📚 Тошкент ислом институтида “Илмий тадқиқотлар методологияси” фанидан амалий мастер-класс бўлиб ўтди
🕌 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдумалик Эгамов томонидан магистратуранинг 1-босқич 801–802-гуруҳ талабалари учун “Қўлёзмалар фондида манбалар билан ишлаш” мавзусида мастер-класс дарси ўтказилди. 🎓
Дарс давомида талаба-ёшларга қуйидаги муҳим мавзулар бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди:
📖 Қўлёзмалар фондлари ва уларнинг аҳамияти –
Қўлёзмалар инсониятнинг тарихий, маданий ва илмий ҳаётини ёритувчи муҳим манбалар экани таъкидланди. Улар тарихчи, филолог, этнограф ва исломшунослар учун беқиёс аҳамият касб этиши айтилди.
🖋 Қўлёзмалар билан ишлаш усуллари –
Манбани ўрганишда унинг ёзув тури, муаллифи, яратилиш вақти ва жойини аниқлаш, асллигини тасдиқлаш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, қўлёзмаларни тўғри ўқиш ва транскрипция қилиш махсус малака талаб этишига урғу берилди.
🔍 Манбаларни таҳлил қилиш ва изоҳлаш –
Қўлёзма мазмуни, муаллифнинг нуқтаи назаридан тарихий маълумотларни таҳлил этиш, нашрга тайёрлаш, қиёсий таҳлил ва илмий изоҳ бериш ишлари ҳақида фикр алмашилди.
⚠️ Нотўғри талқин қилиш хавфи –
Қўлёзмалар билан ишлашда диққат ва илмий масъулият муҳимлиги, нотўғри талқин илмий натижаларга салбий таъсир кўрсатиши таъкидланди.
🎯 Мастер-класс магистр талабаларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш, манбашунослик кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда тадқиқотларда мустақил ишлаш қобилиятини оширишга хизмат қилди.
#ИлмийТадқиқот #Магистратура
📖 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1
#xabar #anons #jonli_efir
❔ ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2025 йил 16 октябрь, пайшанба куни
⏰ соат 19:30 дан бошлаб
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).
📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:
😎 Youtube: ShayxNuriddinXoliqnazar
📱 Telegram: ShayxNuriddinXoliqnazar
😎 Youtube: MuslimUzLive
😎 Facebook: MuslimUz
📱 Instagram: Muslimuzportali
📱 Telegram: Muslimuzportali
📖 www.tg-me.com/OliyMahad – диний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 14-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазаратлари иштирокларида жонли эфирга узатилади.
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🕌 «Мазҳабга эргашиш зарурати» мавзусида маърифий суҳбат бўлиб ўтди
📚 Шу муносабат билан, “Октябрь – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш ойи” доирасида “Ақоид ва Фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан “Мазҳабга эргашиш зарурати” мавзусида маърифий суҳбат ташкил этилди.
👳♂️ Суҳбатни кафедра катта ўқитувчиси Ҳасан домла Қодиров олиб борди.
Домла ўз маърузасида дин, Қуръон ва шариат инсон зиммасидаги улкан омонат эканини таъкидлаб, унинг ҳукмларини тўғри англашда Ҳанафий мазҳабининг беқиёс ўрнини ёритиб берди.
📖 Ҳасан домла таъкидладики,
мазҳабга эргашиш бугунги мусулмон учун фақат тавсия эмас, балки заруратдир.
Мазҳаблар шариат аҳкомларини тизимли ўрганиш, ихтилофлардан йироқ бўлиш ва ҳавои нафсга эргашмасликка ёрдам беради. 💫
🎓 Тадбирда иштирок этган талабалар мазҳабга эргашишнинг диний-ҳуқуқий асослари ҳамда улуғ имомларимизнинг илмий услублари ҳақида фойдали маълумотларга эга бўлдилар.
#МазҳабгаЭргашиш #ФанОйлиги
📖 www.tg-me.com/OliyMahad – диний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Ислом таълимотларини тўғри англаш ва амалга оширишда мазҳабларнинг тутган ўрни беқиёсдир.
Хусусан, юртимизда асрлар давомида ҳукм суриб келаётган Ҳанафий мазҳабининг аҳамиятини ёшлар онгига сингдириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. 🌿
📚 Шу муносабат билан, “Октябрь – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш ойи” доирасида “Ақоид ва Фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан “Мазҳабга эргашиш зарурати” мавзусида маърифий суҳбат ташкил этилди.
👳♂️ Суҳбатни кафедра катта ўқитувчиси Ҳасан домла Қодиров олиб борди.
Домла ўз маърузасида дин, Қуръон ва шариат инсон зиммасидаги улкан омонат эканини таъкидлаб, унинг ҳукмларини тўғри англашда Ҳанафий мазҳабининг беқиёс ўрнини ёритиб берди.
📖 Ҳасан домла таъкидладики,
мазҳабга эргашиш бугунги мусулмон учун фақат тавсия эмас, балки заруратдир.
Мазҳаблар шариат аҳкомларини тизимли ўрганиш, ихтилофлардан йироқ бўлиш ва ҳавои нафсга эргашмасликка ёрдам беради. 💫
🎓 Тадбирда иштирок этган талабалар мазҳабга эргашишнинг диний-ҳуқуқий асослари ҳамда улуғ имомларимизнинг илмий услублари ҳақида фойдали маълумотларга эга бўлдилар.
🕊 Ушбу маърифий тадбир динимизни тўғри англаш, мазҳаб усулларини чуқур ўрганиш ва жамиятда мутаассибликка қарши соғлом диний иммунитетни шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.
#МазҳабгаЭргашиш #ФанОйлиги
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2🏆2
#xabar
📢 САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИ ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРЛИГИ ХАБАРИ!
✅ Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафари билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларга ҳар бир зиёратчини синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳаж сафарига бориш лаёқатига мос келмайдиган касаллик бор-йўқлигини аниқлаш мажбуриятини юклади. Бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган.
❗️ Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда, Ҳаж вазирлиги томонидан чора кўрилиши билдирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ҳаж ва Умра маркази
📢 Эслатма:
📞 Ҳаж ва умра маркази телефон рақамлари:
📲 +998778821858
📲 +998998821858
🔵 @Hajumrauzbot
✅ ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ
🔵 Саҳифаларимиз:
📷 Instagram 🚀 Telegram
🇸🇦 Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Nusuk” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилиши ҳақида баёнот эълон қилди.
📢 Ҳаж-2026 ҳожилари диққатига:🪪 Тиббий кўриклардан ўтмасдан ва тегишли гувоҳнома олмасдан ҳаж визасини расмийлаштириш имкони йўқ.
📝 Баёнотда, қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмаслигини маълум қилди:⏺ Диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;⏺ Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;⏺ Даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;⏺ Жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;⏺ Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;⏺ Қарилик деменцияси касалликлари;⏺ Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;⏺ Фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);⏺ Кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалардан ўтаётган фаол онкологик касалликлар;
🗣 “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши зиёратчиларни ушбу талабларга тўлиқ амал қилишга чақиради, ҳамда ушбу талаблар ҳаж иштирокчиларининг ҳаётини ва саломатлигини сақлашга қаратилганини маълум қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ҳаж ва Умра маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
#Жума
✨ Жума айёмингиз муборак бўлсин!
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб, 56).
😎 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб, 56).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4🎉1
🇺🇿 “Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди
📍 “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан
🕌 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида
“Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.
🎓 Тадбирда “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Баҳодир Азамов, Маънавият ва маърифат бўлими ходими Раҳматулло Олтинбоев ҳамда 1-курс талабалари иштирок этдилар.
📖 Тил – халқнинг руҳи, унинг тарихий хотираси ва маънавий меросини ифодаловчи энг муҳим восита экани таъкидланди.
🌍 Шунингдек, тадбирда ўзбек тилининг ривожи, уни халқаро миқёсда тарғиб этиш, ёшларнинг тил маданиятини оширишга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
#ЎзбекТили #Маънавият
📖 www.tg-me.com/OliyMahad – диний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
📍 “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан
🕌 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида
“Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.
🎓 Тадбирда “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Баҳодир Азамов, Маънавият ва маърифат бўлими ходими Раҳматулло Олтинбоев ҳамда 1-курс талабалари иштирок этдилар.
💬 Суҳбат давомида ўзбек тилининг миллий ўзликни англаш, маънавият ва қадриятларни асрашдаги ўрни, шунингдек, давлат тили мақомининг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.