Telegram Web Link
​​بسم الله الرحمن الرحيم

Oylarning sultoni - Ramazon kirib kelishiga ham bor-yo‘g‘i 7 kun qoldi.

🔸 Birinchi navbatda anglashimiz lozim bo‘lgan narsa - bizning har kun/hafta/oyimiz Ramazon emas. Bir yilda atigi bir marta keladigan g‘animat oy bu.

🔸 Bu birinchi ramazonimiz emas, lekin oxirgisi bo‘lishi mumkin. O‘tgan yilgi ramazonda biz bilan bo‘lgan yaqinlarimiz/ tanishlarimizning aksari buy gal yonimizda emaslar va bu biz bilan ham sodir bo‘lishi ehtimoli yo‘q emas.

🔸 Ramazon - vip karta. Agar sizda cheklanmagan miqdorda istalgan narsani olish imkoniyati bir bank kartasi bo‘lganida nima qilar edingiz?

Nafaqat o‘zingiz, balki barcha yaqinlaringizga ham nimadir olishga intilar, ayni paytda sizga kerak bo‘lmasa-da, qachonlardir as qotadi deb bir dunyo narsa g‘amlar edingiz.

💳 Ramazon ham cheklanmagan miqdorda ajru-savoblar ishlab qolish, o‘zini va yaqinlarini najot topganlar safiga qo‘shish uchun vip karta kabi imkoniyat. Undan maksimal darajada unumli foydalanish kerak.

Alloh Taolo muvaffaq qilsa har kuni bittadan Ramazon oyi uchun muhim bo‘lgan tavsiya va omillarni sharh qilib post yozib boraman. Imkon qadar ko‘proq yaqinlaringiz bilan ulashing. O‘zingizni va ularni bu oyga ham ruhan, ham jismonan tayyorlab boring

@fathiyyanabijon
#fathiyya_bilan_ramazon
👍3412❤‍🔥3🤩3
Forwarded from Peshqadam Karvoni
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Allohning bizga buyurgan farzlaridan biri — namoz. Namozni biz har kuni 5 mahal oʻqishga buyurilganmiz. Ammo nega aynan 5 mahal ekani haqida hech oʻylab koʻrganmisiz?

@Peshqadam_Karvoni
👍28🔥1
Барча дин вакиллари учун аҳамиятли шаҳар?!

Мусулмонлар учун биринчи қибла ҳисобланган Қуддус ҳақида қанчалик маълумотга эгамиз?
Унинг пайдо бўлиш тарихи қандай бўлган?
Нега у барча дин вакиллари учун муҳим шаҳар ҳисобланади?

Деярли кўпчилигимиз Қуддус ва Масжид ул Ақсо билан боғлиқ шундай маълумотлардан бехабармиз. Улкан майдонни, тепада сариқ қуббали ва ён томонида қўрғошин гумбазли иншоотни кўрамиз, лекин қайси бири Масжид ул Ақсо, қайси бири Қуббат ус Саҳро эканлигини билмаймиз.

Талҳа Уғурлуэл ўзининг "Муқаддас Қуддус" китобида нафақат Қуддус шаҳри, Масжид ул Ақсо иншооти, шу билан бирга, марвон масжиди, ҳизр қуббаси, набий зинапоялари ҳамда бошқа иншоот деталлари ҳақида ҳам батафсил маълумот беради.

Китобни, албатта, ўқиб кўринг ва муҳими, Қуддус тарихи ҳақида манфаатли маълумотларга эга бўлинг.

Китобни "Qamar" китоб дўконидан топишингиз мумкин.

@Muslim_Mind
👍36🔥43👎2
Тайёр эдингизми? Ўзингиздан рози эдингизми?
Anonymous Poll
30%
Ҳа, хотиржамман.
70%
Йўқ, энди тавба қиламан.
😢39🤔13🗿6👍2
Zalzala
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Қачонки, Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан қимирлаганида,
2. Ер (ўз қаъридаги конлару мурдалардан иборат) «юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида
3. ва (қайта тирилишни инкор қилувчи) инсон (даҳшатга тушиб): «Унга не бўлди экан?» - деб қолганида,
4. ана ўша кунда Ер ўз хабарларини сўзлар.
5. (Сўзлашга) Раббингиз ваҳий (рухсат) қилганини айтур.
6. Ўша Куни одамлар, уларга (номаи) аъмолларини кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар.
7. Бас, кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (Қиёмат куни) уни кўрар.
8. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар.

@Muslim_Mind | @hasanhusayn
😢45👍209🔥2
Энг катта феминистик ҳаракат Пайғамбар алайхиссалом томонларидан бўлган…ми?

Пайғамбаримиз Муҳаммад (ﷺ) 1400 йил олдин ўзларининг пайғамбарлик вазифаларини бошлаганларида, дунё бўйлаб Рим бўладими, Форс ёки Хитойнинг йирик цивилизациялари бўладими, уларнинг барида аёлларнинг мавқеи юмшоқ қилиб айтганда қашшоқ эди.

Баъзи қабилаларда аёллар хатто яшаш ҳуқуқига эга бўламаганлар.

Айрим цивилизацияларда бундай амалиёт ўтмиш аждодлардан мерос бўлиб қолган муносабат ёки одатлар бўлса, бошқаларида одатий диний санкциялар бўлган.
Қуйида биз Қуръони Карим ва Муҳаммад ﷺнинг суннатлари орқали Ислом дини томонидан аёлларга берилган кўплаб ҳуқуқлардан баъзиларини келтириб ўтамиз ва булар ўша давр учун мутлақо янги амалиёт бўлган.

|Мақолалани тўлиқ ўқиш

Уларнинг ҳар бири Қуръон оятлари ёки Расулуллоҳ суннатлари билан тасдиқланади. Ислом дини аёлларга нисбатан айнан шундай муносабатни ўргатади.

@Muslim_Mind
👍45🔥3🗿3
🌙 Рамазон ойига янги дастур!
«Рамазон кундалиги»

Ушбу дастур орқали сиз Рамазон ойида тутилиши керак бўлган рўза, Қуръони Карим тиловати ва зикрларни қайд қилиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга Рамазон ойининг бошидан бошлаб ҳар кунлик вирдлар ҳисоботини кўриб, назорат қилиб бориш имконияти бор.

Ойнинг охирида эса ой давомида қанча рўза тутганингиз, Қуръони Каримдан неча пора ўқиганингиз, қанча зикр қилганингиз, Асмаул ҳуснадан нечта исм ёдлаганингизни «Статистика» саҳифаси орқали кўришингиз мумкин.

Шунингдек, дастурда рўзага оид муҳим маълумотлар, рўзага оид савол-жавоб ва тестлар ҳам келтирилган. Улардан фойдаланиб динимизнинг муҳим ибодати - рўза ҳақидаги илмингиз янада зиёда бўлади, деган умиддамиз.

🎉 Марҳамат, дастурни юклаб олинг! Рамазон ойини Рамазон ойи ҳақидаги янги дастур билан қарши олинг

👉 Дастурни юклаш (Андроид)

👉 Дастурни юклаш (iOS)

Яқинларингизга улашиш эсдан чиқмасин 😊

@Muslim_Mind | @hiloldasturlari
👍236🏆32🔥2🗿1
Рўза: Модерн даврга қарши исён
(мақолани ўқиш учун 5 дақиқа)

«Капитал худоси» ва либерал гегемонликка йўғрилган бир даврда рўзани ижтимоий ва глобал амал сифатида кўриш лозим; бу mass dissensus (оммавий норозилик)нинг ифодасидир. Либерализмнинг чекиниши ва пост-либерал қарашларнинг қайта тикланиши билан белгиланган даврда мусулмонларнинг аҳамияти Исломни либерал илоҳиёт ва замонавий ҳолатнинг чегарадан чиқишига жиддий муаммо туғдирувчи, эркин дунёқараш ва ҳаракат сифатида қайта тиклаш салоҳиятимизга боғлиқ бўлиб қолади.

Рамазон айни шу борада бошланғич нуқта бўлиб бера олади!

Мақолалани тўлиқ ўқиш

@Muslim_Mind | @Islom_Fikri
23👍146😁2🗿2👎1🔥1🤩1
Либерализм ва капитализм парадокси

Содда тил билан айтганда, либерализм шахс эркинлиги, тенглик ва қонун устуворлигини ҳимоя қилади. Капитализм - бу ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик, фойда олиш мақсадида товар ва хизматлар яратишга асосланган иқтисодий тизим. Бироқ, либерализм кўпинча капитализм билан боғлиқ муаммоларга дуч келади, чунки у қуйидагиларга олиб келиши мумкин:

•Иқтисодий тенгсизлик: капитализм бойлар ва камбағаллар ўртасида катта даромад фарқини келтириб чиқаради. Бу эса ижтимоий тартибсизликларга олиб келиши мумкин.

•Эксплуатация: капитализм компанияларни фойдани ошириш учун ишчилар ёки ресурслардан фойдаланишга ундаши мумкин.

•Тартибга солишнинг йўқлиги: тартибга солинмаган капитализм монополияларга олиб келиши мумкин, бу эса рақобат ва инновацияларни чеклайди.

•Ижтимоий масъулиятнинг йўқлиги: Капитализм баъзан ижтимоий масъулиятдан кўра фойдани биринчи ўринга қўяди, бу эса компанияларнинг жамият олдидаги бурчларини эътиборсиз қолдиришига олиб келиши мумкин.

•Ҳаддан ташқари истеъмол: Капитализм жамият ва атроф-муҳитга зарар этказиши мумкин бўлган ортиқча ишлаб чиқариш ва ортиқча истеъмолни рағбатлантиради.

Либерализм капитализм билан боғлиқ бўлса, у иқтисодий тенгсизлик, эксплуатация, атроф-муҳит деградацияси, тартибга солишнинг етишмаслиги ёки ижтимоий жавобгарлик ёки жамият ва сайёра саломатлигига зарар этказадиган ортиқча истеъмолга олиб келади.‌‌

•​​Тенгсизлик: Либерализм индивидуаллик ва эркинлик тамойилига урғу беради, аммо бу жамият учун зарарли бўлиши мумкин бўлган ресурслар ва имкониятларнинг тенгсиз тақсимланишига олиб келиши мумкин.

•Анъанага эътибор бермаслик: Либерализм кўпинча анъаналар ва ўрнатилган ижтимоий меъёрларни менсимайди. Бу эса анъанавий қадриятлар ва урф-одатларнинг бузилишига олиб келади.

•Мос келмаслик: Либерализм тамойиллари баъзан номувофиқ ёки қарама-қарши бўлиб кўриниши мумкин, масалан, шахсий ҳуқуқлар жамиятнинг катта манфаатларига зид бўлганида.

•Жамиятнинг етишмаслиги: Либерализм жамоавий масъулиятдан кўра индивидуал ҳуқуқларга урғу беради, бу эса жамоанинг бирлашиши ва ижтимоий парчаланишга олиб келиши мумкин.

•Рационалликка ҳаддан ташқари эътибор бериш: Либерализм рационаллик ва ақлга қаттиқ урғу беради, лекин бу баъзида қарор қабул қилишда ҳиссиётлар ва сезги аҳамиятини эътиборсиз қолдириши мумкин.

•Ҳукуматнинг чекланган самарадорлиги: Либерализм давлатнинг шахсий ҳаётга чекланган аралашувини қўллаб-қувватласада, бу ҳукуматнинг қашшоқлик ёки тенгсизлик каби ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини чеклаши мумкин.

@Muslim_Mind
👍367👎4🔥3❤‍🔥11🗿1
Чириган жамиятнинг биринчи аломати:

- аҳлоқли бўлишни эмас, аҳлоқли кўринишга ҳаракат қилади,
- ўзи аҳлоқли бўлишни эмас, бошқалар аҳлоқли бўлишини кутади.

Ва энг асосий шиори: "ўзим яхши бўлмасам ҳам бошқаларни яхши бўлишини истайман."

Масала ҳам шунда: Бошқалар ҳам шундай фикрлайди ва бу нарса айланаверади, айланаверади. Охири ҳеч ким аҳлоқли бўлмасдан бошқаларни аҳлоқли бўлишини кутади. Мана сизга тайёр иккиюзламачи жамият.

©️Эмраҳ Сафа Гуркан, "Воз кечолмайдиган одатларимизни келиб чиқиши".

– Биз мусулмон жамиятининг ўз дини Исломимизга кўра эса, бу хорликдан узоқ бўламиз. Агар амал қилиб борсак.

@Muslim_Mind
👍59😢8🔥64👎1😁1🤬1🏆1
Совундан ясалган ширин хидли гуллар:

• Хушбўй ифорли совунли гуллар

• табиий гулдек чиройли, сўлиб қолмайди

• Яқинларингиз учун ажойиб танлов🌹

Каналимизга аъзо бўлинг ва буюртма беринг:
@safidatun
@safidatun
@safidatun
👍253🔥3👎2
Forwarded from Muslim Mind
Муборак Рамазон - муборак умр!

Рамазон мусулмонларга дам олиш ойи эмас, бўлмаслиги ҳам керак. Балки илмда, ибодатда шижоатли ва қилаётган яхши амалларида, саҳоватларида ғайратли бўлишлари талаб қилинади.

©Воиз Нўмон Алихон

Бу ойда илм талабида бўлишимиз, Қуръонни муҳаббат билан, тафаккур билан ўқишимиз илмимизни зиёда қилиб, иймонимизни қувватлайди. Мусулмон эканмиз, ҳақда собит туришлик илм билан, шубҳалар эса илмсизликдандир. Биз эса илм олишга ҳидоятлантирилдик, алҳамдулиллаҳ!

Ўзим учун қиладиган тафсиялар рукнида сизларга ҳам манфаатли бўлар умидида ёзадиганларим:

• Аллоҳ билан бўладиган муносабатимизда Уни яхшироқ таниш учун Абдуллоҳ домланинг ақида ва асмаъул ҳусна дарслари. Ажабмаски, кўпчилигимиз шу киши сабаб Исломни таниган бўлсак. Нима дедингиз?
•Аллоҳ таолонинг рисолатини ўз тилида ўқишга ва ўрганишга киришмоқ учун Шамс Солиҳнинг араб тили ва тажвид дарслари. Жидду жаҳд қилинса, ўрганиш осон ва қулай.
•Қуръонни англаш, нуридан баҳраманд бўлиш, нозил бўлиш сабаблари ва кўплаб фойдалар олиш учун Ҳасанхон қорининг «Қуръон билан танишув» дарслари. Устознинг закийликллари, тушунтиришлари, келтирадиган қиёслари ҳақиқатда ажойиб.
•Қуръонга муҳаббат янада зиёда бўлиши учун Фаҳад Ал Кандарининг «Қуръон билан ҳидоят топдим», «Қуръон билан ҳамнафас» дастурлари.

Берилган умрни шукрини адо қилиш, ундан унумли фойдаланиш биландир. Ўйлайманки, сиз учун манфаатли тафсиялар бўлди ва сиз ҳам буни ўз яқинларингизга улашасиз.

#Оят
Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ва ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир.
(Бақара сураси. 185-оят)

@Muslim_Mind
👍449🔥4❤‍🔥1👎1😢1
"Илоҳиёт илми" ва "тажрибавий фан" мутлақ бир хил...ми?

​​Фан ўзгарувчанлик хусусиятига эга. Мисол учун тарих давомида юзлаб назариялар бор эди. Йиллар ўтиши  билан баъзиларининг маълум қисми ўзгарса, баъзилари бошқа назарияларга ўзгартирилиб, инкор этилган.

Бунга мисол 16 асргача Птолемейнинг геоцентрик система ҳақидаги таълимоти ҳукмрон бўлиб келди, лекин кейинчалик Н. Коперник "Осмон сфераларининг айланиши" асарида (1543) Ер ҳаракати тўғрисидаги ғояни математик усулда исботлаб берди.

Геоцентризмдан Гелиоцентризмга ўзгариш, ёки коинот моделига оид назариялар, турғун коинот назарияси. Бу назария бир неча юз йил давомида илм-фан томонидан ҳақиқат деб қабул қилинган назария эди. Ҳатто, биз Ер шаридаги энг ақлли инсонлардан бири деб ишонадиганимиз Алберт Эйнштейн ҳам бу назария тарафдори эди. Токи белгиялик физик Жорж Леметр ва астроном Эдвин Хаббл томонидан  ишлаб чиқилган "Катта портлаш" назариясигача. 

Алберт Эйнштейн тортишиш кучини тавсифловчи тенгламалари, оламни абадий мавжуд ва статик, яъни на қисқарувчи, на кенгаювчи сифатида тасвирлаш учун ўз тенгламаларини тузишга биринчи уринишига қарамай, табиий равишда динамик ривожланаётган коинотни назарда тутишини кўрсатди. 1931 йилда Алберт Эйнштейн Калифорниядаги Мт. Уилсон расадхонасига қизил силжишнинг далилларини кўриш учун Хабблга ташриф буюрди. 

Кейинчалик у бошланғич далилларни инкор этиш унинг илмий фаолиятидаги "энг катта хато" эканлигини эълон қилди. Шунинг учун ҳам илм-фаннинг ўзгарувчанлик хусусиятига эга эканини тан олмаслигимиз бу аҳмоқликдир. Тасаввур қилинг-а, агар олимларга ўтмишдаги хулосаларга эътироз билдиришга рухсат берилмаганида биз қанчалик катта ютуқларга эришган бўлардик!? Ҳеч нарса бўлмасди.

 Илм абадий ҳақиқатлар тўплами эмас ва ҳеч қачон бўлмаслиги керак. Гарчи кенг жамоатчилик фанни ҳақиқат билан боғласа-да, фан файласуфлари бундай қилмайди. Шунинг учун кўплаб илм-фан фалсафаси китобларида одамларга шундай огоҳлантиришлар берилади: "Илм-фан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Демак, илмий «далил» ҳақида гапириш хавфли, чунки бу атама тошга ўйилган хулосалар ғоясини тарғиб қилади».

Илоҳиёт илми (охиратга тегишли масалалар илми ва у "диний илм деб ноўрин талқин қилинади) бу ҳеч қандай ўзгармаслик хусусиятига эга илмларга асосланган таълимот. Тўғри, баъзи ҳолатлар учун  истисно ёки вазиятга мослашув хусусиятига эга. Мисол учун ҳаром қилинган ҳайвонлар истеъмоли тақиқланган, лекин истисно ҳолатлари кўп.

Бу ўзгаради ва бу ҳам аслида ўша диннинг бошқа бир асосидан келиб чиқади. Хўш, диннинг ўзгармас илмга асосланган камчилиги йўқ. Бу аслида нормал ҳолат ҳисобланади. Агар илоҳиёт илми тажрибаларга асосланган фан (бу атама ҳам дунёвий илм дея ноўрин машҳур қилинган сўз ўрнига алтернатив сифатида ишлатилди) каби ўзгарувчанлик хусусиятига эга бўлса нима бўларди? Тасаввур қилинг-а, бугун дин Худо битта деб, эртага адашганини, иккита эканини айтиб туриши ёки бугун динда тақиқланган гуноҳ эртага яхши амалга айланиши аслида бу ноодатий ҳолат ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам илоҳиёт илмини тажрибавий фан билан бир нарса деб қабул қилишимиз хато ҳисобланади. Шунингдек, илоҳиёт илмини илм деб қабул қилмаслик ҳам тўғри эмас.  
                                    
Яна бир кенг тарқалган тушунча: "Қуръон илмий мўъжизалари" ҳақида гапириш. Албатта, Қуръон илоҳий китоб. Унда мўъжизалар етарли, лекин биз уни илмий эмас, балки борлиққа оид илоҳий ишоралар деб қабул қилишимиз керак. Шунингдек, тажрибавий фанда ҳам борлиқ яратувчисининг борлигига ишоралар бор. Мисол учун, коинот ёки ҳужайранинг ўта мураккаб тузилганлиги каби кўплаб илмий ва мантиқий далилларни кўришимиз мумкин. 

Хулоса қилиб айтганда, биз  ўзгарувчан тажрибавий фан билан ўзгармас тамойилларига асосланган илоҳиёт илмини бир хил нарса деб ҳисобламаслигимиз керак. Тажрибавий фан томонидан илгари сурилган тамойиллар вақт ўтиш билан 180°га ўзгариши мумкин – илоҳиёт илмида эса йўқ.

Шундай экан, сиз ва биз ўзгарувчан бўлган тажрибавий фанга иймон келтирмаслигимиз даркор.

© Muslim mind учун Ҳусниддин тайёрлади

@Muslim_mind
👍34🔥13👎43❤‍🔥1🤔1🏆1
Forwarded from Tafakkur chizgilari
"Sunnatga amal qilish islomning mavjudligi va taraqqiyoti bilan sinonimdir. Sunnatga e'tiborsizlik esa islomning parchalanishi va qulashi bilan sinonimdir. Sunnat Islom uyining temir asosidir. Agar siz binoning asosini olib tashlasangiz va u xuddi kartalar uyi kabi buzilib ketsa, taajjubga tushmasmidingiz?"

(C) "Islom chorrahalarda", Muhammad Asad

@Islom_Fikri
👍5314👎3🏆3🗿2
Рационализм — воқеликнинг ягона ўлчови эмас

Бизникилар ҳар доим орқада юрган. Ҳатто илмли секуляр ва либералларимиз ҳам бундан мустасно эмас. 17 асрда устун тафаккур саналган Рационализмга бугун улар дахлдорлик ҳис қилиб, ўзларини шу тафаккурга мансуб ҳис этишади ва дунёқарашларини бундан айро тасаввур этолмайдилар. Ваҳоланки, 19 арснинг ўзидаёқ иррационализм рационализмни илм-фан жабҳасидан сиқиб чиқарган. Демак бизникилар догмага айланган Маърифат даври ғоялари билан ўзларини алдаб юриб, дунёдан уч аср ортдалар.

Бугун шу хақида гаплашамиз.

@Muslim_Mind | @Islom_fikri
97👎82🔥59👍56🤩48😁4🤔1🗿1
Мақолада назарда тутилган фикрлар ўзини оқлади. Бизнинг «илмлилар» Маърифат даври тафаккури билан яшайди. Постмодернизм ва шунга ўхшаш танқидий тафаккурларни тан олмайди. Рационализмга сиғингулик даражада ишонч қўйишган. Бошқасини тан олишмайди. Бу эса Догмага типик мисол.

Мақола айнан мана шу подкастларни тинглаб, олинган хулосалар асосида ёзилган эди. Бизга ҳали бу каби танқидий йўналиш кириб келишига анча бор. Кўр-кўрона эргашиш хасталиги узоқ чўзилади, шекилли.

Бирор бир воқелик ким, қайси томон томонидан акс эттирилиши ҳам ўша воқеликни эшитувчи, қабул қилувчи онгида ё у, ё бу шаклда қабул қилинишига жуда катта таъсир қилади. Юқорида мен Рационализмга танқидий нигоҳ билан, унинг камчиликлари ҳақида сўз очдим. У эса бизнинг - кимлардир илм-фанга қарама қарши тамғасини қўядиган каналда ҳеч қанақа қарши конторгументсиз чиқарилди. Шотирлари томонидан реакция эса тамоман кескин ва радикал кўринишда намоён бўлди. (Юқоридаги мақоланинг изоҳларида хуруж қилган «маданиятли» ва «ақлли» тролларнинг ҳақоратлари қодирилиб, ўзлари блокланди)

Фараз қилайлик, шу нигоҳ ва қарашлар бошқа бир каналда, дейлик либерал ёки атеист бўлган жамоат арбоби саҳифасида акс этди, нима деб ўйлайсиз? Айни вақтда салбий реакциялар билдириб турган реакционистларнинг муносабати қандай бўларди шунда? Албатта, остида кўр-кўрона, ижобий, ичида мақтовлар руҳи балқиб турган изоҳлар ёғдириларди.

Буни илм-фанда ўз номи бор. Ҳақиқатни биз айтсак бошқача, бошқалар айтса бошқача қабул қилишади.

©Мақола муаллифи Муҳаммад Довуд

@Muslim_Mind
👍43👎13🔥5😢1🗿1
Бугун сизлар билан "Динсизлар жамияти энг тинч жамият" деган тушунчани қанчалик асосиз эканлигини Япония мисолида кўриб чиқамиз.

Айрим кишилар дунёдаги энг тинч жамиятлар динсизлар жамияти дея бонг уриб, динни эскилик сарқитига чиқаришади ва бунга мисоллардан бири деб Японияни келтиришади.

Япония мана неча йиллардан бери тинчлик ва хавфсизлик даражасида дунёда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда, ва бунга сабаб қилиб динсизликни кўрсатиш қанчалар тўғри?

Балки бунга сабаб диндорликдир?

Бу ерда Япония қанчалар хавфсиз давлатли ҳақида маълумот бўлиши керак эди. Лекин менимча ҳамма бу ҳақида эшитган ва етарлича тушунчага эга. Майли битта мисол келтирай. Ёш болани ярим кечаси бемалол дўконга қурут учун чиқариш мумкин бўлган давлатлардан бири бу Япония.

Япония ҳукумати берган маълумотларга кўра Японларнинг 80% дан кўпи Шинто ва Буддизм динига эътиқод қилиб келади. Шу билан биргаликда дунё миқёсида Япония динсизлашаётган давлат сифати ҳам таърифланмоқда. Буни қандай тушунишимиз мумкин?

Буни тушуниш учун бир оддий мисол келтираман. Кўчада кўрган одамингиздан қайси динга эътиқод қиласан деб сўрасангиз динсизман деб жавоб бериши мумкин, лекин у аслида Япон қадрияти соясида юқоридаги икки диндан бирига эътиқод қилиб келаётган бўлади. Яъни Шинтоизм ва Буддизм Япон қадрияти билан шунақанги уйғунлашганки, хатто динсизликни даъво қилаётган одам ҳам ўзи билмаган тарзда дин аҳкомларига риоя қилаётган ва яхшигина диндор бўлиб чиқиши мумкин.

Бундан тушунишимиз мумкинки, Япон қадрияти ўз ичида Шинтоизм ва Буддизмни қамраб олган ва фақатгина маданиятдан йироқлашаётган одамгина диндан йироқлашаётган бўлиши мумкин.

Японларни ўз қадриятидан осонликча йироқлашмаслиги 2та сабаб келтиришим мумкин. Биринчиси ҳаммага маълум. Японияда қариялар сони кўп ва улар янги маданиятни ёки умуман янгиликни қабул қилишда суст. Шу боис улар ўз динларидан мабодо йироқлашса ҳам, қадриятидан йироқлаша олмайди. Иккинчиси япон тили. Япония ўз қадриятидан йироқлашиши учун Японлар бошқа янги қадриятга мослашиши ва ўзлаштириши керак, лекин 30% гина аҳолиси Инглиз тилидан хабардор халқ қандай қилиб янги қадриятни олиб келади ва унга мослаша олади?

Демак, япония энг хавфсиз давлатлардан бири. Балки аксар ёшлар динсиздир, лекин барибир улар Япон маданияти ниқоби остида диндор ҳисобланади. Бошқаларга яхшилик қилиш, жамоат жойида шовқин кўтармаслик, каттага ҳурмат, ишдаги одоб, атроф муҳитга эътибор ва бошқа ахлоқий нормаларнинг келиб чиқиши ва яшаб қолиши динга ва динга йўғрилган қадриятга бориб тақалади.

© Muslim Mind учун Асадуллоҳ тайёрлади

@Muslim_Mind
👍62🔥10👎7😁4🗿31
92👍52🗿8❤‍🔥5😁3👎1🔥1
«Сизлардан олдинги одамларни ҳалок қилган нарса - агар ичларида обрўли киши ўғрилик қилса индашмаган. Агар кучсиз киши ўғрилик қилса унга ҳад(жазо)ни жорий қилишган.
Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса ҳам албатта қўлини кесардим».

Имом Бухорий ривояти.

@Muslim_Mind
👍119🤩4625😢15🔥139💯5👎2🤬1
2025/10/22 19:19:36
Back to Top
HTML Embed Code: