Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди дам олиш кунлари уйни «ремонт» қилолмайсиз

Хонадонларда таъмирлаш ишларини фақат иш кунлари қилиш мумкин қилинмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Наманган вилояти — 2025 йил январ–август ойларида аҳолининг соғлиқни сақлаш хизматларига 582,9 млрд сўм сарфлагани қайд этилди.

Бу кўрсаткич бўйича вилоят республика кесимида 5-ўринга тўғри келмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳайдовчиларни тайёрлашда ягона электрон гувоҳнома намунаси тасдиқланди

2025 йил 15 октябрда Ҳукуматнинг 642-сонли қарори қабул қилиниб, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни якунлаганликни тасдиқловчи ягона намунадаги электрон гувоҳнома жорий этилди.

Эндиликда автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлашни муваффақиятли тугатган номзодларга гувоҳнома имтиҳон комиссияси баённомаси асосида электрон шаклда расмийлаштирилади.

Электрон гувоҳномалар “e-avtota’lim.uz” модули орқали ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида тақдим этилади.

Ягона намунадаги электрон гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябрга қадар давом этади. II чорак дарслари 10 ноябрдан бошланади — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган халқаро тиббиёт анжуманига мезбонлик қилади

Травматология ва ортопедия соҳасида янги йўналишлар муҳокама этилади.

Жорий йилнинг 24–25 октябрь кунлари Наманган шаҳрида “Травматология ва ортопедия муаммоларини ҳал қилишда янги йўналишлар” мавзусидаги йирик халқаро конференция бўлиб ўтади.

Мазкур анжуман Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилмоқда.

Тадбирда мамлакатимиз шифокорлари билан бир қаторда Россия, АҚШ, Туркия, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Беларусь ва Қозоғистон каби давлатлардан 170 дан ортиқ делегатлар, шу жумладан 40 нафар етакчи олим ва жарроҳлар иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуман доирасида соҳа олдида турган долзарб масалалар юзасидан илмий фикр алмашилади, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва илмий янгиликларни амалиётга жорий этишга қаратилган ташаббус ва таклифлар илгари сурилади.


Шунингдек, конференция иштирокчилари иштирокида беморлар текширувдан ўтказилади, 100 нафардан ортиқ беморга юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Белоруссиялик шифокор Наманганда: халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви

Наманган шаҳар туғруқ комплексида тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Белоруссия Республикасидан тажрибали шифокор Ткачук Татяна Михайловна ташриф буюрди.

Учрашув давомида хорижлик мутахассис она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича илғор услубларни намойиш этди, амалий машғулотлар ва жарроҳлик амалиёти ўтказди. Маҳаллий шифокорлар учун бу тажриба замонавий даволаш ёндашувларини ўрганиш ҳамда малака оширишда муҳим аҳамият касб этди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж визаси бўйича муҳим хабар эълон қилинди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги «Ҳаж – 2026» мавсумида зиёратчида «Нусук» платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилиши ҳақида баёнот эълон қилди.

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафари билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларга ҳар бир зиёратчини синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда ҳаж сафарига бориш лаёқатига мос келмайдиган касаллик бор-йўқлигини аниқлаш мажбуриятини юклади. Бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳаж-2026 ҳожилари тиббий кўриклардан ўтмасдан ва тегишли гувоҳнома олмасдан ҳаж визасини расмийлаштира олмайдилар.

Эндиликда қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмайди:

диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;
минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;

даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;

жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;

оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;

қарилик деменсияси касалликлари;

ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;

фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);

кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалар давомида кечаётган фаол онкологик касалликлар.


Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда, тегишли чоралар кўрилиши билдирилган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Келгуси йилдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишга Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссиясини (Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик вазирлиги, Иш берувчилар конфедерацияси) ҳам жалб қилиниши мумкин.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртадан Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади

18 октябрдан бошлаб шимоли–ғарбий йўналишдан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кундузи аста-секин пасайиб, 18 октябрда 21–26°C, шимолда 15–20°C, 19 октябрда эса 18–23°C, шимолда 13–18°C атрофида бўлади.

Кечалари ҳаво 6–11°C гача, шимолий ҳудудларда эса 3–8°C гача пасаяди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда «Дўстлик» теннис корти замонавий мажмуага айлантирилади

Давлатобод туманидаги спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган мактабнинг «Дўстлик теннис корти» филиалида тубдан реконструкция ишлари бошланди.

1995 йилда фойдаланишга топширилган ва 2010 йилда таъмирланган иншоот вақт ўтиши билан талабга жавоб бермай қолгани сабабли, уни тўлиқ янгилаш режалаштирилган.

Лойиҳанинг қиймати — 21 миллиард 32 миллион сўм. Янги спорт мажмуасида иккита ёпиқ ва иккита очиқ теннис майдони, 30 ўринли ресторан ҳамда 250 ўринли меҳмонхона қурилади.


Замонавий дизайн ва қулай инфратузилма ёш спортчилар ҳамда меҳмонлар учун барча зарур шароитларни таъминлайди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НОРИН ТУМАНИДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА ЯНГИ АМАЛИЁТ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Норин тумани «Янги Наманган» маҳалласи аҳолисини суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш мақсадида янги тизимли амалиёт жорий этилди.

Маҳалланинг 8 та кўчасида жами 1069 нафар истеъмолчи суюлтирилган газдан фойдаланади. Жорий йил бошидан буён улар 138,160 тонна маҳсулот билан таъминланган. Бу кўрсаткич аҳолини узлуксиз ва хавфсиз газ билан таъминлашда амалга оширилаётган ишлар самарасини намоён этмоқда.

Ҳозирда ҳар бир хонадонда маиший газ баллонларига махсус хавфсизлик қутиси ўрнатилмоқда. Шунингдек, газ баллонидан газ жиҳозларигача бўлган ички тармоқлар ҳам қайта созланиб, замонавий талабларга мослаштирилмоқда. Бу амалиёт қиш мавсумида ҳам газ баллонларидан хавфсиз, қулай ва узлуксиз фойдаланиш имконини яратади.

«Ҳудугаз Наманган» газ таъминоти филиали масъуллари таъкидлашича, фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини эшитиш ва уларни қониқтириш — ташкилот фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Янги жорий этилган лойиҳа нафақат хавфсизликни ошириш, балки аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ҳам янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҒАЛАБА МУБОРАК, МИНГБУЛОҚЛИК ПАХТАКОРЛАР!

Мингбулоқ тумани пахтакорлари 2025 йилги мавсумда Давлатга пахта топшириш режасини ортиғи билан бажариб, 47 895 тонна “оқ олтин” етказдилар.

Терим мавсумида 40 дан ортиқ замонавий комбайнлар фойдаланилиб, меҳнат унумдорлиги оширилди ва қишлоқ хўжалигида янги босқич бошланди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Наманганда 1 октябрь ҳолатига 333,2 минг нафар пенсионер бор

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Энди янги оила қураётганлар никоҳ шартномаси тузиши мумкин.

📝Никоҳ шартномасининг қандай афзал жиҳатлари бор?

Батафсил видеода ⤴️

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тил – ўзликни танитган, миллатни юксалтирган қудрат

Батафсил ўқиш  ➡️ https://namangantoday.uz/2025/10/19/til-ozlikni-tanitgan-millatni-yuksaltirgan-qudrat/

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/22 03:12:35
Back to Top
HTML Embed Code: