Telegram Web Link
Ёшлар учун имконият ва ҳуқуқлар: пандемиядан кейинги оқибатлар

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
👍1🤩1
Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни замон талаблари асосида тартибга солишга қаратилган "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Қонун ташаббускорлари томонидан Қуйи палатага тақдим этилган мазкур қонун лойиҳасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланаяпти, соҳада қўлланилиб келинаётган тушунчаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилаяпти.

Тан олиш керак, қонун лойиҳасини “пишитиш”, такомиллаштиришга депутатлик корпусининг барча вакиллари бирдек ҳаракат қилди, қизғин баҳс-мунозаралар бўлди. Меҳнат миграцияси бўйича мутахассислар, мигрантлар билан суҳбатлашилди, уларнинг фикрлари, таҳлиллари, тавсиялари инобатга олинди.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ва фракциялар аъзолари таклиф-тавсиялари билан биринчи ўқишга киритилган қонун лойиҳаси билан учинчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳаси ўртасида қарийб 70 фоизга яқин, яъни 273 та таҳририй, юридик техник характердаги ўзгариш кузатилганига гувоҳ бўлдик. Сабаби, кўпчилик кутаётган қонун лойиҳасига бўлган муносабат, масъулият бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди.

Зотан, тақдир тақозоси ёки шахсий истак-иродаси билан хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизга енгиллик беришни кечиктириб бўлмасди. Сайловчилар билан учрашувларнинг деярли барчасида хориждаги ҳамюртларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича кўплаб таклифлар, мурожаатлар келиб тушиши ҳам бу қонун лойиҳасининг нақадар муҳимлигини кўрсатади.

Эътиборлиси, бугун Сенатга юборилган ушбу қонун яқин истиқболда қабул қилинган тақдирда туғилиб ўсган юрти, жонажон оиласи бағрига қайтиб келган ватандошларимизнинг “ўзини тиклаб” олиши, ўз йўлини, ишини топишига ваколатли идора ва ташкилотлар вазифаси аниқ қилиб белгиланди.

Таассуфки, танаси бошқа дард билмас қабилида фикрлаб, депутатлар “ватандошларнинг муаммосини қаёқдан ҳам тушунсин” деб ўйлайдиганлар, гўёки депутатларга холис баҳо берувчилар ҳам топилади. Эҳтимол, бу қонун билан ташқи меҳнат мигрантларимизнинг ҳамма муаммоси бартараф ҳам этилмас, бу табиий ҳолат. Лекин ҳар ҳолда ватандошларимизнинг мушкули озроқ бўлсада, енгиллашса, айрим чигалликлар тартибга солинса, шунинг ўзи ҳам катта ютуқ аслида.

@odiljon_tojiyev
👍6🔥3🤩1
#Ялпи_мажлис

☝️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Ялпи мажлис "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари, Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

📺 Онлайн кўриш учун

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида "Волонтёрлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан концептуал маъқулланди.

✔️ Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 декабрда қабул қилинган "Волонтёрлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига "Корпоратив волонтёр" тушунчаси киритилиши кутилмоқда. Бу билан волонтёрликнинг турли йўналишларида иштирок этишни хоҳлаган ташкилот, иш берувчи ва ходимлар ҳуқуқларининг қонуний асослари мустаҳкамланиши кўзда тутилган.

🪄 Ёшлар ташкилотидаги фаолиятим давомида кўплаб ижтимоий ва волонтёрликка асосланган хайрия лойиҳаларини ташкил этганмиз. Бу лойиҳаларда ҳомийлик қилиш ёки бевосита иштирок этиш истагини билдирган кўплаб корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилганмиз. Лекин бундай лойиҳаларни амалга оширишга хайрихоҳ бўлган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг қонуний асосларининг йўқлиги ўз вақтида муаммоларга сабаб бўлган.

🤔 Ўйлайманки, бугун биз биринчи ўқишда қабул қилган ўзгартиришлар мана шундай муаммоларга ечим бўлишида, мамлакатимизда Волонтёрлик соҳасининг ривожланиши ҳамда ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг йўлга қўйилиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

#volontyorlik, #volontyorlik

@odiljon_tojiyev
👍3
Forwarded from Sinopsis
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев 2 кун давомида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Паркент туманларида бўлди.

🔹 Тумандаги мактаблар ҳамда маҳаллаларга ташриф буюриб, одамларнинг бугунги кайфияти билан танишди. Турли мусобақалар ва тадбирларда меҳмон сифатида иштирок этди. Спикер ўринбосари ёшлар билан гаплашиб уларга ҳаёт йўлида асқотадиган мотивациялар улашди.

💡Aksent LIVE“ дастуримизнинг галдаги сонида Одилжон Тожиевнинг 2 кунлик иш жараёни билан танишинг. Дастур давомида халқимизнинг миллий кўпкари ўйинидан эксклюзив жараёнларни ҳам томоша қилишингиз мумкин😉

Томоша қилинг!

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
👍9🔥4
Бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлислари жонли эфир орқали тўғридан-тўғри узатилаётганлигига роппа-роса уч ой тўлди.

🗓 Бу қисқа, аммо қонун ижодкорлари учун синовли муддат биз депутатларга ўзимизга четдан назар солиш, бирламчи хулосаларни чиқариш, ён дафтаримизни муҳим битиклар билан тўлдиришга етадиган фурсатга айланди.

Ўтган давр мобайнида Қонунчилик палатасида ўтказилган 15 та ялпи мажлиснинг барчаси "Ўзбекистон" ва "UzReport" телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилди.

Қонунчилик палатасининг тўғридан-тўғри эфирга узатилган мажлислари кун тартибида жами 119 та масала кўриб чиқилди. Шундан, 83 таси қонун лойиҳалари муҳокамасига, 16 таси парламент назорати тадбирлари ҳамда қолган 17 таси бошқа ташкилий масалалар муҳокамасига бағишланди.

✔️ Сайловчиларимиз қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ва такомиллаштириш жараёнларида иштирок этиш, фикр ва мулоҳазаларини билдириш имкониятига эга бўлдилар. Бунга ижтимоий тармоқлардаги жонли эфирларнинг 100 минг мартадан ортиқ кўрилиши ва 7 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилгани ҳам яққол мисол бўла олади.

📌 Агар мендан жонли эфирларнинг самараси яна нималарда кўринаяпти, деб сўрашса, шундай жавоб берган бўлардим: қонун лойиҳалари кенг жамоатчилик томонидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида бойитилаяпти, депутатларга ўзи ва қонун лойиҳалари, ҳатто билдирадиган ҳар бир гап-сўзи устида алоҳида масъулият билан ишлаш имконини бераяпти.

Албатта, фақатгина ялпи мажлисларни жонли тарзда эфирга узатиш орқали Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижодкорлиги бўйича қизғин иш фаолиятини тўла-тўкис, бор бўйича намоён этиб бўлмайди.


☑️ Муҳими, энди бизда барчага дахлдор муҳим масалаларни кенг жамоатчилик билан очиқ муҳокама қилиш имконияти бор ва биз бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишга тайёрмиз.

#шаффофлик

@odiljon_tojiyev
👍5🤩2
Бугун Қонунчилик палатасида давлат хизматчилари узоқ кутган — «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қабул қилинди.

Мазкур қонун тасдиқланиб, кучга кирганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи 200 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотларидаги 100 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатлар ягона қоидалар асосида тартибга солинади.

Кўпчилигимиз яхши эслаймиз, яқин 5-10 йил аввал ака-укаси, ота-онасининг қачонлардир йўл қўйган хатоси учун давлат ишига жойлашиш ёки суҳбатга қатнашишини тасаввур қилолмайдиган даражага тушиб қолгандик. Лекин Президентимизнинг сиёсий иродаси туфайли Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди ва бу агентлик ёрдамида давлат фуқаролик хизматига мутахассисларни билими, салоҳияти, дунёқарашига қараб саралаб, танлаш механизми ишга туширилди.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан олдин агентликнинг очиқ ахборотларини кўздан кечирганимда, шунинг гувоҳи бўлдимки, давлат ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун ўтказилган очиқ мустақил танловда вақтинча ишсиз бўлган ҳамюртларимиз, ёшларимиз ҳам ғолиб бўлган.

📌Бу эса Ўзбекистонда бугунги кун меритократия сиёсати амалда эканлигини кўрсатиб турибди.

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ этилган давлат органлари ва ташкилотларида кадрларни барчага тенг имкониятлар яратган ҳолда саралаш ва уларнинг касбий фазилатлари, малакасини объектив баҳолаган ҳолда танлов асосида танлаб олишнинг шаффоф механизмлари қонун асосида тартибга солиниши кишини қувонтиради.

#meritokratiya_siyosati_amalda
👍4🤩2
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг навбатдаги йиғилиши кун тартибида жами 5та масала ўрин олди.

💻 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси одатдагидек “O‘zbekiston” ва “UzReport” телеканаллари, Қонунчилик палатасининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси, “UzReport” телеканали ва “Халқ сўзи” газетасининг YouTube видеохостингидаги каналлари орқали жонли эфирга узатилди.

⚡️ Ялпи мажлиси жараёнлари YouTube ва Facebook’даги саҳифалар орқали жами 35 500 нафарга яқин фойдаланувчилар томонидан кўрилиб, 417 дан ортиқ изоҳлар қолдирилган ва 14 марта улашилган.

Изоҳларнинг мазмуни таҳлил қилинганда, уларнинг:
🔹44 таси “Таклиф”
🔹112 таси “Танқид ва эътироз”
🔹70 таси “Умумий фикрлар”ни ташкил этди.

☑️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш, қонун лойиҳалари муҳокамасида жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш, улар томонидан билдирилган таклиф ва танқидларни доимий ўрганиб бориш, таҳлил қилиш ва инобатга олиш амалиёти жорий қилинди.


П/С: Шу ўринда муҳим бир жиҳатни таъкидлашни хоҳлардим: қонун лойиҳалари муҳокамаси жараёнларида билвосита иштирок этаётган жамоатчилик вакилларининг фикр ва мулоҳазалари, таклифлари биз учун муҳим ва биз бефарқ эмасмиз. Зеро, мамлакатимиз тинчлиги, миллий ва иқтисодий манфаатлари йўлида хизмат қиладиган мукаммал қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши барчамизга таълуқли масаладир.

@odiljon_tojiyev
👍3🤩21
#Ялпи_мажлис

☝️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Ялпи мажлис "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари, Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

📺 Онлайн кўриш учун

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
👍21
Шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшаяпмиз. Муҳими, бу ўзгаришларга кўникишимиз тезлиги унданда юқори даражада.

Яқин-яқингача ҳам иш ҳақи ва даромадларимиз пластик картага туширилса, ичидаги пулларни қандай қилиб нақдлаштиришни ўйлаб, бошимиз қотарди.

Бугун эса пластик картадаги пулларни жамоат жойларидаги банкоматлар ва инфокиосклардан ҳеч қандай чекловларсиз нақдлаштира олаяпмиз ёки онлайн дўконлардан маҳсулот ва хизматларга тўловларни уйимиздан туриб амалга ошираяпмиз. Бундай қулай амалларга қисқа фурсатларда кўникиб ҳам кетдик.

2021 йил 1 май ҳолатига кўра, муомиладаги пластик карталар сони 23 миллионтадан ошган. Бу ҳам пулларни нақдсиз шаклда сақлашга бўлган талаб ўсиб бораётганини билдиради.

Айни пайтда электрон тўлов воситасидаги маблағларни алдов йўли билан ўзлаштираётган фирибгарлар ҳам учраб тургани ачинарли.

🔰Бугун Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳасида юқоридаги фирибгарлик жиноятлари учун жавобгарликни Жиноят кодекси 168-моддасининг учинчи қисми ҳамда 169-модданинг учинчи қисмига оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритиш назарда тутилаяпти.

Бошқача айтганда, электрон пул маблағларини яширин равишда ёки фуқароларнинг ишончига кириш орқали талон-тарож қилиш жиноятлари аниқ норма ёрдамида квалификация қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш керак, ҳозирда бундай ноқонуний ҳаракатларга нисбатан Кодексдаги мавжуд моддаларга таянилган ҳолда ўғрилик жинояти сифатида жавобгарлик белгиланмоқда.

@odiljon_tojiyev
👍51🔥1
Forwarded from Sinopsis
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Депутатами изначально было поставлено условие по пересмотру ставок по государственным пошлинам!

«Принципы прозрачности и открытости, а также принцип социального равенства и защиты наименее социально защищённых слоёв населения»

⚡️Законопроект «О внесении изменений и дополнений в Закон РУз «О государственной пошлине»

🎥 Следите за изменениями в
законодательстве с нами!

▶️ Полный вариант на нашей странице YouTube: https://youtu.be/CZuTqETrdvI

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
👍4🤩1
#Ялпи_мажлис

☝️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Ялпи мажлис "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари, Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

📺 Онлайн кўриш учун

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
👍3🤩1
⚡️⚡️⚡️Пандемия ахборот технологияларидан фойдаланишни билмаган одамларни ҳам ундан самарали фойдаланишни ўргатди”.

☝️ Бугун Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича тушунтиришни юқоридаги гапдан бошлади.

❗️ Дарҳақиқат, масофадан туриб ишлашга тўғри келган бир мураккаб даврда ҳамюртларимиз эҳтиёж, талаб, таклифдан келиб чиқиб, маҳсулот ва хизматларни ҳам уйдан туриб буюртма қилишни ўрганди.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ўз-ўзини банд қилувчилар қонуний тартибда ўз фаолиятини юрита бошлади, уларга нисбатан солиқ имтиёзлари қўлланилаяпти. Шу жумладан, онлайн дўконлар соҳиб ва соҳибалари ҳам электрон тижоратнинг янги шаклларидан унумли фойдаланмоқда.

Мамлакатимизда 18 мингдан ортиқ сотувчи ва дўконлар интернет орқали маҳсулоти ёки хизматини тақдим этмоқда. Уларнинг маҳсулотларини бир неча юз минглаб харидорлар сотиб олишга кўникиб ҳам қолишди. Бундай қулай ва замонавий имконият ҳар икки томонга, яъни сотувчи ва харидорга ҳам маъқул келаяпти.

⁉️ Ҳаммаси кўнгилдагидек кетаяпти, дердик, аммо айрим вақтларда харидор ёки сотувчининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ таъминланмай қолаётган, яъни бир томоннинг ҳуқуқи иккинчи томоннинг инсофсизларча ҳаракати туфайли топталиши ҳолатлари ҳам учраб турибди.

‼️ Айнан шу боис, яъни электрон тижорат субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар орасидаги муносабатларни замон талабидан келиб чиқиб тартибга солиш зарурати амалдаги “Электрон тижорат” тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда қабул қилишга ундади.

Янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан батафсил маълумотни Қонунчилик палатасининг расмий сайтидан олиш мумкин бўлади.

☝️ Юқорида вазир Шерзод Шерматовнинг иқтибоси билан бошлаган эдим. Якунида ҳам қонун ташаббускорларининг нуқтаи назаридан кейин келган хулосамни айтадиган бўлсам:

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатимизда халқимизнинг оғирини енгил қилаётган электрон тижоратни ривожлантиришдан манфаатдор ва биз, депутатлар ҳам бу борада уларга кўмак беришга тайёрмиз.

#рақамли_муносабатлар_қонунда

@odiljon_tojiyev
👍3🔥3😁1
МИЛЛИЙ ТИББИЁТ ТИЗИМИ НИҲОЯТ ПАЙДО БЎЛА БОШЛАДИ!

Ҳозир барчамиз давлат раҳбарининг бугунги мулоқотда айтган гаплари кайфиятидамиз. Мулоқот ҳақида қисқача изоҳ бериш лозим бўлса, ниҳоят Миллий тиббиёт тизимини яратиш кўз ўнгимизда янги босқичга кўтарилганини кўрдик, сездик, ҳис қилдик, тушундик.

Совет давридан кейин энг кўп тажрибалар нишон бўлган, қайта-қайта синовларга дучор бўлган соҳа йиллар давомида чок-чокидан сўкилди. Хусусий секторнинг иштироки билангина аҳоли эҳтиёжларини бир қадар қаноатлантириб турилгани ҳақиқат эди. Бугун минбарда шу ҳақиқатлар нафақат тан олинди, балки бундан кейин халқ саломатлиги билан чамбарчас боғлиқ бу тизимда давлат-нодавлат сингари ажратишлар бўлмаслиги, пировард мақсад аҳолини рози қилиш эканлиги айтилди. Ишонч билдирилди.

Бугун тилга олинган ҳар бир муаммо ва унинг ечими барчамизга дахлдор масала эканлигига шубҳа йўқ. "Иссиқ жонмиз": бугун соғ-саломат бўлсак, бошқа кунда ҳатто қўлимизга тикан кирса, жонимиз оғриб қолади ва ўша заҳотиёқ малакали тиббий ёрдамга эҳтиёж сезиб қоламиз.

Аммо инсонларнинг саломатлигини сақлашга бел боғлаган соҳа мутахассисларининг ўзлари ҳам баъзан ёрдамга муҳтожлигини кўп ҳам ўйлаб кўрмаган эканмиз.

Учрашувда Давлат раҳбари томонидан кўплаб муаммолар очиқ-ойдин айтилди, тиббиёт тизимининг ўзидаги, ичидаги фундаментал муаммоларга аниқ диагноз қўйилди. Тўғри диагноз эса даволаш йўлидаги энг муҳим қадамдир.

Президентимиз соҳа мутахассисларини, аҳолини қийнаётган масалалар ҳақида қарийб 4 соат давомида тик оёқда туриб, жон куйдириб нутқ сўзлашига гувоҳ бўлар эканмиз, биз, депутатларнинг мамлакатимизда тиббий хизматнинг сифатини янада ошириш, соҳада мавжуд ташкилий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш борасида қиладиган ишларимиз кўплигига амин бўлдим.

@odiljon_tojiyev
👍6😁1
Navro'z bayramingiz muborak bo'lsin!!!

Happy Nowruz to everyone!!!

Всех с праздником Навруз!!!

🤝 @odiljon_tojiyev
👍7🔥32
#ШахсийФикр

Муқаддас китобларда, "Ўй-хаёлларингизга эҳтиёт бўлинг, улар қилажак амалларингизнинг дебочасидир", деган мазмунда фикр айтилган. Шу кунларда кенг жамоатчилик фаол муҳокама қилаётган мавзуларни ўйларканман, яна шу ҳадиси шариф эсимга тушди. Биз нималарни муҳокама қилаяпмиз ўзи?

Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг баёнотини кўрдим. Ҳақиқатан ҳам ҳуқуқий-демократик жамиятда кимдир бир даъво билан ўртага чиқар экан, далиллар ва фактлар билан курашади, ҳақлигини исботлашга уринади. Ижтимоий тармоқ орқали қўрқинчли чиқишлар қилиб, кейин жамиятни фикрлар чорраҳасида қолдириб кетиш, социумнинг кайфиятига бўлар-бўлмас тегажоғлик қилиш маданиятли иш эмас.

Умуман, кейинги вақтларда бир масала яна долзарблашди. Бу – ахборот истеъмоли маданияти. Қачонки, ахборот истеъмолчилари, дейлик, "Асалхонейни ўлдирган қотилни топдик", "Жаҳонгир отажонов ёрворди", "Мана ҳақиқатни тан олишмаяпти. Шок хабар!!!" сингари сарлавҳаларга яширинган виртуал вирусларга эътиборсиз бўлсак, диққатимизни ҳаётий ҳақиқатлар томон йўналтирсак, ишонинг, ҳар қандай чиранишлари чиппакка чиқади.

@odiljon_tojiyev
👍6🔥4😱1
Forwarded from Nuriddin Ismoilov
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари бугунги кунда қизғин ва кенг муҳокама қилинмоқда. Ушбу форумда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция соҳасига оид қонунчилигини шакллантириш ва ривожлантиришнинг муҳим жихатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат қурилиши ва иқтисодиёт соҳасида 2016 йилдан буён амалга ошириб келинаётган кенг кўламли ислоҳотлар янги ва самарали иқтисодиётни шакллантирди, мамлакатимизда бизнес юритишга ҳамда инвестиция киритишга бўлган барқарор қизиқишни кучайтириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаб берди. Ўтган охирги олти йил мобайнида Ўзбекистон босиб ўтган иқтисодий тараққиёт якунлари Президентимизнинг улкан ислоҳотларга қаратилган йўли қанчалар самарали эканлигини яққол намойиш этди.

Қулай инвестициявий муҳитни ҳуқуқий таъминлаш деганда, энг аввало, бизнинг қонунчилигимиз инвестициялар хавфсизлиги ва ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилганлигини айтиш лозим. Бизнес муҳитининг тез-тез ўзгариб турувчи шарт-шароитларга, иқтисодий ҳамда инновациявий ривожланишнинг замонавий талабларига жавоб берадиган қонун ҳужжатларини тезкор ва мақбул даражада қабул қила оладиган миллий тизимимиз мавжудлиги ҳам алоҳида ахамиятга эга.

Шу муносабат билан Форумда бир неча бор таъкидлаб ўтилганидек, энг муҳим вазифамиз Ўзбекистонда бизнес муҳитини қонунчилик асосида тезкорлик билан ва самарали тарзда тартибга солиш, миллий иқтисодиётимизни шаффоф ҳамда рағбатлантирувчи қонунчилик негизида ривожлантиришдан иборатдир.

Ўзбекистоннинг бутун аҳолиси мамлакатимиз инсвестициялар учун жозибадор маконга айланиб бораётганлигини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бунда, амалга оширилаётган ислоҳотлар қандайдир юқори технологик макроиқтисодий ҳаракатлар йиғиндисига айланиб қолмаётгани, энг аввало, оддий одамларнинг турмуш сифатини янада яхшилашга қаратилаётгани, халқимиз манфаатини тўлиқ акс этаётгани мухим ахамият касб этмоқда.
👍4😢1
2025/07/13 18:18:19
Back to Top
HTML Embed Code: