Forwarded from Xushnudbek.uz
🇺🇿💪 Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихида рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлган энг ёш шахматчи сифатида тарихга кирди! У 17 ёшда!
У тарихга кирди! Тарихга!
👉 @xushnudbek 👈
У тарихга кирди! Тарихга!
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Sinopsis
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов
Байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!
8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан ушбу машаққатли ва шарафли соҳа вакилларини чин қалбимдан табриклайман.
Меҳнат фаолиятим давомида прокуратура органлари иш-тартиби билан яқиндан танишдим. Хусусан, ижро ҳокимиятида ишлаган кезларимда биргаликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширдик, ҳамкорлик қилдик. Бу соҳада ишлаётган меҳнаткаш, ҳалол-пок, ватанпарвар инсонлардан кўп нарсаларни ўзим учун ўргандим.
Янги Ўзбекистон деб ҳақли равишда айтилаётган даврда барча соҳалар сингари прокуратура органлари ҳам тубдан ўзгарди. Халқчил ва ниҳоятда фаол тузилмага айланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган "Ҳалоллик вакцинаси" тамойилининг воқеликка айланишида асосий куч айнан прокуратура органлари бўлиб турибди.
Касб байрами муносабати билан барча прокурорларни ҳамда соҳа фахрийларини самимий табриклайман. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатларингизда зафарлар тилайман.
Ҳурмат билан,
Одилжон Тожиев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари
@odiljon_tojiyev

☝️ 11 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси "Ўзбекистон", UzReport телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилади.
👉 @odiljon_tojiyev
👉 @odiljon_tojiyev
👍1
#Қутлов
Ҳурматли Ватан ҳимоячилари! Барчангизни бугунги улуғ айём – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.
✊Сиз борки – хотиржаммиз, сизлар бор – тунларимиз осуда, кундузларимиз файзли. Юрагида Ватан туйғуси жўш уриб турган инсон – мамлакатимизнинг ҳақиқий бойлиги. Шу маънода, бу байрам бутун халқимизга, Ватанимизга оид улуғ санадир.
🇺🇿Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан! Ватан омон бўлсин!

#Муносабат
ЮКСАЛИШ ПОЙДЕВОРИ МУСТАҲКАМЛАНДИ
📌Бугун Ўзбекистон ёшлари ҳаётида янги бир даврнинг бошланиши, ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишнинг туб бурилиш палласи, дейиш мумкин.
📁Гап куни кеча эълон қилинган ва бугун тонгдан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган, ёшларимиз бундай ўзгариш ҳамда янгиликларни ҳали ҳазм қилиб улгурмаган, нима бўлганини тўла тушуниб-тушунмайроқ, бунчалик улкан ўзгаришдан ҳайратланиб турган ҳужжат – давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида бораяпти.
♻️Бу қарор, шак-шубҳасиз, Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очди. Бу ҳужжат билан жонажон Ватанимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар манбаи бўлиб турган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” концепциясининг пойдевори мустаҳкамланди.
🔺Ёшлар ташкилотида узоқ йиллар ишлаган, мазкур қатлам билан боғлиқ вазиятни ич-ичидан билган киши сифатида, Президентимизнинг мазкур Қарори билан мустаҳкамлаб қўйилган қатор нормалар, билдирилган ишонч ҳамда таклифлар реал ҳаётда етилган муаммоларга ўз вақтида оқилона ечим бўлганини алоҳида таъкидлашни истардим.
‼️Оддий бир мисол. Биз узоқ йиллар мобайнида маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал бошқарув тизимини яратиш бўйича интилдик, ҳаракат қилдик, турли тажрибалар қилиб кўрдик. Минг афсуски, бу тизим шу чоққача оғриқли нуқта бўлиб турди, охирги ҳалқада ишлар сустлашиб қолаверди. Жуда кўплаб эзгу ташаббус ва ғоялар маҳалла даражасида кенг оммалашмади, қамров биз кутганчалик бўлмади.
⚠️Асосийси, ишлар самарадорлигини назорат қилиш билан боғлиқ тизимли муаммолар мавжуд эди. Ҳеч ким, ҳеч бир ташкилот бу муаммони ўз гарданига олишга уринмас, ютуқлар – ҳамманики, камчиликлар – “Камолот” (Ёшлар Иттифоқи) ники сифатидаги бир қарашларми, кинояларми, хуллас, нуқтаи назарлар бўларди.
🔘Бу ҳужжат билан ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширилиши устидан назорат тизими энг қуйидан энг юқори эшелонларга қадар аниқ ва тиниқ бир тарзда ўрнатилди. Бу – ёшлар учун, уларнинг истиқболи учун ниҳоятда улкан қадам, тарихий ютуқ.

#Нурсиз_кун #Хулоса
Бугун электрсиз кун бўлди. Озгина давом этган танглик энергетика таъминоти билан боғлиқ жараёнга чуқурроқ назар ташлашга мажбур қилди.
Қисқасини айтганда, биз бундай "сюрприз"ларга тайёр туришимиз лозим эди. Афсуски, "Б" режанинг йўқлиги яққол сезилди.
Давлат раҳбари ўз вақтида вазиятни қўлга олиб, халқимизни энергетика кризисидан олиб чиқишга бошчилик қилди. Ўзбекистон халқи етакчининг қатъияти ва тезкор реакциясини ҳис қилиб турди.
Ҳали бу борада дўппини ерга қўйиб, бамайлихотир айтадиган гаплар кўп. Ҳозир эса фақат бир нарсани ўйлаяпман: ич-ичидан нурланиб, ёруғлик сочиб турган бу кунларнинг қадрига етайлик.
Нур борки, соя бор. Ўшалардан асрасин экан. Чароғбонларга раҳмат!

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#Эълон
☝️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Ялпи мажлис "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда.
Онлайн кўриш учун
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram

Мустақиллик асосчиси Биринчи президентимиз Ислом ота доим ёдимизда! У киши билан замондош бўлганимдан фахрланаман!
Оллоҳ жойларини жаннатий қилсин 🤲
@odiljon_tojiyev
Оллоҳ жойларини жаннатий қилсин 🤲
@odiljon_tojiyev
👍1
#БиргаликдаКучмиз #МуносибТанлов
Мамлакатимиз медиа оламининг энг кўзга кўринган шахсларидан бўлган Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси лавозимига киришганини ҳар жиҳатдан олқишлайман – энг муносиб танлов.
Шерзодхон Қудратхўжа Янги Ўзбекистон даврида энг фаол ишлаб келаётган тажрибали, эл-юрт ҳурматини қозонган, Президент ислоҳотларининг туб моҳиятини чуқур ва нозик ҳис қила оладиган журналист.
Устоз журналист, талабчан мураббийнинг бу лавозимга сайланиши электрон оммавий ахборот воситаларида ишлаётган минглаб ёшларга мотивация беради, умумий мақсад йўлида янада жипслаштиради.
Ўз навбатида, ЭОАВМА Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, хусусан, Парламент ахборот маркази билан ҳамкорлик масаласини тубдан қайта кўриб чиқишига ишонаман. Чунки, бу одам айнан депутатлар, парламент билан мутлақо бошқача иш олиб боради, ишонаверинг.
Шундай экан, аканинг бу вазифада фаолиятини бошлаши бизга ҳам янги-янги чақирувлар ташлайди, фаолиятимизни қайта кўриб чиқишга ундайди. Жуда муҳим пайтда жуда муҳим вазифада иш бошлаган Шерзодхон акага фақат омад тилайман!

👍4🔥4
Forwarded from Sinopsis
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oliy Majlis yangiliklarini kim tayyorlaydi? Sayt kontenti, foto, video mahsulotlar bilan kim shug’ullanadi?
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Matbuot xizmati faoliyatidan #backstage tayyorlaganmiz, o’ylaymizki, o’zingizni qiziqtirgan savollarga javob olasiz.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Matbuot xizmati faoliyatidan #backstage tayyorlaganmiz, o’ylaymizki, o’zingizni qiziqtirgan savollarga javob olasiz.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
👍1
Forwarded from Sinopsis
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“- Kod keldi, aytib yuboring, iltimos…”
🎞 Jamoamizdan yangi ijtimoiy rolik: kiberhujum, firibgarlik xavfidan ogohlikka chaqiradi!
So’nggi paytlarda aktual muammo – fuqarolar ma’lumotlariga nisbatan tahdid ancha ko’paygan, ammo o’zimizdan ham hushyorlik, ziyraklik talab etiladi.
Firibgarlarga aldanib qolmang!
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
🎞 Jamoamizdan yangi ijtimoiy rolik: kiberhujum, firibgarlik xavfidan ogohlikka chaqiradi!
So’nggi paytlarda aktual muammo – fuqarolar ma’lumotlariga nisbatan tahdid ancha ko’paygan, ammo o’zimizdan ham hushyorlik, ziyraklik talab etiladi.
Firibgarlarga aldanib qolmang!
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
👍2❤1🔥1

🤩1