Telegram Web Link
#Ўзликни_англаш #Тарих_такрорланмайди

ҚУРИГАН, ЧИРИГАН ДАРАХТНИНГ ТАГИГА СУВ ҚУЙМАНГ!

Қуриб-қовжираб, ривожланишдан тўхтаган дарахтнинг тагига сув қўйиб нимага эришасиз? Ҳеч нимага. Олис-олислардан бу тамом бўлган кўланкани кўриб, ғира-ширада унинг қуруқ савлатига қараб, муҳташам дарахт бўлган экан, деб алданманг! Шамчироқ тутиб яқинроқдан кўринг, шунда сезасизки, қаршингизда қуп-қуруқ дарахт турибди.

Ўйлайсиз: ҳа, бу дарахт бир пайтлар новда бўлган, гуллаган, барг ёзгган, бўй чўзган. Аммо, ер уни қабул қилмади, унинг жойи утопиялар тўқайида эканлиги маълум бўлди.

Зарбулмасал қилмай, мақсадга ўтай. Хуллас, гап СССР ҳақида. Ҳар қанча баланпарвоз ғоялар устига қурилган бўлмасин, охир-оқибат жабрдийдаларнинг қони эвазига бунёд бўлган бу давлат қуриди, униб-ўсмади.

Чунки, у давлатнинг асосий капитали – инсонни ижтимоий-иқтисодий муносабатларни вужудга келтирувчи куч сифатидагина кўрди. Унинг алоҳида орзу-умидлари, юксак мақсадларини инобатга олмади.

СССР деганда шу қуриган дарахтни кўз ўнгимга келтираман. Ватанини севгани учун жазоланган, боши олинган ота-боболаримиз ёдимга тушади, бешикдан қабргача пахта даласидан чиқмаган оналаримизнинг йиғи тўла кўзлари мени таъқиб қилади.

Ватанни асраш, авайлаш дегани наинки қўлга қурол олиб, чегарада ҳушёр туриш, шунинг баробарида, мафкура жабҳасида ҳам фаол бўлиш, мустабид ғоялардан қўриш эканлигини чуқурроқ англаяпман...

@odiljon_tojiyev
👍134🤩2👏1🤔1🤬1
#Жараён #Муҳокама_марказида

АСОСИЙ ҚОНУНИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Бугун Қонунчилик палатасида конституциявий ислоҳотларни бошлаш таклифи билдирилди.
Демак, мамлакатимиз қонунчилиги яна бир муҳим даврга қадам қўймоқда.

Конституция ва унинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида илиқ-иссиқ гаплар баробарида, танқидий фикрларни ҳам кўп эшитамиз. Асосий эътироз, ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасига тааллуқли бўлиб, янаям чуқурроқ таҳлил қилсангиз, бу муҳокамаларда қизғин қатнашаётган барча давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлаш мақсадида эканлигини тушунасиз.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Конституциявий ислоҳотлар таклифини билдирганда, табиийки, ҳукмрон партияга мухолиф кайфиятдаги сиёсий партиялар вакиллари ҳам таклиф ва ташаббусларни билдиришди. Асосийси, қонун ижодкорлари Конституцияни такомиллаштириш масаласидаги ғоя ва фикрлар билан бир нуқтада бирлашишди.

Яқин орада бу масала муҳокамаси “Миллий тикланиш” ДП ва ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари иштирокида қўшма йиғилиш форматида ўтказилади. Шу кунларда биз – "Миллий тикланиш"чилар электорат манфаатларидан келиб чиқиб, Бош қонунга қандай ўзгартиришлар киритиш борасида таклифлар, ташаббуслар мажмуини шакллантиришга киришдик.

Халқ уйида ишлар ҳар доимгидек қизғин. Биз мамлакатимиз тарихида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган муҳим қарорлар қабул қилиш арафасидамиз.

@odiljon_tojiyev
👍43🔥2🤔2
#Конституция #Муҳокама

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштиришга қаратилган аниқ нормалар барча фуқаролар, жамоатчилик вакиллари ҳамда халқимизнинг таклиф ва фикрлари асосида шаклланиши, бунда очиқлик ва шаффофлик таъминланишини зарурлигини билдирди.
Энди Конституцияни такомиллаштириш масаласи Олий Мажлис палаталари Кенгашларига киритилади ва муҳокама қилинади.

@odiljon_tojiyev
👍71🔥1🤔1
#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик

Конституциявий ислоҳотлар: Энг асосий мезон – очиқлик ва шаффофлик

Бугун Сенат ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлди. Йиғилишда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш масаласи бўйича фикр алмашилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Унга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди.
Унинг фаолиятини тартибга солувчи Низом қабул қилинди.

Умуман, шу кунларда мамлакатимиз кун тартибидаги асосий масала битта – Бош Қонунимизни янада реал ҳаётий ҳужжатга айлантириш. Нега бундай деяётганимга ҳозир изоҳ бермоқчи эмасман, чунки, жараён энди бошланди ва мавзуга доир кенг қамровли муҳокамаларда ўртага ташланган фикрларни билгач, ўзингиз масала қанчалар муҳим эканлигини баҳолайсиз, деб ўйлайман.

Конституциявий комиссиянинг жамоатчилик билан алоқалари масаласини мувофиқлаштириш, унинг фаолиятини матбуотда ёритиш масалалари Комиссия матбуот котиби сифатида каминага юклатилди. Бундай масъулиятли вазифани бажаришга барча куч-ғайрат, салоҳиятни ишга соламиз.
Шуниси аниқки, Комиссия ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф юритади.

Қисқа муддатда жараёнларни ёритишга ихтисослашган махсус ахборот платформаси ташкил қилинади.
Жамоатчиликка айтаманки, фаол бўлинг, таклиф ва ташаббуслар билан чиқинг, позициянгизни айтинг. Комиссия Сизнинг фикрингизни эшитишга тайёр.

Барча ОАВ вакилларини ҳамкорликка чорлаб қоламиз.

@odiljon_tojiyev
👍125110🤔2🔥1👏1
Odiljon Tojiyev
#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик Конституциявий ислоҳотлар: Энг асосий мезон – очиқлик ва шаффофлик Бугун Сенат ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлди. Йиғилишда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш масаласи…
#Моя_Конституция #Открытость #Прозрачность

Конституционные реформы: самое важное — обеспечить открытость и прозрачность

Сегодня прошло совместное заседание Кенгашей Сената и Законодательной палаты. На заседании состоялся обмен мнениями о ходе реализации в стране конституционных реформ и было принято соответствующее постановление.

В соответствии с ним:
создана Конституционная комиссия по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию и реализации организационных мер, определены ее состав и задачи. Принят устав, регулирующий ее деятельность.

Один из главных вопросов, стоящих сегодня в повестке дня нашей страны — это сделать Основной закон еще более реалистичным документом. Не буду сейчас комментировать почему я говорю так, потому что процесс только начался, и считаю, как только вы узнаете мнения, высказанные в ходе обширных дискуссий по данной теме, вы сами сможете понять важность этого вопроса.

Вопросы координации связей с общественностью Конституционной комиссии, освещения ее деятельности в СМИ были возложены на меня, в качестве пресс-секретаря Комиссии. Для выполнения такой ответственной задачи будут приложены все усилия и потенциал.

Комиссия будет вести свою деятельность по принципу открытости и прозрачности.
В ближайшее время будет создана специальная информационная платформа для освещения всего процесса.

Я призываю общественность проявить активность, предлагать свои предложения и инициативы, обозначить свою позицию. Комиссия готова выслушать ваше мнение.

Приглашаем всех представителей СМИ к сотрудничеству.

@odiljon_tojiyev
🔥6👍51👏1🤬1🤩1
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия
ТАРКИБИ

Акмал САИДОВ
– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д., профессор, академик, комиссия раиси;

Мурат КАМАЛОВ – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари;

Қутбиддин БУРХАНОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари;

Актам ХАИТОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, ЎзЛиДеП раиси, иқтисод фанлари номзоди, комиссия раиси ўринбосари

Алишер ҚОДИРОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси, комиссия раиси ўринбосари;

Одилжон ТОЖИЕВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, комиссия Матбуот котиби.

@odiljon_tojiyev
👍9🔥1👏1🤔1
Odiljon Tojiyev
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия ТАРКИБИ Акмал САИДОВ –…
Улуғбек ИНОЯТОВ – Спикер ўринбосари, фракция раҳбари, ХДП раиси, педагогика фанлари доктори, профессор

Зуҳра ИБРАГИМОВА – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари;

Хайрилло ГАППОРОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, кимё фанлари доктори

Джаҳонгир ШИРИНОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзоси, юирик фанлари номзоди;

Шарофиддин НАЗАРОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси аъзоси, иқтисод фанлари доктори;

Эркин САЛИХОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси;

Илҳом АБДУЛЛАЕВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзоси, сиёсатшунослик фанлари доктори;

Бобур БЕКМУРОДОВ – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси;

Виктор ПАК – депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси;

Қодир ЖЎРАЕВ – депутат, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, сиёсатшунослик фанлари доктори;

Мухтабар ХУСАНОВА – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, юридик фанлари номзоди;

Шухрат ПОЛВАНОВ – қўмита раиси ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси;

Адҳам ШАДМАНОВ – депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси;

Елена КОМПОЛШИК – депутат, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси;

Даврон АРИПОВ – депутат, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси;

Тўлқинжон КАРИМОВ – депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси, сиёсатшунослик фанлари доктори;

Иномжон КУДРАТОВ – Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси;

Зафар ХУДАЙБЕРДИЕВ – депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси, иқтисод фанлари доктори.

@odiljon_tojiyev
👍8🔥2👏1
Odiljon Tojiyev
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия ТАРКИБИ Акмал САИДОВ –…
Мир-Акбар РАХМАНКУЛОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, ю.ф.д., профессор;

Шуҳрат ЧЎЛЛИЕВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси ўринбосари;

Малика КАДИРХОНОВА – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, Тошкент вилояти;

Баҳодир ТОЖИЕВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, Хоразм вилояти;

Наримон УМАРОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси;

Борий АЛИХАНОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси;

Қудратилла РАФИКОВ – Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси, сенатор;

Содиқжон ТУРДИЕВ – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони, Андижон вилояти;

Рустам ХАЛМУРАДОВ – Самарканд давлат универсистети ректори, т.ф.д., профессор, сенатор;

Гулистон АННАКЛИЧЕВА – “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси бош муҳаррири, сенатор, Қорақалпоғистон Республикаси;

Нусуратулла ПАРДАЕВ – Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, сенатор,
Жиззах вилояти;

Икромхон НАЖМИДДИНОВ – Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси
бошлиғи ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, сенатор, Наманган вилояти;

Бахтигул БЎТАЕВА – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани 17-умумий ўрта таълим мактаби директори, сенатор, Сурхондарё вилояти;

Хайтхан АРТУКБАЕВА – Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими масъул раҳбари, сенатор, Сирдарё вилояти;

Абдураҳим ЭРКАЕВ – Қарши давлат университети миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти, фалфа фанлари номзоди, сенатор, Қашқадарё вилояти;

Дилбар ОРЗИЕВА – Кармана тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Янги замон болалалари” оилавий меҳрибонлик уйи тарбиячиси, сенатор, Навоий вилояти;

Гулнора МАРУФОВА – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенатор,
Фарғона вилояти;

Раҳим ХАКИМОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор;

Мирафзал МИРАКУЛОВ – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқ йўналишидаги илмий-техник Кенгаш раиси ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор;

Нодир МУХТОРОВ – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи, юридик фанлар номзоди;

Гульназа ИСМАИЛОВА – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, юридик фанлар доктори;

Умид АБИДХЎЖАЕВ – Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори, иқтисод фанлари доктори.

@odiljon_tojiyev
👍7🔥2👏1
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия таркибига назар ташланса, турли касб ва соҳа эгалари бўлган тажрибали инсонлар қамраб олинганини кўриш мумкин.

📌 Жами 46 нафар аъзо бўлиб, шундан 10 нафари аёл киши. Мос равишда Қонунчилик палатаси депутатларидан 22 нафар, Сенатдан 19 нафар аъзо жалб қилинган.

🔰 Фракциялар кесимида комиссия таркиби қуйидагича кўриниш олган: ЎзЛиДеП – 7 нафар; МТДП – 6 нафар; Адолат – 5 нафар; ХДП – 2 нафар; Экопартия – 1 нафар.

Комиссия таркибига кирган инсонларинг 1 нафари академик, 12 нафари фан доктори, 9 нафари фан номзоди.

👉 @odiljon_tojiyev
👍11🔥4👏2👎1🤔1
Odiljon Tojiyev
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия таркибига назар ташланса, турли касб ва соҳа эгалари бўлган тажрибали инсонлар…
🇺🇿 Если посмотреть на состав Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер , то можно увидеть, что в нее входят опытные люди разных профессий и направлений.

📌 В Конституционную комиссию входят всего 46 членов, 10 из которых женщины. Соответственно, были привлечены 22 члена от Законодательной палаты и 19 от Сената Олий Мажлиса.

🔰 Состав комиссии в разрезе фракций следующий:
"УзЛиДеП" - 7 человек;
"Миллий тикланиш" - 6 человек;
"Адолат" - 5 человек;
"НДПУ" - 2 человека;
Экопартия - 1 человек.

А также в состав комиссии входят:
1 академик, 12 докторов наук и 9 кандидатов наук.

👉 @odiljon_tojiyev
👍15👎3🤔3🔥1👏1
Партиялар ўз позициясини билдиришни бошлади

Конституциявий комиссия ташкил этилгани ҳақида кеча хабар берилган эди. Бугун партиялар муносабатларини билдиришни бошлади.

Муҳокамаларнинг ҳозирги босқичида томонлар аниқ деталларга тўхталмай, умумий мазмунда фикр билиришмоқда, янгиланган конституцияда нимани кўришни истаёганликларини баён қилишаяпти.

Масалан, "Адолат"чилар конституцион ислоҳотлар ўтказиш партия дастурий мақсад-вазифаларига мос келишини таъкидлашган.
Экопартия эса фаоллардан таклиф ва ташаббуслар сўраб, электоратга мурожаат билан чиқди.
ХДПнинг ушбу муҳим масалага бағишлаб берган баёнотида "сиёсий иродамиз даражаси қанчалик яхлит эканлигини синовдан ўтказиш вақти келгани"га урғу қаратилади.

Матбуотда, ижтимоий тармоқларда эса фуқаролар, жамоатчилик фаоллари ўз таклиф ва мулоҳазаларни беришни бошлашди. Ўз навбатида, Конституциявий комиссия жамоаси жараённи диққат билан кузатмоқда ва жамоатчилик фикрини ўрганиб, умумлаштириб бориш йўлга қўйилди.

Фаол бўлинг, ўз фикрингизни билдиринг, таклиф ва ташаббусларингиз, албатта, Конституциявий комиссияда муҳокама қилинади, жоиз кўрилса, инобатга олинади.

👉 @odiljon_tojiyev
👍17👎4🔥2🤔2🤩1
КОМИССИЯ ҚИЗҒИН ИШ УСТИДА

Хабарингиз бор, 20 май куни Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди.

Шу муносабат билан бизга тармоқларда мурожаат қилишаяпти. Яъни, одамлар Кенгаш аъзолари бугун нималар билан банд эканлиги ва олдинда турган жараён ҳақида маълумот беришимизни сўрашмоқда.

Кенгаш аъзолари айни пайтда шу кунларда бўлиб ўтиши кутилаётган биринчи умумий ишчи йиғилишга тайёргарлик кўришмоқда. Мажлисда Конституциявий Кенгашнинг ишлаш тартиби, механизмлар муҳокама қилинади ва вазифалар, аниқ муддатлар белгиланади.

Мажлис баробарида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказишга ҳам тайёргарлик кўраяпмиз.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни диққат билан кузатаяпмиз, ҳар бир эътиборли таклиф ва фикрни кўздан қочирмасликка интилаяпмиз. Умумий мақсадимиз битта – янгиланаётган Конституциямиз фақат ва фақат олийжаноб, меҳнаткаш халқимизнинг бугунги орзу-истаклари намоён бўладиган ҳаётбахш ҳужжат бўлиши шарт.

#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик #сен_билан_бирмиз #ҳаммамиз_бирга

👉 @odiljon_tojiyev
100👏46🤩35🔥29👍20🤔2
Айни пайтда Конституциявий комиссияга аҳолидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушмоқда. Улар албатта кўриб чиқилади.

Қисқа муддатда “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” бош ғояси асосида фаолият кўрсатувчи махсус ахборот платформаси ҳам иш бошлайди.

Унга қадар таклифларингизни [email protected] ёки [email protected] электрон почталари орқали юборишингиз мумкин.

#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик

* * * *
* * * * * * * * * * * *

В настоящее время в Конституционную комиссию поступает много предложений и комментариев от населения. Все они обязательно будут рассмотрены.

В ближайшее время также планируется запустить
специальную информационную платформу, которая будет работать на основе идеи "Общество – инициатор реформ".

До этого вы можете присылать свои предложения по электронной почте [email protected] или [email protected]

#Моя_Конституция #Открытость #Прозрачность

👉 @odiljon_tojiyev
👍8746🤩39🔥31👎12👏12🤔2😢1
Эртага (26 май) Конституциявий комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишда комиссия ишини самарали ташкил этишга қаратилган масалалар муҳокама қилинади ҳамда аҳолидан келиб тушаётган таклифларни қабул қилиш, умумлаштириш, жавоб қайтариш тартиби тасдиқланади.
Шу кунга қадар комиссияга келиб тушган дастлабки таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинади.

Шунингдек, Конституциявий комиссия Матбуот хизмати таркибини тасдиқлаш, жараёнларни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш режаси кўриб чиқилади.

Йиғилиш якунлари юзасидан брифинг ўтказилади.

#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик

*** *** *** ***

Завтра (26 мая) состоится первое заседание Конституционной комиссии.
На заседании будут рассмотрены вопросы эффективной организации работы Конституционной комиссии, а также утверждения порядка получения, обобщения и реагирования на предложения населения о внесении изменений и дополнений в Конституцию.

Будут обсуждены поступившие до сегодняшнего дня в Комиссию предложения и мнения.
Также будут рассмотрены вопросы утверждения состава Пресс-службы Конституционной комиссии, план работы по широкому освещению всех процессов в СМИ и социальных сетях.

По итогам заседания будет организован брифинг.

#Моя_Конституция #Открытость #Прозрачность

👉 @odiljon_tojiyev
👍11👎3🔥1🤔1
Айни пайтда Конституциявий комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишини ўтказмоқда

Йиғилишда қуйидаги 4 та масала кўриб чиқилиши белгиланган:

1. Конституциявий комиссия ишини ташкил этиш, унинг ҳузуридаги Таклифлар билан ишлаш гуруҳи ҳамда Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи таркиби ва уларнинг вазифалари тақсимоти тасдиқлаш;

2. Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган таклифларни олиш, умумлаштириш ва уларга жавоб қайтариш бўйича ишни ташкил этиш тартиби белгилаш;

3. Комиссия Матбуот хизматининг таркиби ва медиа-режаси маъқуллаш;

4. Конституциявий комиссияга келиб тушган дастлабки таклифлар бўйича Йиғма-ахборот таҳлил гуруҳи ахборотини тинглаш.

👉 @odiljon_tojiyev
👍14👎1🤔1
Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

Биринчи вазифа: Таклифларни тўплаш, умумлаштириш, шакллантириш асосида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонун лойиҳасини тайёрлаш;

Иккинчи вазифа: Давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳужжатлар, экспертлик хулосалари, статистик маълумотлар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;

Учинчи вазифа: Илмий-тадқиқот муассасалари, олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлари юзасидан тавсияларини, шунингдек, экспертлар хулосаларини олиш;

Тўртинчи вазифа: Конституциявий комиссиянинг ишига давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар вакилларини экспертлар сифатида жалб қилиш;

Бешинчи вазифа: Зарурат туғилганда, манфаатдор давлат органлари ва нодавлат ташкилотларга ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун тақдим қилинган таклифларга асосан, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

Олтинчи вазифа: Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар бузилиши ҳақида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни тегишли идораларга кўриб чиқиш учун юбориш.

👉 @odiljon_tojiyev
63🤩22🔥19👍17👏17🤔1
Фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакилларининг таклифларини йиғиб олиш, умумлаштириш, уларни Конституциявий комиссияга тақдим этиш механизми ишлаб чиқилди.

Таклифларни йиғиш жараёни қуйидаги шаклларда ташкил этилади:

Фуқаролар ва ташкилотлар ўз таклифларини “Менинг Конституциям” онлайн платформаси, маҳаллалар, халқ депутатлари Кенгашлари, “Колл-марказ”, почта, шу жумладан электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти орқали юборишлари мумкин бўлади.

Келиб тушган барча таклифлар Конституциявий комиссиянинг Таклифлар билан ишлаш гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда Комиссия ҳузуридаги Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳига юборилади. Шунингдек, таклифлар билдирган фуқаролар билан қайта алоқа ўрнатилиб, уларга тегишли жавоб қайтарилади.

Конституциявий комиссия ҳузуридаги Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳига келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса тайёрлайди ва ҳар ҳафтада камида бир маротаба Комиссия аъзоларига тақдим этади.

Конституциявий комиссия ўз мажлисларида таклифларни кўриб чиқади ва муҳокама қилади. Муҳокама натижалари бўйича Конституцияга киритилиши мумкин бўлган таклифлар сараланиб, тегишли лойиҳа шакллантирилади.

👉@odiljon_tojiyev
👍8🤔1
Комиссия йиғилишида Матбуот хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг таркиби ва медиа-режасини ўз вақтида ва сифатли бажариш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Матбуот хизматининг асосий вазифаси халқимизни, кенг жамоатчиликни Комиссия, унинг ишчи гуруҳлари фаолияти ва Конституциявий ислоҳотларнинг кейинги босқичлари ҳақида холис, ўз вақтида ва кенг тарзда хабардор қилиб бориш, ушбу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашдан иборат.

Конституциявий комиссия Матбуот хизмати ўз фаолиятида қуйидагиларга катта эътибор қаратади:

Биринчидан
, Конституциявий комиссия ва унинг ишчи гуруҳлари фаолиятига бағишланган брифинг ва матбуот анжуманларини ташкил этиш;

Иккинчидан, Конституциявий комиссия билан аҳоли, кенг жамоатчилик, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситалари ўртасида қайта алоқа ўрнатиш;

Учинчидан, Конституциявий ислоҳотларнинг бориши ҳақида, шу жумладан экспертларни жалб қилган ҳолда, интервью уюштиришлар орқали тушунтириш ишларини олиб бориш.

Матбуот хизмати фаолиятига мамлакатимизнинг етакчи давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларининг тажрибали вакиллари, етук журналистлар жалб қилинган.

Айтиб ўтиш керакки, Конституциявий комиссиянинг Матбуот хизмати томонидан таклифлар билан ишлаш жараёни бўйича ҳар ҳафта матбуот анжумани ташкил этилади.

#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик

👉 @odiljon_tojiyev
👍8👎3👏1🤔1
Йиғилишда Конституциявий комиссия номига келиб тушаётган таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидлаш керакки, Конституциявий ислоҳотлар жараёни бошланганидан бери халқимиз, кенг жамоатчилик томонидан Асосий қонунимизга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича жуда кўплаб фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилмоқда. Уларнинг аксарияти ҳозирча ижтимоий тармоқларда билдирилди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак таклифлар Конституциямизнинг 13,15, 29, 37, 40, 41, 53, 78, 80-моддалари билан боғлиқ. Хусусан:

1. Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши;

2. Конституциянинг олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал қилиши;

3. Ҳар кимнинг ахборот ресурслари, коммуникация технологиялари ва интернетдан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги;

4. Давлатнинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлаш мажбурияти;

5. Давлатнинг ишсизлик ва камбағалликни тугатиш учун ўзининг барча имкониятларидан фойдаланиш мажбурияти;

6. Ҳар бир инсоннинг соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эгалиги;

7. Давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги ва бошқалар шулар жумласидандир.

👉@odiljon_tojiyev
👍13👏1😁1🤔1
Конституцияни такомиллаштириш юзасидан таклифларингизни йўлланг

http://www.meningkonstitutsiyam.uz
https://www.facebook.com/meningkonstitutsiyam
https://www.instagram.com/meningkonstitutsiyam
https://www.tg-me.com/meningkonstitutsiyam
Телеграм-бот: @meningkonstitutsiyam_bot
📧 e-pochta: [email protected] ёки [email protected]
📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1
📞Қисқа рақам: 1341

👉 @odiljon_tojiyev
👍15😁2👏1😱1
2025/07/11 18:35:42
Back to Top
HTML Embed Code: