⚡️⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишлари YouTube орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
Маълум техник ишлар якунланди, энди Парламент қуйи палатасининг асосий мажлислари янгича форматда, #Live эфирга узатилади.
#Очиқлик #Шаффофлик
👉@odiljon_tojiyev

👍27😁3👎2🔥2❤1👏1
Forwarded from Bu mening Konstitutsiyam 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Конститутциявий комиссиянинг биринчи йиғилиши ўтказилди.
❓Йиғилишда қандай масалалар муҳокама қилинди?
Ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳасида жамоатчиликнинг ўрни бўладими?
✔️Фуқаролар таклифларини қайси усулда юбора олади?
Конститутциявий комиссиянинг фаолияти жамоатчилик учун қанчалик очиқланади?
Шу ва шу каби саволларга ушбу лавҳадан жавоб топасиз
➖➖➖➖➖➖➖➖
⚡️ Состоялось первое заседание Конституционной комиссии
❓ Какие вопросы обсуждались на заседании?
Будет ли общественность играть роль в разработке законопроекта?
✔️ Каким образом граждане могут направлять предложения?
Насколько прозрачна деятельность Конституционной комиссии для общественности?
Ответы на эти и другие вопросы вы найдете в данном ролике
English | Qaraqalpaq
Telegram | Instagram | Facebook

👏12👍6🔥2❤1🤩1
Конституциявий комиссиянинг интернет тармоғидаги саҳифалари қисқа вақт ичида тайёрланди ва ишлай бошлади.
Биз сизлар билан очиқ-ошкора ҳамкорликка тайёрлигимизни яна бир марта таъкидлаймиз. Бундан кейин ҳам комиссия ишида шаффофлик таъминланади. Илтимос, муайян камчиликларга кўзингиз тушса, комиссия матбуот хизмати билан боғланинг. Биз зудлик билан вазиятга эътибор қаратамиз.
*** *** * * * *
В кратчайшие сроки были подготовлены и запущены страницы Конституционной комиссии в сети интернет.
Хотелось бы еще раз подчеркнуть о своей готовности к открытому с Вами сотрудничеству. Комиссия и дальше продолжит обеспечивать прозрачность. В случае обнаружения каких-либо конкретных недостатков, просим Вас обратиться в Пресс-службу Комиссии. Мы немедленно примем меры по их решению.
👉 @odiljon_tojiyev
👍15👎2😁1🤔1🤩1
#Брифинг #Баёнот
Таклифлар билан ишлаш гуруҳига 28 май 10:00 ҳолатига кўра 967 га яқин таклифлар келиб тушган.
Шулардан:
➖ Электрон почта ([email protected]/[email protected]) манзиллари орқали – 390 та;
➖ @meningkonstitutsiyam телеграм боти орқали – 369 та;
➖ “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформаси орқали – 165 тани ташкил этмоқда.
Қолган таклифлар бошқа шаклларда келиб тушди.
Таклифларнинг демографик таҳлили шуни кўрсатдики, 641 та таклифнинг ташаббускорлари эркаклар, 263 таси аёллар томонидан юборилган.
Ҳудудлар миқёсида қарайдиган бўлсак, ҳозирга қадар Конституциявий комиссияга таклифларни йўллаш борасида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги фуқароларимиз бошқа ҳудудларга нисбатан фаол бўлганини кўришимиз мумкин.

👍22🤩2👎1🔥1👏1🤔1
☝️ 31 май куни соат 10:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси Қонунчилик палатасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирга узатилади.
👉 @odiljon_tojiyev
👉 @odiljon_tojiyev
👍19👎1🔥1😁1🤔1
#Қутлов #Болаларни_ҳимоя_қилиш_куни
Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Байрам билан ҳеч истисносиз барчани – болаликдаги орзуларидан айри тушмаган юртдошларимизни табриклайман. Биз ҳам кечагина ёш бола эдик, бугун ҳам улғайганимизни тан олгимиз, болалик билан хайрлашгимиз келмайди. Назаримда, бу туйғу ҳаммада ҳам бўлса керак.
Кун давомида бир фикр миямдан кетгани йўқ: бугун болаларни нимадан кўпроқ ҳимоя қилиш керак? Менимча, интернетдаги ёлғон-яшиқ томошалардан. Ҳаммамиз биламиз, кундалик ҳаётимизда кўриб турибмиз, бугунги болаларнинг тили чиқиб-чиқмай телефонга муккасидан кетаяпти. YouTube даги визуал, болаларбоп томошалар оммалашди. Бизда уларга альтернатив миллий контентимиз, афсуски йўқ.
Болаларни ёлғондан, бахтсиз, умидсиз келажакдан асраш – ҳар бир ота-онанинг, давлатнинг муқаддас вазифаси. Бугун қизғин паллага кириб бораётган Конституциявий ислоҳотлар замирида ҳам айнан мана шу ғоя, шарафли мақсад бор.
Шундай экан, жараёнда фаол иштирок этинг, болаларингиз тақдирига бефарқ бўлманг! Тарихий бурилиш нуқтасида эканлигимизни ҳис қилган ҳолда, фаол фуқаролик позициянгизни намоён қилинг!

👍15❤2👎2👏1😁1🤔1
#ФаолБўлинг #Таклиф #Тарғибот #Мурожаат
Ҳурматли журналист ва блогерлар!
Ватанимиз Конституцияси янгиланяпти, ислоҳотлар жадаллашяпти. Жараёнда Сизнинг муносабатингиз, таклифларингиз жудаям муҳим.
Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича кўплаб таклифлар келиб тушди ва жараён давом этмоқда.
Конституциявий ислоҳот – Янги Бош қонунни қабул қилиш жараёни умумхалқ орзуси, истаги, мақсадини мужассам қиладиган энг йирик ҳаракатга айланиши учун ўз ҳиссангизни қўшишга чорлайман!
Ўйлайманки, эндиликда янаям бу мавзуга доир чиқишларингизни кўпайтирасиз ва аниқ таклифлар билдирасиз.
Кенг жамоатчилик ва бутун халқимиз билан ҳамнафас соҳа вакиллари сифатида сиз томондан билдириладиган таклиф ва мулоҳазаларингиз биз учун – Ўзбекистонимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.
Таклиф юбориш учун:
🌐[email protected] [email protected] электрон почтаси;
🌐@meningkonstitutsiyam_bot телеграм боти;
🌐 “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформаси.

👍14🔥3👎2👏1😱1
☝️ 07 июнь куни соат 11:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси Қонунчилик палатасининг YouTube даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирга узатилади.
Йиғилиш кун тартибидаги бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамаси билан бирга, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Тошқуловнинг «Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилади.

👍19👎6🔥2❤1
Forwarded from Bu mening Konstitutsiyam 🇺🇿
☝️ Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бугун соат 10:00 да ўз ишини бошлайди.
• Йиғилишни "Ўзбекистон" ва "UzReport" телеканаллари, шунингдек Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги (Bu mening konstitutsiyam) расмий саҳифаси орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.
📍 Онлайн кўриш учун:
https://www.facebook.com/meningkonstitutsiyam/
————
☝️ Очередное заседание Конституционной комиссии состоится сегодня в 10:00.
• За работой заседания вы можете следить онлайн по телеканалам "Ўзбекистон" и "UzReport", а также через официальную страницу Конституционной комиссии в Facebook (Bu mening konstitutsiyam).
📍Для онлайн просмотра:

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook

Facebook
Log in to Facebook
Log in to Facebook to start sharing and connecting with your friends, family and people you know.
👍8🔥2
Конституциявий комиссия Матбуот хизматининг навбатдаги брифинги ўтказилди.
Унда оммавий ахборот воситалари вакилларига, кенг жамоатчиликка айни қизғин паллага кирган конституциявий ислоҳотлар жараёнининг бориши ҳақида батафсил ахборот тақдим қилинди.
Таъкидлаш жоизки, ҳозир Ўзбекистон халқи Конституциямизда айнан қандай ўзгаришлар бўлиши ва кутилаётган натижаларга юқори даражадаги эътибор, қизиқиш билан қарамоқда. Шу боис, брифингда шу пайтга қадар комиссия томонидан қабул қилинган, муҳокамага олиб чиқилган таклифларнинг мазмун-моҳияти ҳақида журналистларга тушунтириш берилди.
Шунингдек, ОАВ ходимлари ва блогерларга мазкур кампанияда сиёсий партияларнинг иштироки ва позицияси ҳақидаги маълумотлар ҳам баён этилди.
Ўз навбатида, Конституциявий комиссиянинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги давом этиши ҳамда ва мавзуга доир ҳар қандай маълумот ёки аниқлаштирувчи қўшимча ахборот тақдим этишга тайёрлигимизни билдирамиз.
P.S. Кеча машҳур блогерларимиз томонидан ёзилган иккита пост ўқидим ва ҳар иккаласида ҳам аввал берилган таклифлари инобатга олингани, муҳокамага олиб чиқилгани ҳақидаги эътирофлар бор. Йигитлар, комиссия барчани кузатаяпти, ўрганаяпти, фикрлар умумлаштирилаяпти. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Бу гапларни шунинг учун айтаяпманки, бошқа блогер ва журналистларнинг ҳам фикрлари диққат билан кўриб чиқилмоқда, ҳеч бир таклиф эътиборсиз қолдирилмайди. Фаол бўлинг, мамлакат тақдирининг туб бурилиш нуқтасида, тарихий ўзгаришлар палласида сиз ҳам қатнашинг.
Таклифлар учун манзил:
🌐[email protected] [email protected] электрон почтаси;
🌐@meningkonstitutsiyam_bot
телеграм боти;

❤4👍4👎2🤔2🔥1
Журналистлар ва ички ишлар органлари ходимлари ўртасида юзага келаётган носамимий вазиятлар давомли бўлаётгани хавотирли ҳолатдир. Чунки, ҳар қандай ҳолатда ҳам журналист фаолиятига аралашиш, беписанд муносабатда бўлиш, аввало, маданиятсизлик, қолаверса, қонунларга нисбатан беписандлик.
Халқни ички ишлар органларидан ҳимоя қилиш керак қабилидаги истеҳзоли муносабатлар янграётгани эса тизим имижига жуда катта минус.
Ҳа, бугун ички ишлар идоралари, ходимларнинг муомаласи 10 йиллар аввалгисидан тубдан фарқ қилади. Улар жиноятчиликка қарши курашиш борасида катта натижаларга эришаётганидан, шу юрт фуқароси сифатида, фақат ғурурланаман.
Аммо, очиқлик шароитида ишлашга кўникиш, инсон қадрини топташга ҳар қандай ҳолатда ҳам мутлақо уринмаслик шарт! Тизим катта ва айрим қўрс, нопок ходимларга қарши курашни уларнинг ўзи кўпроқ истаётганини ҳам тушунаман.
Алоҳида таъкидлашни истардимки, тизим ўз обрўсини сақлаш учун давлатнинг фуқоралар олдидаги обрўсига путур етказмаслиги керак.
Резонанс келтириб чиқараётган можароли вазиятларни ўрганиш ва баҳо беришда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамкорлик қилишни таклиф этаман.
#ҚонунБор #НосамимийБўлманг

👍29❤3🔥3😁1
I have reviewed all the nearly 20,000 proposals so far myself. I will say nothing now suggesting support or opposition. But I will say I am dazzled by the breadth and depth of people’s engagement with the process.
More detailed
👉 @odiljon_tojiyev
More detailed
👉 @odiljon_tojiyev
Intellinews
COMMENT: Uzbekistan’s constitutional reforms are for the people
Every modern constitution, whether for the totalitarian or the libertarian state, claims to speak for the public. “We the People,” the US ...
👍10🔥3👏3🤔2😱1
#Футбол #ҒалабаданАълоЎйин
Футбол бўйича U23 Осиё кубоги мусобақасида вакилларимизнинг ўйинларини кузатиб бордим. Қувонтирадиган лаҳзалар кўп бўлганига қарамай бирон пост қўймадим, кўз тегмасин деган маънода 😉.
Бугун чемпион бўлганимизда бу постни балки ёзмас эдим. Аммо, финалгача босиб ўтилган йўл ва финал футболимиз келажаги ишончли қўлларда эканлигини яққол кўрсатди. Бу жамоа ҳали узоққа боришига ишонаман.
Шундай ажойиб жамоани шакллантирган Темур Кападзега алоҳида раҳмат! Унинг жамоаси ҳаммамизни ишонтира олди ва ғалабадан бошқа натижаларни қабул қилолмайдиган бўлиб қолдик.
Аммо, бизнинг жамоа учун келажак ҳали олдинда!
Саудия Арабистони жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Уларда ҳам ажойиб жамоа шаклланиб келаётганини кўрдик.
Шундай қилиб U23 Осиё кубоги якунланди. Ҳозирги ҳолат биз учун идеал натижа эмасдир, лекин, шундай истеъдодли футболчиларимиз билан фахрланишимиз керак!

👍26🔥4👏2
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бугун бўлиб ўтган Ялпи мажлисда айни пайтда муҳокамада бўлиб турган “Электрон далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан Алишер Қодиров ва Расул Кушербоев ўртасида баҳс вужудга келди. Парламентда бундай мунозаралар тез-тез, кўплаб қонун лойиҳаларида бўлади ва шундоқ бўлиши ҳам керак-да ўзи.
Парламент қарашлар ва ғоялар хилма-хилиги асосида фаолият юритади, ривожланади. Ялпи мажлис шунинг учун ҳам керак. Чунки, қонун лойиҳаси тегишли қўмитада тайёрланиб, ялпи мажлисда муҳокама қилинишидан мурод ҳам маълум камчилик ёки ноаниқликлар ўтиб кетишининг олдини олиш. Бу нормал ҳолат ва парламентдаги доимий ишчи жараён.
Бу ҳолат парламент қуйи палатасида ички муҳит ёмонлигини, халқ вакиллари ўртасидаги муносабатлар дарз кетганини англатмайди. Масалани шундай талқин қилаётганлар, гап бундай. Сиз қонун ижодкорлиги жараёни ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмай туриб, нотўғри мулоҳаза юритаяпсиз. Расул Кушербоев тақдим қилган қонун лойиҳаси бўйича муҳокамада сўзга чиққан ва эътироз билдирган барча депутатлар, хусусан, Алишер Қодиров билан ҳам ўзаро дўстона алоқада.

👍38❤3👎3👏3🔥2🤬1
#ЁшларКуч #МенингКонституциям
Конституция ислоҳотларда аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этаяпти. Лекин, республика ёшлар ташкилотида узоқ вақт ишлаганим учунми, айнан, мана шу қатламнинг фаоллигидан алоҳида хурсанд бўлаяпман.
Хусусан, камина Олий Мажлисга сайланган Паркент тумани, умуман, Тошкент вилояти ёшларининг ниҳоятда фаол бўлаётганини эътироф этишни истардим.
Конституциявий комиссияга келиб тушган жами таклифларнинг 70 фоизи ёшлардан эканлиги янги авлоднинг тафаккур тарзи ҳуқуқий жабҳада жиддий ўзгаришларга мойиллигини билдиради.

👍13❤2🔥2👏2😁1
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ҲОЗИР ҚАЙСИ БОСҚИЧДА?
Конституциявий комиссия фаолияти юзасидан жамоатчиликда айрим саволлар пайдо бўлаётган экан. Хусусан, навбатдаги вазифалар, комиссиянинг ишлаш механизми бўйича такроран тушунтириш беришим ўринли, деб ўйлайман.
Конституциявий комиссия ўз низомига мувофиқ, фаолиятини давом эттирмоқда.
Конституциявий комиссия фаолиятининг
босқичлари:
Биринчи босқич – Конституцияни ўзгартириш бўйича таклифларни қабул қилиш, жамлаш ва таҳлил қилишни ташкиллаштириш;
Айни пайтда Конституциявий комиссия фаолиятининг биринчи босқичи якунига етди.
Иккинчи босқич – Парламент томонидан ишлаб чиқилган Янгиланган Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш.
Айни пайтда шу босқичдамиз ва умумхалқ муҳокамаси жараёни шу кунларда бошланади.
Учинчи босқич – умумхалқ муҳокамаси натижасида маромига етказилган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш.

👍15👏2🔥1🤔1
#Мурожаат #Менинг_Конституциям
УМУМХАЛҚ МУҲОКАМАСИ БОШЛАНМОҚДА
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган қарорга мувофиқ, эртага – 25 июнь кунидан бошлаб, 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилади.
Қонун лойиҳасининг матни 25 июнь куни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида ҳамда “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформасида эълон қилинади.
Шу боис Ватанимиз тарихида янги давр муқаррар равишда бошланаётган айни кунларда Конституциявий комиссия матбуот котиби сифатида юртимиздаги барча ОАВ ва блогерларга мурожаат йўлламоқчиман.
Ҳурматли журналист ва блогерлар!
Ўтган бир ой давомида ниҳоятда фаоллик билан Асосий қонунимизга оид таклифлар, фикрлар билдирдингиз. Бунинг учун сизларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Ўз навбатида, олдимизда турган навбатдаги жараёнларда сизларнинг мавзуни кенг ва атрофлича ёритиб боришингиз, таклиф ва ташаббуслар билан иштирок этишингизни кутамиз.
Сизнинг фикрингиз юрт келажаги ва Ватанимиз тақдири учун муҳим бўлиб, мазкур жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз.
* * * * * *
Эслатиб ўтаман: Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларни «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформаси, 1341 қисқа рақами орқали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Тошкент шаҳри, Бунёдкор шох кўчаси, 1-уй манзили бўйича юборишингиз ёки бевосита ўзингиз келган ҳолда тақдим этишингиз мумкин.

👍14👎3🔥3👏1
#МенингКонституциям #Муҳокама
Аввал хабар берганимиздек, бугундан эътиборан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб чиқиб, айрим эътиборга молик статистик жиҳатларга тўхталмоқчиман. Аввало, бугунги кунгача энг кўп таклиф келиб тушган бўлимлар, боблар ва моддаларга эътибор қаратсак.
Конституция бўлимлари бўйича
Комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. Эътибор беринг, "Конституция ва қонуннинг устунлиги" деб номланган учинчи бўлимга 5 минг 717 та таклиф келиб тушган. Демак, фуқароларимиз қонун мамлакатимизда янада устивор бўлиши ва бунда Асосий қонунда зарур кафолатлар кўпроқ берилишини истайди.
Конституция боблари бўйича
Қомусимизнинг еттинчи, ўнинчи, йигирма биринчи бобларини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича жуда кўп таклифлар келиб тушган (умумий ҳисобда 6 минг 107 та). Масалан, "Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар" деб номланган VII бобга доир 2 минг 312 та таклиф келиб тушгани, сал чуқурроқ тафаккур қилинса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, давлатни ислоҳ қилишдаги иштироки юксалиб бораётганини кўрсатади.
Конституция моддалари бўйича
Моддалар бўйича қаралса, 90-моддага 4 минг 17 та, 24-моддага 1 минг 830 та, 41-моддага 1 минг 658 та таклиф келиб тушганини кўриш мумкин. Бу моддаларнинг мазмунига эътибор қаратиб, сўнгра фикр юритадиган бўлсак, аён бўладики, Ўзбекистон фуқаролари Асосий қонуннинг барча жиҳатларига фаол фуқаролик позицияларини билдиришмоқда. Масалан, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти “ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши”га доир нормани киритишга оиддир.
Мухтасар айтганда, бугунгача халқ томонидан билдирилган таклифларнинг статистикаси мана шундай. Албатта, бугундан эътиборан сўзлаш, муҳокама қилиш кампаниясига старт берилди. Ҳамма ўз фикрини билдириши лозим деб ўйлайман.
Унутманг, Сизнинг фикрларингиз мазмуни қандай бўлишидан қатъи назар, Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари ўрганиб чиқади, асосли деб топилса, қабул қилинади ёки тегишли тартибда жавоб қайтарилади.

👎20👍18🔥2
Odiljon Tojiyev
#МенингКонституциям #Муҳокама Аввал хабар берганимиздек, бугундан эътиборан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб…
#МояКонституция #Обсуждение
Как уже сообщалось, с сегодняшнего дня началось всенародное обсуждение проекта Конституционного закона. Учитывая особый интерес общественности и блогеров к содержанию полученных предложений, я хотел бы остановиться на некоторых важных статистических аспектах. Прежде всего, акцентируем внимание на разделах, главах и статьях, по которым на сегодняшний день получено больше всего предложений.
По разделам Конституции
При анализе предложений, поступивших в Комиссию, наиболее часто предлагаемыми для внесения поправок являются второй, третий и пятый разделы. Только по внесению изменений и дополнений в пятый раздел поступило 6 302 предложения. Отметим, что в третий раздел под названием «Конституция и верховенство закона» поступило 5 717 предложений. Это означает, что наши граждане хотят, чтобы в стране было обеспечено верховенство закона и в Основном законе было предусмотрено больше гарантий.
По главам Конституции
Много предложений по внесению изменений и дополнений в Конституцию получено по VII, Х, ХХI главам (всего 6 107). Так, тот факт, что по главе VII «Личные права и свободы» поступило 2 312 предложений, свидетельствует о том, что, если подумать глубже, повышается правовая культура граждан, их участие в реформировании государства.
По статьям Конституции
По статье 90 получено 4 017 предложений, статье 24 — 1 830, статье 41 — 1 658. Если обратить внимание на содержание этих статей, а потом вдуматься, то станет ясно, что граждане Узбекистана выражают активную гражданскую позицию по всем аспектам Конституции. Так, 3029 предложений к статье 90 Конституции направлены на изменение срока избрания Президента на 7 или больше лет. Также большая часть из 1 658 предложений, поступивших по статье 41 Конституции, связана с введением нормы об «определении высокого статуса учителей и воспитателей, ограничении вмешательства в их деятельность».
В целом, статистика предложений граждан на сегодня выглядит таким образом. Конечно, с сегодняшнего дня дан старт кампании по всенародному обсуждению. Целесообразно, чтобы каждый выразил свое мнение.
Помните, независимо от содержания Вашего мнения, оно будет рассмотрено ответственными комитетами Законодательной палаты.

👍21👎14❤1🔥1
#Қутлов #ОАВ #Матбуот
Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбдан, самимий муборакбод этаман.
"Журналист – давлат арбоби" деган эди ўз вақтида Шароф Рашидов. Ҳақиқатан ҳам жамиятнинг виждони, уйғоқ қалби бўлган чинакам журналист – давлат ва жамоат арбоби дейиш мумкин. Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди.
Ўз навбатида, ахборот хизматларида ишлаётган минглаб журналистларнинг ҳам меҳнатларини эътироф этишни истардим. Бу соҳа вакилларининг меҳнатлари туфайли журналистиканинг овози дадилроқ жаранглаяпти, раҳбарлар ва журналистлар ўртасида соғлом, дўстона муҳит, тезкор диалог шаклланаяпти.
Шунингдек, ҳозиргина Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ атоқли журналист ва блогерлар, соҳа заҳматкашларини ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси номидан чин юракдан қутлайман!
Сўзим якунида барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, ҳамиша ижод завқидан роҳатланиб яшаш саодатини тилайман.

👍17🔥2❤1👎1