Maktab mavzusidagi audiopodkast
Muslim Mind
Мактабда таълим мавзусида #audiochat
Чатда қуйидаги мавзулар ёритилди:
-Мактаб қамоқхонами?
-Оммавий таълим шунчаки инсонларни маълум қолипга солиб таълим-тарбия бериши қанчалик тўғри?
-Элита ва оддий мактаблар фарқи.
-Таълим олувчи таълимни қандай олиши керак?
-Конспект ёки иншо ёзиш муҳимми?
-Мактаб бизда пайдо қилган нуқсонларни қандай тўғирлай оламиз?
-Болани жазолаш қанчалик муҳим?
-Дарс сифатсиз ўтилишига айбдор ким?
-Таълим берувчи қандай таълим бериши керак?
-Боламизни оддий мактабга берайликми ёки пуллик?
-Мактабни битирибоқ институтга кириш тўғрими?
-Таълим жараёнида нималарга кўпроқ аҳамият бериш керак.
-Имтиҳонлар қандай бўлиши керак.
-Дарсликлардаги ўзгаришлар.
-Дарсдан ташқари тўгараклар борми?
-Миллийликни сақлаш учун, глобаллашув муҳитида маданиятидан айрилиб қолмаслик учун дунёга ёпилиш керакми?
@Muslim_Mind

👍2❤1
#Назм
Солиҳа, муслима ўзбекойимларга!💐
(Ниёзийдан ўзлаштирма. 08.03.2022)
بِسْمِ ٱللَّٰهِ
Келди сенга ҳақ бу кун,
Нечун Энди Исён? Қул
Жаҳаннам кишанларин
Ўзинг учун харом қил.
Фарз қилди сенга Ислом
Илм олмоқ неъматин,
Шул неъматла суғориб
Қалбингни гулистон қил.
Ботқоқ, хақир умрни
Кўрурлар сенга раво,
Ул иблиснинг дўстларин
Ўзингдан мосуво қил.
Сояда сарғаймас юзинг
Бул қилмасин қалбинг яро,
Мадраса бўлиб ўзинг
Манзилингни Маво қил.
Бор эди зўр хуқуқинг,
Пок яшаб, она бўлмоқ,
Олдилар уни сендан,
Не топганинг даво қил.
Ой хасад қилган юзинг
Эл Ичра кўз-кўз қилиб,
Хор бўлиб, кездинг кўча
Эй нуридан жудо гул.
Усти очиқ холвага
Қўнур нажас пашшаси,
Сен қилиб сатри аврат
Поклигинг номоён қил.
СEН қачон Илм учун
Отлансанг устоз сари,
Аллоҳ фарзила ўзни
Хижобингла омон қил.
©Муслима Ниса
Улашинг:
@Muslim_Mind
Солиҳа, муслима ўзбекойимларга!💐
(Ниёзийдан ўзлаштирма. 08.03.2022)
بِسْمِ ٱللَّٰهِ
Келди сенга ҳақ бу кун,
Нечун Энди Исён? Қул
Жаҳаннам кишанларин
Ўзинг учун харом қил.
Фарз қилди сенга Ислом
Илм олмоқ неъматин,
Шул неъматла суғориб
Қалбингни гулистон қил.
Ботқоқ, хақир умрни
Кўрурлар сенга раво,
Ул иблиснинг дўстларин
Ўзингдан мосуво қил.
Сояда сарғаймас юзинг
Бул қилмасин қалбинг яро,
Мадраса бўлиб ўзинг
Манзилингни Маво қил.
Бор эди зўр хуқуқинг,
Пок яшаб, она бўлмоқ,
Олдилар уни сендан,
Не топганинг даво қил.
Ой хасад қилган юзинг
Эл Ичра кўз-кўз қилиб,
Хор бўлиб, кездинг кўча
Эй нуридан жудо гул.
Усти очиқ холвага
Қўнур нажас пашшаси,
Сен қилиб сатри аврат
Поклигинг номоён қил.
СEН қачон Илм учун
Отлансанг устоз сари,
Аллоҳ фарзила ўзни
Хижобингла омон қил.
©Муслима Ниса
Улашинг:
@Muslim_Mind
👍5
Диёрларимизда "Хужум" номи остида уюштирилган илк феминистик ҳаракат ҳақида: www.tg-me.com/Muslim_Mind/800
Аёл-қизларнинг Исломдаги имтиёзлари ҳақида: www.tg-me.com/fathiyyanabijon/931
@Muslim_Mind
Аёл-қизларнинг Исломдаги имтиёзлари ҳақида: www.tg-me.com/fathiyyanabijon/931
@Muslim_Mind
👍4👎2
Forwarded from Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jannatga taklifnoma _ E'tirof
Musulmonlar islomga qaytishi kerak!
Buyurtma berish @TaskinKitob
Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

👍5🔥3👎1
Нозикроқ мавзу.
Муслима опа-сингилларимиз билишадики, хижобнинг шартлари ичида вужудга ёпишиб турувчи тор кийимлар бўлмаслиги керак ва буни аксариятимиз бошқалар эътиборини қаратмаслик учун, деб тушунамиз. Бугун тиббиёт ривожланаркан, Исломдаги буйруқ, тавсия ва қайтариқлар нақадар ўринли ва ҳақ экани янада ойдинлашяпти. Қуйида доктор Акрамовнинг тор кийимлар ҳақидаги мақоласини улашамиз:
Кейинги йилларда аёллар ўртасида жинсий йўллар хасталиги ва кўкрак бези мастопатиялари, раклари 3-4 баробарга кўтарилган.
Бутунжахон гинекологлари бунга юзлаб омиллар билан бирга жиддий сабабни ҳам келтириб ўтишган.
Гап шундаки, сиқиб турувчи ич кийимлар айнан шу касалликларни чандон кўпайишига сабабчи бўлмоқда. Хушқомат ва хипчабелликни орзу қилган, мода ортидан қувган аёлларимиз соғлиқларини йўқотиш хавфига қарамай, шундай тор кийимлар кийишмоқда.
Айниқса, мастопатиялар айнан сифатсиз ва ёпишиб турувчи кийимлар туфайли юзага келиши аниқроқ бўлиб қолмоқда. Шу туфайли оверсайс, кенгроқ кийимлар урф бўлгани бежиз эмас.
Интернетда бекорчи тиктокларни кўриб ўтирмасдан кийиниш гигиенасини ўрганинг ва бошқаларга ҳам ўргатинг.
____
Мақсадимиз кийим гигиенасида афзалини эслатиш бўлиб, муҳокама қилиш эмас. Буни "чайнаш" дея талқин қиладиганлар эса топилади албатта. Ҳа, тор кийим эркаклар учун ҳам ўз ўрнида зарарли ҳисобланади. Киши ўзига зарар бериши ҳуқуқ эмас, жиноят. Ўзингизни севинг, қадрланг ва асранг.

👍7❤2
Бугун соат 22:00 да овозличат!
link: https://www.tg-me.com/Muslim_Mind?livestream
Мавзу: "Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-у тарозу" рукнидан Англиядаги ҳаёт.
Агар ўзингиз учун "суриш"га макон қидираётган бўлсангиз, бу рукнда ҳар маконнинг "плюс" ва "минус" тарафлари муҳокама қилинади ва қарорларингизга таъсир бўлиши ҳам мумкин!
Кейинги давлат қаер бўлишини изоҳларда ёзинг...

Angliyadagi hayot-Muslim Mind
Muslim Mind
Мавзу: Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-у тарозу! рукнидан Англиядаги ҳаёт.
#audiochat
Меҳмон: Абсалямов Элдор
Чат давомида Англия ҳақида ўша ерда ўқиш учун бориб, ҳам ишлаб, ҳам ўқиб, қайсидир маънода оқ нонини ҳам қора нонини ҳам татиб кўрган инсон хулосаларига эга бўламиз.
Чат давомида сўралган Илм олиш учун платформалар:
Спикер шахсан тавсия берган платформа-
Atom (Ukraina) : https://at.university/
Skillbox : https://skillbox.ru/
SkillFactory: https://skillfactory.ru/?utm_source=google&utm_medium=cpc&utm_campaign=none_sf_all_google_cpc_course_brand-poisk_none_world_sf_all&utm_content=all&utm_term=18919840281|skillfactory|p|142200507286 g|m||635044774295|&gclid=Cj0KCQiAx6ugBhCcARIsAGNmMbjVWwIMwl_OS0k5FjpJNdbmXm15udDpjGJAy37UJQvRcUA1qgb84OgaAvl7EALw_wcB
@Muslim_Mind
#audiochat
Меҳмон: Абсалямов Элдор
Чат давомида Англия ҳақида ўша ерда ўқиш учун бориб, ҳам ишлаб, ҳам ўқиб, қайсидир маънода оқ нонини ҳам қора нонини ҳам татиб кўрган инсон хулосаларига эга бўламиз.
Чат давомида сўралган Илм олиш учун платформалар:
Спикер шахсан тавсия берган платформа-
Atom (Ukraina) : https://at.university/
Skillbox : https://skillbox.ru/
SkillFactory: https://skillfactory.ru/?utm_source=google&utm_medium=cpc&utm_campaign=none_sf_all_google_cpc_course_brand-poisk_none_world_sf_all&utm_content=all&utm_term=18919840281|skillfactory|p
@Muslim_Mind
👍5
Ушбу жадвалда ХI - ХIII асрлар оралиғида араб тилидан лотин тилига ўгирилган баъзи бир машҳур илмий-фалсафий асарлар рўйхатини кўришингиз мумкин. Мазкур даврда лотин тилига ўгирилган ушбу асарлар қисқа вақт ичида Европа илм-фани, фалсафасида ақл бовар қилмас ўзгаришлар ясаб, унинг "Зулмат асрлар"идан чиқиб олишига беқиёс катта ҳисса қўшган.
@Muslim_Mind | @Islom_Fikri
@Muslim_Mind | @Islom_Fikri
👍49❤4⚡3
Forwarded from Muslim Mind
Ramazon kundaligii.pdf
16.1 MB
Рамазон ойига аталган кундаликни бизга баҳам кўришган эди, биз ҳам сизларга улашгимиз келди. Барча яқинларингизга тарқатинг. Аллоҳ муаллифлар ва таржимонлардан ўзи рози бўлсин!
@muslim_mind
@muslim_mind
👍36❤🔥10❤8
■ Бундан 50-60 йил ўтиб бугун балоғат ёшидагиларнинг аксари ўтиб кетган бўлади.
■ Бундан 100 йил ўтиб биз қурган бинолар, йўллар ва шаҳарларга умуман бошка насл эгалик қилаётган бўлади. Меники дейди.
■ Сиз ҳозир яшаб турган уйнинг эгаси умуман бошка одам бўлади. Бу уй унинг мулки, унинг ҳақи бўлади.
■ Сиз орзу килган ёки қўрққан кунларни ўшалар яшаётган бўлади.
■ Эҳтимол, бундан юз йил ўтиб ўзбек миллати умуман бошқа қадриятларда яшар. Эҳтимол, ўзбекистонликлар юз фоиз ғарблашиб, дунёвийлашиб, Худони унутиб юборар.
■ Эҳтимол, юз йилдан кейин жамиятда ҳамма сиз қўрққандек соқол ва рўмолга ўтиб кетар. Лекин бунинг энди сизга аҳамияти бўлмайди.
■ Эҳтимол, сиз бугун беэътибор бўлган субмаданият, либерализм ва лгбт каби тушунчалар, орадан юз йил ўтиб сизнинг зурриёдларингизнинг қадриятига айланар. Эҳтимол энг ёрқин тарафдорлари бўлар. Лекин бунинг энди сизга аҳамияти бўлмайди.
■ Эҳтимол юз йил ўтиб Ўзбекистон энг фозил жамиятга айланиб қолар ва бизнинг зурриёдларимиз яна дунёни тебратар. Лекин бунинг ҳам энди сизга аҳамияти бўлмас.
■ Сизга аҳамияти бўладиган ягона нарса сиз бугун айнан нимани қилаётганингиздир.
■ Биз натижалардан эмас, ҳаракатимиздан сўраламиз
© Устоз Саид Комил Муҳаммад Карим

👍70⚡13😢7🔥3🏆1
Маълум бир сабабларга кўра каналда Кореа ҳақидаги аудиочат ўчирилди. Албатта Кореа ҳақида яна бир бор чат уюштирамиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз
🤔40👍10😢6👎2
Дин субъективми?
Албатта ўринли савол аввал субъектив сўзи нима эканини англаб етишимиз керак.
Субъективлик - инсоннинг ўзини ўраб турган олам, қарашлари, ҳис-туйғулари, эътиқодлари ва истаклари ҳақидаги ғояларини (фикрлаш субъектини) ифодалаш; маълум бир инсонга тегишли ғоялар эканлиги ёритиш.
Энди эътибор берадиган тарафимиз нимада?
Муҳаммад ﷺ нинг сўзларини чинлигини ўша даврда тасдиқлаган одамлар бор. Буни биз Ҳадислардан билиб олишимиз мумкин.
Ҳадис нима?
Ҳадис тарихий материал ҳамдир. Яъни, пайғамбар ҳаётини энг яқиндан билиш мумкин бўлган далиллар – пайғамбар айтган гаплар ёлғон эмаслигини ҳам тасдиқлайди.
Ҳадисни қандай текширамиз?
Саҳиҳ ёки носаҳиҳлигига қараб.
Демак бизда манба бор ва ҳақиқатни тасдиқловчи мутахасислар (ҳадисшунослар) ҳам.
Дин субъектив бўлса Ҳадисшунослар буни энг аввалида биринчи фарқлаб, аниқлаб олган бўларди.
Умуман олганда 1.5 млрд одам этиқод қиладиган ва улар табиий равишда жадаллаб ўсаётган динда бирон киши буни ҳақиқат эмас деб ҳисоблай олмайди. Дин уламолари эса айнан ҳақиқатлигини келтириб бера олади.
Хўш, нега субъектив даъвоси қўйилди?
Маълум атеистик тарихий манбалар орқали.
Фан доим жараённи изоҳлаш учун яратилган тизим ҳисобланади.
Дейлик бизда бир суюқлик бор уни сувми, чойми изоҳлаш керак.
Содда айтганда, фаннинг вазифаси шу.
Базан жараён мураккаб бўлганида фан суюқликнинг сувми, чойми эканлигини билиш учун назария ўртага суради. Аммо бу назария 100% лик ҳақиқат эмас ва бу шунчаки изоҳлаш қийин нарсани изоҳлаш учун керак.
Масалан эволуцион теория. Фан инсониятга ёрдам берадиган инструментдир. Аммо мақсад фаннинг воситасига ишониш бўлмаслиги керак.
Динни субъектив деб ҳисобловчилар айнан шу нарсани фарқлай олмайди. Улар субъектив теориянинг хато эканлигини текширмайдилар, чунки уни қабул қилиш осон ва содда.
Онгимиз доим жараёнларни изоҳлашда мавжуд қолиплардан фойдаланади. Айнан шу қолиплар базан содда ечимларни истайди.
Субъектив деб ҳисобловчилар ҳам айнан ўзларининг субъектив қолипларидан фойдаланадилар.
Чунки буни изоҳлаш осон.
Биз мўъжизаларни тўлиқ тушунтиришга қийналамиз, чунки бу базан физик жиҳатдан текшириб, исботлаб бўлмайдиган ҳодисларни ўз ичига олади. Эътиқодли одамлар айнан шу вақтда ишончни ўртага чиқаради. Бунга нақлий далилларнинг кучлилиги ҳам сабаб бўлади.
Мураккаб дунё, мураккаб квант физикаси, мураккаб коинотда яшаймиз.
Ва буни изоҳлаш учун оддийроқ нарса керак.
Аммо оддийлик ўзига тор доирани қамраб олгани боис доим ечим эмас.
Мураккабликни қабул қилиш учун мусулмонлар иймондан фойдаланишлари устунлик беради.
Биз ўрганамиз, изланамиз ва изоҳлаш керак бўлганда мураккаб тизимнинг мураккаб жараёнларини иймонимиз орқали изоҳлаймиз.
Шу сабаб ҳам баъзан бизга ишонмайдилар.
Аммо уларни ишонмаслиги учун изоҳланадиган назариялар аслида энг субъектив нарсалардир.
© Элёр Файзулла тайёрлади

🔥44👍30⚡4🗿1
Локаллик принципи ва сабабийлик принципи
Локаллик принципи моддиятга таъсир қилиши учун унга бевосита моддият таъсир қилиши керак. Сабабийлик принципи кетма-кет келган воқеалар бир-бирига таъсир қилиш чегараларини ўрганади. Нютон иккита жисм ўртасида моддият бўлмаганда ҳам таъсирлашувини аниқлаб, локаллик принципига "қарши чиққан" бўлса-да, Кулон қонунидаги локаллик принципининг рад этилиши Максвелл тенгламалари билан рад этилди...
Демак ҳамма нарсага моддият билан жавоб бериб бўлмайди деган гап ХХ асрдаёқ бор эди. ХХ асрнинг революцион кашфиёти квант назариясида квант зарралар таъсирлашувини классик физика билан тушунтириб бўлмади албатта, лекин бу классик физикадаги сабабийлик принципини номаълум кўчаларга олиб кириб қўйди.
Қуйидаги саволлар пайдо бўлди:
1. Бир-биридан кейин келган ҳодисалар рўй берганда кейингиси рўй беришига олдингиси сабабчими?
2. Агар сабаб бўлса, бу заруриятмиди?
3. Кейинги келган ҳодиса олдингисини оқибатими?
Буларни кўриб чиқамиз.
Классик физикада, шубҳасизки, кетма-кет келган воқеаларда олдингиси сабаб бўлиб беради. Автомобил юради, сабаби ўт олди ёки кимдир ташқи таъсир берди. Бу оддий. Шунчаки кинематика сабабига қизиқмайди холос.
Сабабийлик принципини релятивистик эффектларга муносабатини ўрганишда маълум шартлар бор. Яъни у модификацияланган бўлиши керак. Воқеаларнинг вақт бўйича ўзаро жойлашиши танланган саноқ системасига боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки алоҳида танлаб олинган саноқ системаларида вақт бўйича ўтишлар бошқача бўлиши мумкин. Лекин шундай бўлса-да, ҳар қандай A(t, r) воқеа (t, r) вақт-макон нуқтасида (t',r') нуқтадан содир бўлган B(t',r') воқеани вужудга келтиради. Бу ерда r — корреляция коеффициенти. Корреляция — икки ёки ундан ортиқ тасодифий ҳодисаларнинг статистик ўзаро боғланишидир. Демак, махсус нисбийлик назариясига кўра шарт классик физикадек t'-t>0 ва шу билан бир қаторда c²(t-t')²-(r-r')²>0 бўлиши керак. Бу ерда c — ёруғлик тезлиги. Таъсирлашишлар ёруғлик тезлигидан ошмаган ҳолатда.
Вақт-маконнинг исталган нутқасида қандайдир ёруғлик тезлигида қандайдир локал бўлмаган таъсир иккинчи воқеага сабабчи бўла олади. Кимдир ёруғлик тезлигидан катта тезликларда таъсирлашувлар рўй берса-чи дейиши мумкин. Бизга маълум бўлган ундай катта тезликлар релятивистик механикани яъни умумий нисбийлик назариясини рад этмайди, аксинча тўлдиради. Моддиятга шу ерни ўзида эҳтиёж қолмайди. Бошқа тарафдан А воқеа ёруғлик конусининг бошида туриб Б воқеага сабабчи ва бир вақтда Б воқеа А воқеанинг оқибати бўлиб қолади.
Ёруғлик конуси — берилган воқеага нисбатан келажак ва ўтмиш соҳаларини чегараловчи вақт-макон гиперсирт, кўпинча Минковский фазоси дейилади. Бу конус учидаги А воқеа қандай алоқа тури бўлмасин, конус сиртидаги Б воқеага сабабчи бўлади. Хўш конус сиртида Б бўлмаса-чи? Унда ҳам бўлади. Бу сабабийлик принципини рад этмайди, чунки бизда 4-ўлчам бу вақт. Вақт бўйича юқорида шарт бор-ку. Боз устига, Б воқеа бўладиган жой А воқеа — конус учидан бир хил "масофада"лигича қолади.
Хўш сабабийлик принципини рад қилувчи нимадир борми? Бор. Бу квант физикасида. Квант гравитацияда бунақа бўлиши жуда қийин. Чунки Ян Анборн ва Ренат Лол ишлаб чиққан квант гравитацияга баҳо берувчи динамик триангуляция назариясининг асосий шарти ҳисобланади.
Эйнштейн-Подолский-Розен парадоксида ҳам фазога мос интервал билан рўй берган воқеликлар сабабийлик принципига қарши чиқмайди.
Унда нима? Сабабийлик принципига мана бу тажриба қаршилик қилиши мумкин. Лекин бу ерда энтропия сунъий камайтириш учун қилинган ҳаракат ортидан информацияни йўқолиб қолганини ҳам айтишган. Энергия информация сифатида йўқ бўлиши мумкин эмас. Демак биз информация йўқолиб қолиши мумкин бўлган объектлар( яъни вақт тўхтайдиган, ёруғлик тезлигидан катта тезликда бўладиган ҳодисалар ва Қора Туйнук)га эътибор қаратишимиз керак. Ўшанда балки ҳали тайинли рад қилинмаган, эмпирик тасдиқланган сабабийлик принсипига жавоб топа олармиз. Ҳозирча уни универсаллигига исбот йўқ. Яъни у 4D ўлчамдан катта ўлчамларда тўла ишлайдими йўқми билмаймиз.
© Абдулазиз Маҳмуджонов
@Muslim_mind

👍22❤3🤔1