Telegram Web Link
#Биласизми

🎤 Интервьюга бўлган муаллифлик ҳуқуқи интервью берган шахсга ва интервью олган шахсга, агар улар ўртасидаги келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳаммуаллифлар сифатида тегишлидир.

Интервьюдан фойдаланишга фақат интервью берган шахснинг розилиги билан йўл қўйилади. Бу – интервьюни чоп этиш, эфирга узатиш, ижтимоий тармоқларда жойлаш ёки тижорат мақсадларда ишлатиш каби ҳолатларни қамраб олади.

📖 www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝 Тошкент ислом институтида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди

🕌 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3-курс талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда институт проректори Ёқубжон Бухарбаев, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Нодирбек Тўрабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шукуржон Бадиев ҳамда бўлим ходимлари иштирок этдилар.

🎯 Суҳбатнинг асосий мақсади – ёшлар билан самимий мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикр ва таклифларини эшитиш орқали ўқув жараёнини янада такомиллаштиришдан иборат бўлди.


🕋 Шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим тизимидаги янгиликлар ва бу йўналишдаги устувор вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

💬 Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ўқув жараёнини янада такомиллаштиришга оид таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

#РаҳбарВаЁшлар

📖 www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Моҳир Муъайқилий

«Ким жума
куни «Каҳф» сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло у учун икки жума оралиғида нур беради».

#Жума #Каҳф
📖 www.tg-me.com/OliyMahad
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🎉1
#Пайғамбарлар #Тарих

▪️ Ҳуд алайҳиссалом паноҳ топган ғор қаерда?

▫️ Аллоҳ таоло инсониятни тўғри йўлга бошлаш учун 124 минг пайғамбар юборган. Улардан бири Ҳуд алайҳиссалом бўлиб, қадимги Од қавмига ва уларнинг Ирам шаҳрига юборилган эдилар… – ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/45586

🔗 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
👍51👏1
#Ат_Танал

📣 18 октябрь куни навбатдаги имтиҳон

💬  Тошкент ислом институтида “Ат-Танал ал-арабий” халқаро тил сертификати имтиҳони бўлиб ўтади.

🗒 Номзоднинг араб тилини билиш даражасини аниқлаш учун қуйидаги билимлари баҳоланади:
🔽ёзиш;
🔽гапириш;
🔽ўқиш;
🔽тинглаб тушуниш;
🔽сўз бойлиги ва грамматика.

📊 B1, B2, C1, C2 халқаро араб тили сертификатини олиш учун имтиҳонда қатнашмоқчи бўлганлар онлайн рўйхатдан ўтишлари керак:

🧑‍💻 attanalalarabi.com/reg

❗️ Рўйхатга олиш 2025 йил 17 октябрь кунигача давом этади. 18 октябрь, шанба куни соат 9.00да имтиҳон бошланади.

📌Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 +998500036551
✉️ @djalolxonov_a
🔔 @attanal_oliymahad

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📖 Давра суҳбатлари давом этмоқда

Тошкент ислом институти ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари ҳамкорлигида ташкил этилган “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари доирасида ҳар ой белгиланган маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Бу суҳбатлар тингловчиларнинг диний ва маънавий билимларини бойитиш, исломий қадриятларга муҳаббат уйғотиш, ҳамда соғлом дунёқарашни шакллантиришга қаратилган бўлиб, уларнинг маънавий камолоти учун муҳим аҳамият касб этади.


Жумладан, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги ўқув курсларида ўтказилган суҳбатларда муҳтарам устозлар ва соҳа мутахассислари томонидан қуйидаги мавзулар ёритилди:
Қуръон тиловатига муҳаббат – маънавий камолот калити
🕋 Марказий Осиё минтақасига таҳдид солаётган бузғунчи ғоялар (салафийлик, «ҳизбут таҳрир», жиҳодчилик мисолида)
🌿 Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва уларнинг моҳияти. Шукроналик фазилати


Бундай маънавий-маърифий тадбирлар тингловчилар учун нафақат билим манбаи, балки руҳий тарбия мактаби сифатида ҳам катта аҳамиятга эга бўлмоқда.

#ЎқувКурслари

📖 www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
2025/10/25 18:49:42
Back to Top
HTML Embed Code: