Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ

Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Иброҳим Алимов пойтахт иқтисодий судлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 ОКТЯБРЬ - ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ/ Фарҳод Тилавов - Қашқадарё вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг сайёр мажлисида бир гуруҳ маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Бухоро вилоят судида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят суди томонидан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан “Давлат тилига эҳтиром - миллатга ҳурмат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / 2025 йил 9 ойи сарҳисоби билан Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Толиб Бойзоқов

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ов қилиш талабларининг бузилишини олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан доимий равишда назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Аммо, шунга қарамасдан ов қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда.

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Олот туман инспекторлари томонидан чўл ҳудудларида назорат рейд тадбирлари олиб борилди. Рейд тадбири давомида, уч нафар фуқаро ноқонуний равишда ов қилаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг тергов судьяси Ж. Хусенов томонидан кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра уч нафар фуқаронинг ҳар бирига 750 000 сўмдан жарима белгиланди ҳамда ов қуроллари давлат фойдасига мусодара қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда суд ва нотариатнинг ҳамкорлигига оид давра суҳбати ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қорақалпоғистон Республикаси судида Республика суд экспертиза маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг экспертлари иштирокида семинар ташкил этилди. Семинарнинг асосий мақсади суд амалиётида экспертиза фаолиятининг аҳамиятини ошириш, суд ходимларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, соҳадаги янгиликлар билан таништиришдан иборат бўлди.

Семинар давомида иштирокчиларга суд лингвистикаси соҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Экспертлар бу йўналишнинг мазмун-моҳияти, унинг тадқиқот объектлари ҳамда сўз ва матн таҳлили орқали суд жараёнларида далилларнинг ишончлилигини аниқлашдаги аҳамияти ҳақида тушунча бердилар. Суд лингвистикаси орқали турли хатлар, баёнотлар ёки электрон ёзишмалардаги маънони аниқ талқин қилиш имконияти ошиши таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда суд ҳужжатларини интеграция тизими орқали жўнатиш тартиби, унинг афзалликлари ва электрон ҳамкорликнинг самараси ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Бу тизим суд қарорларини тезкор, аниқ ва хавфсиз тарзда етказишни таъминлаб, суд фаолиятини янада шаффоф ва самарали қилиши қайд этилди.

Экспертлар суд-ер экспертизаси тушунчаси, унинг қўлланиш соҳалари ва амалий аҳамияти ҳақида маълумот бердилар. Шу билан бирга, экспертиза харажатларини ҳисоблаш тартиби, уларни суд ишлари юритувида тўғри қўллаш механизмлари юзасидан ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августда қабул қилинган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу ҳужжатда суд-ҳуқуқ тизимида рақамлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, ахборот технологияларини жорий этиш орқали тизим самарадорлигини ошириш вазифалари белгилаб берилган. Экспертлар мазкур фармон суд ишларини юритишда замонавий ахборот ечимларини жорий этишда янги босқични бошлаб берганини таъкидладилар.

Тадбир якунида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Судьялар ва суд ходимлари экспертизаларни тайинлаш, уларнинг натижаларини баҳолаш ҳамда замонавий рақамли ечимлардан фойдаланиш борасида экспертлардан аниқ ва илмий асосланган жавоблар олишди.

Семинар суд тизими ходимларининг билим ва малакасини ошириш, суд экспертизаси соҳасидаги янгиликлар билан таништириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини амалиётга кенг жорий этиш йўлида муҳим аҳамият касб этди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125 (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш), 131 (транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш) ва 135 (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсга 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан

Келиб кетди неча дунёлар,
Кулди ҳаёт, йиғлади ўлим.
Сен деб қурбон бўлди боболар,
Улар кетди, сен қолдинг, тилим.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕНДА САВОЛ БОР | Ота-онадан қолган мулкни тақсимлаш жараёнида меросхўрлар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Нотариус орқали муаммони ҳал этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, меросни тақсимлаш юзасидан судга мурожаат қилиш тартиби қандай?

Саволга Андижон вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Чўлпоной Исмоилова жавоб беради

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят суди ташаббуси билан Шеробод туманида кенг жамоатчилик иштирокида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар муаммосини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиб, оилаларни тиклашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

Ушбу тадбирга фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди иш юритувида бўлган никоҳдан ажратиш билан боғлиқ, ўз ўрнида судлар томонидан эр ва хотинларга ярашиш учун муҳлатлар берилган эр-хотинлар ва уларнинг яқин қариндошлари таклиф қилинди.

Тадбирда масъуллар томонидан таклиф этилган ҳар бир ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан алоҳида-алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Натижада суднинг иш юритувидаги ажрим ёқасига келиб қолган 6 та оила яраштирилиб, уларнинг оилавий ришталари тикланди. Қолган оилаларга эса уларга белгиланган муддатларда ярашиш ва оилаларни тиклаш чораларини кўришлари юзасидан тавсиялар берилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Сирдарё вилояти судида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан “Ўзбек тили — миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2025 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

Жорий йилнинг 9 ойида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 13 379 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 5 387 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 5 396 та иш кўриб чиқилди.

Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 1 411 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 412 та аризаси қаноатлантирилган. Шунингдек, солиқ органларининг 1 578 та қароридан 653 таси ҳамда кадастр агентлигининг 1 876 та қароридан 525 таси ҳақиқий эмас деб топилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 2 326 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 301 та қарор бекор қилиниб, 10 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 1 077 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 165 та қарор бекор қилиниб, 8 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1 249 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 105 та қарор бекор қилиниб, 3 та қарор ўзгартирилди.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 177 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 229 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 101 таси бекор қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025/10/25 10:31:22
Back to Top
HTML Embed Code: