Telegram Web Link
#ELON
"ТУРОН БАНК" БАНКОМАТЛАРИ ВАҚТИНЧА ИШЛАМАЙДИ

🙋‍♂️ Наманган вилояти аҳолиси диққатига!

🏦 Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган профилактика ишлари муносабати билан "Туронбанк" акционерлик тижорат банки Наманган филиали томонидан ўрнатилган барча банкоматлар фаолияти 2025 йил 10–17 июль кунлари вақтинча тўхтатилганлиги маълум қилинади.

🙏 Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

🏦 "Туронбанк" Наманган филиали маъмурияти

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Реклама ва эълонлар учун:
📲 @OqilxonDadaboyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FAKT

📹💰 Наманган вилоятининг жорий йилдаги ташқи савдо айланмаси 529 миллион долларни ташкил этди

Бу ҳақида Наманган вилояти божхона бошқармасининг 2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги брифингда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи катта инспектор Анастасия Атаханова маълумот берди.

Қайд этилишича, ташқи савдо айланмаси – 529,2 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Шундан
экспорт – 253,5 миллион доллар; импорт – 275,6 миллион долларга тўғри келди.

Импорт қилинган товарлар учун 821,2 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди. Шу жумладан 293,2 миллиард сўм — имтиёзлар тарзида, 528,1 миллиард сўм — давлат бюджетига ўтказилди. 41,6 миллиард сўм миқдоридаги тўловлар эса кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

💼 Ҳасанбой Иброҳимович Хўжаев яна беш йил Наманган вилояти касаба уюшмаларига бошчилик қилади

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилояти кенгашининг IX ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ҳисоботда айтилишича, Наманган вилоятида бугунги кунда 2365 ташкилот касаба уюшмасига аъзо бўлиб, улар орқали 487 мингдан зиёд ишчи-ходимлар қамраб олинган.

2025 йил касаба уюшмалари фаолиятида муҳим босқич бўлиб, Кенгашнинг нафақат 5 йиллик фаолияти сарҳисоби, шунинг асносида, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳам кенг нишонланмоқда.

Андуман сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилояти кенгаши раислигига Ҳасанбой Иброҳимович Хўжаев, кенгаш раиси ўринбосарлигига Қосимжон Турсуналиевич Ҳолбоев сайланди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🗓🕌 Кундалик намоз вақтлари тақвими - 2025 йил 11 июль (ҳижрий 1447 йил - Муҳаррам ойининг ўн олтинчи санаси), жума куни учун (Наманган вақти билан)

🌄 Қуёш вақти   04:51
🏙 Қиём вақти   12:24

                               Азон       Такбир
🌙 Бомдод     03:10 |   | 04:00
🌙 Пешин        12:40 |   | 12:50
🌙 Аср              17:31 |   | 17:41
🌙 Шом           19:50 |   | 19:50
🌙 Хуфтон       21:24 |   | 21:34

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

👇👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
❤‍🔥1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Shayx_saboqlari

📹🌙 "Аллоҳдан бехожатликни сўраш" – элимиз ардоғидаги уламо, раҳматли
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

🌙 Муборак жума айёмини қандай амаллар билан ўтказиш керак?

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума кунида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:

👕 Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг.

🚿 Жума намози учун ғусл қилинг.

🖐 Тирноқларингизни олинг.

🕌 Масжидга эртароқ боринг ва биринчи сафдан жой олинг.

🚷 Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг.

📿 Хутба ўқилаётганда сукут сақланг.

📖 Намоздан кейин "Фотиҳа", "Кофирун", "Ихлос", "Фалақ" ва "Нос" сураларини етти мартадан ўқинг.

🤲 Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг.

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтинг.

📖 "Каҳф" сурасини ўқинг.

💰 Озми-кўпми садақа беринг.

🪦 Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг.

🍬 Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

🤲 Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир”, деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ бугунги жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" деган эзгу ғоя асосида нишонланади

2025 йил 10 июлда Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-222 сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, истиқлолимизнинг 34 йиллик тўйи Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонланади.

Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#ZIYORAT
#TURIZM

📹🕋 "Ватанимиз гуллаб-яшнасин, элимиз фаровон бўлсин. Деҳқончиликларимизга барака берсин!" – улуғ маърифатпарвар аллома Исҳоқхон тўра Ибрат авлодларидан бири, "Нуроний" жамғармаси фаоли, Наманган тумани Муллакудинг қишлоғида яшовчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаев дил сўзларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#FAKT

📲 🏥 🚑 🩺 Наманганда “Тез ёрдам”га бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмади

Баъзан фуқаролардан тез тиббий ёрдам хизмати – 103 "Тез ёрдам" автомашиналари бемор олдига кечикиб боргани ҳақидаги эътирозларни эшитамиз. Бунга эса кўпинча ёлғон чақирувлар сабаб бўлади.

📞 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган рақамларга кўра, 2025 йилнинг ўтган олти ойи давомида республика бўйича “103” хизматига жами 849 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Таққослаш учун айтсак, бу кўрсаткич 2024 йилнинг айни шу даврида 1 минг 255 тани ташкил этган. Бундан кўриш мумкинки, ушбу турдаги мурожаатлар cони тобора камайиб бормоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Сурхондарё вилоятида кузатилиб, 177 тани ташкил этди.

👌 Эътиборлиси, сўнгги олти ойда Наманган вилоятида “Тез ёрдам”га бирорта ҳам ёлғон чақирув келиб тушмаган.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👏3
#SPORT_TAYM

🥊 Узоқ кутилган жанг: Муроджон Аҳмадалиевнинг япониялик боксчига қарши чемпионлик жанги санаси аниқ бўлди

2025 йил 14 сентябрда Япониянинг Нагоя шаҳрида йирик профи бокс оқшоми уюштирилади. Марказий жанг иккинчи энг енгил вазннинг япониялик мутлақ чемпиони Наоя Иноуэ ва Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси, "WBA Interim" камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ўртасида кечади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👏4
#TAYINLOV
НАМАНГАН ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

💼 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ички ишлар тизимида бир қатор раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди.

Жумладан, полковник Собиржон Абдувоҳобович Абдуҳомидов Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Янги раҳбар ушбу лавозимда фаолият юритиб келган полковник Умаржон Ҳасанбоевич Абдувалиевнинг ўрнида иш бошлади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2025/07/12 01:12:00
Back to Top
HTML Embed Code: