Telegram Web Link
Uyg'oq musulmonlar
Muslim Mind
Уйғоқ мусулмонлар
#овозли_чат

0:05:02 – Исроил ва Фаластин ўртасидаги низога бутун дунё ҳамжамияти жим қараб турибдими?

0:11:28 - бизда исломофоб қатлам шаклланишига асосий сабаб нима? Келажакда уларнинг жамият учун таъсири қандай?

0:17:38 - [юқоридаги саволга устоз Ҳамид Содиқнинг жавоблари]

0:26:02 - [юқоридаги саволга устоз Камолиддин Раввимовнинг жавоблари]

0:31:43 - жамиятда исломофобияни камайтириш учун қанақа ишлар қилинган ва қилишимиз керак?

0:40:28 - баъзи мусулмон диёрларининг иқтисодий қолоқлик сабаблари уларнинг динидами ёки ўзида?

0:54:35 - [юқоридаги саволга устоз Мубашшир Аҳмаднинг жавоблари]

1:06:40 - Исломда асосий фокус таъқиққа қаратилганми ёки эркинликка?

1:13:14 - [юқоридаги саволга устоз Ҳамид Содиқнинг жавоблари]

1:21:00 - жамиятимизда динсиз диндорни, диндор динсизни ҳақоратлашига муносабат.

1:26:00 - [юқоридаги саволга устоз Ҳамид Содиқнинг жавоблари]

1:30:42 - ёш мусулмонларнинг сиёсий-ижтимоий фаолликларига тўсиқлар.

1:38:10 - Сопол империя таҳдидлари.


@Muslim_Mind
👍50🔥15😁433🏆1
🎓Илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун тавсия.

@ILM_NUR_2020 — илм-фан ва тадқиқотларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий маълумотлар, грантлар, янгиликлар, билан танишиб боришингиз мумкин бўлган канал.

Каналга обуна бўлишни ва кузатишни тавсия қиламан.

Каналга аъзо бўлиб, қадалган (пин қилинган) хабарни кўздан кечиринг!

Манзил: 👉 @ILM_NUR_2020
👍21🔥42😁2😢2
Интеллект ва дин доим бирга бўлиши лозим. Чунки динсиз интеллект қирғинбаротга олиб боради. Интеллектсиз дин ҳам қирғинбарот олиб боради.

©Ҳамза Юсуф Ҳансон

@Muslim_Mind
👍92🔥145😁53💯2🏆2❤‍🔥1🤔1
Ислом ва илм-фан

Илм-фан ва Ислом жуда ҳам чамбарчас. Ислом илм-фанни нафақат юқори баҳолайди, балки уни ўрганишга кенг кўламда тарғиб қилади. Ҳақиқатан, Ислом илм-фанни инсоният омонлиги учун асосий шарт дея ҳисоблади.

Бу ғайритабиий эшитилади. Одатда дин деганда хаёлимизга илм-фанга ашаддий душман бўлган нарса келади. Ахир илм-фан ва насронийлик ўртасида узоқ давом этган уруш бўлмаганмиди? Черков Галилейни таъқиб остига олмаганмиди? Бунақа ўзаро адоват Исломда мавжуд эмас.

Аксинча, Ислом бошиданоқ илм-фанга тарғиб қилишни бошлаган. Муҳаммад алайҳиссалом — ўқиш ва ёзишни билмайдиган бир киши — моддий дунёни фақатгина илм-фан билан тушуна олиш мумкинлигини таъкидлаганлар. Ислом маданияти, У зот талаб қилдиларки, илм устига қурилган маданият бўлиши керак. Илмни ҳаддан зиёд расмий ибодатдан устун кўрдилар ва марҳамат қилдилар: “Бир соатлик табиат ҳақида тафаккур бир йиллик намоздан афзалдир.” Шу сабабли ҳам У зот ўз саҳобаларига “олимнинг сўзларига қулоқ тутинг ва бошқаларга ҳам илм-фан сабоқларини сингдиринг” ва “илм истаб ҳатто Чин( Хитой)га-да боринг”, деб уқтирдилар.

Мусулмонлар Худонинг Каломи дея иймон келтирадиган ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзларидан аниқ фарқлай оладиган Қуръони Карим илмга алоҳида урғу берган. Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган биринчи калом “Ўқи” эди. Бу “Ўқи” бошқа маънолари қаторида "Худонинг аломатларини" ўқиш ёки табиатни мунтазам ўрганишни назарда тутади. Мусулмон эътиқодининг асосларидан бири шуки, моддий дунё Илоҳ аломатларига тўладир; ва бу белгиларни фақатгина рационал (ақл билан) ва объектив кузатиш орқали тушуниш мумкин. Қуръоннинг деярли учдан бир қисми илмни мақташ, обектив изланиш ва моддий дунёни жиддий ўрганишга бағишланган. Қуръон ўз ўқувчиларига барча жабҳада илм излашни; “Роббим, илмимни зиёда қилгин”, деб дуо қилишни тавсия қилади. Қуръондаги энг кўп қироат қилинадиган оятлардан бири қуйидагидир:

Албатта, осмонлару ерда мўминлар учун оят-белгилар бордир. (Дарҳақиқат, осмонлар-у ердаги ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг бир-у борлигига, чексиз қудратига ёрқин далилдир.) 
Ва сизларнинг яратилишингизда ва таратиб қўйган жониворларда аниқ ишонадиган қавм учун оят-белгилар бор. (Инсоннинг яратилишида Аллоҳ таолонинг биру борлигига, куч-қудратига, тадбиру санъатига сонсиз-саноқсиз оят-белгилар бор.)
Кеча-ю кундузнинг алмашиб туришида, Аллоҳ осмондан ризқ нозил қилиб, унинг ила ерни ўлимидан кейин тирилтиришида ва шамолларни не йўналишида ақл юритадиган қавм учун оят-белгилар бор.
[Жосия сураси 3-5-оятлар]

Хуллас, илм-фан ва Ислом бир ёстиққа бош қўйган икки жуфтдир ва бўлиши ҳам керак. XIII асрдан XV асргача бўлган классик даврда мусулмон цивилизациясида илм-фанни илгари сурган туртки бу дин эди. Айнан илм-фанга бепарволик ҳозирги мусулмон оламини қашшоқлик ва юксалмаслик домига тортди. Исломнинг қайта тикланиши ва бунинг натижасида замонавий Ислом маданиятининг пайдо бўлиши мусулмон жамиятларидаги илмий руҳнинг жиддий сингдирилишини тақозо этади. [Давоми бор…]

© Профессор Зиёвуддин Сардор
plainislam.com сайтидан таржима қилинди.

@Muslim_mind
👍6561😁1
Sneako номи билан машҳур бўлган, сиёсий ва ижтимоий подкастлар юритувчи “YouTube” платформаси юлдузи Исломга қайтди.

Николас "Нико" Кенн Де Балинтази, Интернетда Sneako номи билан машҳур, собиқ YouTube юлдузи.

Ўзининг YouTubeдаги асосий канали "Sneako" ва иккинчи канали "Shneako". Бу каналлари орқали 2 000 000 дан ортиқ обуначиларни тўплаган, аммо платформа қоидаларини қайта-қайта бузганлиги сабабли каналлари ўчирилган. Ҳозирда алтернатив Румбле платформасида контент олиб боради.

Нега Ислом?
Sneako ўзининг жонли эфирларидан бирида кўча даватчиларини томоша қилар экан, ўз стримида исломий калималарни масхаромуз тарзда айта бошлайди. Бу эса мусулмонлар жамоатчилигининг қаттиқ норозилигига олиб келади, шундан сўнг Sneako ўз қилмиши учун расман узр сўраб чиқади. Шу воқеадан сўнг у Ислом динига қизиқа бошлайди ва Ислом даватчилари билан суҳбатлар олиб боради.

Муҳаммад Ҳижаб билан бўлган подкастида Цензура, Red Pill (қизил дори ибораси), ва ислом ҳақида кўп саволларига жавоб олади. Исломни қандай қилиб қабул қилганини The3Muslims канали орқали бўлиб ўтган подкастида кўришингиз мумкин.

Биродаримизга Аллоҳдан мустаҳкам иймон сўраб қоламиз.

@Muslim_mind
👍1185👎4😁1
​«Ва кийимингни покла!»

(Мудассир сураси 4-оят)

Албатта Аллоҳ таоло инсонларга доимо покликни буюради.
Бугун эса бизни қаршимизда, бизга фасод қилаётганлар ХХ асрдан кейин энди ювинишни ўрганган масиҳийлар ва уларга тақлид қилаётган атеистлар.

Покликни, ҳалолликни тарғиб қилувчи динни ким ёқтирмайди?
Албатта, ювуқсиз ва ҳаромхўр!

«Ҳар бир шахс ўз касбининг гаровидир»
(Мудассир сураси. 38-оят)

Сизга савол беришган, Аллоҳ раҳмли бўлса, нега одамларни қийин мушкулотда қолдиради?

Юқоридаги оят айнан шу ҳақида, бошингизга тушган ҳар қандай иш сизни касбингиз сабабдир. Бу дунё - қайтар дунё, ҳар бир қилган ишингиз сизга қайтиб келади.
Нютонни 3-қонунида эса, ҳар қандай куч ўзига акс кучни келтириб чиқаради, дейилган.


«Биз мискинларга таом бермаган эдик.»
(Мудассир сураси 44-оят)

Аллоҳ дўзахдаги бандалардан нега дўзахга кирганини сўрамоқда.
Ислом инсонларни моддий томондан қийналган одамларга кўмак бермоқликни ўргатади, буюради.

Ким бундай динни ёмон кўради?
Албатта, хасис.

«Ва Қуръон эслатмадир.»
(Мудассир сураси 54-оят)

Эслатиш манфаатли бўлгани учун ҳам эслатдик.

©Элёр Файзулла

#оят
@Muslim_mind
👍8811🔥86👎2😁2❤‍🔥1🤔1💯1
Навбатдаги суҳбатга тайёрмисиз?

21 май, соат 14:00да онлайн овозли чат қилиш режамиз бор. Суҳбатда Azon tv муассиси Устоз Мубашшир Аҳмад, сиёсатшунос ва жамиятшунос Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос ва тарихшунос Фарход Толипов, хамда Ўзбекистон умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси ижрочи директори, Исломшунос олим Нуриймон Абулҳасан меҳмон бўлишади.

Суҳбат мавзуси:
Замон ва уммат ёхуд уйғоқ мусулмонлар.

Мавзуга алоқадор сифатли саволларингизни тартибли ва кимга йўналганини таъкидлаган ҳолда @Mindnoma_bot'га юборишингиз мумкин. Энг сара саволлар суҳбат давомида экспертларга ўқиб эшиттирилади.

@Muslim_Mind
👍73🏆8🔥7❤‍🔥4👎2
Бирон ниманинг периферияси ёки умумий кўриниши катталашса, унинг асоси ёки унга тегишли қисмнинг аҳамияти йўқ бўладими?

Ок, ундай бўлса:

• Турлар шу қадар кўпки Морти, бу эволуцияда Дарвин ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

• Китоблар шу қадар кўпки Морти, Докинзнинг китоблари шунчаки аҳамиятсиз.

• Бу коинотда саноқсиз клублар борки Морти, сен танлаган Барса, Реал, Сити шунчаки аҳамиятсиз.

• Бу дунё аёл-қизлар шу қадар кўпки Морти, айнан сен ёқтирган қиз умуман аҳамиятсиз.

• Бу дунёда аёл-эркаклар жуда-жуда кўпки Морти, сени ота-онанг шунчаки аҳамиятсиз.

- Хўш?

Материалистлар ҳиссиёт, меҳр, севги, виждон, меҳр, яқинларга бўлган иллиқ муносабат деган нарсаларни шунчаки аҳамиятсиз деб ҳисоблашади. Улар одамларни шунчаки материк буюм сифатида кўргиси келади… умидсиз, қобилиятсиз, ишончсиз.

Коинотнинг ақлбовар қилмас кўлами, инсон ҳаёти аҳамиятини камайтирмайди. Билъакс, инсон онги улкан коинот билан бирга субатомик зарраларни ҳам англай олиши инсонга борлиқдаги махсус мақомни беради.

@Muslim_Mind | @skeptic_uz
👍40🔥18❤‍🔥32👎21🤔1
Ислом, Иқтисод, ЛГБТ.

Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки( ЕТТБ)нинг анжумани бўлиб ўтмоқда. Президент ва юқори лавозимдаги расмийлар, дунёнинг турли чеккаларидан мутахассис ва меҳмонлар келишган. Иқтисод, молия ва инвестисия мавзуларига оид муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Euronews каналининг бу тадбирдаги мавзулардан бири ҳақида чиқарган мақоласи ажиб, балки жуда ғариб. Эмишки, лўттибозликни декриминализация қилган мамлакатларга хориждан тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори 4,5 баробар кўп экан. Бу сабаб-оқибат боғлиқлигини тушунмаслик, балки атайлаб уларни манипуляция қилиш ва сохта корреляцияни яратишга уринишдан бошқа нарса эмаслигини барча ақли расо инсонлар осон англайдилар.

Шахсий суҳбатларимдан хулоса қилсам, аслида, ғарбда ҳам лўттибозлик мавзусида фитрати тоза инсонлар кўпчиликни ташкил қилади ва ЛГБТни қўлламайдилар. Аммо, ўз жамиятларида бу трендга қаршилик ҳам қилолмайдиган даражага тушиб бўлганлар. Сабаби, бу мавзу "инклюзивлик", "инсон ҳуқуқлари" соуси билан тортилади ва бемазалиги сезилмай ўтиб кетади. Бундан атиги 30-40 йил олдин насроний ва яҳудий жамиятлари ҳам буни қабул қилмаган, аммо босим остида бугунги кунга келиб уларнинг ахлоқий қаршилиги мутлақо синиб кетганини кўрмоқдамиз.

Каҳф сурасининг бошидаги оятлардаги
«وَلَمْ يَجْعَل لَّهُ عِوَجًا ◌ قَيِّمًا»
"унда ҳеч бир эгрилик қилмаган; уни тўғри қилган" жумлаларини баъзи муфассирлар "барча бошқа динлар, фалсафалар, дунёқарашлар фитналардан эгилиб, ўзгариб кетиши мумкин; фақат Исломгина тўғрилигини сақлаб қола олади" деган маънода тафсир қилган эканлар. Каҳф сурасининг қиёматолди фитналаридан сақловчи эканлигини инобатга олсак, бу жиҳати яна ҳам кучлироқ намоён бўлаётгандек. Яъни, бу босимдан ҳимояланиш учун Исломга, жамиятнинг диёнатига ва улар орқали асрлар давомида шаклланган ахлоқ нормаларига таянишдан кўра мустаҳкамроқ асос йўқ.

Иқтисодий жиҳатдан бундай анжуманларда турли инвестициялар бўйича битимлар имзоланиши одатга кирган. Шерикчилик асосида, тўғридан-тўғри инвестициялар қабул қилиш яхши. Аммо кредит, қарз шартномаларини ҳам "инвестиция" деб аташ одатга кириб бормоқда. Қарз — ўз номи билан қарз, уни қайтаришни таъминлаш керак, фоизлар тўланади, гаров ва кафолатлар берилади. Шундай қарзларни олишда жуда эҳтиёт бўлиш лозим. Иқтисодий самарасиз, манфаат олиб келмайдиган, давлат бюджетига бир неча йиллардан кейин юк бўладиган қарзларни олмаслик керак.

Агар бундай қарзлар олинаверса, бир неча йиллардан кейин уларнинг шартларини ҳам қабул қилишга тўғри келиб қолиши мумкин. Қонунчиликни "майинлаштириш", "турли озчилик жамоатлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" ва ҳоказолар тиқиштирилиш хавфи вужудга келади.

Аллоҳ таоло Бақара сураси 120 оятида айтадики:

وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَىٰ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُم بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ
مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِن وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ

"Сендан яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча ҳеч-­ҳеч рози бўлмаслар. «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти ҳақиқий ҳидоятдир», деб айт. Агар сенга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавои нафсларига эргашсанг, сени Аллоҳдан (қутқарувчи) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир".

Албатта, бу оятларда ақл эгалари учун, миллатини, халқининг генофондини, дину-диёнати, ахлоқини, мустақиллигини ҳимоя қилмоқчи бўлганлар учун етарли огоҳлантириш ва ибратлар бор.

© Буюк Британиянинг ислом молиясига ихтисослашган Gateway Global консалтинг ташкилотининг Марказий Осиё бўйича раҳбари Музаффар Ҳусниддинов.

@Muslim_Mind
😢38👍32🔥73👎2💯21
Қуръон ҳақида бирор нима айтилиши керак бўлса, у шундай бўларди:
Қуръон шундайин бир [илоҳий] асарки, унинг ўз вақтида изоҳланган [тафсир қилинган] маънолари ўз ибтидосидан кейинги инсоният тарихининг ҳар бир нуқтасига ижобий таъсир кўрсатган.

© Жон Блок, "Қуръон насроний-мусулмон диалогида. Тарихий ва замонавий изоҳлар" китобидан.

@Muslim_Mind
😢511🤔491👍60🔥733👎3❤‍🔥1😁1
Muslim Mind
Навбатдаги суҳбатга тайёрмисиз? 21 май, соат 14:00да онлайн овозли чат қилиш режамиз бор. Суҳбатда Azon tv муассиси Устоз Мубашшир Аҳмад, сиёсатшунос ва жамиятшунос Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос ва тарихшунос Фарход Толипов, хамда Ўзбекистон умра зиёратлари…
Режалаштирилган суҳбат аъзолари масаласида ўртада турган ташкилотчига ишониб, аъзолар орасига сиёсатшунос устозимиз Ҳамид Содиқни ҳам қўшиб қўйгандик.

Бахтга қарши, розилик тўлиқлигича олинмаганидан бехабар қолибмиз.

Бу тушунмовчилик ва эътиборсизлик учун устоздан биз Muslim Mind канали расмийлари узр сўраймиз..

❗️UPD: овозли суҳбат узрли сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилди.


@Muslim_Mind
👍58🔥5🏆4🫡4👎2
Жамиятнинг даражаси аёлларнинг илмига қараб белгиланади. Негаки жоҳила аёл ҳеч қачон яхши фарзанд тарбиялай олмайди. Бунга ўтмишдан кўп далиллар келтириш мумкин. Ушбу китоб аёлларнинг жамиятимизда тутган ўрнини, биз уларга «жавобгар» эканлигимизни яна бир бор ёдимизга солишга сабачи бўлади.

Аллоҳ бирор қалбни ҳаёсини тортиб олганчалик жазоламаган.

Исломга рўбаро келиши мумкин бўлган хатарларнинг энг ёмони, диннинг фақат масжиддан иборат бўлиб қолишидир
.

Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг қизига бағишлаб ёзилган ушбу рисола бугунги куннинг энг долзарб масалаларини ўз ичига олган бўлиб, ҳар бир хонадонда бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтишни жоиз деб билдик...

Китобга буюртма бериш @Taskinkitob
997217008

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍40❤‍🔥9👎2🔥1😁1🤔1
Live stream scheduled for
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Диний қўмитанинг мақсад ва ваколати ўзгармаса...

Сўнгги пайтларда Ўзбекистондаги юз бераётган айрим ҳолатлар ҳақида кўплаб юртдошларимиз томонидан ижтимоий тармоқларда танқидий фикрлар билдирилмоқда. Ҳатто айримлар тарафидан “Эски Ўзбекистондаги режимга қайтилади шекилли” деган хавотирлар ҳам янграяпти. 

Воқеалар ривожига эътибор беринг.👇👇👇

Батафсил: https://azon.uz/content/views/53636

© AzonUZ ахборот-таҳлилий портали
🔥31👍95😢42👎2🤔1🏆1
Замон ва уммат ёхуд уйғоқ мусулмонлар 2
Muslim Mind
Уйғоқ мусулмонлар
#овозли_чат

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан бўлиб ўтган суҳбат мундарижаси:

0:00:44 - ватандош мўмин ҳақида Ислом таълимотида қандай йўл йўриқлар бор?

0:05:34 - оддий бир касбдаги уйғоқ мусулмон сифатида нима қилишим мумкин?

0:09:20 - тўғри танқид қандай бўлади ва унга қанчалар мухтожмиз?

0:15:20 - шариат бу дунё учун тизимми ёки охират учун жазо?

0:24:35 - диндорлар ва динсизлар орасидаги муаммоларга ечим, “мулоқот платформаси” нимада?

0:29:50 - тарихдаги асосий урушларга дин сабабми?

0:35:48 - мусулмон ўлкаларидаги қолоқликка мустамлакачилик сабабми?

0:43:02 - Зиёли ким? Жамиятнинг ислоҳида зиёлиларнинг ўрни қандай?

0:50:50 - замонавий дунёда қуллик ҳақида.

1:00:55 - фалсафа ўқиш қанчалик муҳим?

1:03:26 - сиёсатга бефарқ бўлмаганлар учун тавсиялар.

@Muslim_Mind
👍325🔥2😁2🤔2
Ислом ва илм-фан ( II қисм )

I қисм

Қадим мусулмон тарихида Ислом ва илм-фан ўртасидаги яқин муносабат яққол кўзга ташланади. Фанний [изоҳ] билим учун бошланғич туртки диний талаблар билан чамбарчас эди.

Кунлик намозларнинг аниқ вақтини, хоҳлаган мусулмон давлатидан туриб Макка йўналишини, Рамазон ойи рўзасининг бошланишидаги аниқ вақтни аниқлаш ва (янги ойни аниқ кўриш талаб қилинадиган) ой календарига оид эҳтиёжлар фазо механикаси (celestial mechanics), оптик ва атмосферик физика ҳамда сферик тригонометрия соҳаларига бўлган кенг кўламли қизиқишга сабаб бўлди.

Меърос фиқҳи алгебранинг ривожига олиб келди. Маккага йиллик ҳаж қилиш география, хариташунослик ва навигацион асбоб-ускуналарга бўлган кескин қизиқиш уйғотди.

Ислом ўрганиш ва изланишга хос урғу бериб турган, мусулмон ҳукуматлари бу жидди-жаҳдга ёрдам бериш масъулиятини бўйинларидаги бурч деб билган бир пайтда мусулмонларнинг қадимгилар илмини эгаллаши, тадқиқ қилиши табиий бир ҳол эди. Хомийларнинг рағбати остида таржимонлар гуруҳи муҳаббат билан юнон тафаккури ва илмини араб тилига кўчиришди.

Бироқ мусулмонлар юнон билимини кўр-кўрона нусхалашни исташмас, балки уларнинг таълимотини мослаштирар ва принципларини эса ўз муаммоларига [ечим сифатида] қабул қилар, янгидан янги принцип ва услублар кашф қилишар эди. Киндий (тах. 800–870 йиллар), Фаробий (873–950), Ибн Сино (980–1037), Ибн Туфайл (1105–1185) ва Ибн Рушд (1126–1198) каби алломалар юнон фалсафасига батафсил танқидий назар билан мурожаат қилдилар.

Айни шу вақтда табиатни эмпирик [изоҳ] тадқиқ қилишга жиддий эътибор қаратилган. Биз бугун биладиган экспериментал [тажрибага асосланган] фан мусулмонлар тамаддунида бошланган. VIII аср охирларида кимё илмининг асосларини вужудга келтирган Жобир ибн Хайён (тах. 720–815 йиллар), X асрда тажрибавий фан сифатида оптикага асос солган Ҳасан ибн ал-Ҳайсам (тах. 965–1040 йиллар) каби олимларнинг асарларидан “фанний метод” (scientific method) келиб чиққан.

Астрономиядан тортиб зоологиягача фаннинг бирор бир соҳаси йўқ эдики, унда мусулмон олимлар жидди-жаҳд қилмаган ёинки салмоқли ҳисса қўшмаган бўлса. Ушбу оламшумул илмий ҳаракатнинг табиати ва кўламини “Ислом Олтин даври”нинг рамзи дея таърифланадиган қуйидаги тўрт институт билан намоён этиш мумкин: илмий кутубхоналар, университетлар, шифохоналар ва фанний тадқиқот анжомлари (айниқса, фазо глобуслари, устурлоблар, қуёш соатлари ва расадхона — обсерваториялар).

Энг машҳур кутубхона бу Бағдодда бутун мусулмон империяси бўйлаб илм зиёси таралишида асосий ролни бажарган аббосийлар халифаси Мамун асос солган Байтул Ҳикма (Донолик Уйи) эди. Испанияда қуртубалик халифа Ҳакам II нинг кутубхонасида 400,000 том китоб мавжуд эди. Бу каби мисоллар Қоҳираю Дамашқдан тортиб Самарқанду Бухорода ҳам бор эди. Дунёдаги биринчи университет 970 йилда Қоҳирадаги ал-Азҳар масжидида ташкил қилинди. Кейингилари эса Фез ва Тимбукту шаҳарларида очилди.

Асосан бепул даволанадиган шифохоналар ҳам университетлар сингари назарий ўқитиш ва эмпирик тадқиқотлар ўтказиладиган муассасалар эди. Бағдоддаги Абодий ва Дамашқдаги Кабирун Нурий шифохоналари ўз тадқиқотлари билан жаҳон бўйлаб юксак обрў топган эди.

Шифокорлар янги дори ва даволаш усулларини қўллашда тўлақонли эркин эдилар; ўз тажибаларини жамоат текшируви мумкин бўлган махсус ҳисоботларда ёзиб боришарди. Бугун биз фойдаланадиган асосий жарроҳлик асбоб-ускуналари мусулмон шифокорлар томонидан ихтиро қилинган.

Шунингдек, мусулмон дунёсида расадхоналарнинг бир тўплами бўлган десак, муболаға бўлмайди. Булар орасида энг аҳамиятга молик бири бу Коперникка ўз назариясини тузишда ёрдам берган “Туси жуфтлиги”( Tusi couple)ни яратган машҳур астроном Носириддин ат-Тусий ташкил қилган Озарбайжондаги Мароға обсерваторияси эди. (Давоми бор…)


© Профессор Зиёвуддин Сардор
plainislam.com сайтидан таржима қилинди.
👍60🔥3😁3👎2❤‍🔥1
Ҳуқуқий давлат ва жамият қандай бўлади?

Ҳуқуқий жамиятнинг ёрқин белгилари – маълум бир муаммога "кўча қонуни" билан эмас, тизимдаги бор имконият ва қонунчилик доирасида ечим излаш ва таклиф қилиш билан бошланади.

Хабарингиз бор, диний мазмундаги маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ шов-шувли судлар бўлиб ўтмоқда. Халқаро нашрларда ҳам тилга олинган воқеалар фонида "ортга қайтяпмизми?" деган фикрлар билан жамиятда ҳадик ва гумонлар ошаётгани, саволларнинг янада кўпаётгани ҳеч кимга сир эмас. Айтиб ўтиш керакки, муаммо кўпроқ судларда эмас, балки жиноятга номутаносиб жазо белгиланган қонун ва қарорларда акс этган.

Буларни кўриб, билиб турган аксар фаоллар сукут сақлаган бир вақтда, бир гуруҳ блогер-журналист ва ҳуқуқшунослар томонидан жорий қарор ва қонунларга ўзларининг таклиф ва мулоҳазалари ёзилган мурожаатни эълон қилишди ва тегишли идораларга юборишди.

Хўш, биз нима қиламиз?

Юло Вооглайднинг тили билан айтганда, ҳуқуқий давлат – ватандошларга таянади, лекин тасодифан, йўл-йўлакай ватандош бўлишнинг имкони йўқ. Бунинг учун ғайрат кўрсатишимиз керак.
Сиз ватандошлардан ушбу мурожаатга бепарво бўлмаган ҳолатда танишиб, қўллаб-қувватлашингиз – ўз имзонгизни қўйишингиз ва бошқаларни ҳам бунга чақиришингизни сўраб қоламиз!

Онлайн имзо учун қуйидаги ҳаволага кириб бўш жойларни тўлдиринг: forms.gle/sxHWkwpzNsx3LiJi7

@Muslim_Mind
35👍18❤‍🔥2🏆1
Баъзи аждод олимларимизнинг диний қарашлари тўғрисида

1. Ал-Беруний

Ал-Беруний ислом илоҳиётида сунний исломнинг ортодокс – Ашъарий мазҳаби тарафдори бўлган. Шу билан бирга, у мотуридий илоҳиётчилар билан яқиндан алоқада бўлган. Бироқ у мутазилий илоҳиётчиларни, хусусан, Ал-Жоҳиз ва Зурқонни қаттиқ танқид қилган, шунингдек, Муҳаммад ибн Закариё ар-Розийнинг манихийликка нисбатан кўрсатган хайрихоҳлигини ҳам танқид қилган.

(Манба: Виллиам Монтгомери Уотт (2004-04-14). "Беруний ва ғайриисломий динлар тадқиқи".)

2. Ибн Сино

Ибн Сино диндор мусулмон бўлиб, ислом илоҳиёти билан ратсионцал фалсафани уйғунлаштиришга ҳаракат қилган муҳим шахсият саналади. Унинг мақсади Аллоҳнинг борлигини ва дунёни яратганлигини илм, ақл ва мантиқ орқали исботлаш эди. Ибн Сино ислом илоҳиётига оид бир қанча рисолалар ёзган. Улар орасида у "файласуфларни илҳомлантирганлар" деб ҳисоблаган ислом пайғамбарлари ҳақидаги рисолалар ҳамда Қуръоннинг турли илмий ва фалсафий талқинлари, хусусан, Қуръон космологиясининг унинг ўз фалсафий тизимига мос келиши каби рисолалар ўрин эгаллаган эди.

Ибн Сино етти ёшида Қуръонни ёд олган ва вояга етгач Қуръон сураларини шарҳлаган бешта рисола битган. Ушбу матнлардан бири Қуръоннинг бир қанча оятлари шарҳланган ва Қуръонга нисбатан улуғ ҳурмат кўрсатилган "Пайғамбарлик далиллари"ни ўз ичига олади. Ибн Сино ислом пайғамбарларини файласуфлардан улуғ деб ҳисоблаш кераклигини бот бот таъкидланган шахсдир.

(Жулес Жанссенс (2004), "Авитсенна ва Қуръон: унинг Қуръон тафсирлари бўйича тадқиқот", MIDEO 25, 177-192б.)

3. Ал-Хоразмий

Ал-Хоразмий борасида турли хил ёндашувлар, ўзига хос қарашлар мавжуд. Бироқ шуниси аниқки, унинг мусулмон бўлганлиги хусусида бутун бир олимлар аҳли аниқ фикрий иттифоқдалар. Дарҳақиқат, у ҳақидаги илмий биографик маълумотларнинг барчасида у тақводор мусулмон бўлганлиги алоҳида қайд этиб қўйилган. Ҳозир эса Хоразмийнинг "Ал-жабр вал муқобала" асаридан унинг тақводор мусулмон бўлганлигини аниқ ва тиниқ далиллаб берувчи муқаддима қисмидан таржима келтирамиз:

"Меҳрибон ва раҳмли АЛЛОҲНИНГ номи билан!

Мазкур асар Ховаразмлик Муҳаммад бин Мусо томонидан битилди. У буни шундай бошлайди:

Солиҳ амаллари билан унга лойиқ бўлганларга берган марҳамати учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин: У томонидан ўзининг саждакор бандаларига буюрилганидек, биз Унга шукр қиламиз ва ўзимизни давомий (раҳм-шафқатига) муносиб кўрамиз. Унинг қудратини тан оламиз, Унинг қудрати олдида бош эгамиз ва Унинг буюклигига ҳурмат бажо келтирамиз. У Муҳаммадни (Аллоҳнинг унга раҳмати ва саломи бўлсин!) юқоридан пайғамбарлик вазифаси ила пайғамбарлар келиб кетгач, Ер юзида адолатга беписандлик коʻрсатилгач, ҳақиқий ҳаёт йўли қидирилаётган бир замонларда юборди. У орқали У кўрликни муолажа этди ва у орқали инсониятни ҳалокатдан қутқарди, илгари кичик бўлган нарсаларни у орқали кўпайтириб берди ва илгари ёйилиб кетган нарсаларни У орқали тўплади. Раббимиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг улуғворлиги юксалсин ва Унинг барча исмлари мақталсин ва улуғлансин. Ундан бошқа Худо йўқ. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва у зотнинг авлодларига саломлар бўлсин!
"

(Фредерик Жосен, Лондон, 1831-йил)

@Tafakkur_chizgilari | @muslim_mind
👍72❤‍🔥64😁4😢21
Шу кунларда Бахтиёр Алимжоновнинг тарихимизга оид билдирган фикрлари турли баҳсларга сабаб бўляпти. Подкастни ўзим ҳам кўриб чиқдим. Унда бир қатор ўринли фикрлар билдирилиши билан бирга алоҳида изоҳ талаб қиладиган жойлари ҳам талайгина.

Шунинг учун бунга ўзим бир қизиқувчи сифатида изоҳ беришдан тийилиб, аҳли илмларнинг муносабатини кутдим. Эътиборингизга Ҳамидулла Аминовнинг мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Батафсил ўқиш учун ҳавола.

@adolat_kuychisi
👍43🔥82
2025/10/21 14:42:57
Back to Top
HTML Embed Code: