Москванинг кучайишига туртки бўлган Куликов жанги ҳақида
1380 йил 8 сентябрда Куликов майдонида рус князликлари билан Ўрда қўшинлари ўртасида муҳим тўқнашув содир бўлган. Бу воқеа тарихда «Куликов жанги» номи билан машҳур бўлиб, кейинги асрларда унга оид кўплаб афсона ва мунозаралар юзага келган. Баъзиларнинг айтишича, бундай жанг бўлмаган, лекин ёзма манбалар ва археологик топилмалар ҳаммаси ҳақиқатлигини тасдиқлайди.
XIII аср ўрталарида рус ерлари бирлашишга улгурмай, шарқдан келган янги хавф — татар-мўғул босқинчилари таҳдиди остида қолганди. Ботухон бошчилигидаги қўшинлар шаҳарларни вайрон қилади, кўплаб князликлар эса Ўрда қарамига тушади. Хон томонидан берилган ёрлиқ — ҳукмнома асосида катта князь тайинланар, босқоқлар орқали халқдан солиқ йиғиларди. Шундай шароитда ҳам князлар ўртасидаги рақобат тўхтамайди. Айниқса, Москва билан Твер ўртасида тортишув кучаяди. Иван Калита даврида Москва Ўрда олдидаги мавқеини мустаҳкамлаб, бошқа князликлардан ҳам солиқ йиғиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Вақт ўтиши билан Москва кучаяди, Ўрда эса ички низолар сабаб парчаланиб кетади. Мамай исмли амир бунда муҳим рол ўйнайди. Айнан у ёш князь Дмитрий Ивановичга ёрлиқ берганди. Кейинроқ сиёсий вазият ўзгариб, Дмитрий мустақил ҳаракат қилишга ўтади ва 1378 йилда Вожа дарёси яқинида ўрда қўшинларига қарши муваффақиятли жавоб қайтаради. 1380 йилда эса Мамай Литва билан иттифоқда Москвага қарши юришни режалаштиради.
Дмитрий Иванович тезда Москванинг тасарруфидаги ерлардан қўшин тўплаб, Коломна орқали юришга отланади ва Дон дарёси яқинида жангга киришади. Ўрда қўшинлари сони жиҳатдан устун бўлган, лекин жанг узоқ ва оғир кечади. Князь Дмитрий жасорат кўрсатади, бир неча марта жароҳат олади. Жанг тақдири ҳал бўладиган дақиқада орқадан кутилмаган ҳужум қилган пистирмадаги бўлинма ғалабани Москва ҳисобига ҳал қилади. Мамай қўшинлари қочиб кетади. Ҳар икки томонда ҳам кўплаб қурбонлар бўлади, уларни дафн этиш бир неча кун давом этади.
Кейинроқ Мамайни Тўхтамишхон мағлуб этади ва Ўрда ичидаги парокандаликка барҳам беради. Москва эса ғалабадан сиёсий ва маънавий жиҳатдан фойда кўради. Дмитрий «Донской» лақабини олади ва ўзидан кейинги авлодларга ҳукмронликни мерос қилиб қолдиради. Бу билан у Ўрданинг «ёрлиқ бериб ҳукмрон тайинлаш» анъанасини амалда бекор қилади.
Шу билан бирга, Ўрданинг таъсири ҳали бутунлай йўқолмаганди. 1382 йилда Тўхтамишхон бошчилигидаги қўшин Москвага жазо юриши уюштириб, уни вайрон қилади.
🌟 @nurbekalimov

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон туризмида янги рекорд: ҳар ойда юртимизга 1 миллиондан ортиқ турист келмоқда
Мамлакат тарихида биринчи марта хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларни намойиш этмоқда — 2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда. Шу тариқа, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди.
Ушбу кўрсаткич давлатлар кесимида – 2025 йилда пост-пандемик 2022 йилга нисбатан туристлар оқимининг ўсиши Британиядан 2,6 баравар, Қатардан 6,2 баравар, АҚШдан 3 баравар, Франциядан 2,9 баравар, Россиядан 2,1 баравар, Венгриядан 3,3 баравар, Германиядан 2,5 баравар, Польшадан 6,2 бараварга етди.
Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даражага — 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Кардинал Ришелье — куч, ақл ва сиёсат рамзи
1585 йил 8 сентябрда Франция тарихидаги энг нуфузли шахслардан бири Арман Жан дю Плесси де Ришелье ёки шунчаки Кардинал Ришелье туғилган. У Людовик XIII ҳукмронлиги даврида Франциянинг биринчи вазири ва амалдаги бош ҳукмдорига айланган.
Ришелье насл-насабли, қироллик тахтига яқин оилада дунёга келган. Унинг отаси Франсуа де Ришелье Генрих III ҳукмронлиги даврида юқори лавозимни эгаллаган, онаси Сюзанна эса адвокатнинг қизи бўлганига қарамасдан, камтарона ахлоқи ва тафаккури билан оила обрўсини сақлаб турган.
Болаликда Арман ҳарбий бўлишни орзу қилган. Наварра коллежида таҳсил олгач, кавалерия академиясига ўқишга кирган. Келажакда уни Франция армиясидаги ёш маршал сифатида кўриш мумкиндек эди гўё. Лекин тақдир бошқача қарор қилди. Отасининг вафотидан кейин оила молиявий қийин аҳволга тушади ва Ришелье оиласига мерос бўлган Люсон епархияси орқали тирикчилик қилади.
У Сорбонна университетида қисқа вақт ичида илоҳиёт бўйича доктор даражасини олади ва ёш бўлишига қарамасдан, Папа Павел V олдида ўз ақлу заковати билан таассурот қолдириб, 1608 йилда епископ этиб тайинланади.
Епархия оғир аҳволда бўлса-да, Ришелье ўзининг қаттиқ интизоми, бошқарув қобилияти ва сиёсий зеҳни билан тез орада уни тиклайди. Айнан шу даврда у Франциядаги катта сиёсий саҳнага чиқиш учун замин яратади ва шундан “Қизил кардинал” деб аталган буюк сиёсий шахснинг тарихи бошланади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
XII асрда Хитойда Сонг сулоласи ҳукмрон эди. Бу давр — илм-фан, техника ва маданиятнинг гуллаган палласи ҳисобланади. Хитой олимлари магнитли компас, босма машина ва портловчи қуролларни такомиллаштирди, шаҳарларда савдо ва ҳунармандчилик юксалди.
Пойтахт Каифенг дунёнинг энг йирик ва энг бой шаҳарларидан бири бўлган, бозорларда ипак, чинни ва чой савдоси қайнаган. Аммо шу билан бирга, шимолдан босқинчи журчен қабилалари ҳужуми кучайди. Натижада пойтахт йўқотилди ва сулола Жанубий Сонг номи билан давом этди.
Бу давр Хитойга икки сабоқ қолдирди: билим — кучнинг асоси, аммо кучсиз ҳимоя уни сақлай олмайди. Шу боис XII асрдаги Хитой ҳам юксалиш, ҳам асри бўлиб тарихда қолди.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/1jz85Uf5FTw?si=bGmjamq-BYA3Skl6

Россия Қримни бой бериб қўйгани ҳақида
Бугундан 170 йил муқаддам, яъни 1855 йил сентябрда Қрим уруши чоғида рус қўшинлари Севастополни тарк этганди. Бу шаҳарнинг ҳимояси бир йилдан ортиқ давом этади ва фақат эртаси куни унга инглиз ва француз қўшинлари кириб келади.
Урушнинг илдизи сиёсий инқирозларда эди. Европа подшоликлари ўзаро нуфуз учун курашар, Россия эса Николай I даврида ўзини Наполеон урушларидан кейинги “тартибни ҳимоя қилувчи” ва Болқондаги славян халқларининг ҳомийси сифатида кўрарди. Шу сиёсати туфайли у қўшни давлатлар билан тўқнашувгача келади.
1853 йилга келиб, Россия таъсирининг ортиши Британия ва Франция учун хавфли кўрина бошлайди. Улар сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ўзларига тобе бўлган Усмонийлар султонини Россияга қарши уруш бошлашга ундайдилар.
Аввалбошда ютуқлар Россия томонида эди. Валахия қарийб унинг таъсирига ўтиш арафасида турганди. Лекин бундай ҳолат Европа давлатларини, айниқса, Австрияни безовта қилади. Ультиматумдан кейин рус қўшинлари Дунайбўйи ҳудудларини тарк этмаслиги сабабли, Буюк Британия ва Франция Туркия тарафида урушга қўшилади.
Урушда Россия бир неча юз минг аскарга эга бўлса-да, душман томонида турклар (500 минггача), француз ва инглиз корпуслари (ҳар бири 200—250 минг), шунингдек, италиялик контингент (25 минг) бор эди. Рус армияси бир вақтнинг ўзида Қримда, Кавказ ва Шарқий фронтларда жанг қилаётган, шунингдек, Австрия ҳам ҳар лаҳзада бетарафликни бузиши мумкин эди. Афзаллик шубҳасиз иттифоқчилар томонида эди.
Бир неча йиллик оғир жанглардан сўнг, Қрим иттифоқчи давлатлар қўлига ўтади. 1855 йил 13 сентябрда англо-француз қўшинлари Севастополга кириб келишади. Бу воқеа Россия учун сиёсий ва маънавий йўқотиш бўлди.
Николай I вафотидан сўнг тахтга чиққан Александр II Европа билан тинчлик излашга мажбур бўлади. 1856 йил мартда имзоланган Париж шартномасига кўра, Қрим Россияга қайтарилади, лекин унга Қора денгизда ҳарбий флот сақлаш тақиқланади. Усмонийлар Дунай делтасини оладилар, Россия эса Дунайбўйи ҳудудларидаги таъсирини йўқотади.

Forwarded from Zakovat intellektual klubi
IV “Zakovat-Gambit” shaxmat turniri ishtirokchilari diqqatiga!
Bugun soat 17:00 dan 17:59 gacha “Zakovat-Gambit” turnirining D va E guruhi ishtirokchilari uchun saralash bosqichida “qatnashish” tugmasini bosish imkoniyati paydo bo‘ladi.
Bugun soat 18:00da saralash o‘yinlari boshlanadi.
Saralash o‘yinlari chess.com platformasida bo‘lib o‘tadi.
Saralashda qatnashish uchun ishtirokchilar quyidagi toifalardan o‘z reytingiga mos keladiganini tanlashi va havola orqali chess.com platformasiga kirishi lozim bo‘ladi:
D guruhi: https://www.chess.com/play/tournament/5986823
Е guruhi: https://www.chess.com/play/tournament/5986821
Saralash boshlangandan so‘ng, o‘yinga qo‘shilib bo‘lmaydi!
A, B va C guruhi ishtirokchilari uchun saralash bosqichi o‘tkazilmaydi.
Telegram I Facebook I Instagram I YouTube I TikTok

Ҳеч Бола Бахши ҳақида эшитганмисиз? Бу ном халқ оғзида 2 хил ривоят билан танилган.
Бу ҳақда батафсил “Қурултой” подкастида билиб олинг: https://youtu.be/mm3BfI1xz-M

Кўқон хонлигининг Россия томонидан босиб олиниши ҳақида
1875 йилнинг сентябрида рус қўшинлари жанг билан Кўқонни эгаллайди. Бу воқеа бутун Марказий Осиё тақдирида бурилиш нуқтаси бўлди. Шу билан қарийб икки аср давомида мустақил давлат бўлган Кўқон хонлиги ўз мавжудлигини йўқотади.
Кўқон хонлигига 1709 йили Минглар сулоласи томонидан асос солинган бўлиб, ҳозирги Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳудудларини ўз ичига олганди. XVIII–XIX асрларда Кўқон минтақадаги энг кучли давлатлардан бирига айланади. Мадалихон даврида хонлик иқтисодий жиҳатдан юксалади, ҳунармандчилик ва савдо ривожланади, Тошкент ва Хўжанд каби муҳим шаҳарлар унинг ҳудудига қўшилади.
Лекин 1842 йилда Бухоро амири Насрулла Кўқонни босиб олади, Мадалихон, укалари ва онаси Ножирабегим қатл этилади ва хонликда ички урушлар бошланади. XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, бу заифликдан Россия фойдаланади. “Катта ўйин” даврида, яъни Британия билан Марказий Осиёдаги нуфуз учун кураш пайтида рус қўшинлари Туркистон томон юра бошлайди. 1865 йилда Тошкент, 1866 йилда Хўжанд босиб олинади ва Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилади.
1875 йилда Кўқонда рус мустамлакачилигига қарши катта халқ исёни бошланади. Бу ҳаракатни кўпчилик қўллаб-қувватлаган бўлса-да, қўзғолон рус армиясига қарши тура олмайди. 10 сентябрда генераллар Кауфман ва Скобелев қўшинлари Кўқонни эгаллайди. Бир йилдан кейин хонлик бутунлай тугатилади, унинг ҳудуди Фарғона вилояти сифатида Туркистон генерал-губернаторлигига қўшилади.
Шу тариқа, Кўқон хонлиги Россия мустамлакасига айланиб, “Тинч Туркистон” деб аталган, лекин амалда мустақиллик йўқотилган янги тарихий давр бошланади.

🎬 "Уинстон Черчиль. У ким эди?"
У Британия тарихининг энг қоронғи даврида уни йўқ бўлишдан сақлаб қолган одам. Бировлар уни даҳо дейишади, бошқалар — урушқоқ. Лекин бир нарса аниқ: Черчильсиз дунё тарихи бутунлай бошқача бўларди.
🇬🇧 Унинг нутқлари миллатни бирлаштирган, қарорлари эса дунё тақдирини белгилаган.
Нега у тарихдаги энг таъсирли инсонлардан бири ҳисобланади?
🧠 Янги видеомиз шу ҳақида.
👉 https://youtu.be/Khm-K2vwBaI?si=pN7kQ8iXsNw8AzlG
Жамоамиз фаолиятини https://tirikchilik.uz/alimoff орқали қўллаб қувватлашингиз мумкин. 🫡
У Британия тарихининг энг қоронғи даврида уни йўқ бўлишдан сақлаб қолган одам. Бировлар уни даҳо дейишади, бошқалар — урушқоқ. Лекин бир нарса аниқ: Черчильсиз дунё тарихи бутунлай бошқача бўларди.
🇬🇧 Унинг нутқлари миллатни бирлаштирган, қарорлари эса дунё тақдирини белгилаган.
Нега у тарихдаги энг таъсирли инсонлардан бири ҳисобланади?
🧠 Янги видеомиз шу ҳақида.
👉 https://youtu.be/Khm-K2vwBaI?si=pN7kQ8iXsNw8AzlG
YouTube
Britaniya buldogi | Uinston Cherchill | U kim edi? | @Alimoff
Мишель Обаманинг "Менинг ҳикоям" асарини сотиб олиш учун https://asaxiy.uz/product/mishel-obama-mening-hikoyam
Лойиҳани донат билан қўллаб қувватловчилар учун https://tirikchilik.uz/alimoff
Телеграм каналим: https://www.tg-me.com/nurbekalimov
Инстаграм: https…

Аушвиц — инсониятнинг энг қоронғу саҳифаларидан бири
Аушвиц (немисча Auschwitz, полякча Oświęncim) — дунё тарихида геноцид билан чамбарчас боғланган ном. Бу концентрацион лагер 1940 йили Германиянинг Польшадаги оккупацияси даврида ташкил этилган бўлиб, кейинчалик нацизмнинг энг даҳшатли рамзига айланди.
Аушвиц лагери дастлаб сиёсий маҳбуслар учун ташкил этилганди, лекин қисқа вақт ичида у оммавий қирғин марказига айланади. Комплекс уч асосий қисмдан иборат бўлган: Auschwitz I — бош лагер, маъмурий марказ; Auschwitz II – Birkenau — энг катта ва ҳалокатли қисми, газ камералари ва крематорийлар жойлашган; Auschwitz III – Monowitz — мажбурий меҳнат лагери. Ундан ташқари 40 дан ортиқ кичик филиал лагерлар ҳам мавжуд бўлган.
1942 йилдан бошлаб бу ерда “Яҳудийлар масаласининг якуний ечими” (Endlösung der Judenfrage) деб аталган геноцид режаси амалга оширилади. Миллионлаб одамлар, яҳудийлар, поляклар, совет ҳарбий асирлари, ромлар (лўлилар), бошқа миллат ва динга мансуб шахслар бу ерда йўқ қилинади. Ҳисоб-китобларга кўра, фақат Аушвицда 1,1 млндан ортиқ киши ҳалок бўлган, шуларнинг камида 900 минг нафари газ камераларида заҳарлаб ўлдирилган.
Маҳбуслар лагерга етиб келганда у ерга “иш орқали озодликка эришилади” (Arbeit macht frei) деган ёзувли дарвозалар орқали кирганлар. Аслида эса уларнинг кўпчилиги лагерга кирган куннинг ўзида ёки бир неча соат ичида ҳалок бўлган. Тирик қолганлар эса очлик, қаттиқ меҳнат, касаллик ва шафқатсиз жазолар ичида кун кечирган. Нацистлар одамлар устида тиббий тажрибалар ҳам ўтказишган, айниқса, лагер “шифокори” Йозеф Менгеле номи бу билан боғлиқ эди.
1945 йил январь ойида совет қўшинлари Аушвицни озод қилади. Улар кўрган манзара — миллионлаб ўликлар, озғин, касал ва умидсиз тириклар бутун дунё жамоатчилигини ларзага солади. Кейинчалик бу жиноятлар халқаро Нюрнберг трибуналида ошкор этилади.
Бугунги кунда Аушвиц ёдгорлик ва музей сифатида сақланяпти. Бу жой қурбонларнинг хотираси учун ва инсониятни яна шундай қирғинлар такрорланмаслигига огоҳлантириш учун хизмат қилади.

LEGO BATMAN – ГОТЭМНИ КУЛГУ ВА ҚАҲРАМОНЛИК БИЛАН ҚУТҚАРАМИЗ! 🦇🧱
Kiber Uz каналида кайфиятни кўтарадиган анонсни кўрсатишди! 😂 TT Games'дан янги LEGO Batman! Очиқ дунё, севимли қаҳрамонлар (Жокер, Пингвин ва бошқалар) LEGO услубида! Бу Брюс Уэйннинг энг қизиқарли саргузаштларидан бири бўлиши аниқ! 😎
Кулгили Готэмга саёҳат! 👇
➡️ Тўлиқ видеони бу ерда томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=zijCdTXUURQ

Муссолини озод этилган кун
1943 йилда немис махсус хизматларининг машҳур офицери Отто Скорцени Италия диктатори Бенито Муссолинини қамоқдан озод этади. Бу воқеа Иккинчи жаҳон уруши тарихида муҳим бурилиш бўлди, чунки у фашизмнинг Италиядаги йиқилиши, диктаторнинг шахсий фожиаси ва Германиянинг Италия ишларига тўлиқ аралашуви билан боғлиқ эди.
Сентябрь ойи жаҳон уруши тарихида муҳим сана ва воқеаларга тўла: Польшага босқин, Япониянинг таслим бўлиши, Европадаги ҳал қилувчи жанглар… Лекин Италиядаги фашистик режимнинг қулаши кўпинча соя остида қолиб кетади. Айнан шу воқеалар итальян халқи учун ҳақиқий бурилиш нуқтаси бўлганди.
1943 йилга келиб, Италия бутунлай хароб аҳволга тушганди. Колониялар йўқолган, иқтисод таназзулга юз тутган, озиқ-овқат карточкалар орқали берилаётган, қора бозор ва коррупция авж олган пайтлар. Фронтлардаги мағлубиятлардан сўнг ҳатто фашистик тузум остида ҳам иш ташлашлар бошланади. Бу эса диктатуранинг сўнгги белгиси эди.
Муссолинининг ўзи ҳам буни ҳис қиларди. У Тунис ва Сицилиянинг йўқотилиши Италия учун ҳалокатли эканини англайди. Лекин энди кеч эди. Немислар бу ҳолатдан фойдаланиб, Италияни назорат остига олишга тайёрлана бошлайдилар. Шу пайтда генерал Амброзио, Итальян армиясининг юқори қўмондони дучега “сиёсий ечим керак, чунки ҳарбий йўл тугади”, деб очиқ айта бошлайди.
1943 йил 19 июлида Муссолини Гитлер билан учрашади. У умид билан “нейтрал давлатга айланиш” ёки янги иттифоқ тузиш ҳақида гапирмоқчи бўлади, лекин Гитлер унга ҳатто гапириш имконини ҳам бермайди. У фақат итальян армиясини немис қўмондонлигига топшириш ва мамлакат шимолини оккупация қилиш ҳақида гапиради. Шу учрашув чоғида Римни америкаликлар бомбалаётгани ҳақида хабар келгач, дуче йиғилишни тарк этади.
Шундан сўнг Италиядаги вазият кескин ёмонлашади. Ҳукумат аъзолари Муссолинига қарши чиқишади, у эса ҳибсга олинади. Лекин орадан бир неча ҳафта ўтиб, Отто Скорцени бошчилигидаги махсус гуруҳ уни тоғдаги қамоқдан драматик тарзда озод қилади. Бу операция «Eiche» номи билан тарихга киради.
Муссолини озод бўлди, лекин унинг ҳукмронлиги тугаганди. Германия уни шимолдаги “Сало республикаси”нинг раҳбари қилиб тайинлайди. Лекин бу фақат фашизмнинг сўнгги нафаслари эди. Италия эса ўз тақдирини қайтадан ёзиш жараёнини бошлайди.

Фиуме — “Гўзаллик Республикаси” тарихи
106 йил аввал италиялик шоир, ҳарбий ва сиёсий авантюрист Габриэле Д’Аннунцио Адриатика қирғоғида жойлашган Фиуме шаҳрида ғалати ва бир вақтнинг ўзида утопик ҳамда фожиали давлат — Фиуме Республикасини тузади. Бу шаҳар италияликлар билан гавжум бўлиб, унга янги ташкил топган Серб, Хорват ва Словенлар Қироллиги ҳам даъво қиларди.
Биринчи жаҳон урушида Антанта тарафида жанг қилган Италия эса, “махфий келишувлар”га биноан Фиумени ўз ҳудуди деб ҳисобларди. Лекин урушдан кейин ғолиб давлатлар Италияга ваъда қилинган ерларни беришдан бош тортади. Фиуме эса халқаро назорат остида қолади.
1919 йил 12 сентябрда Д’Аннунцио бошчилигида 2,5 мингга яқин италиялик миллатчи, социалист ва анархистлар шаҳарга кириб келишади. Улар “Алала!” деб бақиришар, Антанта гарнизонини қуролсизлантириб, Фиумени “озод этилган” деб эълон қилишади. Д’Аннунцио янги “Фиат” автомобилида шаҳарга тантанали кириб келиб, ўзини Италия қироли уни қабул қилгунига қадар “регент” деб атайди.
У Фиуме учун ғалати бир конституция ёзади. “Ким бизга қарши?!” деган савол билан бошланадиган бу ҳужжат анархизм, миллатчилик ва демократия ғояларининг аралашмаси эди. Унда хусусий мулкнинг абадий эмаслиги, жамоавий меҳнатнинг қадри, санъат ва гўзалликнинг марказий ўрни таъкидланган. Ҳукумат лавозимларини актёрлар, мусиқа ва театр арбоблари эгаллайди. Фиумеда ҳар бир фуқаро поэзия, мусиқа ёки тасвирий санъат бўйича таълим олиши шарт деб белгиланади. Шу сабабли бу давлат Гўзаллик Республикаси деб аталган.
Лекин бу гўзалликнинг нариги томонида қўпол хаос яширинарди. Республика иқтисодиёти асосан қора бозор, контрабанда ва қароқчилик ҳисобига яшарди. Ҳатто ҳарбийлар ғалабадан кейин одамларга гўшт ва бошқа маҳсулотлар билан бирга кокаин ҳам тарқатарди. Шаҳарни артистлар, савдогарлар, жиноятчилар ва сайёҳлар тўлдириб юборади.
1920 йилга келиб, Италия ҳукумати Фиумедаги исённи ҳарбий куч билан босади. Республика фаолияти тўхтатилади, Д’Аннунцио эса нафақага чиқиб, сиёсатдан четга тортилади. Кейинроқ, 1924 йилда Фиуме Рим шартномасига биноан Италия ва Серб–Хорват–Словен қироллиги ўртасида бўлиб олинади.

Forwarded from Alimoff Live
Бу фикрларга ҳозирги билим багажим билан унча қўшилмасам-да, умуман олганда мен учун қанақадир янгилик ва ўрганиб чиқишга қизиқарли бўлган ракурс экан.
Карфагенлик Ганноннинг сири ёхуд Африка қирғоқлари бўйлаб буюк саёҳат ва “гориллалар” билан учрашув
Милоддан аввалги V асрда карфагенлик денгизчи Ганнон антик дунё тарихидаги энг жасур саёҳатлардан бирини амалга оширади. У ғарбий Африка қирғоқлари бўйлаб узоқ экспедицияга чиқади. Бу саёҳат ҳақидаги маълумотлар “Ганнон перипли” номли қадимий юнон манбасида сақланиб қолган бўлиб, у инсон цивилизациясининг илк географик кашфиётларидан бири ҳисобланади.
Экспедициянинг асосий мақсади янги колониялар барпо этиш ва савдо йўлларини топиш эди. Саёҳат Гибралтар бўғозидан бошланиб, замонавий Марокаш ҳудудидаги илк манзил — Тимиатирион қишлоғида тўхтаган. Кейин улар Сахрои Кабир қирғоқлари бўйлаб ҳаракатланиб, маҳаллий халқлар билан алоқалар ўрнатишган ва савдо нуқталарини ташкил қилишган.
Ганноннинг жамоаси Керна оролига етиб боради, у бугунги Яшил Бурун (Кабо-Верде) ҳудуди билан боғланади. Саёҳат давомида карфагенликлар фаол вулқонни кузатишади ва уни “Илҳомлар араваси” деб аташади. Бу, эҳтимол, бугунги Камерун ёки Сьерра-Леонедаги вулқон бўлган.
Энг қизиқ воқеа эса уларнинг “горилла” деб аталган махлуқлар билан учрашуви бўлган. Ганноннинг ёзувларига кўра, улар денгиз бўйидаги оролда қизиқ бир жонзотлар — танаси тук билан қопланган, одамга ўхшаш ҳайвонларга дуч келади. Карфагенликлар уларни тутишга уринишади, лекин фақат учтасини ушлаб, кейин уларнинг терисини Карфагенга олиб боришади. Бу воқеа тарихда горилла ҳақидаги илк ёзма қайдлардан бири сифатида қаралади.
Ганнон экспедицияси нафақат географик, балки сиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Карфаген Африкадаги савдо йўллари ва ресурсларга бўлган назоратни қўлга киритади. Бу саёҳат жаҳон географияси ривожида муҳим бурилиш нуқтаси бўлиб, инсонларнинг дунё ҳақидаги тасаввурини кенгайтирган ва Африка қитъасининг номаълум қирғоқларини харитага киритишга замин яратган.

“Mutolaa market” - янги китоб бозори ишга тушди
“Mutolaa” ҳозирда 10 дан ортиқ нашриёт билан ҳамкорликни йўлга қўйган. “Mutolaa market”да ойига минглаб электрон китоблар сотилмоқда, бу эса нашриётлар учун қўшимча даромад манбаи бўлиб келмоқда.
Иловада 3 млн дан ортиқ фойдаланувчи ўзбек ва жаҳон адабиётининг 3000 дан зиёд асарларини 10 000 000 мартадан кўпроқ мутолаа қилди!
Манба
Мутолаа иловасини юклаб олинг

Мутолаа вақти келди!
Манба
Мутолаа иловасини юклаб олинг
Энтони Жозеф Дрексел Биддл ким эди?
Полковник Энтони Жозеф Дрексел Биддл АҚШнинг дипломат ва ҳарбий арбоби бўлиб, ХХ асрнинг биринчи ярмида АҚШ ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутган шахслардан бири саналади. У 1897 йил 17 декабрда Пенсилвания штатидаги Филаделфия шаҳрида туғилган. Биддл машҳур Дрексел оиласидан бўлиб, бу оила Америкадаги йирик молиячи ва хайриячи сифатида танилган.
Биддлнинг хизмат фаолияти Биринчи жаҳон уруши даврида бошланган. У оддий аскар сифатида хизматга кириб, кейинчалик капитан даражасигача кўтарилган. Урушдан кейин давлат хизматига ўтган Биддл 1935 йилда Норвегия бўйича фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланади. 1937 йилда эса Польшада элчи сифатида фаолият бошлайди. Унинг дипломатик фаолияти айнан Польша орқали катта тарихий аҳамият касб этган. Чунки Иккинчи жаҳон уруши арафасида ва унинг бошланиш пайтида Польша геосиёсий жиҳатдан Европа марказидаги муҳим давлат эди.
1939 йил сентябрида Германиянинг Польшага бостириб кириши билан Биддл Польша ҳукумати билан бирга Францияга, кейинчалик Лондонга кўчади ва у ерда Польша ҳукумати сиёсий бошпанада бўлган даврда АҚШнинг расмий элчиси сифатида ишлайди. Шу билан бирга, у Белгия, Нидерландия, Югославия ва Греция ҳукуматларининг ҳам хориждaги элчилари билан алоқаларни йўлга қўяди. Унинг фаолияти уруш давридаги дипломатиянинг энг мураккаб ва масъулиятли йўналишларидан бири бўлган.
1944 йилда Биддл АҚШ Қўшма Экспедиция Кучлари (SHAEF) штаби таркибида хизмат қилади ва у ерда иттифоқчи кучлар билан сиёсий-ҳарбий муносабатларни мувофиқлаштиришда иштирок этади. Урушдан сўнг у Пенсилвания миллий гвардиясининг адъютант генерали лавозимида хизматини давом эттиради.
Биддл нафақат ҳарбий ва дипломат сифатида, балки маданият, этикет ва жамоат фаолияти соҳасида ҳам таниқли шахс эди. Унинг оиласи Америкадаги машҳур Дрексел университети билан яқин алоқада бўлган ва таълим ҳамда маданият соҳаларида кўплаб хайрия ишларини амалга оширган.
Энтони Жозеф Дрексел Биддл 1961 йил 13 ноябрда Вашингтонда вафот этади. Унинг номини АҚШ дипломатияси ва ҳарбий тарихида, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши давридаги элчихона фаолияти билан боғлиқ ҳолда тилга олишади.

Ўзбек тилидан янги платформа ишга тушди!
Ўзбек тилини ўрганишни истаган ҳар қандай киши учун "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси ЎЗБЕК ТИЛИ БЕПУЛ ДАСТУРИни ишга туширди.
Энди кунига атиги 15 дақиқа сарфлаб 1 ойда ўзбек тилида гаплаша олиш мумкин.
Манбаси: https://learnuzbek.ai/

Ўзбекистонда илк бора ўзбек тилининг талаффуз қоидалари сунъий идрок ёрдамида аудиовизуллаштирилган.
Энди кунига атиги 15 дақиқа сарфлаб 1 ойда ўзбек тилида гаплаша олиш мумкин.
Манбаси: https://learnuzbek.ai/
Хо Ши Мин — мустақил Вьетнам отаси
Хо Ши Мин (асл исми Нгуен Шин Кунг) 1890 йилда Вьетнамнинг марказий қисмидаги кичик қишлоқда дунёга келган. У ўз ҳаётини мустамлакачиликка қарши кураш ва миллатнинг эркинлигига бағишланган. Ёшлигидан француз мустамлакачиларининг золим сиёсатига гувоҳ бўлган Хо Ши Мин Вьетнам озодлиги учун бутун умрини сарфлайди.
1911 йилда у дунё бўйлаб саёҳатга чиқиб, Африка, Америка ва Европада ишлайди, таълим олади, сиёсий тажриба тўплайди. Париждаги фаолияти даврида у Вьетнам мустақиллиги ғоясини илгари суриб, кейинчалик Ҳиндихитой коммунистик партиясини тузади.
1945 йилда Япония таслим бўлганидан сўнг, Хо Ши Мин Вьетнам мустақиллигини эълон қилади ва мамлакатнинг биринчи президенти бўлади. Унинг бошчилигидаги курашлар Францияга қарши урушда ва кейинчалик АҚШ билан бўлган оғир Вьетнам урушида ҳам халқни бирлаштиради.
Хо Ши Мин нафақат сиёсий арбоб, балки оддий ҳаёт тарзи, халққа яқинлиги ва қатъиятли иродаси билан ҳам тарихда из қолдирган. Вьетнамликлар уни “Бош Ҳо”, яъни “отамиз Хо” деб ҳурмат билан атайдилар. Бугунги кунда унинг номи Вьетнам пойтахти Хо Ши Мин шаҳрида абадий яшаб келяпти.

1949 йилда Буюк Британия Сингапур бўғозидан стратегик ҳарбий ва савдо йўли сифатида фаол фойдаланган. Бу даврда Сингапур ҳали Британия мустамлакаси эди ва бўғоз империя учун Осиё билан Европа ўртасидаги энг муҳим денгиз йўлагини ташкил қилган. Британия флотлари бу ҳудудда жойлаштирилиб, Ҳинд океани ва Тинч океани ўртасидаги савдо ва ҳарбий назоратни таъминлаган. Айнан шу стратегик аҳамияти туфайли Сингапур кейинчалик ҳам халқаро савдо марказига айланишига замин яратган.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/Ok4GoNSDVJg?si=5BsNx-ColLI-SDH1