Telegram Web Link
Кўпчилик одамлар ўзлари қилиб юрган ишлардан кўра кўпроғига лаёқатли бўлади. Кимдир келиб сизни ўзгартиришини кутманг. Ўша қобилиятингизни кашф этиб, ўзингиз ўзгаринг! Аллоҳга бўлган ишончингизни ўзингизга йўлбошчи қилинг! Ёдда тутингки, иймон ва амал билан мўжизалар содир бўлади!
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу вафот этганларида қамоқхонада бир дона ҳам маҳбус бўлмаган...

Nunnashr
😢2
“Одамлар ичида яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўлганлари бор ва ёмонликка калит, яхшиликка
қулф бўлганлари ҳам бор. Яхшилик калитларини тутган кишига жаннат бўлсин! Ёмонлик калитларини тутган кишига вайл (дўзахдаги бир водий) бўлсин”.

Nunnashr
👍2
Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз одоби, салоҳияти сизнинг чиройли тарбия этишингиз билангина ҳосил бўлмайди. Аллоҳнинг фазлидан бўлади. Аллоҳдан сўраган ҳолда, ҳаракат қилинг. Умар ибн Абдулазиз
раҳимаҳуллоҳ айтади: “Одоб оталарнинг қўлида, фарзанднинг солиҳ бўлиши эса Аллоҳнинг қўлида”.

Ҳурматли аёллар! Эрингиз сизни яхши кўриши, қалби сизга
боғланиши фақатгина гўзаллигингиз, у билан муоамала қилиш маҳоратингиз туфайли деб ўйламанг! Эрингизнинг қалби Аллоҳнинг қўлида, хоҳласа уни
сизга беради, хоҳласа сиздан буриб юборади. Шундоқ экан, қалбингизни қалблар Подшоҳига боғланг.

Nunnashr
9👏1
Камтарлик билимсиз одамнинг билимсизлигини сатр қилади. Кибр эса билимли одамнинг фазлини йўққа чиқаради.

Nunnashr
👏2💯1
Ғонидий айтади: “Биз шахсларга эмас, хатоларга душманмиз”.

Nunnashr
👏3
Ҳаётда содир бўладиган энг ёмон ишлардан бири — бирор кимнинг айбини кўриб қолсак, ҳаммага хабар берамиз-у, ўзига айтмаймиз! Аслида бунинг акси бўлиши керак эмасми?!

Nunnashr
1👏1
Forwarded from Fotima Samarqandiyya
Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий дарс ўтаётиб, шогирди Юнус ибн Абдул Аъло билан бир масалада баҳслашиб қолди. Юнус жаҳл қилиб, дарсдан чиқиб кетди. Кеч кирганда Юнуснинг эшиги тақиллабди. Эшик олдига келиб:
– Ким у? – деди.
– Муҳаммад ибн Идрисман.
Юнус айтади: “Исми-шарифи Муҳаммад ибн Идрис бўлган ҳамма танишларимни эслаб кўрдим, лекин Имом Шофеъийдан бошқа бундай исмли танишим борлигини эслолмадим. Эшикни очсам, ҳақиқатан устозим турибди. Ҳайратда қолдим!”
Имом Шофеъий айтди:
– Эй Юнус, бизни юзлаб масалалар бирлаштирган эди. Энди биргина масала орамизни ажратиб юборадими?!”
4👏3
Гоҳида бир одамни сиз ёқтирмайсиз-у, у шу қадар кўп эътибор бериб, қайғурганидан безор ҳам бўласиз. Сиз учун кўп ишлар қилган одамнинг кўнглини ранжитиб қўйманг. Шундай кўнгиллар борки, уларни қайтиб топа олмайсиз!

Nunnashr
4
Oлдингга кимдир битта кўзи ўйилган ҳолда келса, ҳукм қилишга шошилма, балки нариги одамнинг иккала кўзи ўйилгандир?!

Nunnashr
3
Диннинг шиорларини доим муҳофаза этинг. Уни фарзандларингиз қалбига ҳам ўрнаштиринг. Силаи раҳмни узманг. Аллоҳнинг ҳузурида ҳисоб-китоб қилинишингиз доим ёдингизда турсин!..

Nunnashr
2
Kимда-ким “Аллоҳ таоло Қиёмат куни кулфат ва ғамларимни аритсин”, деган умидда бўлса, у бу дунёда мусулмонларнинг ғам-ташвишларини аритишга шай турсин!

Nunnashr
4
«Раббим, мени Ўзинг менга ва
ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин»
(Намл, 19).

Nunnashr
3
Ҳеч шубҳа йўқки, китоб ўқишга одатланиш мактабга бормай туриб, уйда – оилада йўлга қўйилиши керак. Дарҳақиқат, мутолаа энг яхши одат. Ҳозирда биз телефон, интернет, сериаллар асридамиз. Сиз бундай вазиятда фарзандларингизнинг мутолаага бўлган муҳаббатини қандай шакллантиряпсиз?

Nunnashr
😢4
Суфён ибн Уяйна айтади: “Банда ёқтирмаган нарса у учун ёқтирган нарсасидан яхшироқ бўлиб чиқиши мумкин. Чунки у ёқтирмаган ҳолат уни дуо қилишга, Аллоҳга ёлворишга ундайди. Хуш кўрган
нарсаси эса Аллоҳни унуттириб қўйиши ҳам мумкин”.
5
Бошингизга балолар ёғилган, одамлардан озор чеккан пайтингиздаги энг афзал ибодат – уларга аралашиб юрган ҳолда сабр қилишдир. Чунки одамларга аралашиб юрадиган, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон киши одамларга қўшилмайдиган, уларнинг озорига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшироқдир.

Nunnashr
❤‍🔥21
Яхшилик борасида одамларга қўшилиш улардан ажралиб юришдан яхшироқдир. Ёмонлик борасида одамлардан ажралиш эса уларга қўшилишдан яхшироқдир.

Nunnashr
2
Forwarded from Fotima Samarqandiyya
Имом Найсобурийдан: “Амалларингизнинг энг яхшиси қайси?” деб сўрашди. У киши: «Йигитлик вақтимда уйдагиларим мени уйлантириб қўйишмоқчи бўлганида мен бош тортган эдим. Кунларнинг бирида бир аёл келиб:
“Мен сизга ошиқ бўлдим. Аллоҳ ҳаққи менга уйланишингизни
сўрайман”, деди. Отасини ҳам олиб келди. У камбағал эди. Қизини менга турмушга берганидан жуда хурсанд бўлди.
Аёлимнинг олдига кирганимда унинг ғилай, оқсоқ ва хунукроқ эканини кўрдим. Лекин унинг менга бўлган муҳаббати сабабли олдидан кетмадим.
Унинг қалби ва ҳис-туйғуларини ҳурмат қилган ҳолда бирор марта аччиқ қилмадим. Шу зайл у билан вафотига қадар ўн беш йил бирга яшадим.
Наздимда унинг қалбини эъзозлаганимдан яхшироқ бирор амалим йўқ”, деди.
7
Иброҳим ибн Адҳамнинг олдидан ит етаклаб олган бир яҳудий ўтиб кетаётиб: “Эй Иброҳим, сенинг соқолинг тозами ё мана бу итнинг думими?” – дебди. Иброҳим ибн Адҳам эса: “Соқолим жаннатга кирадиган бўлса, итингнинг думидан покроқ ва афзалроқ бўлади. Соқолим жаҳаннамга кирадиган бўлса, итингнинг думи соқолимдан пок ва афзал бўлади”, дебди. Яҳудий шаҳодат калимасини айтишдан ўзини тутиб тура олмай: “Худо ҳаққи, бу пайғамбарларнинг хулқи”, дебди.

Nunnashr
🔥1
Солиҳ зотлардан бири айтади: «Аллоҳ таолога бандаларнинг энг яқини — Унинг Ўзидан сўраганидир. Одамларга бандаларнинг энг яқини эса, улардан бирор нарса сўрамаганидир».

Nunnashr
4
2025/10/18 05:46:47
Back to Top
HTML Embed Code: