Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OGOHLIK_DAVR_TALABI

🕌 Ислом динини тўғри йўлдан ўрганайлик!

Ҳар қандай масалада, айниқса динда, ҳақиқий билимли ва тўғри йўл кўрсатадиган устозларга қулоқ тутинг. Интернетда турли ғоя ва ақидаларни тарқатаётган шахслар ёки шубҳали имомларнинг сўзларига ишониб,  тўғри йўлдан адашиб қолманг.

Ислом – бу илм ва эзгулик дини. Илмни эса ҳақиқий илм аҳлидан, тажрибали уламолардан ўрганиш керак.

⚠️ Огоҳ бўлинг!  ҳар сўзга ишонманг, аслига аниқлик киритинг ва ишончли манбалардан фойдаланинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
🏆1
#SPORT_TAYM

📹⚽️ Наманганда голлар "ёмғири": "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"ни йирик – 6:0 ҳисобида "янчиб ташлади"!

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлигаси 14-тур баҳслари бугун Наманганда давом эттирилди.

Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионда кечган беллашувда "Навбаҳор" жамоаси Муборакнинг "Машъал" билан куч синашиб, "газчи"лар дарвозасига жавобсиз олтита гол урди.

Мезбонлар сафида Алишер Одилов, Русланбек Жиянов, Забиҳулло Ўринбоев, Аббос Ғуломов ("дубл") ва Педро Аугусто гол уришга муваффақ бўлишди.

Ажойиб ғалабадан сўнг Сергей Лушан бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби 26 очко билан мусобақа жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍3🏆1
#MUAZZAM_MANZILLAR
КАЪБАНИНГ ИЧКИ МАНЗАРАСИ

🕋 Каъбанинг шифтини кўтариб турувчи учта тахтали устуни бор. Айланаси 44 см. Ҳар устун оралиғи 2 метр 35 см. Кириш эшигининг тўғрисида меҳроб бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъбанинг ичидаги намоз ўқиган ўринлари меҳроб қилинган бўлса керак.

"Ибн Умар розияллоҳу анҳумо агар Каъбага кирсалар, эшикни орқаларида қолдириб, тўғрига қараб юрардилар-да, ўзлари билан рўпараларидаги девор орасида уч газга яқин масофа қолдириб, сўнгра намоз ўқирдилар. "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда намоз ўқиганлар", деб Билол розияллоҳу анҳу кўрсатган жойни танлардилар. Лекин Каъбанинг қайси томонига қараб намоз ўқилса, ҳеч кимга зарари йўқ".
(Имом Бухорий ривояти).

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MADANIYAT

📹🎼 "Катта саҳнага чиқиб, хуморим босилди. Мухлисларни жуда соғинган эканман!"

Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон" боғи амфитеатрида 9 йил давомидаги илк концерт дастурини намойиш этган Ўзбекистон Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков дил сўзларини билдирди.

📝 Азизбек Абдувалиев

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍2
#NAMANGAN_VA_DUNYO

🇺🇿🇯🇵🌿🌸 Япониянинг машҳур Сакура дарахтлари Наманганда кўпайтирилади


Наманганда бўлиб ўтаётган 64-халқаро “Гуллар фестивали” доирасида хорижий мамлакатларнинг нуфузли делегацияларининг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Жумладан, гуллар шаҳрига келган Япониянинг Фукуока префектураси Дайзаифу шаҳри мэри Кусуда Даизо Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов билан учрашди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган мулоқотда Наманган вилояти ҳамда Дайзаифу шаҳри бўйича маълумотлар алмашилди. Ҳозирда 70 минг аҳолиси бор кўнчиқар ўлка шаҳрига йилига 10 миллион нафар сайёҳ ташриф буюриши туризм йўналишида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш истиқболидан дарак беради.

Учрашувда, гуллар заминида Япониянинг дунёга машҳур Сакура дарахтларини кўпайтириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍3
#JARAYON

👮‍♀️📸🎥 Мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш чоғида мобиль видеокузатув воситаларидан фойдаланилади

2025 йил 17 июнда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.

Қонунчилик ҳужжатларига мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш чоғида давлат ижрочилари томонидан мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланилиши мумкинлигини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар Мажбуриятлар реестрига автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва ўн йил давомида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун 2-моддаси 9-бандининг учинчи хатбошиси қонун кучга кирган кундан эътиборан икки ой ўтгач амалга киритилади.

📝 Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Наманган вилояти бошқармаси

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️🚰🚿💳 Наманганда ичимлик ва оқава сувлари нархлари оширилди!

📃 Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори билан Наманган вилоятида ичимлик суви ва оқава хизматлари бўйича янги тарифлар тасдиқланди

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA

📹 Янги кунингиз, янги иш ҳафтангиз хайрли ўтсин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.

🌤 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир. Аллоҳга шукр ва ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.

📿 Субҳаноллоҳ. Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳу акбар. Яна бир янги тонгга етказганига минг шукр.

📖 Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
"Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи", деб айтар эдилар.

Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

(Абу Довуд ривояти).

🤲 Бисмиллоҳ ила бошланиб, 
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар насиб этсин! Аллоҳга шукр қилиш, ибодатда бардавом бўлиш бизга Жаннат учун берилган калитдир, иншааллоҳ!


👏Янги иш ҳафтангиз хайрли ва баракотли ўтсин!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Shayx_saboqlari

📹🌙 "Ризқни Аллоҳдандир, деб билиш – ажойиб ҳолат мисолида" – элимиз ардоғидаги уламо, раҳматли
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
📲 Чат-мурожаат-гуруҳи
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING

📹🎼 Дунёга машҳур озарбайжонлик хонанда Роза Зергерли гуллар шаҳри Наманганда 64-Халқаро "Гуллар фестивали" таассуротларини бўлишди

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

📹 "Бу фойдали маҳсулотлар ҳар қандай дорилардан ўн карра зўр"

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_SANASI

🗓 Бугун, 30 июнь - Ўзбекистонда ёшлар куни.

📹 Ушбу сана Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда эълон қилинган бўлиб, ҳар йили юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда нишонлаб келинмоқда.

👏 Юртимиздаги билимга чанқоқ талабаларни, ғайрат-шижоатли йигит-қизларни, Ватанимиз келажаги ва ишончи бўлган барча азиз ёшларни байрам билан табриклаймиз!

Илм қилиб, изланиб, танлаган соҳангизни пухта ўрганиб, юксак марраларга эришиб юринг. Сизнинг ютуғингиз, миллатнинг юксалишига хизмат қилади.

👍 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ёшлар!

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
📲 https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy
#ETIROF

🇺🇿💼 Наманган ёшларининг бизнесдаги натижалари пойтахтдан қолишмаяпти – Президент

Бугун Президентимизнинг 30 июнь - Ёшлар кунига бағишлаб, ёшлар билан учрашувида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудини намунали қилган вилоят ва туманлар кўплиги таъкидланди.

Масалан, ёш тадбиркорларимиз ташкил қилган 261 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошди. Илгари бу борада Тошкент шаҳри якка пешқадамлик қилган бўлса, бугунга келиб Тошкент вилояти, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ёшларининг бизнесдаги натижалари пойтахтдан қолишмаяпти.

Икки йил олдин халқаро фан олимпиадаларида 7 та ҳудуддан 45 нафар ўқувчи соврин олган бўлса, ўтган 6 ойда уларнинг сафига Жиззах, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ўқувчилари ҳам қўшилиб, жами 166 та медаль қўлга киритилди.

Хорижий тилларни мукаммал билиш бўйича Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Бухоро  ва Самарқанд  ёшлари анча илгарилаб кетди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
📲 https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy
#ETIROF
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БИЛАН БИР ГУРУҲ НАМАНГАНЛИК ЁШЛАР ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

🇺🇿
Ўзбекистон Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра:

Наманган вилоятидан қуйидаги ёшларимиз "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди:

Аҳмадалиева Ниҳолахон Фозилжон қизи - Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро молия кафедраси катта ўқитувчиси.

Мамадалиев Заҳириддин Сайфиддин ўғли - Наманган шаҳридаги "Nightmare Labs" масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

Президентимиз қарорига кўра, қуйидаги наманганлик ёшлар "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди:

Раҳимов Файзулло Ҳусанбой ўғли - Наманган давлат техника университетининг докторанти;

Сотволдиев Жамшидбек Фарҳоджон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси.

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👏1
2025/07/13 11:58:35
Back to Top
HTML Embed Code: