Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Ҳатто учоқ ҳам ўранди, аммо сен ҳеч ўранмадинг))

@MubashshirAhmad
ODAMLAR ORASIDA
Ҳатто учоқ ҳам ўранди, аммо сен ҳеч ўранмадинг)) @MubashshirAhmad
Ҳис этганга жудаям қаттиқ, оғир гап бўлибди…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mahlak! Salavot.
Husaynxon Yahyo Abdulmajid.

Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Kun.uz сайтида эълон қилинган қуйидаги узун ҳаётий ҳикояни ўқиб, жамиятимиз исломга нечоғлик муҳтож эканини чуқур ҳис этдим. Бир аёлнинг жоҳиллиги, эркакларда рижоллик сифати йўқолиб, ўз вазифасини бажармай қўйгани, илмсизлик бир оилани пароканда қилди. Афсуски бу каби оилалар жамиятимизда сон мингта. Давоси фақат исломда. Замонавий қоидалар яратиб қанча чиранишмасин давоси фақат исломда. Эринмасангиз сиз ҳам ўқинг, амин бўласиз.


“Оилада тўрт нафар ўғил бўлганмиз ва мен тўнғич фарзанд эдим. Қиз бўлмагани учун онамга уй ишларида ҳам ёрдамлашардим. Фақат сигир соғмаганман, нон ёпмаганман.
Ундан бошқа, укаларимга қараб туриш, овқат пишириш,, кир ювиш, хамир қориш, томорқадаги юмушлар, барчасини қилганман.

Биз улғайган сайин гарчи ёрдам берсак ҳам онам рўзғор ишларида барибир қийналиб қола бошлади. Баъзида чарчаб қолган пайтларида “мактабни битирганингдан уйлантираман” деб қўярди. Охир-оқибат шундай қилди.
Мактабни битирганимдан сўнг отам ошнасининг қизига унаштириб қўйди. Бўлажак қайнотам бошқа маҳаллада яшарди, қизини унча танимасдим. У менга тенгдош экан.

Кўп ўтмай тўйимиз бўлди. Тасаввур қиляпсизми, 18 ёшга кирмай уйландим. Хотинимнинг характери ёмон эмасди. Бирон оғиз ошиқча гап гапирмас, индамай рўзғор ишлари билан банд эди.

Хотиним рўзғор юмушларини қўлга олгач онам бироз тин олди. Бирин-кетин фарзандларим туғилди. 10 йилда уч қизли бўлдим. Ҳадеб қиз фарзанд кўрганимиз мендан кўра онамга кўпроқ акс таъсир қила бошлади.
У баъзида шу ҳақда гап очиб қолар, хотиним эса индамасди. Отам онамга индай олмас, унинг айтгани айтган, дегани деган эди. Мен эса бу мавзуда бирон марта гапирмадим. Чунки қандай фарзанд кўриш аёлнинг қўлида эмас деб билардим. Аллоҳ хоҳлаганини беради, вассалом.

Гоҳида хотиним онамнинг таъналари ҳақида гапириб қолганида унга сабр қилиши лозимлигини айтардим:
“Мен оилада тўнғичман, укамни уйлантиргач бизни алоҳида қилиб чиқаришади. Сабр қил, бу уйда бир умр қолиб кетмайсан”.
Ўшанда хотинимга бу уйда бир умр қолиб кетмайсан деганимга фаришталар ҳам “Омин” деган экан шекилли...

Тўртинчи фарзандимиз ўғил туғилди. Бундан ҳамма хурсанд бўлди. Айниқса қайнонаси ва эрининг олдида “юзи ёруғ бўлган” хотинимнинг қувончи чексиз эди.

Кўп ўтмай бирданига икки укамни уйлантирдик. Шундан сўнг мен алоҳида уй қилиб чиқиш учун тадорик кўра бошладим. Бироқ онамнинг бу масаладаги фикри бошқача экан.
Бир ҳаммамиз йиғилиб ўтирганимизда онам “Олдин укаларингни уй-жойли қиламиз, кенжа укангни уйлантирамиз. Сўнг сен алоҳида бўлиб чиқасан” деб қолди.

Онамнинг бу гаплари менга ва хотинимга ёқмади. Ўшанда иккаламиз ҳам ҳеч нарса демадик. Бироқ хотинимнинг ҳафсаласи шунчалик қаттиқ пир бўлдики, рўзғор ишларига ҳам эътиборсизлик қила бошлади.
Бу эса овсинлар орасида “мен қилдим, сен қилмадинг” деган гап-сўзларни ва пинҳона адоватни юзага келтирди.

Хотинимнинг фикрича, овсинлари келгунча у роса рўзғор учун хизмат қилган, энди уларнинг гали келди ва ишлашсин. Бироқ хотиним бу гапни онамга айта олмасди.
Овсинлари эса бу гапни эшитиб “ишлаган бўлсангиз ўзингиз учун ишлагансиз, биз учун эмас. Қолаверса, рўзғорнинг асосий қисми сизлар-ку, эрингиз, тўрт болангиз ва ўзингиз учун ишланг, бўлди”, деб жавоб қайтаришарди.

Бу келишмовчилик қайнотамнинг ҳам қулоғига етибди. Бир куни қайнотам ва қайнонам меҳмон бўлиб келишди. Улар бизнинг алоҳида бўлишимиздан гап очишганди онам дарҳол “Уйни қайси пулимизга тиклаймиз?” деди.
Шундан қайнотам “Куёв уйни бошласин, мана биз ҳам қараб турмаймиз, ёрдам берамиз” деб қолди. Онам қайнотамдан бу гапни кутмаган эканми, аввалига гап тополмай қолди. Кейин эса биз энг охирида алоҳида бўлиб чиқишимиз ҳақидаги гапини ушлаб олди.

Ўша куни қайнотам ва қайнонам хафа бўлиб кетишди. Хотинимнинг кайфияти баттар бузилди. Шу тариқа рўзғордан ҳаловат йўқолди. Кўп ўтмай хотиним менга ҳам, онамга ҳам гап қайтаришга ўтди. Тахминимча, вазият унинг асабини емира бошлаганди.
Бир куни тоғам келиб қолди. У ҳам қайнотам билан қалин ошна эди.

Давоми бор…


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Тоғам онамга ўғилларни бундай тарзда олиб ўтириш рўзғорни пароканда қилиши мумкинлигини, каттасидан бошлаб алоҳида қилавериш кераклигини, шунда ошиқча гап-сўз бўлмаслигини айта бошлади.

Шунда онам дабдурустдан “Ака, сизни бизнинг олдимизга қудам юбордими? Унга ҳамма гапни айтгандим. Тўнғич ўғлим охирида алоҳида бўлади”, деди.

Шунда тоғам “Унда бу иккаласини тезроқ алоҳида қил” деганди онамдан “Иккита уй тиклашга пул йўқ. Ёки сиз қуриб берасизми?” деган жавобни олди. Ўша куни тоғам бизникидан хафа бўлиб чиқиб кетди.

Оиламиздаги таранглик баттарлаша бошлади. Бу орада мен гап қайтаргани учун хотинимни аввал сўкдим, сўнг тарсаки туширдим. Бундай ҳолат икки-уч марта такрорланди. Хотиним ҳар гал жанжал бўлганда отасиникига аразлаб кетарди. Эртаси куни қайнотам олиб келиб қўярди.
Ўша пайтларда қайинсингилларим узатиладиган, ўғли уйланадиган ёшга етган, бечора қайнотамнинг ҳам ташвишлари ўзига етарли бўлгани учун у чорасиз эди.

Охирги жанжалимиз қаттиқроқ бўлди ва унга онам ҳам аралашди. Бу сафар хотиним аразлаб кетишга улгурмасидан онам унга “йўқол, қайтиб қорангни кўрмай”, деб бақирди. Шунда хотиним ҳам онамга сенлаб “уйинг бошингдан қолсин”, деб чиқиб кетди.
Бу сафар қайнотам хотинимни олиб келмади. Биз ҳам бормадик. Орадан бир ой ўтгач қайнотам хотинимни олиб келганди, онам уйга қўймади. Бечора шунча ялинди ҳам, фойдаси бўлмади.

“Мен тирик эканман, у бу уйга қайтиб келмайди. Ўғлимни бошқага уйлантираман” деди онам. Қайнотам хотинимни ва болаларимни қайтариб олиб кетди.
Эртаси куни тоғам келди. У қанча гапирмасин, насиҳат қилмасин онам инобатга олмади. Шунда тоғам отамга насиҳат қила бошлади:
“Сен бир пайтлар отасиз ўсгансан. Отанг билан битта маҳаллада яшаб уни ота деб атай олмай, ёнма-ён келганда худди бегоналардай бир биринг билан сўрашмай ўтиб кетардинг. Ўша кунлар сенга дарс бўлмадими? Қандай қилиб энди тўрт болани тирик етим бўлишига қўйиб берасан?”

Онамдан қўрқадиган ва унинг тўғрими, нотўғрими барча гапини бирдай қўллайдиган отам тоғамнинг гапларига жавоб қайтармади.
“Бир пайтлар сен совчи бўлиб борганингда ошнам мендан, ҳа айнан мендан маслаҳат сўраганди. Шунда унга “қизингни беравер, Худо хоҳласа афсусланмайсан” деганман. Афсуски адашган эканман. Бошдан шу ўғлингни алоҳида қилиб чиқарганингда шунча машмаша йўқ эди. Майли, ўзинг биласан. Бу ишинг учун ҳали қаттиқ афсусланасан”, деди тоғам онамга. Лекин у пинагини ҳам бузмади.

Ўшанда мен хотиним билан ажралишни, тўрт боламни тирик етим қилишни хоҳламасдим. Бироқ онамга гапира олмасдим. Бунга журъатим етмасди.
Кўп ўтмай онам мени уйлантириш ҳаракатини бошлади. Оиламиз маҳаллада ёмонотлиқ бўлган, бунинг устига ёшим 35 га яқинлашиб қолган, ҳеч ким менга тегишни хоҳламасди. Ҳатто ёши катта бўлиб, турмушга чиқа олмаётган қизлар ҳам.

Музофотимизда оиласидан ажрашиб ёки бошқа сабаблар билан ёлғиз қолган ёш жувонлар ҳам бор эди. Лекин “Ўғлимга онаси ўпмаган қизни олиб бераман” деб катта гапириб қўйган онам ундайларни келин қилишни хоҳламасди.
Онам қидира-қидира қўшни қишлоқдан ёши 30 ларга яқинлашган бир қизни топди.

У билан оила қурдим, укаларимнинг хотини янги овсинни ҳам ёқтиришмади.
Бир йилдан сўнг қиз фарзандли бўлдим. Хотинимда ҳомиладорлик оғир кечди. Болани кесарча қилиб олишди. Ўшанда хотинимнинг бачадонида нимадир муаммо бор экан, шифокорлар хотинимга ҳомиладор бўлса асорати оғир бўлишини айтишибди.
Овсинлар келиша олмагач онам бизни алоҳида қилди.

Икки йил ўтиб укаларим ҳам менинг ёнимдан уй тиклаб, алоҳида бўлиб чиқишди. Шундан сўнг рўзғор тинчиди. Бироқ онам шунда ҳам ҳаловат топмади.
Гап шундаки, кенжа укам уйлангач бир неча йил фарзанди бўлмади. Хотини билан ажрашиб бошқа уйланди, яна фарзанди бўлмади. Унинг иккала хотини ҳам ҳомиладор бўлган, бироқ шифокорларга кўриниб турмаслик оқибатида биринчи хотини ҳам, иккинчиси ҳам бир неча марта бола ташлади.

Давоми бор…


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Бу орада отам вафот этди ва онам ҳовлида кенжа укам ва унинг хотини билан ёлғиз қолиб кетди. Ҳовлида бола йиғиси эшитилмас, назаримда бу онамга оғир ботарди.

Бу орада у бизникига ва укаларимникига келганда бир неча бор набираларини олдига йиғиб, ўзи билан яшашга таклиф қилди, болаларнинг биронтаси унамади.

Кенжа укам ўн йил деганда фарзандли бўлди. Унгача онам бола йиғиси ва кулгисини соғиниб яшади.Ўшандай пайтларда кўнглидан нималар ўтди билмайман. Балки тўрт болани тирик етим қилгани учун афсуслангандир, балки ундай эмасдир, билмадим.

Мен уйланишимдан аввал ва кейин ҳам бир неча бор болаларимни кўргани бордим, бироқ қайнотам уйидан қувиб солди. Шундан сўнг қайтиб бормадим.

Ажрашганимдан икки йилча ўтиб хотиним турмушга чиқиб кетди. Эри болаларингни олиб келмайсан деб шарт қўйган экан, болаларим қайнотам билан бирга қолишди.

Уларни қайнотамнинг ўзи боқиб катта қилди. Қариган чоғида қизларимни жуда қийналиб узатди. Ўғлимни уйлантирди. Ҳозир набираларим бор. Лекин улар мени эмас, саксонга яқинлашиб қолган қайнотамни бобо деб билишади.

Бу орада мен ҳам қизимни узатдим ва хотиним билан ёлғиз қолиб кетдик. Ҳозир укаларимнинг болалари биздан хабар олиб, хизматимизни қилиб туришибди.

Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

#voqea #hikoya

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Эй, фарзанд!

Ташқаридан келганда, уйга Ихлос сурасини ўқиб кириш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:

«Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқчилик юзини кўрмайди».

Бир кун Суҳайл ибн Саид (р.а.) Расулуллоҳга (с.а.в.) келиб, фақирлигидан шикоят этди. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этдилар:
«Эй, Суҳайл! Ташқаридан уйингга келиб, ичкари кирганингда салом бер, сўнг «Қулҳуваллоҳу аҳад» сурасини сўнггигача ўқи!»

Шундан сўнг Суҳайл (р.а) Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганларидек, Ихлос сурасини ўқишда давом этдилар. Қисқа муддатда бой бўлиб, камбағалликдан қутулдилар. Бир қанча кишилар унинг бойлигидан фойдалана бошладилар.

Ташқаридан уйига келган киши аввал «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» деб, ўнг оёғини эшикдан ичкари қўяди. Уйда одам бор-йўқлигига қараб салом беради. Ва бир марта «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини ўқийди. Кетидан «Оятал курси»ни ўқиса, шайтонлар уйга киришолмайди. Кейин нима қилса «Бисмиллоҳ» айтиб қилаверади.

Овқат тайёр бўлса, уйдагилар билан бирга овқатланади. Уй аъзоларининг ҳаммаси дастурхон атрофида тўпланмагунча, овқатланиш бошланмайди. Тўпланишгач, «Бисмиллоҳ» билан овқатланишни бошлаб, овқатланиб бўлгач, бир марта Ихлос сурасини ўқиб, кетидан шундай дуо этилади:

«АЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲИЛЛАЗИЙ АТЪАМАНИЙ ҲАЗАТ ТОАМА ВА РОЗАҚОНИЙ МИН ҒОЙРИ ҲАВЛИН ВА ЛА ҚУВВАҲ».
Шундай қилинса, таом ейиш шукри ўринлатилган бўлади. Овқатнинг орқасидан дарров сув ичиш соғлиққа зарар экани маълум.

Уйда одам бўлса, кираётганда «Ассалому алайкум!» дейилади. Уйда ҳеч ким бўлмаса «Ассалому алайна ва ала ибадилақис солиҳийн!» дея салом берилади.

“Ey, farzand!”
Imom G’azzoliy


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Уламолар айтишларича, ҳар бир гуноҳга тавба қилиш вожибдир. Агар гуноҳ бирор инсонга тааллуқли бўлмасдан Аллоҳ билан банда орасида бўлса, унинг учта шарти бор:

1) Гуноҳдан чекиниш.
2) Қилган ишига пушаймон бўлиш.
3) Унга асло қайтмайман, деб қасд қилиш.

Агар бу уч шартдан бири бўлмаса, тавбаси дуруст бўлмайди.
Агар гуноҳ инсонга тааллуқли бўлса, тўртта шарт бордир: учтаси юқорида баён қилинган шартлардир. Тўртинчиси - у инсоннинг ҳаққидан қутилсин.

Агар мол ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлса, эгасига қайтарсин. Агар ҳад лозим бўлган туҳмат ва шуларга ўхшашларни қилса, уни тортсин, авф ҳосил қилсин. Агар ғийбат қилган бўлса, у кишидан (узр сўраб) ҳалоллаб олсин.

Ҳар бир гуноҳидан тавба қилмоғи вожибдир. Агар баъзисидан тавба қилса, ҳақ аҳллари ҳузурида ўша гуноҳларидан тавбаси ҳосил бўлади. Қолган гуноҳлари (гарданида) қолаверади. Бунга Қуръондан, суннатдан, уммат ижмоъсидан келган далиллар бир-бирини қувватлайди. Аллоҳ таоло айтади:

«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар»
(Нур сураси, 31-оят);

«Парвардигорларингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба қилинглар»
(Ҳуд сураси, 3-оят);

«Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар
(Таҳрим сураси, 8-оят).

13/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба
қиламан», деб айтганларини эшитдим».

Имом Бухорий ривоятлари.


“Риёзус солиҳийн”
Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий

#ilm

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимки ўзининг назарида ўзи хор кўринса, Аллоҳу таоло унинг даражасини баланд қилади.

Kимки ўзининг назарида ўзи улуғ кўринса, Аллоҳу таоло уни бандаларнинг назарида хор қилиб кўрсатади.


Абу Музоҳим Шерозий

#hikmat

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Бир киши хотини билан ҳеч яхши чиқишолмайди. Уйда ҳар куни оддий нарсалар туфайли тортишув бўларди. Киши бу тортишувлардан безор бўлиб ажрашишни истади.

Буларнинг муноқашалари туфайли икки тараф оилаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушади. Киши бир кун паришон ҳолда, маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир аҳли илм зотнинг олдига бориб, аҳволини айтади.

У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч бир ўзгариш бўлмайди. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дейди.
Бу гапни эшитган киши даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетади. Йўлда учраган танишларидан рози ризолик сўрай бошлайди. Уйига қайтиб, “хотин кел, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя  қилолмадим, мени кечир, мендан рози бўл, дейди.

Хотини, “тавба, бу одамга нима бўлди, бундай гаплар гапиряпти”, деб унга раҳми келиб:
— Бей, аслида сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дейди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланади…
Кейин эр, хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам, қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун жаннатий ҳаётда яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар…

Лекин у киши, хотинига, муҳтарам зот айтгани ҳақида ҳеч гапирмайди. Бир ой тўлишини санай бошлайди. Кунлар яқинлашгунча яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинини ҳам, икки оиланинг ҳам муносабатлари илиқлашиб, яхшиликлари ортиб борарди.

Бир ой ўтади. Ҳа бугун ўлади, эртага эса… Лекин ўлмайди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир, деб ўйлайди.

Бир неча кун кутди, яна ўлмади. Кейин у зотнинг олдига бориб сўрайди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? — дейди у зот.
— Афандим, сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой бўлди. Бироқ мен ўлмадим.

У зот эса:
— Биродар, мен сени қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун албатта ўласан. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингиздан хурсандмисан? — дейди.
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Қани, энди шундай давом этинглар, — дейди у зот.

У оиланинг икки фарзанди бўлиб, гулдай яшнаб улғаядилар.
Ҳаётимиздаги кўп муаммолар ўлимнинг ҳақ эканини унутишимиз туфайлидир!

Туркчадан Марям Осиё таржимаси

#hikoya #voqea

Бугун сўнгги кунингиз деб айтишса, худди бугунгидек яшаган бўлармидингиз?


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
ҲАЗРАТИ СУЛАЙМОН а.с (Х аср)

Ҳазрат Довуднинг ўғли. Иудея ва Исроил давлатига ҳукмронлик қилган. Қуддус шаҳрида Яхва ибодатхонасини қурдирган. Замондошлари Сулаймоннинг донолигидан завқланишган. У ўзининг ўткир ақли ва ғайриодатий фикрлаш тарзи билан шуҳрат қозонган.

* * *
Ривоятларда айтилишича, Ҳaзрaт Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.

Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади.

Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.

Ziyouz

Пайғамбарларга ҳам синовлар келган. Синов келганда ҳам энг машаққатли синовлар келган. Кўп нолиманг!..

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Ҳазрат Умар (р.а.) бир ёдномасини шундай келтиради:

«Саййидул Анбиё (с.а.в.) Табук сафарида моддий ёрдамда бўлишимизни буюрдилар. Ўша кунлари қўлимда етарли мол бор эди. Ярмини ажратдим. Ўз—ўзимга, «Абу Бакр дан ўтсам, шу сафар ўтаман», дедим.

Катга миқдордаги молни олиб бордим, шунда Расули Муҳтарам Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Оилангга ҳам қолдирдингми?»,— дедилар.
— Бир қисмини қолдирдим, — дедим.

Бироздан сўнг Абу Бакр (р.а.) ҳам молини келтирди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айни шу саволни унга ҳам бердилар.
— Уларга Аллоҳ таолони ва Пайғамбарини қолдирдим, — жавобини бердилар.

Бутун молини келтирганлиги англатилди. Шундан кейин ундан асло ўтолмаслигимга ишонч ҳосил қилдим.


Муҳаммад бин ал—Ҳанифийя баён қилади. Бир кун отамдан (яъни ҳазрат Али (р.а.)дан)сўрадим:
— Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўнг бу умматнинг энг хайрлиси кимдир? — Абу Бакр (р.а.)дир, — дедилар.
— Кейинги галда ким туради?
Умар (р.а.)дир.
Бу жавобни олгач «кейин ким?»— дея сўрамадим. Чунки Усмондир, дейишларидан қўрқардим.

Шу сабабдан саволни бошқача тарзда бердим:
Сўнг сен эмасми отажон? Мен фақатгина мўминлардан бириман, дея жавоб бердилар отам.

“Abu Bakr Siddiq”
Ahmad Lutfiy Qozonchi

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Али р.а нинг қўлларини кўтариб “Али менинг аҳлимдан” деб айтилган зотнинг жавобларини ўқиб йиғлагим келди 😢


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
МОЛИК ИБН ДИНОР ҚАНДАЙ ТАВБА ҚИЛДИ

Молик ибн Динордан тавба қилишига нима сабаб бўлганини сўрашди. У бундай жавоб берди: «Илгари мен ўйин-кулги ва ичкиликка қаттиқ берилган эдим.

Кўнгил хуши учун бир жория сотиб олдим. Маълум муддат ўтиб, қизчалик бўлдик. Мен қизимни жуда яхши кўрардим. Ўсиб-улғайиб эмаклайдиган, кейин юрадиган бўлди. Қачон мен ароқ ичмоқчи бўлсам, у қўлимдан тортиб олиб, ароқни тўкиб юборар эди. У икки ёшга этгач, вафот этди. Мен қайғуда қолдим...

Шаъбон ойи эди. Бир куни ярим тунда ичиб маст бўлиб ухлаб қолибман. Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Қабримдан чиқиб келибман. Бундай қарасам, ёнимда катта аждар мени емоқчи бўлиб турибди. Ундан қўрқиб қочдим, у эса орқамдан қувлай бошлади. Ҳар қанча тез чопсам ҳам, ундан бутунлай қочиб кетолмасдим.

Қоча туриб йўлда оппоқ либосли мункиллаган чолни учратдим. Унга:
«Эй отахон, мени анави аждардан қутқаринг. У мени емоқчи, ҳалок қилмоқчи», деб ялиндим. У:
«Эй ўғлим, мен қариб, кучдан қолганман, у мендан қувватли, унга кучим этмайди. Сен қочиб, йўлингда давом этавер-чи, шояд Аллоҳ сени ундан халос этса», деди.

Мен тезроқ чопа бошладим. Аждар ҳам изимдан қолмай келар эди. Югура-югура дўзах табақаларига келиб қолдим. Дўзах қизиб, қайнаб ётарди. Унга тушиб кетишимга бир оз қолди. Шунда кимдир:
«Сен менинг аҳлимдан эмассан», деди. У ердан бурилиб, яна қоча бошладим. Аждар ҳамон қувлаб келар эди.

Қоча-қоча кўзни қамаштирадиган нурли тоққа яқинлашдим. Тоғда қасрлар бўлиб, уларнинг эшик ва пардалари кўзга ташланиб турарди. Шу пайт кимдир:
«Душмани етиб, ҳалок этмасдан туриб манави бечорани қутқаринглар!» деди.

Эшиклар очилиб, пардалар кўтарилди, у ердан юзлари ойдай болалар чиқиб келишди. Қизим ҳам улар билан бирга эди. Мени кўриб, олдимга тушди. Ўнг қўли билан аждарни урган эди, қочиб кетди. Кейин тиззамга ўтирди-да:

«Эй отажон, «Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ (Қуръон)га мойил бўлиш (вақти) келмадими?!» (Ҳадид сураси 16-оят) деди.

«Эй қизим, сизлар ҳам Қуръонни биласизларми?» деб сўрасам, «Ҳа, сизлардан кўра яхшироқ биламиз», деб жавоб берди.
«Бу ерда нима қиласизлар?»
«Биз мусулмонларнинг вафот этган ёш болаларимиз. Қиёмат кунигача шу ерда сизларни кутиб яшаймиз».
«Эй қизим, мени қувлаб, ҳалок этмоқчи бўлган аждар нима эди?»

«Эй отажон, у сизнинг ёмон амалларингиз. Уни кучайтириб – кўпайтириб юбордингиз. Шунинг учун сизни ҳалок қилмоқчи бўлди».

«Ҳалиги мункиллаган чол ким эди?»
«У сизнинг яхши амалингиз. Уни заифлаштириб – камайтириб қўйдингиз. Шу боис унинг ёмон амалингизга кучи етмади. Аллоҳга тавба қилинг. Ҳалокатга дучор бўладиганлардан бўлманг», деб юқорига кўтарилиб кетди. Мен чўчиб уйғондим ва дарҳол Аллоҳга тавба қилдим».

Эй биродар, хоҳ ўғилдир, хоҳ қиздир ёшлигида вафот этган фарзанднинг баракасини кўриб қўйинг. Агар ота-она савоб умидида сабр қилар ва «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», дейишар экан, улар учун Аллоҳ ваъда қилган яна бошқа кўплаб манфаатлар ҳосил бўлади.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Матн – санаднинг каломга бориб тугаши.
Санад, иснод – ровийларни матн билан боғловчи силсила.

Ҳадис даражалари:

1. Саҳиҳ – санаддаги ровийлар ўзидан олдинги ровийдан бевосита олган ҳадисдир. Бу ўринда ровийнинг одили бўлишлиги, мукаммал шаклда ҳадисни забт қилганлиги ва ҳадиснинг саҳиҳлигига таъсир қилувчи иллат бўлмаслиги шарт қилинган. Аҳли ҳадиснинг ижмоси билан унга амал қилиш вожибдир.

2. Муттафақун алайҳ – Имоми Бухорий ва Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида бирон ҳадисни зикр қилсалар ва бу ҳадислар маънода ва матнда бир хил бўлса, муттафақун алайҳ, яъни, бу икки муҳаддис иттифоқ бўлишган, дейилади.

3. Ҳасан – бунда саҳиҳда шарт қилинган нарсалар мавжуд бўлишлиги зарур, лекин ровийнинг ҳадис забти (ҳадисни ёддан билиши ёки ёзиб олиши) бироз енгилроқ бўлади.

4. Ғариб – ҳадиснинг ривоятида бир ровийнинг якка ҳақ, баъзисида ровийнинг бир ўзи бўлмоғи.

5. Заиф – ўзида «ҳасан»нинг сифатларини жамламаган, унинг шартларидан бирор шартни йўқотган ҳадис. Фазилатли амал зикр этилган бўлса, заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳабдир.

6. Мурсал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодининг охирида тобеъиннинг ўзи (саҳобани зикр қилмай) «Расулуллоҳ шундай қилган эдилар», дейди. Бунинг ҳукми ихтилофли.

7. Муъзал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодидан икки ёки ундан ортиқ ровийнинг тушиб қолиши. У мурсал ва мунқотиъдан ҳам ёмон ҳолатдир.

8. Мунқотиъ – узилиши қандай сабабдан бўлмасин, исноди уланмаган ҳадис. Иснодининг узилиши бошдами, ўртасидами ёки охиридами – бунинг фарқи йўқ. Мунқотиънинг ҳукми ҳам заиф ҳадис кабидир.

9. Мудаллас – иснодидаги бирон айбни яшириб, унинг зоҳирини чиройли кўрсатишга уринилган ҳадис, унинг ҳукми заиф ҳадис ҳукмидадир.

10. Мавзуъ – Пайғамбарга (с.а.в.) нисбат берилган, лекин аслида тўқиб чиқарилган ёлғон ҳадис. Уламоларнинг ижмосига кўра, уни ривоят қилиш ҳалол эмас.

11. Матрук – иснодида ёлғончи деб гумон қилинган ровийи бор ҳадис. Ҳукми олинмайди.

12. Мункар – иснодида заиф ровий бўлиб ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис.

13. Марфуъ – Пайғамбарга (с.а.в.) бирор сўз, феъл, тақрир ёки сифатни изофа қилиш.

14. Мавқуф – саҳобага бирор сўз, феъл, тақрирни изофа этиш. Масалан: «Али ибн Абу Толиб шундай деди», дейиш.

“Танбеҳул ғофилин”
Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий

#ilm


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Шуфай Асбаҳий айтади: Мадинага кирдим, қарасам, бир кишининг олдида одамлар йиғилган экан. “Бу киши ким?” деб сўрадим.

“Абу Ҳурайра”, дедилар. Сўнг унга яқинлашдим, у одамларга гапирар эди ва бир оздан кейин гапини тўхтатди, сўнг одамлар тарқалиб, ёлғиз ўзи қолганда: “Аллоҳ таоло сизни эсласин, менга Расулаллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган, ёдлаган, ўрганган ва билган ҳадисларингизни айтинг”, дедим.

Абу Ҳурайра: “Ўтир, сенга Расулаллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисларимни айтаман”, деди. Мен билан Абу Ҳурайрадан бошқа ҳеч ким йўқ эди, кейин хўрсиниб йиғлаб юборди ва ҳиқиллаган, юзлари қизарган ҳолда бир оз вақт туриб қолди, ўзига келганидан сўнг юзларини артди.

“Расулуллоҳдан эшитган ҳадисни сенга албатта айтаман”, деди, сўнг яна хўрсиниб йиғлаб юборди ва озроқ туриб қолди, кейин ўзига келиб, кўз ёшлларини артди-да, айтиб берди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга айтдиларки: “Албатта, Аллоҳ таборак ва таоло қиёмат кунида Ўзининг яратганллари орасида бутун итоатли умматга ҳукм қилади.

Биринчи, Қуръонни ёд олдим деб даъво қилган кишига, Аллоҳ йўлида ўлдирилган кишига ва моли кўп кишига ҳукм қилади. Аллоҳ таоло (Қуръон ёдлаган) қорига айтадики: “Расулимга туширган нарсани сенга ўргатмадимми?”
“Ўргатдинг, ё Парвардигор”, дейди.
“Ўргатган нарсаларимдан нималарга амал қилдинг?” дейди Аллоҳ.
“Кеча ва кундузларда Қуръон ўқишда қоим бўлдим” дейди.
“Ёлғон айтдинг!” дейди. Аллоҳ таоло ва малоикалар ҳам:
“Ёлғон айтдинг!” дейдилар.
“Балки сен, фалончи қори, дейишларини хоҳлаган эдинг ва албатта шундоқ дейишди ҳам”, дегай ва дўзахга олиб боришларини амр этгай.

Дунё эгасига: “Мен сенга молу дунё бердим, сен Мен учун нима амаллар қилдинг?” дейди.
Шунда у : “Молимни силаи раҳмга сарфладим ва садақаларга ишлатдим”, дейди.
“Ёлғон айтдинг!” дейди Аллоҳ таоло ва малоикалар ҳам:
“Ёлғон айтдинг!” дейдилар.
“Балки, фалончи сахий киши экан, дейишларини хоҳлаган эдинг ва шундоқ дедилар ҳам”, дегай ҳамда дўзахга олиб боришларини буюргай.

Сўнг Аллоҳ таоло йўлида ўлдирилган кишини келтирадилар.
Унга: “Нима учун ўлдирилдинг?” дейди.
“Сеннинг йўлингда жанг қилдим, ҳатто ўлдирилдим”, дейди.
“Ёлғон айтдинг!” дейди Аллоҳ таоло ва малоикалар ҳам:
“Ёлғон айтдинг!” дейдилар.
“Балки сени “Фалончи жасур” дейишларини хоҳлаган эдинг. Сўнг шун-дай дейишди ҳам”, дегай. Ва дўзахга олиб боришлари амр этгай...

“Кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тиззамга қўллари билан уриб:
“Эй Абу Ҳурайра, бу уч турли кишилар улар билан қиёмат куни жаҳаннам қиздириладиган Аллоҳнинг илк махлуқлари”, дедилар.

Сўнг бу хабар Муовияга етгач, қаттиқ йиғлади. “Аллоҳ ва унинг расули тўғри айтади”, дедилар. Сўнг бу ояти каримани ўқиди:

Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зеб-зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларининг (ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён крмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч қандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир”
(Худ, 15-16).


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Зикр ва дуолар иловасини юклаб олинг.

https://e-hilolnashr.uz/zikrduodownload/
ODAMLAR ORASIDA
Зикр ва дуолар иловасини юклаб олинг. https://e-hilolnashr.uz/zikrduodownload/
Азизлар, ушбу иловани бир неча йиллар аввал бир яхши инсонни тавсиялари билан юклаб олган эдим. Жудаям кўп манфаатлар олдим. Дуоларни ёдлаб олишга ҳам кўп ёрдам берди. Аудиоси борлиги ҳам айни муддао. Сизга ҳам илиндим. Ҳар куни ўқиб, тинглаб, мазза қилиб ишлатинг.
«Оятул Курсий»нинг фазли ҳақида келган баъзи ривоятлар:

1. «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

2. «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

3. «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Оятал курсининг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

“Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

“Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)

“Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)

“Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)

“Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)

“Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”

Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)

Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )



“Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:

“Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”

“Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”

“Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсини ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятул Курсий», дедилар».



Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.

Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.

Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.


Хўжа Али Ромитаний жомеь масжиди имом хатиби: Отабек Раҳимов

#ilm

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
"Мўъмин киши бир ичаги тўлгунча овқат ейди,
кофир етти ичаги тўлгунча ейди".


Бу ҳадиси шариф ҳасан ҳадис бўлиб, унинг юзага келишига кўп овқат ейиши билан шуҳрат қозонган бир киши сабаб бўлган деб ривоят қиладилар. У вақти келиб мусулмон бўлгач, оз емак билан кифояланадиган бўлган экан.

Мўъмин кишининг сифатларидан яна бири унинг қаноаткорлиги ва оз емак билан тўйишидир. Чунки у овқат ейишни “Бисмиллоҳ” билан – Аллоҳ таолонинг исмини айтиш билан бошлайди. Иймон соҳиблари меъдаларини тўлдирмайдилар, кўп ейишга ҳирс ҳам қўймайдилар. Фақатгина тоат ибодатларини бажаришга қувват оладиган даражада овқатланадилар, холос.

Турфа хил емишлар ва шарбатларга илтифот этмайдилар. Зотан, мўъмин кишига ярашадиган иш ҳам шудир. Кофир эса, ҳирсининг шиддатидан еб тўймайди, тўйса-да қўймайди. Чунки у нафсига асир.

Исломдан бошқа эътиқод ёки тузумларда ҳам кўп овқат ейишлик қораланади. Чунки кўп овқат ейишлик инсонга хос фазилат эмас, балки ҳайвонга хос хусусиятдир.

Саййидимиз бўлмиш ҳазрати Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам оз овқат билан қаноатланиш борасида бундай ўгит берганлар: "Меъданинг учдан бирини овқат, учдан бирини сув, қолган учдан бирини нафас олиш учун бўш қолдир".

Мўъминлардан баъзан кўп ейдиганлар топилгани каби, кофирлар орасида ҳам оз ейишга ҳаракат қиладиганлар учраб туради. Аммо куфр аҳли ҳеч вақт эътиқод учун кам емайдилар, уларнинг бу ишлари касаллик туфайли ё семириб кетишдан сақланиш, гўзалликларини сақлаш ёки шунчаки башарий миқёсдаги маданий ўлчовларга риоя қилиш учундир.

Қалбида иймонинг ҳаловатини топаман, деган киши эса ҳар бир масалада андозани китоб ва суннатдан олиб, Аллоҳнинг ризоси учун амал қилади. Аллоҳ ҳаммамизга ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган йўлдан юришни насиб этсин. Омин.

“Мўъминнинг сифатлари” китобидан

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Бомдод намозига азон айтилди. Уйимнинг деразаси қаттиқ таққиллай бошлади. Одатда, дадам мени бомдодга уйғотиш учун бир-икки йўталиб қўярдилар. Деразани тақиллатган ким бўлди унда?

– Дада, оподдомлани мазалари бўлмай қолди, тез чиқинг, дада.

Бу кенжа ўғлим Исломбекнинг овози эди.

– Ҳозир, болам, – дедим-у, тезда чиқиб, дадамнинг хоналарига отилиб кирдим.

Падари бузрукворим диванда ҳушсиз ёнбошлаб ётар, ранги бўзариб кетган, оғзи бир томонга қийшайган эди.

– Танометрни олиб бер, – дедим ўғлимни шошириб.

Дадамнинг қон босимини ўлчадим: 200 дан юқорини кўрсатяпти! Ё, Аллоҳ!

– «Тез ёрдам»га телефон қил.

Маълумот

Инсулт – бош мияга қон қуйилиши ёки мия томирларига лахта қон тиқилиши натижасида рўй берадиган оғир касаллик.

Аҳвол ўта оғир, дадам инсулт бўлган эдилар. Нима қилиш, қандай йўл тутиш мумкин?

Бирданига қаердадир инсултга қарши «китайская булавка» усули ҳақида ўқиганим ёдимга тушди.

– Игна бер, тез бўл, – дедим ўғлимга.

– Қанақа игна? Шприцники бор, бўладими?

– Бўлаверади, фақат тезроқ.

Янги шприц игнасини топиб беришди, тайёр стерилланган экан.

Дадамни ётган жойларидан қаддини ростлаб ўтқаздик. Мен худди шу ҳолатида у кишининг ўнта бармоқлари учини игна билан бир миллиметрдан мўлжал қилиб тешиб чиқдим.

Кейин икки қулоқнинг юмшоқ қисмини бир оз ушлаб чўзиб қўйиб юбордим. Қулоқлар юмшоғи оқиш тусга кирганда уларниям тахминан бир миллиметрдан икки жойидан тешдим.

Дадам аста кўзларини очдилар. Қийшайган оғзи аста ўрнига қайтди.

– Ҳа, болам, тинчликми, менга нима бўлди? – дедилар киши. Алҳамдулиллаҳ, инсулт ўтиб кетган, дадам бемалол гапира бошладилар.

– Ҳаммаси яхши, ҳеч нима бўлмади, дадажон. Бомдодни ўқигани чиқдик, холос, – дедим мен ўзларига ҳеч нимани билдирмаслик учун.

Шу орада «тез ёрдам» ҳам етиб келди:

– Яхшилар-ку, телефонда жуда ваҳима қилиб чақиргандинглар, – деди врач.

Мен нима қилганимни айтиб бердим.

– Яшанг, ака, – деб қойил қолди врач. – Бу маълумот биз учун билим бўлди. Аммо отангизни олиб кетиб, ҳеч бўлмаса уч кун назорат қилишимиз керак.

– Мен баннисага ётмайман, касал эмасман, – дадам рози бўлмасдилар.

Аммо врач барибир у кишини шифохонага ётқизди. Дадам икки кундан сўнг шифохонадан «қочиб», таксига ўтирганча уйга келдилар...

Шу воқеага ҳам 5 йилдан кўпроқ вақт ўтди. Дадамда инсулт асоратлари такрорланмади.

Сизларга ҳам билиб қўйсангиз, фойдадан холи бўлмасди.

Бармоқлар учи тешилганда кўп қон чиқмайди, Нари борса бир томчи қон чиқади, холос.

"Muslima Soliha" каналидан

#voqea #hikoya


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
2024/05/21 19:27:04
Back to Top
HTML Embed Code: