Telegram Web Link
#Билдириш

Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар!

Сизларга битта янгилигим бор. Бугундан бошлаб каналимда телеграм ботни ишга туширдим.

Аслида Халқ уйи вакили, депутат сифатида ҳар куни аҳоли, сайловчилар билан мулоқотдамиз, ботга эҳтиёж камроқ. Лекин ўйлаб қарасам, ҳар ишда тартиб ва аниқ механизм бўлгани маъқул экан. Бот шу мақсадда ишга туширилди.

🌐Бот манзили: @OdiljonTojievbot

👉 @odiljon_tojiyev
Сирдарёлик ёшлар парламент фаолияти билан яқиндан танишди

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов #Қаҳрамонлик

Давлат хавфсизлиги хизмати ходимларини касб байрами билан табриклайман!!!

Кўзга ташланмай, жимгина ўз ишини виждонан бажариб, Ватан учун жонини тикиб қўйган инсонлар омон бўлишсин!

@odiljon_tojiyev
#УстозАзиз #Табрик

Отамиздек азиз, онамиздек мўътабар зотга - ҳазрати устозга ҳар қанча эҳтиром кўрсатсак оз. Сизлар инсониятнинг йўлчи юлдузисиз!

Бугунги улуғ айём муносабати билан барча ўқитувчи ва мураббийларни чин қалбимдан табриклайман!

Бахтимизга доим соғ-саломат бўлинг, азиз ва муҳтарам устозларим!

Эҳтиром ила,
Одилжон Тожиев


@odiljon_tojiyev
#Муносабат

Дам олиш кунида эринмай ижтимоий тармоқларда муҳокама марказида турган мавзулар билан қизиқдим, одамларнинг фикрларини ўқидим. Икки оғиз шахсий фикримни билдирмоқчиман.

Ўқиганларим ва муҳокамалардан уққанларим шу бўлдики, сўз эркинлигидан ўринли ва қонуний фойдалана билиш ҳам катта маданият экан.

Блогер ёки журналист жамиятда етилган кўплаб муаммоларни кескин танқид қилар экан, хатога йўл қўяётган айрим давлат хизматчилари қақшатқич танқидни қабул қилди, жамоатчилик нафратига учради, баъзилари эса ишдан бўшатилаяпти.

Энди худди шу қисмат ўша танқидчининг ҳам бошига тушди. У ҳам хато қилганида, ўзи кўп бора талаб қилганидек, ходимлар қонуний чора кўришди. Хўш, нимаси ғалати? Наҳотки, танқидий чиқишлар қилувчиларда алоҳида ҳуқуқлар бор деб ўйлаяпсиз?

Майли, бу ҳам очиқлик жамияти, сўз эркинлигининг бир қисми. Ҳамма ўз фикри ва қарашларини айтишлиги тарафдориман. Аммо, асосий моҳиятни унутмайлик.

Яъни, сўз эркинлиги ва қонун устиворлиги назарияда ҳамиша ёнма-ён тилга олинадиган, амалиётда эса бири бирини муқаррар равишда тақозо этадиган тушунчалардир.

👉 @odiljon_tojiyev
#Заковат_қайтди

Бугун 30-40 ёш тенги авлод "Заковат"ни кўриб улғайди. Бу телевизион ўйиннинг ҳар бир сонини оиламиз билан кўрардик, саволларга жавоб излардик. "Заковат"чи йигит-қизлар бизнинг қаҳрамонларимиз эди ва ҳозир ҳам шундай.

Кейин ижтимоий тармоқлар даври бошланди, ақлни шоширадиган ҳайратланарли янгиликлар оқимида севимли "Заковат" бир муддат унутилди, кўрсатув тақдири номаълум қолган кунлар ҳам бўлди. Бугун у қайта туғилди.

"Заковат" оиласи, мухлислари учун хурсандман. Гарчи, бу ўйинда иштирок этиш насиб қилмаган бўлса-да, қалбим ва ақлим билан ҳамиша "Заковат" мухлиси бўлганман, улардан илҳом, мотивация олганман.

Дарвоқе, мотивация ҳақида. Бизнес-тренерлар, мотиваторлар орасида ақлли, лаёқатли инсонлар борлигига шубҳа қилмайман. Лекин, юзаки ва таъсирли гаплар мажмуи билан одамларнинг вақтини олаётган гап сотарлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этаяпти. Айниқса, видеохостингларни ақлсотарлар босиб кетган.

Бу шундан дарак берадики, халқимизда чинакам бизнес-тренер ва ёшларга йўлчи юлдуз бўладиган мотиваторларга қизиқиш катта. "Заковат" шундай майдонки, сиз унда бевосита билимнинг чархланиши, фикрнинг туғилиши, қарама қаршиликлар бирлиги ва уйғун ривожланишига гувоҳ бўласиз. Фикрлаш доирангиз ошади, дунёқарашингиз юксалади.

Кечаги драматик финални тақдим этган ёшлар – бошқа тенгқурлари, ука-сингиллари учун энг катта мотиватор! Янги Ўзбекистон ёшларининг идеали, йўлчи юлдузи – айнан мана шундай билимли, заковатли авлод, десам, фикримга қўшилсангиз керак.

P.S. Медиа майдонга мана шундай интеллектуал салоҳиятли ёшларни кўпроқ жалб этиш керак, деган хулосам янада қатъий бўлди.

👉 @odiljon_tojiyev
Forwarded from Sinopsis
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yillarga teng qarorni shu on qabul qil: O’zbekiston ovoziga aylan! 🇺🇿

24-oktabr O’zbekiston Prezidenti saylovi kuni — muhim tanlov fursati yetdi!

#saylov2021

@aksentuzb
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️⚡️⚡️Гўшт нархи ўртача 12-13 фоизга арзонлади

Куни кеча Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан гўшт ва картошка махсулотлари нархини туширишга қаратилган қонун қабул қилингани ҳақида айтгандик.

Унга кўра, 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларини, картошкани ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш бўйича айланмалари қўшилган қиймат солиғидан(НДС) озод қилиниши белгиланган.

❗️Қонун ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалиши фонида бугун савдо расталарида гўшт нархи арзонлашишни бошлади.

Масалан, korzinka тармоқ дўконларида бугун мол гўшти ўртача 12-13 фоизга арзонлаган. Масалан, мол гўштининг тўш қисми 56990 сўмдан 49990 сўмга, қовурға қисми 64990 сўмдан 56990 сўмга, биқин қисми 68990 сўмдан 59990 сўмга, мушак қисми 89990 сўмдан 78990 сўмга арзонлаган.

Депутатларнинг кечаги қарорига нисбатан бўлган шубҳалар шу билан барҳам топса ажабмас.

Умид қиламизки, гўшт нархи қисқа вақт ичида бутун мамлакат бўйлаб арзонлайди.

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from Sinopsis
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Men, “Kolxozchilar” partiyasi nomidan o’zimga o’zim ovoz beraman”

liil.khuramov, Indira Miftaxova, Dilshod Mirzamurodov kabi taniqli bloger, boshlovchi va aktyorlar ishtirokidagi pozitiv videorolikni taqdim etamiz!

Qani, hamma saylovga chiqsin! 😉

#saylov2021

@aksentuzb
#Халқ_Иродаси
#Инсон_Қадри_Учун

Мамлакатимизда бўлиб ўтган президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унда ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев яққол устунлик билан ғалаба қозонди.

Бу сайлов кампанияси мамлакатимизда ростмана жўшқинлик, сайлов шукуҳи ва кайфияти бергани билан аҳамиятлидир. Рекорд! Ҳар жиҳатдан, яъни аҳолининг фаоллиги, ОАВдаги материаллар миқдори, дебатлар, ижтимоий тармоқлардаги мулоқот майдони, сайловолди учрашувларидаги мулоқотлар, хуллас, ҳар қадамда янгилик.

Бизнинг зеҳнимиз бу янгиликларга тез кўникди, шундай бўлиши муқаррардек ва табиийдек қабул қилдик. Ҳолбуки, бундай катта сиёсий жараённи ўтказишда жамиятнинг умумий ижтимоий тафаккурига боғлиқ нуқталар жуда кўп.

Эсланг, сайлов йили бошидан қандай қизиқ ва ажабтовур ишларни кўрмадик? ..., буларнинг ҳаммасини донишманд халқимиз чуқур мулоҳаза билан кўрди, кузатди, энг одил баҳони берди.

Ўтган жараёнларда, кўрдикки, халқимиз ҳар жиҳатдан фаоллик кўрсатди. Айтиш жоизки, ўтган беш йил давомида миллий маданиятимиз, тафаккуримиз ўсгани яққол сезилди. Шу маънода, бугун халқимиз, Ватанимиз, миллий давлатчилигимиз ютди, дейиш мумкин.

👉 @odiljon_tojiyev
#Кўчат_экинг

Кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Кўчат экиш, айниқса, кузда кўчат экиш фойдали иш. Ниҳол яхши ривожланади, ерга мослашади, бир совуқни ўтказган ниҳол кўклаб кетади, ёзнинг чилласига ҳам ярайди. Қуриб қолмайди.

Кўпинча манзарали дарахтларни баҳорда экамиз ва ёзнинг жазирамасида қовжираб кетади, қанча маблағ увол бўлади. Қаердаки қуриётган ниҳолни кўрсам ичим ачишарди. Устига устак, ёзнинг саратони йилдан йилга иссиқ келаяпти. Бежиз G20 нинг яқинда бўлиб ўтган Рим саммитида асосий мавзу – глобал исиш асоратларига қарши кураш бўлмади. Чунки, бу реал хатар, кўз ўнгимизда юз бераётган воқелик.

Мана шундай пайтда оммавий кўчат экишдек хайрли ишнинг мамлакатимиз тарихида илк марта кузги мавсумда бошланганида катта маъно, асос бор. Энг асосийси, бу кўчатларнинг ерга ўрнашиб, илдиз отиши тезлашади. Йўқотишлар эҳтимоли камаяди. Чунки, биз шунчаки кўчат экмаймиз, унга қўшиб меҳримизни ҳам ерга берамиз, азим дарахт бўлишини ният қиламиз. Бордию, саратонда у қуриб қолса, кетган харажат ўз йўлига, ниҳолга ачиниб юрак ғашланаверади-ғашланаверади.

Мамлакатимиз катта сиёсий воқелик – сайлов жараёнини бошидан ўтказди. Халқимиз одатда ҳар қандай катта тадбирлардан кейин умид қилиб, яхши ният билан кўчат экади. Бу акция тагзамирида ҳам ана шундай яхши ният мужассам бўлиб кўринди менга. Ёқимли машғулот, ниҳоятда зарурий тадбир, деб биламан.

Келажак бугундан бошланади. Ўз истиқболингиз учун кўчат экинг.

👉 @odiljon_tojiyev
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 2021 йил 6 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янгидан барпо этилган катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

👉 @odiljon_tojiyev
Forwarded from Sinopsis
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shahrim, uzoq yillardan beri ilk marta nafasing bo’g’zingda turib qolyapti…

Meni kechir, ona shahrim: qadrlamaganim, ozor berganim, sevmaganim va sadoqatli bo’lmaganim uchun…


Ijodiy jamoamizdan yangi rolikni qabul qilib oling, ta’sirli monolog Toshkentning 04.11.2021 sanasidagi holati bilan uyg’un.

@aksentuzb
#Тузатиш

Ҳар доим расмий ҳужжатларда Таджиев Одилжон Патихджонович деб ёзишса, ноқулай алпозга тушар эдим.

Таджи, Патихджон – қачондир ЗАГСда пайдо бўлган, аслида фамилиям Тожиев, Отамнинг исмлари Фотиҳжон.

Шу кунларда азза-базза вақт ажратиб, паспортимдаги ёзувларни ўзгартирдим. Отамнинг, бобомнинг исмлари тўғри ёзилди. Енгил тортдим, уларнинг олдида юзим ёруғ бўлгандек ҳис қилдим.

Биз бундай ҳар куни ғашга тегадиган, бир қарашда майда туюладиган, аслида жиддий эътиборга арзийдиган хатоларимизни тузатишдан уялмаслигимиз керак. Бу тилга ва ўзимизга бўлган ҳурмат, менимча.

Ҳурмат билан,
Тожиев Одилжон Фотиҳжон ўғли

👉 @odiljon_tojiyev
#Парламентлараро_мулоқот

ҚОЗОҒИСТОН ТААССУРОТЛАРИ

Шу кунларда қўшни Қозоғистон маркази Нур-Султон шаҳрида бўлаётган халқаро конференцияда иштирок этаяпмиз.

Хусусан, кеча Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти кунига бағишлаб “Элбоши. Мустақиллик. Парламент” мавзусида ўтказилаётган халқаро парламент конференциясида иштирок этди.

Халқаро конференция доирасида Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси раиси Н. Нигматулин билан учрашув ўтказдик. Алоҳида таъкидлашни истардимки, шу ва шу сингари мулоқотлар, суҳбатлар, учрашувлар давомида бир жиҳат яққол кўзга ташланиб турибди – Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўси юксалиб бораяпти.

Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Қозоғистон Парламентининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур конференция ўз кун тартибига кўра, иштирокчи томонлар парламентлараро мулоқотни янги босқичга кўтариш, қонун ижодкорлиги борасидаги тажрибаларни алмашиниш сингари қатор мақсадларни кўзда тутади.

Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдик.

Ҳаммамиз яхши биламизки, Қозоғистон давлатчилиги тарихида беқиёс ўрин тутувчи Элбоши Нурсултон Абишевич Назарбоев ўзбек ва қозоқ халқлари, миллий давлатчилиги ўртасидаги дўстона муҳитни юксалтиришда буюк ўрин тутади. Элбоши куни шунчаки сана эмас, илиқ, дўстона алоқаларга эга бўлган Мирказий Осиё халқлари давлатчилигининг ёрқин намояндаларидан бирига нисбатан ҳурмат-эҳтиром рамзидир.

@odiljon_tojiyev
#фото

Халқаро конференция жараёнидан.

@odiljon_tojiyev
2025/07/14 00:16:47
Back to Top
HTML Embed Code: