“Innovatsion g‘oyalar yetakchisi” mukofoti topshirildi
InnoWeek-2025 doirasida innovatsion fikrlash va yangilik yaratishda faol bo‘lgan yoshlar “Innovatsion g‘oyalar yetakchisi” ko‘krak nishoni bilan taqdirlash marosimi o‘tkazilibdi.
Mukofot innovatsion g‘oya va texnologiyalarni hayotga tatbiq etishda faol bo‘lgan yoshlar, olimlar va tashabbuskor fuqarolarga berildi.
Taqdirlanganlarga bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravari miqdorida pul mukofoti to‘lanadi.
G’olib bo’lgan barchani tabriklaymiz. Bu kabi yetakchilarimiz ko’payaversin.

“Ўлмас аскар” Адриан Картон де Виарт ҳақида
Адриан Картон де Виарт ҳар қандай фронтда ҳам жасорат ва тирик қолиш иродасининг рамзи бўлган инсон. Белгия-ирландиялик келиб чиқишга эга бу генерал-лейтенант Британия армияси сафида жами олти урушда қатнашган: Инглиз-бур, Совет-Поляк, Польша-Украин, Польша-Литва =амда Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида.
1941 йилда у Британиянинг Югославиядаги ҳарбий миссиясига раҳбар этиб тайинланади. Белградга йўл олган бомбардимончи самолёт итальян ҳарбийлари томонидан уриб туширилади ва Картон де Виарт асирга олинади. Лекин у икки йил ўтиб, асирликдан қочиб чиқишга муваффақ бўлади. Кейинчалик у Хитойда генерал Чан Кайши ҳузурида Британия ҳарбий миссияси раҳбари бўлиб хизмат қилади.
Адриан Картон де Виарт неча бор жароҳат олганини санаб бўлмайди. У бир кўзи ва бир қўлини йўқотган, лекин бирор марта ҳам руҳан синмаган. Шунинг учун ҳам унга Британия армиясида “Бахтли Одиссей” деб лақаб қўйишган.
Унинг жасорати ва жасур руҳи кейинчалик “Sabaton” гуруҳига ҳам илҳом манбаи бўлади. Улар “The Unkillable Soldier” (“Ўлмас аскар”) қўшиғини айнан де Виарт ҳаётига бағишлашган. Бу инсон ҳақиқатан ҳам тирик афсона эди.
🌟 @nurbekalimov

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бородино — дунёдаги энг қонли жанглардан бири
1812 йилда Наполеоннинг Россияга қилган юриши давомидаги энг йирик тўқнашув — Бородино жанги бўлиб ўтган.
Франция императори Наполеон Россияга ҳужум бошлар экан, ўзининг одатий усулига ишонган, яъни бир нечта ҳал қилувчи жанг билан душманни тиз чўктириш. Лекин Россия армияси аввалига Барклай-де-Толли, кейинчалик Кутузов бошчилигида буни англаб, узоқ вақт орқага чекинган, кучларни сақлаб қолган.
Бу орқага чекиниш учун кўплар қўмондонларни танқид қилган бўлса-да, Кутузовнинг режаси бошқача эди. У ғалаба учун эмас, армияни сақлаб қолиш учун курашган. У олдиндаги узоқ уруш, қиш, партизанлар ва логистика билан боғлиқ қийинчиликларни ҳисобга олган эди.
Бородинода жанг 12 соат давом этади. Французлар марказ ва чап қанотда устунликка эришадилар, лекин улар ҳам катта йўқотишларга учрайдилар. Кутузов вазиятни англаб, армияни сақлаб қолиш учун орқага чекинади.
Қоғозда майдон французларга қолган бўлса-да, уларнинг ғалабаси вақтинчалик эди. Чунки Наполеоннинг армияси шундан кейин тез сустлай бошлайди, Россиянинг ичкарисига кириб, очлик ва совуққа дуч келади. Бу Наполеон юлдузи сўнишининг бошланғич нуқтаси эди.

Ким Чен Ир — сўзсиз итоат ва қаттиққўл сиёсат рамзи
Шимолий Корея тарихида Ким Чен Ир шахсияти алоҳида ўрин тутади. У мамлакатнинг иккинчи раҳбари сифатида отаси Ким Ир Сендан кейин ҳокимиятни қўлга олади ва 1994 йилдан то 2011 йилдаги вафотигача давлатни бошқаради. Унинг даврида КХДР дунёдаги энг ёпиқ ва қаттиқ тартибли давлатлардан бирига айланади.
Ким Чен Ир ўзини “марказий раҳбар” деб эълон қилиб, давлатдаги барча соҳаларни шахсан назорат қиларди. Унинг даврида “сонгун”, яъни “армия устувор” сиёсати жорий этилади. Бу сиёсатга кўра, мамлакатнинг барча иқтисодий ва сиёсий ресурслари аввало ҳарбий кучни мустаҳкамлашга йўналтирилади. Натижада ядро дастури ҳам шу пайтда фаол ривожланади, Шимолий Корея эса халқаро изоляцияга юз тутади.
Лекин ички тарғиботда Ким Чен Ир “эл билан бир тан бўлган донолик соҳиби”, “отаси йўлини давом эттирувчи” сифатида мадҳ этиларди. Давлатда унинг портретлари, қўшиқлар ва кинофильмлар орқали шахсий культи кучаяди. Хатто об-ҳаво ҳақидаги хабарларда ҳам у “табиий қудрат билан боғланган” шахс сифатида тилга олинарди.
Шу билан бирга, унинг бошқаруви даврида мамлакат катта иқтисодий қийинчиликларга дуч келади. 1990-йиллар охиридаги очлик минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлади. Лекин ташқи дунё билан муносабатлар чеклангани сабабли, бу воқеалар ҳақидаги маълумотлар жуда оз ва баҳсли.
2011 йилда Ким Чен Ир вафот этгач, ҳокимият унинг ўғли Ким Чен Ин қўлига ўтади. Лекин бугунгача ҳам отасининг сиёсий услуби ва бошқарув шакли Шимолий Корея сиёсатида ўз таъсирини сақлаб турибди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
If–then алгоритмлар — бу компьютернинг қарор қабул қилиш мантиқига асосланган буйруқлар тизими бўлиб, у “агар шундай бўлса, унда бундай қил” деган тамойил билан ишлайди. Бунда дастур бирор шартни текширади: агар шарт тўғри бўлса, белгиланган амални бажаради, агар нотўғри бўлса, уни ўтказиб юборади ёки бошқа амални бажаради. Масалан, ҳаётда “агар ёмғир ёғса, соябон ол” деган фикрда шарт — ёмғир ёғиши, амал эса — соябон олиш. Дастурлашда ҳам худди шундай: компьютерга “агар шарт бажарилса, керакли ишни бажар” деб буюрилади. Шундай қилиб, if–then алгоритмлар компьютерга танлов қилиш, ҳолатга қараб турлича ҳаракат қилиш имконини беради. У дастурларнинг мантиқий асоси бўлиб, инсон фикрлаш тарзини машинага ўргатади.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/2uwOcq_lZXg?si=o0nraxYCSCCkM9j7

1939 йилги “дўстлик”нинг сиёсий қиёфаси ҳақида
1939 йил 23 август жаҳон тарихидаги энг баҳсли, энг драматик саналардан бири. Шу куни Москвада Иосиф Сталин раҳбарлигида Совет Иттифоқи ва Германия ўртасида “Молотов–Риббентроп пакти” деб аталган ҳужжат — ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартнома имзоланади.
Расмий жиҳатдан бу келишув тинчликни сақлаш учун деб кўрсатилган бўлса-да, амалда у иккита тоталитар режимнинг Европани бўлиб олиш режасини мустаҳкамлаб беради.
Шартномадаги энг муҳим жиҳат унинг махфий қўшимча баённомаси эди. Унда Германия ва СССР Шарқий Европани “таъсир доираларига” бўлиб олади. Польша, Литва, Латвия, Эстония ва Финляндия тақдири шу қоғозда ҳал этилади. Орaдан фақат бир ҳафта ўтиб, Германия Польшага ҳужум қилади. Бу ҳужум билан Иккинчи жаҳон уруши бошланади ва орқасидан Совет Иттифоқи ҳам ўз “ҳиссасини қўшиб” Польша шарқига кириб боради.
Сталин бу орқали вақтдан ютмоқчи бўлган, деб баҳолайди тарихчилар. У Германия билан тўқнашувни кечиктириб, мамлакатни урушга тайёрлашни мақсад қилган. Лекин натижада СССР на халқаро ишонч, на ҳақиқий хавфсизликка эга бўлди. 1941 йилда айнан ўша Германия СССРга ҳужум қилди.
Бу пакт нафақат сиёсий ҳисоб-китобнинг рамзи, балки “қийматсиз тинчлик”нинг қимматга тушган дарсларидан бири дейиш мумкин. У шунчалик катта оқибатларга олиб келдики, ундан кейинги бутун аср Европа чегаралари ва геосиёсий муносабатлари айнан шу келишувнинг излари билан яшади.

“Муқаддас ва бўлинмас учлик” ҳақида
Англиянинг Норфолк графлигида жойлашган кичик ва сокин Castle Rising шаҳарчаси кўп асрлик тарихни ўз бағрида сақлаб келади. Бу ердаги энг қадимий ёдгорликлардан бири “Муқаддас ва бўлинмас учлик” ибодатхонаси (Holy and Undivided Trinity of Castle Rising) ҳисобланади.
Ибодатхона илк бор XII асрда, яъни ўрта асрларда қурилган. Унинг меъморий услуби Романеск деб аталади. У қалин тош деворлар, ярим доирали аркалар ва безакли тош қирралари билан ажралиб туради. Бу услуб ўша даврда Европада кенг тарқалган бўлиб, ибодатхонани ўша давр руҳи билан яқиндан боғлаб туради.
Бино аввалбошдан Castle Rising қасри билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Қалъа аҳли ва шаҳар аҳолиси айнан шу жойда ибодат қилганлар. Кейинчалик, XIV–XV асрларда ибодатхона бир неча марта таъмирланади ва кенгайтирилади. Ана шу даврда у маҳаллий жамоа учун асосий черков, яъни маҳалла ибодатхонаси (parish church) сифатида хизмат қила бошлайди.
“Муқаддас ва бўлинмас учлик” номи насроний таълимотдаги асосий ақидалардан бири бўлган Учлик — Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ғоясини ифода этади. Бу ном ибодатхонага диний маъно билан бирга, рамзий қиймат ҳам беради.
Ҳозирги кунда ибодатхона Англия черкови (Anglican Church) тизимига киради. Унда ҳанузгача ибодатлар ўтказилади, никоҳ ва байрам маросимлари ташкил этилади. Ички қисмида ўрта асрлардан қолган тош устунлар, қадимги витраж ойна безаклари ва ёзувли лавҳалар сақланиб қолган. Шунингдек, ибодатхона ёнидаги қабристонда XIII–XVIII асрларга оид тарихий қабр тошларини ҳам кўриш мумкин.
Castle Rising’даги бу ибодатхона нафақат диний, балки маданий ва меъморий аҳамиятга ҳам эга. У асрлар давомида ўз қиёфасини йўқотмасдан, Англия тарихининг жонли гувоҳларидан бири сифатида ҳозиргача сақланиб келмоқда. Ҳар йили у ерга минглаб меҳмонлар ташриф буюриб, унинг сукунати ва тарихий руҳини ҳис қилишади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғояларга чегара йўқ: глобал илмий ҳамкорлик ҳафталиги
Бу ҳафта пойтахтимизда “InnoWeek–2025” халқаро инновациялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Бу йилги тадбир “Чегарасиз ғоялар” шиори остида ўтди.
САЭх мажмуасида бўлиб ўтган ҳафталикка 30 га яқин мамлакатдан 180 дан ортиқ компания ва университет вакиллари қатнашди. 400 дан зиёд илмий ечим ва инновацион ишланмаларни намойиш этдилар. Бу – Тошкентнинг илм ва технология маркази сифатида тобора кучайиб бораётганидан дарак.
Халқаро форумлар, семинарлар ва панел сессиялар давомида инновацияни ривожлантириш, миллий инновацион тизимни модернизация қилиш, глобал инновация индекси тенденцияларини муҳокама қилиш каби масалаларга эътибор қаратилди.
Ҳафталикда Нобел мукофоти лауреати Рик Лейманс, Япония Фан ва технологиялар агентлиги вице-президенти Моримото Шигео каби нуфузли мутахассислар иштирок этди. Улар билан ҳамкорлик бўйича келишувлар, 19 та B2B форматдаги музокаралар ва қатор меморандумлар имзоланди.
Йилдан-йилга InnoWeek нафақат инновация маҳсулотлари кўргазмаси, балки тафаккурлар, тажрибалар ва янги ташаббуслар тўқнашувига айланиб бормоқда. У илмий жамоатчилик, тадбиркорлар ва ёш мутахассислар учун ҳақиқий илҳом ва ҳамкорлик майдони бўлди.

1908 йилдаги замонавийликни бошлаб берган “витрина мўъжизаси”
Бу расмни яқиндан кўздан кечиринг: витринада замонавий ошхона намунаси ва жиҳозланган ваннахона турибди. Ҳаммаси таниш — газ плитаси, сув иситгич, крангача бор. Лекин энг ҳайратланарлиси, бу сурат 1908 йиллар атрофида, яъни электрик ва сантехника ҳали янгилик бўлган бир замонда олинган. Бу бинo Москвадаги Кузнецкий кўприги атрофидаги муҳандис Масленниковнинг савдо уйи бўлиб, уни 1909 йилда қайта қуришган.
Бу витриналар оддий реклама эмасди. Улар ўша давр кишилари учун ҳақиқий “футуризм”, яъни келажак манзарасини намоён этарди. 1900–1910 йилларда Москва ва бутун Россияда электрлаштириш, газ таъминоти ва сув иншоотлари тез ривожлана бошлаган. Шу сабаб Масленниковнинг савдо уйи нафақат буюмлар сотган, балки жамоатга янгича ҳаёт тарзини намойиш қилган. Қулайлик, гигиена ва технология билан уйғун ҳаёт ғоясини илгари сурган.
Одамлар витриналар олдида тўхтаб, “иссиқ сув” ёки “газда овқат пишириш” деган янгиликларга ҳайрат билан қарардилар. Бу нарсалар ўша замонда фақат бойларнинг уйида бўлиши мумкин деган фикрни ҳам парчалаб юборган. Савдо уйи мана шу йўл билан замонавийликни оммалаштиришда катта роль ўйнаган.
Витрина дизайни ҳам ўзига хос — катта ойнали, ичидаги буюмлар ёруғлик билан ёритилган. Бу, аслида, маркетинг ва архитектуранинг илк уйғунлиги бўлган. Замонавий дўконлардаги экспозиция услубининг илк кўринишлари айнан шундай савдо уйларида пайдо бўлган.
Ажабланарлиси, бу ибратли “технологик театр” ҳақида ҳозирги архивларда жуда кам маълумот бор. Эҳтимол, бинo ўша даврда кичик хусусий савдо манзили бўлган ёки кейинчалик бошқа мақсадда қайта қурилган. Лекин расм ва хотиралар орқали биз ундаги муҳитни тасаввур қила оламиз, бу ўтмишдаги ҳақиқий “келажак витринаси” эди.
Қаранг, бир асрдан кўпроқ вақт ўтди, лекин орзу бир хил: одам ҳар қайси замонда ўз ҳаётини қулайроқ ва чиройлироқ қилишни хоҳлайди. Масленников витринаси орқали биз шунга амин бўламиз, инсон фаолиятидаги қулайлик ғояси доимо илгарилаб боради, фақат технология ва шакл ўзгаради, холос.

👀 Шахматга қизиқувчиларимиз борми?
Тошкентда IV “Заковат-Гамбит” шахмат чемпионати ўтказиляпти.
Чемпионатда шахматга қизиққан абсолют ҳамма қатнашолади. Фақат Ўзбекистон фуқароси бўса бўлди.
Мусобақа соврин жамғармаси - 620 миллион сўм! Пулларни ҳаммасини гроссмейстерлар ютиппўяди, бепойдекан, десанг адашасан. Турнирда ҳамма ўзини даражасидаги рақиблар билан ўйнайди. Ҳатто ҳаваскор школотронларгаям ютуқ суммаси ажратилган.
Чемпионатда қатнашиш учун gambit.zakovatklubi.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Шошилорамиз, рўйхатдан ўтиш эртага (14-октябр) соат 23:59 да ёпилади.
Турнирга қанақиб рўйхатдан ўтаман деб сўрамоқчи бўганларга машитта маълумот берилган.

Ҳаммаси “махфий қўллар” изнидами?
Бугун жуда қизиқ мавзуда гаплашамиз. Одамларни асрлар давомида ҳайратга солиб келаётган конспирологик назариялар ҳақида.
Одатда, ахборот кўпайган сари одам учун ҳақиқатни ажратиш қийинлашади. Шунда айримлар осон йўлни танлайди: “агар бирор нарса хато кетса, демак, кимдир атайлаб тўсқинлик қилди!” дейишади.
Сўнг фантазия ишга тушади: ким бўлиши мумкин экан? Ўзга сайёраликлар, масонлар, “жаҳон ҳукумати”, Ротшильдлар, “шайтонга сиғинувчилар” ёки бошқа “кўринмас элита”лар. Бундай гаплар шундай тез тарқаладики, айримлар охирида ҳақиқатан ҳам ишониб қолишади. Ҳатто шундай одамлар ҳам борки, улар билан суҳбат қуришнинг ўзи оғриқли. Далил сўрасанг, “ҳаммаси махфийлаштирилган!” дейишади.
Лекин булар орасида шундай “олтин” назариялар борки, уларнинг абсурдлиги янада қизиқроқ қилади. Масалан, “Пётр I ни алмаштиришган” дейишади. Гўё у Бастилияга қамалган, Россияга эса унинг “дублёри” қайтган. Ёки “Кока-колада одам гўшти бор”, “штрих-код инсоннинг жонини ўғирлайди”, “учинчи рейх Антарктидада яширинча яшаяпти” деган гаплар.
Пандемия даврида эса бундай “доҳиёна фикрлар” янада кўпайди. Масалан, Эронда бир блогер ковид йўқлигини исботлаш учун муқаддас жойларни ялади ва ўша вирусдан ўлди.
Сиёсий, диний, ҳатто космик миқёсдаги “махфий режа”лар одамларга доим қизиқ туюлган. Балки шу сабабли ҳам ахборот эркинлиги даврида бундай назариялар янада гуллаб-яшнаяпти.

TOXIC COMMANDO – 80-ЙИЛЛАР ЖАНГАРЧИ РУҲИ ҚАЙТДИ! 🧟♂️🔥
Дўстлар, Kiber Uz'дагилар ҳақиқий "мясорубка"ни кўрсатишди! 😎 Икки йиллик танаффусдан сўнг John Carpenter's Toxic Commando яна саҳнада! Бу Left 4 Dead услубидаги кооператив шутерда дўстлар билан бирга зомбилар тўдасини йўқ қилиш жуда мазза бўлса керак! 🤘
Жамоавий жанг видеосини кўринг! 👇
➡️ Тўлиқ видеони бу ерда томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=zijCdTXUURQ