/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥3👍1
Ўзининг ва бошқа мамлакатларнинг раҳбарияти билан бевосита алоқада бўлмаган кўпчилик одамлар ўз қарашларини оммавий ахборот воситаларида кўрганлари асосида шакллантиришади ва натижада жуда содда ҳамда ноўрин хулосалар қабул қилишади. Шунинг учун ҳам драматик ҳикоялар ёки ғийбат ўзига клиник объeктивлик мавзусидан кўра кўпроқ ўқувчи ва томошабин жалб қилади-да.
Ундан ташқари, баъзи “журналист”ларда ўзлари олдинга сурмоқчи бўлган ғоявий асослари бўлади. Натижада, дунёни оммавий ахборот воситаларининг объективи орқали кўрадиган кўпчилик одамлар манфаат ҳамда нисбий кучлар нималиги ва улар қандай амалга оширилаётганидан кўра кўпроқ ким эзгу ниятда-ю, ким эса ёзув эканини излаш билан овора бўлишади.
Мисол учун, одамлар ўз мамлакатларининг ахлоқли экани, рақиб мамлакат эса бундай эмаслиги ҳақидаги ҳикояларни қабул қилишга мойил бўлишади. Бу пайтда, асосан, ушбу икки мамлакатнинг бошқа манфаатлари бўлиб, уларга эришишни максимал даражада тезлатишга ҳаракат қилаётган бўлишади.
©️ Рей Далио, “Принциплар”.
✅@Muslim_Mind

👍2
Яратувчи тушунчаси фақат эътиқодлиларнинг миясидаги хаёлот эмас...
Қаёққа қараманг, умумий элементар зарралар физикаси нуқтаи назаридан биз динамик система сифатида мавжудмиз. Детерминацияланган системани эса, табиийки, шу Оламни ўрганиш учун қилинган илмий изланишлар ўрганади. Ҳажм жиҳатдан динамик системани детерминацияланган система (аниқ натижа чиқувчи система) деб аташ мумкин. Бунга ишонмасликка ҳали шошилманг.
Олий математика ва олий физика курсларидан маълумки, мақсадли йўналган ҳамма илмларнинг тагида чизиқли функцияларни ўрганиш ётади. Чизиқли функциялар учун дифференциал ҳисоб-китоблар, суперпозиция принциплари қўлланилади. Масалан, тортишиш кучлари, майдонлар, зарраларнинг вектор параметрлари. Буларнинг ҳаммаси умумий ҳисобда динамик система дейилади. Хусусан, Максвелл тенгламалари энг катта электромагнит майдонларнинг ҳам энг кичик ва умумий динамик система функциясидир.
Оламда ночизиқли функциялар билан ифодаланувчи тенгламалар мавжуд. Улар Оламнинг мувозанати ва асосий хомашёси ҳисобланади. Уларни учун суперпозиция принциплари чизиқли дифференциал тенгламалар билан ўрганиб бўлмайди. Нима учун Оламда чизиқли функцияларни вужудга келтирувчи, мувозанатда ушлаб турувчи майдонлар бошқа қонунга бўйсунади?
Масалан, Қуёшнинг Ер ва Ой ўртасидаги тортишишига таъсири ночизиқли ҳисобланиб, классик функцияларга кўра Қуёш Ойни Ердан кўра кучлироқ тортади, лекин Ой Ер атрофида айланади. Чизиқли функция қонуниятларига кўра Ой Қуёш атрофида айланиши керак.
Баъзи динамик системалар ўзгармас тарзда ўзини хаотик тутади. Улар қанча вақт ўтса ҳам, детерминацияланган системага таъсир қилмайдигандек кўринади. Лекин аслида ундай эмас экан.
Бу турдаги динамик системалар аттракторлар дейилиб, унинг ичига кирсангиз, тартибсизлик тумани ичида фазоости фазода махсус майдонларни вужудга келтиради. Оламнинг эластиклигини ( қизиқ жойи, атом ядросида зичлик жуда юқори бўлса ҳам, ночизиқли функция сифатида ҳам ) ифодаловчи топологик транзитивлик доимий равишда ўзини ҳосил қилувчи юқори динамик системани такрорлайди. Шу бошланғич ҳолатга нисбатан турғунликка ёки турғунликдан чиқиш сезгирлиги дейилади. Нима учун бир вақтга зид маънолар ифодаланди?
Биринчидан, Олам яралишининг илк босқичида кварклар пайдо бўлган бўлса, улар турғун бўлишга ночизиқли параметрлари билан мажбур эмасди. Улар исталган пайт ўз қарама қарши зарраси билан аннигиляцияга учраб, йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Лекин ундай бўлмаяпти. Аксинча, бошланғич мувозанат ўрнатгандан кейин бир-бирини такрорлаб, классик функциялар билан тушунтирса бўладиган детерминацияланган системани вужудга келтирди. Бизни, ўсимликларни, юлдузларни, сайёраларни.
Бу гапни тўлдириш учун яна бир гап.
Аттракторлар Лоренс системасида ҳам, Эно тасвири номли функцияда ҳам ишлайди. Пуанкаре-Бендиксон теоремасига кўра аттракторлар уч ёки ундан ортиқ ўлчов параметрли функциялар учун узлуксиз динамик системадан вужудга келади. Масалан, чизиқли функция сифатида Қуёш ва Ой, Ой ва Ер, Ер ва Қуёш ўртасидаги гравитацион тортишиши, лекин Қуёш-Ой-Ер система учун гравитацион тортишиш функцияси чизиқли эмас.
Бу тартибнинг бундай бошқаруви биздан катта ўлчамдаги Оламлар сабабли эканини, менимча, тушундингиз.
© Абдулазиз Маҳмуджонов
✅ @Muslim_Mind | Аудио шакли

👍3
Агар бугун мендан олтмиш миллионга яқин халқимизни ютиб юборган ҳалокатли инқилобнинг асосий сабабини имкон қадар қисқача айтиб беришимни сўрашса, мен буни такрорлашдан кўра аниқроқ тасвирлаб бера олмасдим: одамлар Худони унутган; шунинг учун (мана шу) барчаси содир бўлди.
© Александр Солженицин
@Muslim_Mind | @Islom_Fikri
© Александр Солженицин
@Muslim_Mind | @Islom_Fikri
Коинотнинг ичида унинг яратувчиси йўқ
Илм-фанда атеизм деган тушунча йўқ. Атеизм - худонинг йўқлиги, деганидир. Фан эса худонинг йўқлигини исботламаган.
Шунга кўра, атеизм фанга зид даъводир.
Фан худонинг йўқлигини исботламайди ҳам, чунки у дунёвий нарсаларни ўрганади. Ўрганганда ҳам энди атиги коинотнинг ичидаги нарсалар ҳақида 4% гина тасаввурга эга. (Тасаввурга эга дедим, аниқ билимга эмас).
Қачонки фан бу физик борлиқни 100% га аниқ ўрганиб чиқса, айтиши мумкин бўлган нарса "Коинотнинг ичида унинг яратувчиси йўқ", деган хулосани бериши мумкин.
Буни эса ақлини озгина ишлатган одам ҳам айтаолади.
Шунга кўра, "Мен атеистман" дейиш билан "Мен илм-фанга эргашаман", дейиш ўзаро зид тушунчалардир.
© Саид Комил Мухаммад Карим

Ичингизда Унинг номини тилга олишингизга эҳтиёж бор. Бундан бошқа чора йўқ. Агар "эй Аллоҳ" десангиз, вужудингизни хотиржамлик эгаллайди. Бу калимани ихтиёрий айтинг, бўлмаса шунга мажбур бўласиз. Иймон-ишонч билан айтмасангиз, ишониб-инониб айтишдан ўзга иложингиз қолмайди. Хотиржамлик вақтларингизга "Аллоҳ" демас экансиз, мусибат пайтларингизда шу номни фарёд билан айтасиз.
©Икром Шариф
@Muslim_Mind
©Икром Шариф
@Muslim_Mind
Кўпчилигимиз таниган ва ҳурмат қилган Марифат Жамал нормаллашиш ва соғлом қадриятлар ҳақида ёзяптилар:
Табиатан жуда таъсирчан эмасман. Тахминан мен 7-8 яшарларимдан бошлаб ота-онамдан узоқда бувимнинг олдида кўп вақт ўтказардим. Ҳар бир ёзги таътил ва ҳаттоки чораклар сўнгидаги кичик таътилларда ҳам имкон қадар Андижонга чопардим. Бунга бувимга жуда қаттиқ боғланганлигим 1-сабаб бўлса, ўзимни эркин ва мустақил қилиш ҳисси менга жуда ёқиши 2-сабаб деб айтоламан. Айниқса сўнгги пайтда бу мустақиллик ҳаттоки фикрларимда ҳам тўла намоён бўлишни бошлади. Яна бир нарса: ижтимоий тармоқлар одамни бир тарафдан ўзига бўлган ишончини оширса, иккинчи тарафдан кўп нарсага бефарқ ҳам қилиб қўяр экан.
"Негативларга эътибор бермаслигим керак", "ҳар бир одам ўз фикрини баён қилябди" ва "улар мен ҳақимда эмас" каби тасдиқлар... Ҳамма нарсани, жумладан урф-одатларни, одамларнинг гап-сўзларини, ва маълум даражада динни ҳам, "нормаллаштириш" керак деган фикр билан яшадим. Чунки биз дин деб амал қилаётган ақидаларимизнинг аксарияти ўзбек менталитети билан аралашган бир қанча одамлар томонидан қилинган хулоса деб ўйлайман. Дин бу турли хил шахсий кечинмалардан, ўй-фикрлардан ҳоли бўлган йўл, менинг фикримча, ва уни турлича талқин қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунинг учун ҳам бир муддат мен кўплаб ўзбек мафкуравий қарашларига қарши бордим.
Яқинда Туркияда кичик оилавий саёҳатда бўлдим. Аксарият аҳолиси мусулмонлардан ташкил топган ушбу давлатдаги ижтимоий ҳолатни кўриб очиғи ёқа ушлайсиз. Ҳа, мен, нормаллаштириш керак деган ақида билан яшаётган бир қиз сифатида, шу гапларни сизга айтябман. Ёшларнинг ўта эркин фикрлилиги, ижтимоий-тармоқлар ҳаддан зиёд ривожланганлиги, очиқ майдонда ўзини муслимаман деб тан олган аёллар бемалол таъмаки маҳсулотларини истеъмол қилишлиги ва ҳоказолар мени ушбу ақидадан воз кечишга ундади. Тўғри, бу нарсалар динда 100% ман қилинган ёки ҳаром деб фатво беролмайман, буни тан оламан. Лекин бир мусулмон миллат учун менимча бу даражадаги "нормаллашиш" ривожланишдан кўра кўпроқ фитнанинг ибтидоси деб ўйлайман. Биз демократияга интилиб дин нималигини, ривожланишга интилиб тарбия нималигини ва "нормаллаштириш"га интилиб қадриятларимиз нималар эканлигини унутмаслигимиз керак.
Бу билан мен уят уятлигича, тарбия тарбиялигича ҳамда дин ва қарашлар соф ҳолида ўз кучида қолиши керак демоқчиман. Айнан мана шу қадриятлар ва чегаралар одамзодни тараққий бўлишга ундади. Шундай эмасми?! Қадр-қимматларсиз миллат миллат деб атала оладими?
Ҳаттоки аксариятимиз орзу деб биладиган АҚШни олайлик. Ҳар хил динлар, қарашлар ва келиб чиқишлар ўчоғи бўлган ушбу масканда миллат туйғуси, бирлашишлик ҳиссини сезолмайсиз. Агарда мендан кейинчалик у ерда истиқомат қиласизми деб сўрасангиз, ҳеч иккиланмай йўқ деб айтаман. Менинг фикримча арзимаган 3-4 чақа кўпроқ маош ва кўпроқ имкониятлар учун ўзининг бутун келажагини, фарзандларини шахс сифатида тўғри ақидалар билан шаклланишини алишиш мутлақо нотўғри.
Мен таълим олишда доимо эркин атмосферани хуш кўрадиган одам сифатида ўзимнинг ўқув дарсларимда максимал ҳолатда шу шароитни яратдим. Шу даражада яратдимки, аксарият ўқувчилар мендан бошқа устозларга ёки оила аъзоларимга саломни ҳам канда қиладиган бўлишди. Бизга суннат бўлган саломни йўқолгани сизни ташвишлантирмаслиги мумкин, аммо бу ерда илмга, қолаверса илмни бераётган ва ўша маскандаги одамларга бўлган хурматсизликнинг илк босқичи деб ҳисоблайман, мен.
Хулоса қисмига келадиган бўлсак бизга нормаллаштириш КEРАК, лекин маълум жабҳаларда. Масалан, сиз ноқулай вазиятга тушиб қолишингизни, имтиҳонда муваффақиятсизликка учрашингизни, ўзингизга ишонч даражангиз муаллақ турмаслигини, баъзида хато қилиш инсон табиатида борлигини ва бунинг учун бутун кун стрессда юрмасликни ёки ҳаётимизни маълум қисми синовлардан иборатлигини нормаллаштиришингиз керак. Ва мен шуларнинг устида ишлаябман.

Telegram
Marifat Jamal | SAT
https://telegra.ph/Normallashtirish-bizga-kerakmi-01-06
👍1
Hey bro!
🌋 Magma Academy is set to launch its first ever Listening Marathon with a teacher (L 9.0) | FREE
What do you gain from the marathon?
🔸 PRACTICE TESTS TO REGULARLY CHECK YOUR PROGRESS
- Practice tests of varying levels of complexity as to get you on track gradually
- Tests from recent exams
🔸 TIPS AND STRATS:
- How to improve listening comprehension
- How to approach listening test
- Movies to keep you entertained
- Lists of podcasts for any taste
- How to watch movies/listen podcasts to improve all of the skills, including reading, writing, and speaking
- Q&A sessions: you can ask everything pertaining to IELTS in general
🔸 STUDY PLAN
- Receive a special plan of actions to crack 8+ in listening
All this is completely FREE 🤑
🗓 Starting Date:
Listening Marathon - 18th January
Eligibility requirements:
1) Be subscribed to @Magma_Academy
2) Send this post to 3 groups with 20+ members and send the screenshots
3) Have at least 5.5 from Listening
Those who are going to attend, put “9.0” in the comments
☎️ Contact for registration and more details
@Magma_Academy

❤2
Muslim Mind
1001 Кашфиёт – Сирлар кутубхонаси (трейлер) Премьера: 15 январь соат 21.00 да @Muslim_Mind
YouTube
[FILM] 1001 Kashfiyotlar | Sirlar kutubxonasi | Islom oltin asri #tarjimakino #kino #uzbektilida
original kontent: https://www.youtube.com/watch?v=SxJ2OC7iXo0&t=100s
Ushbu video Muslim mind va @sometvuz4614 hamkorligida o'zbek tiliga ogirildi.
#tarjimakinolar #islom #kino
Muslim Mind (http://www.tg-me.com/muslim_mind) – Aql yuritadiganlar uchun!
Bizni ijtmoiy…