Telegram Web Link
❗️Давлат органлари ва ташкилотларида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда америкалик кардиохирурглар иштирокида болалар юрагини соғломлаштириш амалиётлари бошланди

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида “Global Cardiac Alliance” халқаро ташкилоти ва “The Stirling Foundation” ҳомийлигида туғма юрак нуқсони бўлган болалар учун бепул тиббий кўрик ҳамда кардиожарроҳлик амалиётлари бошланди.

Лойиҳа доирасида АҚШдан келган етакчи болалар кардиохирурги Виллам Михаэл Новиск бошчилигидаги 15 нафар мутахассис маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бир ҳафталик хайрли акция доирасида 30–40 нафар болага замонавий тиббий ускуналар ёрдамида юрак нуқсонларини бартараф этувчи амалиётлар ўтказилиши режалаштирилган.

Акциянинг биринчи куниёқ бир неча мураккаб операциялар муваффақиятли якунланди. Шу билан бирга, барча беморлар тўлиқ текширувдан ўтказилмоқда.

Марказ директори, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминовнинг таъкидлашича, мазкур ҳамкорлик маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш, илғор тажрибани ўрганиш ва замонавий кардиохирургияни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Амалиётлар Давлат тиббий суғуртаси ва ҳомий фондлар кўмагида амалга оширилмоқда. Акция якунида илмий-амалий конференция ташкил этилиб, хорижий мутахассислар ўз билим ва тажрибаларини наманганлик ҳамкасблари билан ўртоқлашадилар.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрининг «Сардоба» бозори ҳудудидаги пиёдалар кўприги қачон битади?

Қурилиш ишларини олиб бораётган мутасаддилар бунинг аниқ санасини айтди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2🔥1👌1🤝1
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Давлат тили – миллат руҳи, халқ нуфузи


Бугун ўзбек тили нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам ўзининг мустаҳкам ўрнини топмоқда. Президентимиз ва расмий делегацияларимиз йирик халқаро саммитларда, БМТ минбарида, Марказий Осиё минтақавий анжуманларида ўзбек тилида нутқ сўзлаётгани халқимизнинг шаъни ва ифтихорини бутун дунёга намойиш қилмоқда. Бу - она тилимизнинг нуфузи тобора ортиб бораётганининг яққол исботи.


Батафсил ўқиш  ➡️ https://namangantoday.uz/2025/10/20/davlat-tili-millat-ruhi-halq-nufuzi/

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍211🔥1🏆1🤝1
Наманган вилоятида яна 4 та туман пахтакорлари режани бажарди

Наманган вилоятида Поп, Чуст, Тўрақўрғон ва Чортоқ туманлари пахтакорлари давлатга пахта етказиб бериш бўйича шартномавий режани тўлиқ бажардилар.

Жумладан, Поп туманида — 27 781 тонна, Чустда — 15 306 тонна, Тўрақўрғонда — 14 068 тонна ва Чортоқ туманида — 4 152 тоннадан зиёд “оқ олтин” йиғиб олинди.


Бу ютуқлар фермер ва деҳқонларнинг фидойи меҳнати, соҳа мутахассисларининг тизимли ташкилотчилиги ҳамда аҳолининг теримдаги фаол иштироки туфайли қўлга киритилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇿 Наманган ва Иваново вилоятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Иваново вилояти губернатори Станислав Воскресенский билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий-маданий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Иваново вилояти ҳукумати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида расмий келишувга эришилди.

Наманган делегациясининг Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси II ҳудудлар Кенгашидаги иштироки давом этмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Наманганда 50 миллион долларлик янги тўқимачилик фабрикаси қурилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига расмий ташрифи давом этмоқда. Сафар доирасида ҳоким Иваново вилоятидаги «ОТК Производство» компанияси раҳбари Артур Аракелян билан учрашди.

Музокаралар натижасида Тўрақўрғон туманида 50 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига янги тўқимачилик фабрикаси қуриш бўйича келишувга эришилди. Лойиҳа доирасида 1,5 мингта янги иш ўринлари яратилиб, йиллик экспорт ҳажми 35–40 миллион долларга етказилади.

Маълумот учун, мазкур инвестор иштирокида аввалроқ Наманганда умумий қиймати 40 миллион доллар бўлган икки йирик тўқимачилик фабрикаси фаолият бошлаган бўлиб, улар ойига 2–3 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилмоқда.


Наманган вилояти делегациясининг Россиядаги ташрифи самарали музокаралар билан давом этмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҒАЛАБА МУБОРАК, НАМАНГАН ТУМАНИ ПАХТАКОРЛАРИ!

Наманган тумани пахтакорлари 2025 йилги давлатга пахта топшириш бўйича шартнома режасини бажардилар. 133 та фермер хўжалиги жами 17 726 тонна пахта хомашёсини топшириб, режани 100,02 фоизга таъминлади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏆 «Муфтий соврини – 2025» финалида Наманган жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Муфтий соврини – 2025» мини-футбол мусобақасининг финал босқичида Наманган вилояти вакиллари юқори маҳорати ва жамоавий уйғун ўйини билан мухлислар эътирофига сазовор бўлди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Наманган вакиллиги жамоаси Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоасига қарши беллашди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда асосий вақт 4:4 ҳисобида якунланди. Пенальтилар серияси орқали ғолиб аниқланиб, Қорақалпоғистон жамоаси 4:2 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа, Наманган жамоаси умумий натижаларга кўра мусобақанинг иккинчи ўрин соҳиби бўлди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармони билан 2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг белгиланган туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.

Тажриба-синов даврида туман (шаҳар) ҳокимлари республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари фаолияти устидан бевосита раҳбарликни амалга оширади, уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этади.

Тажриба-синов даврида ҳоким ўринбосарларининг чекланган сони Сурхондарё вилояти ҳокимлигида 6 нафар, туман (шаҳар) ҳокимликларида 4 нафар этиб белгиланади.

Наманган вилоятидан эса «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман» мақомига Косонсой ва Норин туманлари киритилди.


📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Наманган ва Самара – янги ҳамкорлик босқичида

Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси II Ҳудудлар форуми доирасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Самара вилояти губернатори Вячеслав Федорищев ўзаро учрашув ўтказдилар.

Мулоқот чоғида икки ҳудуд ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда савдо-саноат алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар ўзаро англашув меморандумини имзолаб, истиқболли йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишдилар. Учрашув якунларида ҳудуд раҳбарлари оммавий ахборот воситаларига интервью бердилар.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга тушди

Фуқаролар эндиликда уйдан чиқмасдан туриб масофадан Ҳаж сафарига навбатга ёзилиш имконияти яратилди. Бу орқали ташкилотларга овора бўлиб бориш, ҳужжатлар йиғиш ва қоғозбозлик каби турли бюрократик жараёнларга барҳам берилди.

Талабгорлар 2 хил усулда: Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz ва haj-umra.gov.uz сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманган ва Бошқирдистон – ҳамкорликнинг янги босқичида

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси II Ҳудудлар кенгаши доирасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров билан учрашув ўтказди.

Музокараларда икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув давомида Наманган тўқимачилик корхоналари Бошқирдистонда ўз «Савдо уй» ва дўконларини очаётгани, хусусан «Aisha Home Textile» компанияси Уфа шаҳридаги “Мега” савдо марказида илк дўконини ишга туширгани таъкидланди. Шунингдек, қўшма савдо-логистика маркази ташкил этиш ва тадбиркорлар ўртасида кооперация алоқаларини кучайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Учрашув якунида Наманган вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамда ижтимоий-маданий ҳамкорлик тўғрисида»ги келишув имзоланди.

Томонлар мазкур келишув ижросини таъминлаш мақсадида «Йўл харитаси» ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/24 05:31:46
Back to Top
HTML Embed Code: