#TAYINLOV
ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

💼 Туман ҳокимининг 2024 йил 1 майдаги қарори билан Ҳаётхон Жалолиддиновна Маҳмудова Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳаётхон Маҳмудова 1974 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган Давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи.

Меҳнат фаолиятини Тўрақўрғон туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида бошланғич синф
ўқитувчиси бўлиб бошлаган. Кейинчалик у 4-сонли мактаб-интернати, 15-сонли умумтаълим мактаби, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида масъул вазифаларда иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар Тўрақўрғон туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MashaAlloh

📹🕋 "Бу кинодаги саҳна эмас, ҳаётий бир лавҳа" - Онасини аравада Ҳаж зиёратига олиб кетаётган қозоқ йигити

🤲
Аллоҳ сафарларини бехатар қилсин. Соғ саломат ўз манзилларига қайтишларини насиб қилсин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MADANIYAT

📹 Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Тошкентдаги Ҳиндистон элчихонаси билан ҳамкорликда наманганлик таниқли фотограф-ижодкор Ҳотам Мамадалиевнинг шахсий кўргазмаси очилди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹❗️ "Қуръон ва суннатни теран англаш ҳамда нотўғри фатвога эргашмаслик керак" - пойтахтлик уламо Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BIZ_VA_JAHON

📹🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев: Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_SANASI

📹🗓 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
 
🇺🇳 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.

👏 "Namangan24.uz" ахборот таҳлилий портали жамоаси юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларни 3 май – жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан чин дилдан муборакбод этади!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИГА МАРҲАБО, АЗИЗЛАР! (видео)

📹💐🌺 Наманган вилоятининг ўзига хос "ташриф қоғози"га айланган анъанавий Гуллар байрами ҳар йили дилларга сурур ва қувонч бағишлайди. Миллионлаб нафосат шайдоларини ўзига ром этади.

🌸🪷 Навбатдаги 63-анъанавий Халқаро гуллар фестивали 2024 йил 19 майдан 30 июнга қадар давом этади.

🪻🌹 Бу йил гуллар байрами ҳар қачонгиданда ўзгача ўтади! Қирқ кун бўладиган фестиваль доирасида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалар, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиши кутилмоқда. Гуллар ифорига марҳабо, азизлар! Сиз азизларни нафосат фестивалига чорлаймиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал
Photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

📹🏡 ❗️Давлат мактабгача таълим ташкилотларида тўлов миқдори оширилади

2024 йил 1 июндан бошлаб:
◽️ Вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда 247 минг сўм.
◽️ Туман марказларида 220 минг сўм этиб белгиланди.

Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#RESPEKT

📹 "Хитойдан келиб, Ўзбекистонга келин бўлдим!" - Йигитларимизга қойил, Хитойдан келин олиб келибди, келин Ислом динига кирибди, ўзбекчада бемалол гапиряпти. Қойил!

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM

📹🚆 Ўзбекистон ва Италия "The Samarkand express" ҳашаматли сайёҳлик поезди қатновини йўлга қўяди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ва Италиянинг "Arsenale Group" компанияси ўртасида ушбу туристик поезд лойиҳаси бўйича ҳужжат имзоланди.

"The Samarkand express"нинг ишга туширилиши Ўзбекистонда туризм учун янги имкониятлар очади, унутилмас ҳиссиёт ва таассуротлар излаётган хорижий саёҳатчиларни жалб қилади.

"The Samarkand express" – йўловчиларга мислсиз қулайликлар ва бетакрор саёҳат таассуротларини тақдим этадиган ҳашаматли поезддир. Йўловчилар кенг ва нафис купелар, сархил таомлар, юқори даражали хизмат кўрсатиш ва гўзал Ўзбекистон ландшафтларининг ҳайратланарли манзараларини тақдим этувчи панорамали ойналардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
ЎЗБЕКИСТОН ОЛИМПИЯЧИЛАРИ ОСИЁДА ИККИНЧИ БЎЛДИ

⚽️🏆 Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё кубоги якунланди ва унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалларга сазовор бўлди.

Темур Кападзе бошчилигидаги Олимпия терма жамоамиз Доха шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида кечган ҳал қилувчи финал ўйинида Япония терма жамоаси билан бош соврин учун куч синашди. 90+1-дақиқада Ямада томонидан киритилган гол японларга ғалаба ва чемпионлик келтирди – 1:0.

Вакилларимиз 90+9-дақиқада ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо эронлик ҳакам белгилаган пеналтидан наманганлик Умарали Раҳмоналиев фойдалана олмади.

Эътироф этиш жоиз, ёшлар терма жамоамиз ўзбек футболи тарихида илк марта Олимпия ўйинларига йўлланма олишди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ёзда бўладиган "Париж-2024"да "С" гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикасига қарши бахсларда Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ENERGIYA

🔥💡 Ўзбекистонда бир ойда салкам 60 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

"Ўзенергоинспексия" хабарига кўра, юртимизда сўнгги бир ой, яъни 2024 йилнинг ўтган апрель ойи давомида айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурслари - газ ва электрдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 58 миллиард 846 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JARAYON

🚙🛣 Янги таъмирланаётган Поп-Наманган автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Хитойнинг “CITIC Construction” компанияси томонидан 4Р112 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг Поп-Наманган йўналишидаги 75-километр қисми 2024-2025 йиллар оралиғида реконструкция қилинади.

Транспорт вазирлиги ва Хитойнинг “CITIC Construction” компанияси ўртасида автомобиль йўлини реконструкция қилиш юзасидан англашув меморандуми имзоланган.

Юк кўтариш қобилияти 10 тоннадан 13 тоннага, транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги бир кунда ўртача 21 мингтадан 40 мингтага оширилади.

Йўл пойининг кенглиги аҳоли яшаш пунктларида 38 метрга, аҳоли пунктларидан ташқарида 25 метргача кенгайтирилади.

Автомобиль йўлидаги мавжуд 14 дона кўприк қайта қурилади, автомобиль йўли 2 тасмали асфальт-бетон қопламадан 4 тасмали цемент-бетон қопламага ўтказилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/05/04 12:01:43
Back to Top
HTML Embed Code: