Telegram Web Link
#Давра_суҳбати

📝 “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” мавзусида иншолар танлови

▫️ 21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.

▪️ Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилари аниқланиб, уларнинг ижодий саъй-ҳаракатлари эътироф этилди ҳамда диллом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🏆Натижаларга кўра:

🥇 Ғиёсиддинов Муҳаммад Амин Хусан ўғли
🥈 Илҳомий Икромбек Бахром ўғли
🥉 Собиров Абдулмажид Қаюмжон ўғли

▫️ Ижодий ишларни баҳолашда имло қоидаларига ва морфологик меъёрларга тўлиқ амал қилинганлиги, мазмуннинг чуқур ва изчиллиги, фикрларнинг мантиқий боғланиши, тўлиқ баён этилганлиги ҳамда услуб ва ифода равонлиги каби мезонлар асос қилиб олинди.

▪️ Мазкур танлов ёшларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат тилининг жамиятдаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Батафсил: https://oliymahad.uz/45592

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
#savol_javob

Қиз фарзандимни ўқитмоқчи эдим. Бир танишим “Қиз бола ўқиб нима қилади? Аёл кишининг вазифаси уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан банд бўлиши керак”, деди. Шу тўғрими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👨‍💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3💯1
#Кун_тарихи

🇺🇿 Бугун, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

▫️1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги белгилаб қўйилган.

▫️1995 йил 21 декабрда “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

▫️Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили илдизлари камида V-VII асрларга мансуб Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк” асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.

▫️Тарихан Ўзбек тилининг такомилида ўзбек мумтоз адабиёти вакилларидан Навоий, Ҳофиз Хоразмий, Сайфи Сароий, Атоий, Саккокий, Амирий, Яқиний, Лутфий сингари шоирлар яратиб қолдирган мероснинг аҳамияти беқиёс.

Навоий:

Турк назмида чу мен тортиб алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам, —


▫️Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: “Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар”.

▫️Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тили ҳам бор.

▫️“Тил яшаса, миллат яшайди”. Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон бўлади ва бирлигимиз мустаҳкам бўлади.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Тарбия оиладан бошланади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1
📖 ТИИ “Қуръон илмлари” кафедрасида қувончли хабар!

Тошкент ислом институти “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобилов Имом Ҳафс ва Имом Шуъбанинг Имом Осимдан қилган ривоятини Имом Шотибий йўналиши орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.


Абдулбосит қори Қобилов Қуръони каримни мазкур йўналиш асосида шайх Иброҳим Муҳаммад ҳамда устозлар ҳузурида хатм қилиб, ўз ижозасини қабул қилди.

Бу муносабат билан ТИИ “Қуръон илмлари” кафедраси устози, 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби шайх Иброҳим Муҳаммад устозимизга ижоза шаҳодатномасини топширди.


🕋 Аллоҳ таоло устозимиз ва ҳамкасбимиз Абдулбосит қори Қобиловнинг бу муборак йўлдаги саъй-ҳаракатларини қабул айласин, Қуръон хизматида доимо бардавом ва муваффақиятли бўлишини насиб этсин!

#Ижоза #ҚуръонИлмлари

📖 www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🎉258🏆6🔥2👏1😁1🤔1😢1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади


“Давлат тилини янада ривожлантиришга
оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–308-сон, 20.10.2025 й.) қабул қилинди.


🔰 Давлат тилини янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸 мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишга эришиш;

🔸 давлат тилининг софлигини сақлаш ва унинг луғат бойлигини мунтазам ошириб бориш;

🔸 давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

📃 2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

🗓 2026 йилдан бошлаб:

🔹 таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича дарсликларнинг даврийлиги асосида янги авлоди яратилади:

🔹 мактабгача таълим ташкилотларида ўзбек тилини ўргатиш бўйича педагоглар учун ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилади:

🔹 мактабгача таълим ёшидаги болалар учун “Менинг илк изоҳли луғатчам” расмли луғат китоби яратилади;

🔹 болаларга ўзбек тилини ўргатиш бўйича замонавий анимацион видео ва аудио маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ташкил этилади.

📖 www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🤔1
#Магистратура

📉 Магистратура талабаларининг илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши бўйича мониторинг ўтказилди

▫️ 2025 йил 20 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида магистратура талабаларининг “Магистр шахсий календарь иш режаси”да белгиланган илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши бўйича мониторинг ўтказилди.

▪️ Талабалар томонидан тақдим этилган ишлар “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ю.Абдураҳимов, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Н.Турабоев ҳамда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сектори бошлиғи А.Абдуллаев томонидан кўриб чиқилди ва баҳоланди.

▫️ Мониторинг давомида магистрлик диссертацияси ёзиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов томонидан алоҳида таъкидланди ҳамда ушбу масалалар бўйича магистрантларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Батафсил: https://oliymahad.uz/45605

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
2025/10/25 18:30:18
Back to Top
HTML Embed Code: