«Islom to'g'ri o'rganilsa, hamma zamonga mos keladi» — 13 yoshida qori bo'lgan olim bilan suhbat!
«Osmondagi bolalar» loyihasining navbatdagi mehmoni xalqaro va O'zbekiston Qur'on musobaqalarining bir necha bor g'olibi, Islom akademiyasi doktoranti, «Oltin silsila» tarjimonlaridan biri, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid bo'ldilar.
🎯 Ushbu sonda ilm olish va uning targ'iboti, ota-onalar farzand tarbiyasida nimalarga e'tibor berishi, jamiyatimizda axloqning o'rni, turli xil qarashlarga musulmon kishining fikri qanday bo'lishi kerakligi haqida foydali ma'lumotlar olishingizga umid qilamiz.
🛎 Premyerani hoziroq tomosha qiling.
Havola: https://youtu.be/tvb1iNzqaLg

Telegram
Osmondagi bolalar
👍59❤18🔥7🤬5🏆3😁1
ИншаАллоҳ, тез кунларда яна бир рисолани эътиборингизга тақдим қиламиз🔥
• Олдинги рисолаларни[1][2] ўқиганлар бўлса, изоҳларда фикр ва мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашинг.
• Кейинги рисола мавзулари нима ҳақида бўлсин?
@Muslim_Mind

👍40🔥11❤3👎2😁1
Инсонлар худди таомга эҳтиёж сезганларидек ахборотга ҳам эҳтиёж сезади. Шунинг учун айрим давлатлар ўз фуқароларининг онгини доимо турли-туман аралаш маълумотлар, шов-шувлар билан тўлдириб туради.
Керак бўлса 10 йил аввалги қотилликнинг архиви очилади, керак бўлса қайсидир машҳур раққосанинг аврати очилиб қолади. Одамлар ўшани муҳокама қилаверади.
2005 йилда Лондонда сариқ матбуотни кўриб ҳайратда қолгандим. Мавзуни қаранг: қайси селебритининг кети чиройли, деган савол билан тўртта актрисанинг пляждаги расми қўйилган эди.
Шундай нарсалар билан чалғиб кетиш тизимли фикрлаш ва муаммоларга тўғри ечим топишдан инсонни адаштиради.
Тикток, қисқа видеолар ва лентадан чиқиб келаётган нарсалар ҳам шундай.
Агар сиз лонгрид, яъни узун мақолалаларни ўқолмаяётган бўлсангиз, ушбу постимнинг шу жойига келганда постни нима билан бошлаганим эсингиздан чиқиб кетган бўлсангиз, "табриклайман".
Сизнинг комментингиз "бу билан нима демоқчисиз?" шаклида бўлади.
Умуман олганда, ижтимоий тармоқда кетма-кет турли фожеалар билан танишиб чиқдик. Бири бошқасидан фожеали. Бирини ҳазм қилгунингизча, бошқаси чиқиб келади. Сиз эса ҳамма нарсани ўзига тортиб кетадиган ўрамага ўхшайсиз.
Фақат тортасиз, лекин бирор манфаат чиқармайсиз. Ахборотхўр бўлиб қоласиз. Янгиликлар қидирасиз, муҳокамага сабаб излайсиз.
Аммо, бундан манфаат йўқ. Тизим йўқ, ечим йўқ.
Хўп ақллилик қилмасдан гапир, нима демоқчисан, боядан бери гапни айлантиряпсан, ҳам дерсиз. Чунки пост нима ҳақидалиги аллақачон эсингиздан чиқиб кетди :)
Хуллас акалар, ҳамма нарсани муҳокама қилавермасдан, ўз соҳамизда бирор тизимли ечим ва янгиликлар қилайлик. Бўлмаса эртага миллатимиз чириб кетади.
© Саид Комил Мухаммад Карим

👍99😁12👎4❤3❤🔥2😢2
Иқрорнома
Аслида диндор оилада 1993 йил дунёга келганман. 2005 йилларда Андижон воқеаларини дадам билан BBC радиоси орқали тўғридан тўғри кузатар эдим.
Дадам бизни иймонга ўзимиз келишимизга ташлаб қўйгани учун саёз исломий маълумотлар билан 2012 йилгача либерал бўлиб катта бўлдим. Кейин 2012-2013-йиллар ҳарбий хизматда бўлдим. У ерда “ҳарбий инсон ҳеч қандай диний асосларга мансуб бўлмайди" деган шиорлар орқали хизмат қилдим.
2013 йил ҳарбий хизматдан қайтиб имтиёз билан олий ўқув юртига кирдим. Шу вақтда менда эркинлик янада кўпайди. Чунки ота-онамни назоратида 2012 йилгача бўлганман. Шаҳарга келиб эса бу назорат камайди. 2009 йиллар атрофида 3-4 йил олдин чиққан Ғайритабиий (Супернатурал) сериалини 1-фаслини кўриб қизиқиб қолган эдим. Ўқишнинг 2-курсида бу филм 10-фаслига етганини кўриб яна-да қизиқиб қолдим ва 1 ой ичида бу сериални охиригача кўриб тугатдим. 10-фасл якунида менда савол туғилди. "Ростдан ҳам Худодан олдин бирор нарса бўлганмикан?” ёки “Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, уни ўзини ким яратган?” каби ўша ҳолатимда саволлар бера бошладим.
Мана шу ердан ҳаммаси бошланди. Мен йиллар давомида диний тушунчаларим саёзлиги ва ОАВдан диндорлар ҳақида олган малумотларим биргаликда таъсирини кўрсатди. Ўзимни ақл эгаси сифатида кўрсатиш учун ҳар хил одамлар ичида шу саволларни берар эдим. Кўп танқидга учраганман, ҳатто дўқ-пўписалар ҳам бўлган.
Мен ўзимни худди донишманддек ҳис қилар эдим. Дўстларим менга худди ўзга сайёраликдек қарашар эди. Лекин уларни бу саволлар билан асабини бузишим ўзимга нисбатан ишончни оширар эди. Саволларимга диндорлар жавоб бера олишмагани “ҳеч қайси динда ҳақиқат йўқ” деган тушунчани шакллантирар эди. Ҳатто фалсафа фани доцентига бу саволни берганимда у "бу жуда фалсафий савол экан”, дея саволдан қочгани эсласам, ҳали ҳам табассум югуради юзимга.
Бир неча йил давомида умрим шу зайилда ўтди. 2018 йил олий ўқув юртини битириб, туманимиздаги рус тилига ихтисослаштирилган мактабда математика фанидан дарс берар эдим. Доим замонавийлик тарафдори эдим. Рўмол кийган ўқувчиларга ўзимча Худони ўз шахсий мантиғимга солган ҳолда тушунтирар эдим. Шу мактабда фалсафани бошланғич кўринишлари ҳақида ёзилган китоб бор эди. Шу китобда бир жумла эътиборини тортди.
Агар сен Худони тасаввур қилаётган экансан, демак у Худо эмас.
© Суқрот
Бу жумла мени қизиқтирди. Чунки мантиқ жуда катта эди бу гапда, лекин "ер юзасида бундай мантиқ бера оладиган дин йўқ”, дер эдим барибир. Яна шу мактабда Баҳром ака исмли Ҳожи тахаллусли, динга борини берган ака бор эди. Нимадир бўлдики, ўзимни саволларимни шу одамга бердим. У “Ҳар қандай тасаввурингиздаги нарса Худо эмас" дея жавоб берди. Мен эса "Сиз ҳам фалсафага қизиқасизми" десам, у "бу фалсафа эмас, бу ислом ақидаси”, дея жавоб берди. Биласизларми, бу жавобни эшитганда менинг миямда худди атом бомбаси портлагандай бўлди. Мен айни шу вақтдан Исломни ўргана бошладим.
Холислик учун бошқа Иброҳимий динларга солиштириб ҳам кўрдим. Кўпхудолик жуда кўплаб мантиқсизликларга олиб келгани учун уларга солиштириш аҳмоқликдан бошқа нарса эмаслигини билар эдим. Иброҳимий динларга солиштирсам, Исломдан фарқли ўлароқ уларнинг пайғамбарлар тарихидаги чалкашлик, Худо ёки билмайди ёки у пайғамбарни танлашни билмайди, деган хулосага олиб келган. Тепадаги сериал эса Библияда таърифланган Худога асосланганлигини ҳам тушундим. Идеал зот тушунчасини ҳамда иймонимни мен фақат Исломдан топдим. Алҳамдулиллаҳ!
Хулосам шуки:
Бу каби тушунчаларга тушишга асосий сабаб бу илмсизлик, дангасалик ёки ҳақиқатдан қочиш, азизлар.
© Жамшид Акрамович (Панда)

👍148😁14❤10🔥9❤🔥3
Бошқалар тушиб бўлган ботқоқлик томон юрмаслик ҳақида
• «Феминизм, феминизм» деб Япон аёллари ҳам бундан бир неча йиллар олдин бонг уришганди. Натижада ҳозирги Япон аёлларининг 60% дан кўпроғи оиласиз. Эркаклари хотинсиз. Аёлларни ҳам эркаклардек қабул қилиш бошланган. Аёллар ва эркаклар ишлайдиган жойда аёллар ҳам эркаклардек бир хил ишлашади. Оғир юкларни кўтарса ҳам бирор эркак қўлидан олай демайди. Қилсин ўзи дейди. Ман бориб қўлидан олсам, ёрдам берсам ҳаяжонланиб қолишарди. «Йўғ-е, ростданми? Раҳмат, раҳмат, Ясашиине» («меҳрибон экансиз») деб ўзини қўярга жой топа олмай қолишарди.
• Поездларда ҳам, метроларда ҳам мана бу бечора аёл киши, мен эса эркакманку. Жой берай деган тушунча йўқ.
• Феминизм олиб келган балоларнинг натижасида 3 тадан битта Япон аёли хорижлик билан турмуш қуришга мажбур. Япон эркакларининг аксарияти оила қуришдан қочишади. Оила қурса ҳам оиладаги ҳамма юкни тенг иккига бўлишади. Харажатлар ҳам, уй ишлари ҳам, қўйинки ҳамма нарсада. Натижада тенг иккига бўлинган юк аёл кишига оғирлик қилади ва энг яхши ечим деб оила қурмай қўя қолади.
• Япон қизларининг иккитадан биттаси жуфтини топа олмаётганликдан нолишади. Баъзилари оила қургим келади, фарзанд кўргим келади. Аммо, жуфтини топиш муаммолигидан, топса ҳам ҳаражатни, бошқа юкларни елкасига ташламайдиган жуфт топиш қийинлигидан нолишади. Япон эркаклари илтифотли, меҳрибон эмас деб нолишади. Афсуски, уйланганман бўлмаса ўзим сизларни бахтли-тахтли қилиб қўярдим дейман ҳазиллашиб : )
• Буларнинг барчаси остида феминизм намоёндаларининг ҳатти-ҳаракатлари турибди. Японларнинг ёши катта, қариялари билан гаплашсангиз бизнинг даврда оила ва фарзанд жуда муҳим эди, ҳозир ёшлар (ҳақиқий маънода) айниб кетди. Бизнинг пайтда эркаклар пул топишарди аёллар кажи ( уй ишлари) қилишарди аёлларга осон эди. Ҳозир қийин бўлиб кетди дейишади. Оила институти яхшигина шикаст еган. Йилдан-йилга туғилиш камайиб, қариялар сони ошиб бораябди. Балким, шунинг учун ҳам Японларнинг ИСЛОМ динига қизиқиши сезиларли даражада ортиб бораётгандир.
• Ўзимиздаги айримларни ҳозирги гаплари, пропагандаларига жаа берилиб кетманглар. : ) Аёлларнинг ҳуқуқлари, уларга нисбатан адолат, жабр зулм кўрмасликлари учун қонунлар яратилишини 100% қўллаб-қувватлайман. Хотин қизларнинг ўқиши, илм олиши, шахс бўлиб шаклланиши тарафдориман. «Хизматкор» ва «фарзанд туғиб берувчи аппарат» бўлиб қолмаслиги тарафдориман. Фақатгина аёл аёл ўрнида, эркак эркак ўрнида қолиши керак. Тенгликни эмас, адолатни йўлга қўя олсак нур устига аъло нур бўлар эди.
© Баҳодир Искандаров

👍123❤11🔥9😁2🤣2
Исломофобия – жоҳилият касаллиги
Мен ёшлигимдан алкоголь маҳсулотларини ичмаганман. Аммо ёшлигимдан жамиятда ўзимда боcим ҳис қилганман: "Нима ўзингча?! Эркакмисан? Боллардан ажралиб қоляпсан. Коллегаларку энди, а сиз унақа жойларга бормайсиз-ку?!" Мен ўзим ичмаганимдан кейин ичиб олган дўстларимнинг узундан узоқ поинтар-соинтар гапларига чидаб ўтиришдан қочардим.
Кеча бир танишим айтяпти. Ўзига маълум сабабларга кўра рўза тутмайди. Балким бу эътиқод эркинлигидир ёки соғлиқдандир. Светофорда турсам бир "котта бола" ёнимга тўхтаб, рўза тутиш ҳақида ақл ўргатиб кетди, дейди. Бу ҳам худди мен яшаб ўтган босимдек ижтимоий босим.
"Буларга қўйсанг... қиворади" , деган гапни икки томонга ҳам ишлатса бўлади. Мана шундай жоҳилларнинг таъсирида жамиятда таранглик ортиб бораверади. Қайси тараф кучлироқ бўлса, кейинги тарафга ижтимоий босим қилишни кўпайтиради.
Илмсизлар жамиятида, таълимда тарбияга эътибор берилмаган тизимда бундай таранглик муаммоларни келтириб чиқараверади.
Тошкент автобусларидаги ташаббусга нисбатан эътироз ҳам ана шундай исломофобларнинг жоҳилона эътирозлари деб биламан.
Исломофобия шундай касалликки, унда агар жамият учун фойдали бўлган қулайликлар динда бўлгани учун ҳам, бундай қулайликлардан юз ўгиришади.
Ваҳоланки, бутун ўзини ва аёлларини қадрлайдиган жамиятларда аёллар учун қўшимча қулайликлар яратилади. Алоҳида ҳудудлар, алоҳида навбатлар ва ҳоказо. Бу аёлларини қадрларган жамиятлар учун. Афсуски бизнинг автобусда юрмайдиган исломофобларимиз опа-сингил, аёл ва оналарини жамоат транспортида эркаклар билан жой талашиб юришини маданият деб билади.
Ислом ўзи шунақа дин, нима қиласиз энди?! Ҳаммага поклик, одоб, гўзал хулқ, саранжомлик ва ҳалолликни тарғиб қилади. Инсоният учун энг гўзал шароитлар исломда.
Исломдан экан деб суннат ва мустаҳабларга ҳам истерика қилавермайсизку. Фобиянгизни даволасангиз бўлмайдими?
Буни шариат деб эмас, шунчаки японларга ўхшаб инсонийлик деб қабул қилинг, бўлди.

👍90🔥12🤣8❤3💯3🤔1
Ё тушунмаяпсиз, ёки тушуниб тушунмаганга оляпсизлар. Гап аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишда эмас. Аёлларги қарши ҳар қандай зўравонликда эмас. Бу муаммоларнинг бирортасини инкор этмаймиз, ҳатто, ишонаверинг, сизлар билмайдиган муаммоларни ҳам биламиз. Ва уларнинг бирортасини ёқламаймиз.
Аёл-қизларга нисбатан бу каби зулмларга қарша биз бир ярим минг йилдан бери курашиб келамиз.
Биз аёллар ҳуқуқи ҳақида гапирганимизда сизлар ҳозир андоза олаётганларнинг боболари аёл одамми ёки одам эмасми(!), деган илмий ва фалсафий масалаларда изланиш қилиб юришган эди.
Ҳозир ўшаларнинг авлодлари вояга етган бегона қиз билан унинг розилигига кўра бемалол ҳирсингни қондиришинг мумкин, дейишаётган бўлса, биз ҳозир ҳам бегона қизга аввало унинг валийси олдидан ўтиб, кейин ўзининг ихтиёри билан, хилват бўлмаган ҳолатда маълум чегараларга риоя қилиб гаплашади, қиз кўнса, кейин икки гувоҳ олдида никоҳланади, акс ҳолда қиз боланинг бадани ва қўлига қўл теккизишни қўяверинг ҳатто юзига ҳам суқланиб қараш жиноят(!) дейяпмиз.
Сиз айтаётган ечим қизларни фақат кузатув камераси бор жойларда, ўзининг ҳуқуқини билиб, шикоят қилишга ақли, жасорати етадиган аёллар учун ишласа, биз айтаётган ечим ўша "жиноятчиларнинг" ўзиниёқ суратан эмас, ахлоқан тўғирлаб қўя олади, деяпмиз. Бунга минг беш юз йиллик тарих гувоҳ. Бу тарихнинг энг қора даврларида ҳам аёллар бошқа миллат аёлларидан азиз ҳисобланган.
Ахир бу сизнинг ҳам тарих-ку, сиз ҳам буни яхши биласиз-ку. Энг муҳими дунёда оилалар учун,жамият учун фойдасидан зарари кўп бўлаётга "..изм"ларингиздан кўра чандон фойдали ва самарали эканини амалда кўрганмиз-ку!
Оиладаги баъзи чекловларга келсак, бундай чекловлар сизнинг оилада ҳам бор, сиз байроқ тутган зоти бетайиларнинг оиласида ҳам бор. Фақат улар тушунчсига кўра, биз ўз тушунчамизга кўра чеклов қўямиз. Лекин аниқки, бор! Буларни ҳам ҳуқуқ топталиши демайсизлар-ку.
Гап муаммада эмас, гап унинг ечимида, кўтариб олган "байроғингизда"!
Гап тарозининг иккинчи палласини кўрмаётганингизда.
Гап мавжуд муаммага иккинчи муаммони ечим қилиб кўрсатаётганингизда.
Шу вақтгача қалбларингизга кирмадим, даъвонгизга кўра, ниятингиз яхши деган гумондаман. Фақат сизларда қандайдир қасдма-қасдлик бордек туюлаяпти.
Муаммо бор, ечими мен айтгандек бўлсин, у айтгандек бўлсин, лекин сизлар айтгандек бўлмайди деётгандек туюлаяпти. Аслида иккимизнинг ҳам мақсадимиз бир. Бир-биримизга озгина йўл берсак, албатта мукаммал ечим топилади.
Илтимос, инсоф қилинг!
© Устоз Икром Шариф

👍59🔥6⚡2❤🔥1
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! 🥳
Аллоҳ таоло ушбу ойда қилган барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, иймонимизни саломат қилсин!
Ушбу ойда гуноҳлардан покланиб чиққан, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга эришган бандалари қаторида қилсин!

❤🔥37👍15❤5
"Ислом тарихи шуни кўрсатадики, у ҳар доим янги шароитларга мослашиш салоҳиятига эга бўлиб, асрлар давомида яшаб қолувчанлик қобилиятини намойиш этиб келган. Келгусида бирор нарса Исломни сиқиб чиқаролмайди".
©Таниқли рус шарқшуноси В.Бартольд. 1920 йил.
@Muslim_Mind
©Таниқли рус шарқшуноси В.Бартольд. 1920 йил.
@Muslim_Mind
💯72👍34❤🔥2😁2🔥1
Ўғирланган инсонийлик
Инсонийлик тушунчалари қаердан келган деб ўйлайсиз? Фаразан инсон ўзини ўзи чегараловчи тушунчаларни бошланғич нуқтаси қаер? Фан бунга нима дейди? Бу саволларни аслида динсиз инсон берса, тўғри бўлар эди, лекин келинг шу саволларга ҳам фикр бериб кетамиз.
Аслида бу саволларга асос ўлароқ дин деб жавоб берсак, етади. Лекин баъзи исломофобларга етиб бориши қийин бўлгани учун изоҳ берсак.
Аввало бу каби инсонийлик тушунчаларининг асоси дин дея баҳоланади. Ҳатто фанда ҳам. Фан динларни пайдо бўлишини асосан Ҳомо Эректусга, яъни Гоминидларга тақайди. Баъзи олимлар эса ундан ҳам олдин пайдо бўлган дейди. Хусусан, Ҳарари ўзининг "Сапиенс" китобида (гарчи мазкур асар муаллифнинг хулосаларидан келиб чиққан ва ҳеч қандай илмий асосга эга бўлмаса-да) Гоминидларни бошланғич дастур шакллантира олмас мавжудот бўлганлигини таъкидлаб, яна шу бошланғич диний ритуалларни Гоминидлар ичида пайдо бўлганлигига ишора қилади. Ажойиб қараш…
Ҳа, майли, бунисини қўя турайлик. Айнан шу Гоминидлар диний ритуаллар ва инсонийлик ўта муҳимлигини тушунганини эътироф қилишлари эволюция назарияси бўйича уларни ҳозирги "Инсонийлик ва жамият учун дин керак эмас” дейдиган исломофоблардан тафаккурда қанчалар устун эканликларини тушуниб олса бўлади. Албатта бу тушунганингиздек бир оз истеҳзо бўлди.
Аслида назария бўйича инсонийлик тушунчаларининг шаклланишига ростдан ҳам дин сабаб. Буни фанни ўрганган атеистлар яхши билишади, лекин муаммо шундаки, улар "агар дин берган ахлоқ бошқача бўлганида эди, биз ҳозир ўшандай яшаган бўлар эдик” дейди. Яъни бу жумла уларни инцест, LGBTQ+ ва зоофилия каби қарашларига диний тушунчалар орқали шаклланган инсонийлик бўлмаганда яшашга розилигини билдиради.
Ҳозирда фан бутун дунёда шаклланган инсонийлик тушунчаларини инсоният ўз турини сақлаб қолиш учун энг маъқул услуб деб ҳисоблайди.
Якунда фақат бир савол бермоқчимиз холос: Айнан шу секулярлик (дунёвийлик) ўзи учун инсонийлик тушунчаларини тарихан қаердан олган?
© Жамшид Акрамович (Панда)
@Muslim_mind

💯26👍15⚡3🔥3❤🔥2
Ислом қилич билан мажбурлаш йўли орқали тарқалганми?
2-қисм
Келинг, бу ҳақида буюк тарихчиларнинг иқтибосларини келтириб ўтамиз.
Британиялик шарқшунос Профессор сэр Томас Уолкер Арнольд ўзининг Ислом тарғиботи китобининг 134-бетида қуйидаги гапларни ёзади:
Биз арабларнинг дастлабки фатҳида улар томонидан динга мажбурлаш ёки мамлакатдан қувғин қилиш каби ҳаракатларни кузатмаганмиз. Аксинча, уларнинг насронийларга нисбатан бағрикенг бўлганлиги мамлакатни тезда эгаллашларига сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Шундай қилиб профессорнинг таъкидлашича, мусулмонларнинг дастлабки юришларида ҳеч қандай мажбурлаш ёки қуролдан фойдаланиш каби ҳаракатларни кузатмадик, дейиляпти.
Бундан ташқари бизда бошқа манбалардан ҳам бошқа тарихчиларнинг асарларида шунга ўхшаш маълумотлар мавжуд.
Масалан, яна бир Британ шарқшуноси Де Лейси Олири ўзининг 1924 йил Лондонда чоп этилган “Ислом чорраҳада” асарининг 8-бетида қуйидаги сўзларни айтади:
Ҳақиқий тарих шуни кўрсатадики, фанатик мусулмонларнинг дунёни вайрон қилишлари ва Исломни қилич билан босиб олиб, одамларни Исломга мажбурлаш ҳақидаги афсоналар тарихчилар томонидан такрорланадиган энг фантастик ва бемаъни афсоналардан биридир.
Кейинги маълумот.
Тарихшунос А.С. Крайтоннинг 1951 йилда нашр қилинган “Ислом” асарининг 21-бетида шундай ёзади:
Бир қўлида қилич ва бир қўлида Қуръон билан олға бораётган мусулмон жангчиларининг тасвирлари мутлақо ёлғондир.
Кейинги маълумот.
Лоренс Эдвард Браун ўзининг 1944 йилда нашр қилинган «Исломнинг истиқболлари» асарининг 14-бетида шундай дейди:
Дарвоқе, насроний битикларидаги кенг тарқалган “мусулмонлар қаерга бормасинлар, қилич билан одамларни Ислом динини қабул қилишга мажбур қилганлар” деган ғояни аниқ фактлар инкор этади.
Кўриниб турибдики, мусулмонларнинг фатҳида қилич асосий ролни ўйнамаган.
Кейинги маълумот шарқшунос тарихчи Хъю Кеннедининг “Буюк араб истилолари” асарининг 50-бетида келади:
Шубҳасиз, Қуръон ҳам худди Библия сингари мусулмонларни мушриклар билан курашишга чақиради, аммо фарқли равишда “ёки динга кир ёки ўласан” ғоясини илгари сурмайди.
Кейинги маълумот яҳудий исломшуноси Майкл Боннердан келади. У ўзининг “Ислом тарихида жиҳод” китобининг 89-90-бетларида шундай ёзади:
Шуни таъкидлаш жоизки, аввалам мусулмонлар томонидан ҳеч қандай мажбурий динни қабул қилиш ёки қилич билан таҳдид қилиш танлови қўйилмаган. Ислом қонунлари аниқ Қуръон тамойилларига амал қилган.
Ва: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир». [Исро 17:81]

👍81❤12🔥6🏆4😁2❤🔥1💯1
Икки Муқаддас Масжидни лойиҳалаштирган инсон.
У архитектор ва инженер мисрлик бўлиб, омма эътиборидан четда юришни афзал кўрар, у ҳақида кўпчилик билмас эди. Унинг исми Доктор Муҳаммад Камол Исмоил эди.
У Макка ва Мадинадаги икки Харамни лойиҳалаштириш ва кенгайтириш ишларини бошида турган биринчи муҳандис эди. У ўзи муаллифлик қилган ва назорат этган проект эвазига бирон бир турдаги иш хаққидан воз кечган эди.
У қурилиш фирмаси бошлиғи узатган, ичида миллионлик сонлари бўлган чекни кайтарар экан, шундай деди: «Нега мен икки муқаддас масжидда (ўз ишим учун) пул олишим керак, мен Аллоҳ билан (қиёмат кунида) қандай юзлашаман?»
У 44 ёшида ўйланди, хотини ўғил фарзанд дунёга келтирди ва туғруқ пайтида вафот этди. Шундан сўнг умрини охиригача ўзини ибодатга бағишлади ва қайта уйланмади. У юз ёшдан ошган умрини, ОАВ нигоҳи ю, машхурлик ва бойликдан узоқ равишда икки масжид хизматида ўтказди.
Умматнинг яқин тарихини баъзилар қора бўёқлар билан ифодалашга уринсаларда, унда ўзининг эзгу амаллари билан одамлар дуосини олган инсонлар ҳам кам эмас.
Аллоҳ улардан рози бўлсин!

❤75👍49🔥7😢3😁2🏆1
Исломни модернизация қилиш ва секулярлаштиришга бел боғлаганлар, уни ўз қадриятларидан маҳрум қилишга ўзларини ишонтираётганлар ёлғон йўлдан бормоқда: Ислом нафсга мослаштириладиган мафкура ёки ғоя эмас. Ислом осонликча тажовуз қилиниб, мусулмонларни ўзлигидан маҳрум қилиб, уларни фақат фатализм [1] нима эканлигини ҳақида ўйлатадиган объект ҳам эмас. Ислом бу Худонинг хабари; “кунларнинг айлантириб турилиши” [2] эса Худонинг ваъдаларидан биридир.
©Абдуссалом Ясин, "Замонавий дунёда Ислом ғалабаси" китобидан.
P.S.
[1] Фатализм — ҳолатни муқаррар деб билиб, унга ноилож таслим бўлиш
[2] Оли Имрон 3:140

👍47🔥7😁3👎1🏆1
Саҳифада ижтимоий-сиёсий мавзулар ёртилиб, ўз нуқтаи-назаримиздан келиб чиқиб ечим учун таҳлил ва таклифлар бериб борилсинми?
@Muslim_Mind
@Muslim_Mind
👍148😁19🔥3🤔3⚡1❤1
1-май соат 21:00 да овозли чат қилиш режамиз бор. Суҳбатда Azon tv муассиси Устоз Мубашшир Аҳмад, Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқ меҳмон бўлишади.
Суҳбат мавзуси: Замон ва уммат ёхуд уйғоқ мусулмонлар.
Мавзуга алоқадор сифатли саволларингизни тартибли ҳолатда @Mindnoma_bot'га юборишингиз мумкин. Саволлар сараланиб, суҳбат давомида берилади.

🔥88👍36❤7⚡6😁5🏆5
Ёзиб олинган суҳбат аудиоси тез кунда жойланади.
Суҳбатда ўзингиз учун фойдали бўлган фикрларни ёзишингиз мумкин👇

👍97❤7🏆4😁2