Telegram Web Link
Forwarded from Muslima Mind
#Мерож

Мерож воқеасига мантиқий ёндашув

Ислом дунёсида Мерож воқеаси маълум ва машҳур. Шунинг билан бирга жуда ҳайратланарли воқеа. Исломофоблар эса баъзида шу воқеани келтириб, мусулмонларни устидан кулишга ва истеҳзо ишлатишга ҳаракат қилишади. Келинглар, шуу воқеаликга мантиқ ва фан жиҳатидан ёндашиб кўрамиз.
Аввало бу воқейликга нисбатан ушбу даъвонинг баёнини кўриб чиқсак:
Энг катта тезлик бу ёруғлик тезлиги бўлса, бир кечада қандай қилиб бу қадар масофани босиб ўтиш мумкин?
Ҳақиқатда бу саволда тилга олинган ёруғлик тезлиги физика қонунлари бўйича энг катта тезлик ҳисобланади. Лекин шунга қарамасдан бир савол берсам: Аслида ҳам шундайми? Яъни, ёруғлик тезлигидан катта тезлик мавжуд эмасми?
Шу ўринда фан бўйича амалдаги коинот назарияси ҳақида баъзи маълумотларни келтирсам:
Коинот пайдо бўлганига 13-14 миллиард йил бўлган бўлишига қарамай нимагадур аниқланган коинот (МетаГаллактика) диаметри 92 миллиард ёруғлик йилига тенг. Радиусда бу 46 милиард ёруғлик йили бýлади. Муаммо шундаки, агар ёруғлик тезлигидан тезроқ бўлган тезлик йўқ экан, коинот диаметри 26-28 миллиард, радиуси эса 13-14 миллиард ёруғлик йили масофасига тенг бўлиши керак. Бироқ ўзингиз кўриб турганингиздек масофа ундай эмас.
Албатта, фан бунга қуйидаги мантиқий жавобларни берган:
1-жавоб: бошланишида тезлик катта бўлган ва у ёруғлик тезлигидан ҳам бир неча баробар тезроқ бўлган.
2-жавоб: макон кенгаймоқда. Бу масофа макон кенгаяётгани ҳисобига ҳам узоқ.

Умумий қиладиган бўлсак:
Фан бизга бу каби масалаларда жавобни нисбий беради ва баъзи жойларда парадоксларга бой шакл билан жавоб қайтаради.
Мерож воқеаси аслида "мўжиза", яъни ожиз қолдириш деган манони англатади. Бу нарсаларга аслида изоҳ ҳам берилмайди. Чунки бу воқейлик таърифи инсон онгини тафаккур қилишда ожиз қолдиради.

Исламофобларнинг мерож воқеасини кўтаришларидан мақсадлари жавоб олиш эмас, балки, сизни шубхага солиб мот қилишдир. Агар ҳақиқат керак бўлганида эди аввало Роббисини ягоналиги ҳақида бош қотирган бўлар эди. Бу ишларни сиздан сўрашлари эса, мактаб боласини карра жадвалини билмасдан "Квадрат тенгламани тушунтириб бер" дейиши билан баробар.

Шахсан мени мерож воқеаси бўйича жавобим жуда ҳам оддий. У ҳам бўлса "Қоидаларни жорий қилган ва ҳамма нарсага қодир бўлган зотнинг ўз элчиси учун айни шу қоидаларни вақтинчалик бекор қилиши муаммоли эмас".

@Muslima_mind-Нажот исломда!
👍5
Биродарлар, Аллоҳга қасамки, Исломга ўхшагани йўқ. Намоз ўқисанг, енгил тортасан. Шукр қилсанг, Роббинг неъматларни кўпайтиради. Рўза тутсанг, саломатлик топасан. Зикр қилсанг, ҳузур топасан. Садақа берсанг, эвазини оласан. Бу динни севмай бўладими?! Ошиқ бўлинади, ошиқ!

@Muslim_Mind
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ислом дини насронийлик каби инқирозга юз тутадими? (Анчагина баҳсли ва қизиқарли савол)

Бугунги кунда барча жамият ўзининг қадриятини қўллаб-қувватлаш борасидаги интеллектуал ёки тарихий шаклланган ресурслари ҳар хил. Ўрта асрлар христиан дунёсида инкивизициялар бўлган. Яъни, христиан дунёси ўрта асрлардаёқ инқирозга йўлиққан эди ва "мунавварлар" даври бошланган. Улар ўшанда буни асосан христиан динига қарши кўтарган.

Сабаби, инкивизиция – бу жамиятдаги насронийлар( асосан католиклар)нинг  солиҳ(диндор)лигини таъминлаш учун куч ишлатишдан бошқа илож йўқ, деган хулосага келинган ва шундан кейин катта-катта воқеа ҳодисалар бўлиб, тахминан XIV-XV асрдан бошлаб бир томондан протестантлар католикларга қарши ва бир томондан умуман христиан динига қарши жуда ҳам катта ва кенг намойишлар бошланган.

Намойиш деганда шунчаки халқнинг норозилиги ва кўчага чиқиши эмас, балки айнан интеллектуал ҳаракат бошланган ва бу XIX асрга келиб ўзининг ниҳоясига етган. Ўшанда Христиан сиёсий концепсияси сиёсий майдондан бутунлай чиқиб кетди.

Мусулмон дунёсида вазият бутунлай бошқача. Чунки Ислом цивилизациясининг инсонларни ишонтириш, иймонга чақириш қобилияти ўзгача. Лекин айни пайтда у ёки бу жамиятда, у ёки бу давлатнинг сиёсий тизимида маълум бир инқирозларни кузатиш мумкин.

Энди бундан кейин солиҳликни таминлаш борасида инсонларнинг хотираси ҳар хил бўлади: узоқ муддатли хотира, ўрта ва қисқа хотира. Исломда эса механизм бор. Ҳар сафар жумага борганингизда инсонларнинг хотирасини исломий тафаккур билан тўйинтириш механизми мавжуд ва яна жуда кўплаб институтлар бор. Ислом шу ўринда фақат локализм эмас, балки глобализм дини ҳамдир.

Агар эътибор берсангиз, эркин жамиятларда (масалан: Туркия, Миср, Индонезия…) бир томондан жамият эркин, иккинчи томондан масжидларнинг сонига қараб, хутбаларнинг ҳам эркин ва кенглигига қараб – жамият эркин бўладиган бўлса, ижтимоий тафаккур тўлақонли исломий механизмлар орқали, эркинлик шароитида тўйинтириш орқали агарки ўша механизмлар ишлайдиган бўлса, бу жамиятларда, бу сиёсий тизимларда исломий инқироз кузатилмайди. Аксинча, жамият қадриятларини борган сари мустаҳкамлаб бораётганлиги ёки улар инқирозга учрамаётганлигини кўриш мумкин.

Лекин, баъзи бир сиёсий тизимлар ёки ҳокимиятлар борки, улар динни ўзининг ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун, ўзининг оппонентларига қарши инструмент сифатида ишлатадиган бўлса (Эрон ва баъзан буган Саудия ҳам мисол бўлиши мумкин), аниқки, бу ерда вақти келади, ҳозирда иккиси бирлашгандек кўринса-да, жамият аслида ундай эмаслигини ва бир томондан Ислом, иккинчи томондан ҳокимиятнинг манфаатларини ажратиб олади.

Биз глобаллашган дунёга кирдик ва борган сари феноменларнинг бир-биридан ажралишини ва демакки, исломий қадриятлар ва символларнинг монополия қилиниб, ўзининг сиёсий ва мафкуравий оппонентларига қарши ишлатилинишига нисбатан жамиятнинг эътирозини ҳали кўпгина давлатларда ёки кўпгина жамиятларда кўришимиз мумкин, аммо бу асло Исломнинг инқирози бўла олмайди.

© Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос.

@Muslim_Mind
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1001 Кашфиётлар | Сирлар кутубхонаси

Мактабида фақатгина Европа цивилизацияси ҳақида таълим олган уч нафар болалар кўҳна кутубхонага киришади ва ўрта асрларда яшаб ўтган, улар менсимайдиган мусулмон олимлари томонидан амалга оширилган ақл бовар қилмас ихтиролар қаршисида сиз билан биргаликда лол қолишади...

“1001 кашфиётлар” китобига бағишланган ушбу қисқа метражли фильмда тарихда етишиб чиққан кучли олимлар орасида мусулмонлар қанчалик кучли ўрин тутиши ҳақида бошланғич билимларга эга бўласиз!

Бу сизда ва фарзандларингизда илм-фанга қизиқишни оширишига аминмиз! #талабларга_биноан 🔥

@Muslim_Mind | донат тугмаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94👎2🤔1
«Секуляр» истилоҳига изоҳ ва муқобил

Илк ўрта асрларда лотинлаштирилган Ғарбий черков таълим устидан монополия ўрнатган ва «секуляр» (saeculum) атамасини ўқиш ва ёзишга қодир бўлмаган, шу сабабдан санъат ва фанларда, айниқса ҳуқуқ ва тиббиётда саводи йўқ одамларга нисбатан киритган. Бундай тоифа «Laity» (профессионал бўлмаган, мутахассис эмас) деб аталарди. Бундай одамлар кундалик ишлар билан машғул бўлганлиги сабабли, бу атама «дунё ишлари билан машғул бўлиш», «муқаддас бўлмаган», «руҳий-маънавийликдан маҳрум»; «вақтинчалик», «нопок» деган умумий маъноларни ҳам англатади. Бу атама насроний араблар томонидан насроний араб тилига «алмоний» деб таржима қилинганини кўришимиз мумкин, яъни: «лайса мин арбоб ал-фанн ав ал-ҳирфаҳ»; «Секуляризм» эса ал-иҳтимам би умур ал-дуня, ёки ал-иҳтимам би ал-аламийят ва «секулярлашув» ҳаввал ила ғарад аламий ай дунявий.

Исломда «Секуляр» тушунчасига маъновий жиҳатдан тенг келувчи сўз йўқ, шунингдек, «черков» ёки «Клерик»га тенг келадигани ҳам йўқ бўлиб, Ислом муқаддас ва нопоклик иккига бўлинишини тан олмайди, сабаби бу табиий равишда инсонни камситишга олиб келади. Агар Исломда Секуляр тушунчасига энг яқин эквиваленти топиш мумкин бўлса, у Қуръоннинг «ал-ҳаят ад-дунё» тушунчаси билан ифодаланган «дунё ҳаёти» бўла олади. Дана сўзидан олинган дунё сўзи бирор нарсанинг «яқинлаштирилиши» маъносини билдиради. Менинг талқинимга кўра, «яқинлаштирилаётган» нарса - бу дунё унинг барча қисмлари билан бирга яқинлашуви; сабаби бу дунё яқинлаштирилади, яъни инсоннинг тажрибаси ва онгига яқинлаштирилади. Шу сабабдан бизнинг олам дунё дейилади. Яқинлашаётган нарса, яъни дунё ва ундаги ҳаёт бизни худди шундай ўраб олгани ва қамраб олгани сабабли, улар бу дунё ва ҳаётдан ташқарида бўлган охирги манзилимизни - охиратни онгимиздан чалғитиши тайин. Охирида келганлиги боис, ал-ахираҳ узоқ ва олисни англатади ва бу яқиндаги нарсанинг чалғитувчилигига ишора қилади.

© «Ислом метафизикасига кириш», Саййид Нақиб ал-Аттас

@Muslim_Mind | @Islom_Fikri
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Tafakkur chizgilari
Ilm-fan va ta'lim: islohga yoʻl

Bilim va dunyoqarash chambarchas bog'liqdir. Bilim hech qachon vakuum, ya'ni boʻshliqda hosil bo'lmaydi; u har doim o'zi ishlab chiqarilgan madaniyat va dunyoqarashning aksiomalari va taxminlari ichida joylashgan boʻladi.
*
Zamonaviy bilim”ning tuzilishi va uning turli fanlarga boʻlinishi bevosita gʻarb dunyoqarashining mahsulidir.
*
Ma’rifatparvarlik davridan keyin sharqshunoslik, psixologiya, siyosatshunoslik va iqtisod kabi boshqa fanlar ham paydo bo‘lib, ularning har biri o‘zining materialistik dunyoqarashiga singib ketgan.
*
Yaqin kelajakning juda katta qismi allaqachon g'arb dunyoqarashi tomonidan mustamlaka qilib boʻlingan.
*
Mukammallik - bu shunchaki faoliyat sohasini shaxsiy o'zlashtirish yoxud ko'nikma yoki vazifani bajarishda samaradorlik va natija koʻrsatish emas, balki insoniy xarakterning mukammalligini o'z ichiga oladi va bu axloqiy va oxir-oqibat ma'naviy o'lchovga ega.

Boshqalarga ham ulashing.

@Islom_Fikri
Динлар аро қиёсий таҳлил соҳасида таниқли асарлар муаллифи ва 1934 йилда Графтон стипендияси соҳиби эпископ Кеннет Крег ўзининг «Минора чақируви»(The Call of the Minaret) китобида шундай дейди:

«Муҳаммад - унга Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин, шундай пайғамбар бўлганки – у бетакрор, ўзига хос ва унинг намунаси такрорланмайди».

Кейин у давом этади:
«Қуръони Карим Пайғамбар алайҳиссаломнинг рисолати Аллоҳдан нозил бўлганига муҳим кўрсаткич ва аниқ далил бўлиб, Қуръони Каримнинг араб тилидаги гўзал баёни эса унинг Аллоҳ таолодан нозил бўлганига энг яхши исбот бўла олади».

@Muslim_Mind
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Библияни таҳқирлайдиган мусулмонни ҳеч кўрмайсиз. Ҳеч қачон. Буни қилгандан кўра улар ўлимни афзал кўришади.
Маданият ва ёввойилик; ахлоқ ва ахлоқсизлик; иймон ва худосизлик; сулҳ ва зиддият ўртасидаги фарқ айни шудир.

© Ҳамза Андреас Тзортзис

@Muslim_Mind
👍2
Аллоҳнинг шариати ғолиб, дини эса муҳофаза қилингандир. Ким ўзининг шарафи ва мулкини дин равнақи учун сарфласа, Аллоҳ унинг шарафию мулкини сақлайди ва дини ҳам саломат қолади. Энди кимки мулки ва шарафини сақлаш йўлида динидан фойдаланса, Аллоҳ унинг мулкини ҳам, шарафини ҳам зое қилади ва дини ҳам саломат қолмайди. Бу эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Аллоҳни риоя қил, шунда Аллоҳ сени риоя қилади", деган сўзларининг маъносидир. Зеро, жазо ва мукофот амал туридан бўлади.

© Шайх Абдулазиз Тарифий

@Muslim_Mind
Ёшлар ишлар агентлиги яхши ишлар бошлаган. Энди чет тилларини ва ҳатто рус/инглиз тилларида ўзбек тилини ҳам сифатли ва бепул ўрганиш имкони бор.

Шартлари шундай:
Дарслар учун кунда 30 дақиқа ажратасиз ва берилган вазифаларни қолдирмай бажариб борасиз. Ўз устингизда қўшимча ва доимий ишлаш эса сизни янада илдамлатади.

Ҳозирда платформада инглиз, рус, турк, немис ва испан тиллари бор. Яна қўшилиши кутилаётганлари корейс, араб ва француз тиллари.

Хуллас, осон ва сифатли сурмоқчимисиз ёки сизга кўпроқ илм олиш имконияти керакми? Тил ўрганиш муҳим.

Платформа бу ерда:
youtube.com/@ibratfarzandlari

@Muslim_Mind
Ўрта осиё ҳудудида қачон одамлар яхши яшаган? Бу минтақанинг Golden Age - Олтин Даври қайси асрлар?
(Ўқиш учун 3 дақиқа)

Олимнинг таъкидлашича, "минтақадан математика, астрономия, адабиёт, лингвистика, сиёсатшунослик, дин ва архитектура ривожига улкан ҳисса қўшган тарихий шахслар етишиб чиққан бўлиб, кўплаб Форс тилида ижод қилган шоирлар ҳозирги Эрондан эмас, айни Марказий Осиёдан бўлишган."

Бугун шулар ҳақида гаплашамиз: telegra.ph/Markazij-osiyo-oltin-davri800--1100-Nega-sodir-b%D1%9Eldi-va-nega-yakun-topdi-01-26

@Muslim_Mind | @Islom_Fikri | @mesideesBM
Социологларимиз қаерда?

Социология жамиятни ривожлантиришнинг энг асосий устуни ҳисобланади.

Ижтимоий статистика, ҳисобот, анализ-синтезлар барчасини социология ўрганиб, социологлар мунтазам равишда жамиятни тадқиқ ва таҳлил этиб боришлари шарт.

Хўш энди асосий савол Ўзбекистонда социологлар борми, бўлса қани улар?

Маълум сабабларга кўра айнан Ўзбекистондаги бир мавзудаги ижтимоий статистикага ишим тушди, аммо, афсуски, қидирганим статистика йўқ, статистик маълумотлар эса мунтазам равишда ўрганилиб ҳар йили ўзгариб туриши ва уни ҳар қандай инсон топа олиши учун ҳар йиллиги эълон қилиниб борилиши керак.

Бундан ташқари ҳар йили ижтимоий сўровнома ва тадқиқотлар ўтказилиб, ҳисоботлар оммага эълон қилиниши ва бу натижалар дунё миқёсида солиштирилиб, тадқиқ ва муҳокама қилиниши ва шу орқали маълум ижтимоий муаммоларга ечимлари берилиши зарур.

Кўпинча эшитадиганим ва энсамни кўп қотирадиган Ўзбекистонда иборадек бўлиб қолган «Хориж тажрибаси - Германияда ундай, Европа бундай, Хитойда бунақа ва ёки Япония, Корея ва ҳоказо давлатларда шундай қилишади, аслида биз ҳам шундай қилишимиз керак», қабилидаги гаплар.
Энг ёмони бу қабилдаги гапни шу қадар кўп инсондан эшитаманки, ҳатто президент нутқида, маълум йўналишлар бўйича мутасадди бўлган инсонлар томонидан ҳам.
Аммо бу жуда катта хато. Бу ерда баъзиларнинг "ўрнак олмаслигимиз керак" тарзидаги гапларини қилмоқчимасман.

Керак ишда исталган мамлакатдан ўрнак олса бўлади, аммо ўрнак олиш ва тизимли ишларда кўр-кўрона кўчириб қўйиш ўртасида ер ва осмонча фарқ бор.

Исталган мамлакатдаги ҳар қандай қарор унинг ижтимоий-иқтисодий, географик, сиёсий тамойилларни ҳисобга олган ҳолда фақат унганига хос услубда ишлаб чиқарилиши керак. Бошқа мамлакатда ишлаётган методлар баъзи маълум тамойилларга кўра ўзга муҳитдаги давлат учун иш бермаслиги мумкин.

Демак социология маълум давлат учун ўзига хос бўлган услуб ва қарорларни ишлаб чиқиш учун  энг муҳим ўринни эгалловчи соҳа ҳисобланади.

Шу сабабли социология соҳасини кучайтиришимиз ва керак бўлса социологлар марказини очиб, ушбу марказда бир гуруҳ профессионал социологларни жамлаган ҳолда Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳолатини таҳлил ва тадқиқ қилиб, ҳар қандай соҳанинг ўзига хос тизимини ишлаб чиқишимиз зарур ва ҳар йиллик ижтимоий реал статистикамизга эга бўлишимиз, ечилмай ётган ижтимоий муаммоларни шу орқали бартараф этишимиз керак.

Ҳа яна ана шу статистика баҳона Kun.uz сайтида эълон қилинган бир мақола топиб олдим, унда бизда инсонларни ишга олиш статистикаси ёлғондан тузилиши ҳақида айтилганди ва яна ҳозирда кучайтиришимиз керак бўлган  соҳа (IT) ахборот технологиялари соҳаси бўлиб, бутун дунёда бу соҳага талаб катта экани ҳақида, глобаллашувдан ортда қолмаслик мақсадида аҳолининг кўп қисмини ушбу соҳага йўналтиришимиз зарурлиги ҳақида гап кетганди.

Негадир мақолани ўқидиму, ўзбек тили устозимизнинг гапи ёдимга тушди. Устозимизнинг айтиши бўйича: «Бир олим шу қадар мукаммал луғат ишлаб чиққанки, унда ҳар бир сўзнинг изоҳи кенг миқёсда берилган ҳозир ана шу луғатнинг электрон шакли бўлиб, луғатни дастур сифатида телефонингизга ўрнатиб олсангиз бўлади, албатта бу дастурчиларнинг маҳорати сабабли, аммо агар ана шу луғатни филологлар ишлаб чиқмаганда, улар минг даҳо бўлмасин, бу луғатни ишлаб чиқа олармиди? Албатта йўқ.»

Дастурчилар ушбу соҳа бўйича қандайдир кўзга кўринарли, глобал натижага эришиши учун уларга ишлаб чиқадиган дастурлар учун ҳам ғоялар керак бўлади, ваҳоланки ғояси ва ўз тизими йўқ жамиятда мингта дастурчи бўлса ҳам наф бермайди.

Социологлар ҳам тадқиқотлар қилиб, статистикалар уюштирмас эканлар, унда минг уста иш билармон дастурчи ҳам тайёр статистикани узатиб қўёлмайди.

Хуллас, Ўзбекистонда социология ишламаяпти ёки мен сезмаяпманми? Социологлар қаерда? Нима қиляптилар? Қани бизга реал статистика, баҳо ва ечимлар?

© Мафтунахон Шукурхонова тайёрлади

@Muslim_Mind | аудио шакли
👍3
Forwarded from Ilm-fan | Borliq
Саҳифамда тақдим қилинган постларнинг учинчи ва охирги қисм мундарижаси:

Замонавий биология эволюцион дарахтини шаклантира оладими?

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/435

Мутациялар эволюцияда ўз ўрнига эгами?

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/437

Фотоалбом қолдиқлари саҳифалари етишмаётган китобдир.

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/439

Узр Дарвин четга сурилиб туриш вақти келди.

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/442

Узр Дарвин четга сурилиб туриш вақти келди. 2-қисм

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/443

Ҳаётнинг илк даврларида мураккаб организмлар. Ёҳуд "Эволюцион шок".

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/445

Табиий генетик муҳандислик эволюцияси (НГС).

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/447

​​Биз, ҳомо сапиенларнинг пайдо бўлиши ҳақида палеонтологияда якуний хулоса қандай?🔥

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/448

Инсоннинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳикояларнинг аксарияти маълум бўлган фотоалбомларга мос келмайди.

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/451

Ричард Докинснинг Дарвинизмга муносабати

👉
https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/450

Иссиқонли ёки совуққонли? Эволюция ёки Деволюция?

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/452

Инсон геномини ўрганиш орқали Нео-Дарвинизмни заифлаштириш.

👉
https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/453

Фанга иймон келтирганлар учун ўзгарувчи назариялар занжири.

👉https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/454

Darvinizmni fan tasdiqlagan?

👉
https://www.tg-me.com/skeptic_uz/484

Pre-kembriyda gul changi?

👉
https://www.tg-me.com/skeptic_uz/392
__

• 1-қисм мундарижаси:
> https://www.tg-me.com/Anti_neodarvinizm/397

• 2-қисм мундарижаси:
> https://www.tg-me.com/Anti_NeoDarvinizm/434

Қўшимча ўқиш учун:

Мусулмонларнинг эволюцияга муносабати қандай?
> https://www.tg-me.com/Muslim_Mind/1213

• Эволюция нима учун ўқитилиши шарт?
> https://www.tg-me.com/Muslim_Mind/962
#tanlov
ДИЗАЙНЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Хабарингиз бор, Доктор Раид Одил Жаррорнинг "Atheism: A Giant Leap Of Faith" китобларини "Даҳрийлик Ҳақиқати" номи остида (номни ҳам ўйлаб кўриш мумкин) таржима қилгандик. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, нашрга оз қолди.

Шу муносабат билан барча дизайнерлардан шу китоб муқоваси учун таклиф лойиҳаларни @mindnoma_bot'га юборишингизни илтимос қиламиз!

Ҳурмат ила
Muslim Mind маъмурияти
Нима учун мусулмонлар “Илм-фандаги назарияларни факт деб қабул қилмаслик керак”, деб таъкидлашади?

1. Буни илм-фаннинг етук намоёндалари ҳам айтган.
2. Назарияни факт деб қабул қилмаслик сени олға босишингга — яна ҳам ишонарли ҳақиқат томонга ундайди.
3. Илм-фаннинг коллапс оралиғидаги танаффуси (муқим танаффуси) технология учун муҳим рол ўйнайди. Демак, ундан мукаммалроқ назария технологияни ҳам кучайтиради.

Шундан хулоса қилсак, фан ортига беркинадиган даҳрийлар:
1-бандга кўра фан тарихини билмайди.
2-бандга кўра олдинга силжимайди.
3-бандга кўра улар идеалогияга фанатик ва шахсий сабабларга кўра радикаллашган шахсларга ўралишиб юришга ўрганган депрессиядаги отейист!

*отейист бу эътиқодни тарифлайдиган атеист сўзидан фарқли ўлароқ ўзини илм-фан одамидек тутишга ҳаракат қиладиган, аммо айни шу илм-фандан бебаҳра мавжудотдир.

@Muslim_Mind
👍3
Forwarded from Peshqadam Karvoni
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz bularni bilarmidingiz?  🖐

Har bir harakatimizda Rasulimiz sollallohu alayhi va sallamga ergashish bizning katta yutug‘imizdir. 💫
Ayrim sunnatlarga ergashishni yana bir bor eslatish maqsadida Muslim Mind jamoasi bilan birgalikda video tayyorladik.

Nimalarni o‘rganganingiz va nimalarga odatda amal qilishingizni izohlarda bo‘lishing. 💬

@Peshqadam_Karvoni
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Таржима қилган китобимизнинг муқоваси.
1
Археологларнинг айтишича, бир вақтлар одамлар томонидан яратилган деб ҳисобланган қадимги тош асбобларни аслида маймунлар ясаган.

​Қадимги аждодларимиз ҳақидаги далилларни жуда қаттиқ излаш хавфли. Биз баъзида мавжуд бўлмаган нарсаларни кўришимиз мумкин. Энг қадимги ибтидоий одамларга тегишли дея тахмин қилинадиган 50 000 йил олдинги тош қуролларнинг катта бир қисми, ҳозирда кузатилаётгандек аввал ҳам маймунлар томонидан ясалган бўлиши мумкин:

Бразилиянинг Piaui штатидаги 800 та археологик ёдгорликдан иборат Педра Фурадада олиб борилган қазишмалар натижасида оддий тош қуроллар намунаси деб ҳисобланган тош парчалари топилди. Кварцит ва квартс тошларидан ясалган энг қадимги тошлар 50 000 йилгача бўлган кўринади, бу уларни ғарбий яримшарда инсон яшашининг дастлабки далиллари қаторига қўйилади.

Бироқ, асбоблар айни пайтда Бразилиянинг Серра да Капивара миллий боғида капучин маймунлари томонидан ясалган тош асбобларга жуда ўхшайди.

Маймунларнинг ўзларининг тош карерлари бор, улар каттароқ, яссиланган анвил тошига ёнғоқларни ёрилиш учун болға сифатида фойдаланиш учун йирик ўлчамдаги тошларни танлайдилар. Тошлар уруғлар ва меваларни истеъмол қилиш учун ҳам фойдалидир ва маймунлар ҳатто иккита тошни бир-бирига уриш натижасида ҳосил бўлган чангни эҳтимол уларнинг диетасига минералларни қўшиш усули сифатида ялайдилар.

Тош асбоблари капучинларга қазиш каби бошқа вазифаларни ҳам бажаришда ёрдам беради ва урғочилар жинсий қизиқишни кўрсатиш учун потенциал турмуш ўртоқларга тош отишади. Бу жараёнларнинг барчаси тошларнинг майда бўлакларга бўлинишига олиб келиши мумкин ва янги тадқиқот шуни кўрсатдики, қадимги одамлар томонидан ўйилган баъзи қадимги тош асбоблардан фарқ қилмайди:

«Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, Бразилиядаги Педра Фурада ва бошқа яқин жойлардаги асбоблар ҳозирги кунга қадар 50 000 йил олдин ёнғоқ ва тошларни синдирган капучин маймунлари маҳсулотидан бошқа нарса эмас», деди Федерико Агнолин, Аргентина Табиий фанлар музейи тадқиқотчиси. Бу ҳақда Аргентина Миллий илмий ва техник тадқиқотлар кенгаши (CONICET) маълум қилди.

Педра Фурададаги одамга ўхшаш тош конлари учун маймунлар масъул бўлиш эҳтимоли биринчи марта 2017 йилда археолог Стюарт Ж. Фидел томонидан PaleoAmerica журналида кўтарилиб, капучинлар 100 000 йил давомида асбоблардан фойдаланган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Худди шундай ташвишлар 2018 йилда Quaternaire журналида муҳокама қилинган.

© Ҳусниддин тайёрлади

@Muslim_Mind | аудио шакли
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер юзидаги барча Мусҳафни ёқсалар ҳам…

@Muslim_Mind
🔥4
Таълимни талаб қилиб, тарбиядан сесканадиганларни тушунса бўлади. Тарбия нафсни қийнаш эвазига юзага келади. Унинг бетизгин ҳаракатини ақл доирасига киритиш тарбия дейилади. Бу эса нафси ҳакалак отганлар учун ўта оғир жараён.

Тарбиясиз илм ва таълим инсониятни ҳалокат сари етаклайди. Атом ва биологик қирғин қуроллари ихтироси, экологияни абгор қилиш эвазига иқтисод юксалиши, мисли кўрилмаган ахлоқий таназзул воситалари.. ва ҳоказолар мисол.

Демак, таълим ва тарбия эт ва тирноқ каби. Бу ҳақиқатдан сесканиш тарбиясизлик ёки ҳақиқатдан кўз юмиш холос.

© Устоз Мубашшир Аҳмад

P.s. Тарбиясиз илм ва таълим инсониятни ҳалокат сари етакла(ёт)гани хақида ҳам батафсилроқ тўхталамиз ҳали.

@Muslim_Mind
👍1
2025/10/24 06:46:20
Back to Top
HTML Embed Code: