Telegram Web Link
💳 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи таҳлили” мавзусида давра суҳбати

▫️ Тошкент ислом институти Кундузги таълим тизими 3-курс талабалари билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи таҳлили” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

▪️ Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси С.Муҳаммадсолиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Эгамов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ва 3-курс талабалари иштирок этдилар.

▫️ Давра суҳбатида Президентимиз томонидан илгари сурилган халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, минтақада дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг илм олиши ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ташаббуслари алоҳида таъкидланди. Шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши кураш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, глобаллашув шароитида миллий манфаатларни муҳофаза қилиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

▪️ Якунда талабаларга мазкур сиёсий-ҳуқуқий жараёнларни чуқур ўрганиш, халқаро майдондаги долзарб мавзуларга бефарқ бўлмаслик, Ватанимиз равнақи йўлида билим ва салоҳиятларини сафарбар этиш зарурлиги бўйича тавсиялар берилди.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2👏1💯1
#Давра_суҳбати

💬 “Яшаш бахти” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Р.Олтинбоев томонидан 1-босқич талабалари билан “Яшаш бахти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

▪️ Суҳбат давомида яшашнинг моҳияти, умрнинг қадрига етиш, вақтни тўғри сарфлаш, ота-онага ҳурмат, устозларга эҳтиром ва атрофдагиларга меҳр билан муносабатда бўлиш каби долзарб масалалар ёритилди.

▫️ Р.Олтинбоев ёшларнинг ҳаётга ижобий қараш билан яшаши, мақсад сари қатъият билан интилиши ва жамиятда ўз ўрнини топиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, талабаларни илмга меҳр билан ёндашишга, ўз устида ишлаш ва комилликка интилишга ундовчи ҳаётий мисоллар келтирилди.

Батафсил: https://oliymahad.uz/45642

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ISM

ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
#savol_javob

Араб тилини билган киши Қуръондан ҳукм чиқарса бўладими?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👨‍💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф

Фатво марказига ташриф

▫️ Тошкент ислом институтининг 1-курс Модуль таълим йўналиши талабалари “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов ва "Тиллар" кафедраси катта ўқитувчиси С.Арипов ҳамроҳлигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф буюрдилар.

▪️ Ташриф давомида марказ мутахассиси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев талабаларни Фатво маркази фаолияти — Call-марказ, “Фатво ва маъруза тайёрлаш”, “Медиа ва тарғибот” бўлимлари ҳамда фатво тайёрлаш жараёнлари билан таништирди.

▫️ Шунингдек, марказ фатволари ҳанафий мазҳаби манбалари асосида тайёрланиши ва халқаро фатво муассасалари билан ҳамоҳанг равишда фаолият юритилаётгани таъкидланди.

▪️ Талабалар ташриф чоғида марказ фаолиятига оид саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁1
#назм

Қуёш, сендай яшасам ёниб,
ҳеч билмасам қайғу, ўлимни,
илонларга... одамларга ҳам
узатардим қайноқ қўлимни.

Қуёш, сендай яшасам ёниб,
писанд қилмай аёзни, қишни,
мен ўрганиб олардим бир кун
ҳаммага тенг кулиб боқишни.

Бироқ сендай яшолмам асло,
Боқолмасман ҳаммага хушҳол,
буюк эмас бардошим, сендай
эрта тонгда чиқмоғим маҳол...

Сен-чи, такрор чиқаверасан,
тўзим билмас сендаги бардош.
Нақадар зўр, нақадар улуғ ва
Нақадар бахтлисан, қуёш!

Шавкат Раҳмон

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥3😁1🏆1
#hadis #kafforot
🤕 Мўминга бирор мусибат етса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📚 Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).



🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

   🧎‍♂️ Имомдан ортда қолгани учун унинг намози бузиладими?

    🌙 Жумодал аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар

    📚 Ҳадисларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида жамланиши


😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢5👍1😁1🤔1
2025/10/27 14:52:32
Back to Top
HTML Embed Code: