Telegram Web Link
Миллатимизнинг нуфузи ҳар жиҳатдан она тилимизнинг мукаммаллиги, оммалашганлиги ва софлиги билан чамбарчас боғлиқдир, десак хато қилмаган бўламиз.

Дарҳақиқат, асрлар оша она тилимиз ўзининг софлиги ва жозибадорлигини заррача йўқотмади, аксинча тобора сайқалланиб, янги сўзлар ҳисобига бойиб бормоқда.

1989 йилнинг 21 октябрь куни «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бу сана она тилимизнинг мавқеини мустаҳкамлаган кун сифатида тарих зарварақларидан жой олди.

2020 йил 10 апрелдаги Қонунга асосан ҳар йилнинг 21 октябрь санасини Ўзбек тили байрами куни этиб белгилангани эса ҳар бир юртдошимизга алоҳида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини бахш этди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 20 октябрдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва вазифаларини ҳамда истиқболдаги босқичлари белгиланган.

Олий судда анънавий тарзда ўтказиладиган “Маънавият ва маърифат соати”да айнан она тилимизга давлат тили мақомининг берилиши ва Ўзбек тили байрами куни муносабати билан самимий учрашув ўтказилди.

Олий суд судьялари ва ходимлари жам бўлган ушбу тадбирга ўзбек филологиясининг жонкуяр олими, профессор, адабиётшунос ва жамоат арбоби Қозоқбой Йўлдошев ташриф буюрди.

Таъкидланганидек, юртимизда мустабид тузум ҳали ўз ҳукмини ўтказиб турган 1989 йилда халқимизнинг тақдири ва келажагини ҳал қиладиган бу қонунни қабул қилиш осон кечмаган.

Ҳақиқатан ҳам ўша даврда ўзбек тили давлат тили сифатида халқимизни бирлаштирадиган, жамиятимизни улуғ мақсадлар сари сафарбар этадиган қудратли куч бўлиб майдонга чиқди. Айни вақтда у Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги сари қўйилган биринчи дадил қадам эди.

Меҳмон томонидан ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб, ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт – шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолишига эътибор қаратилди.

Дарҳақиқат, она тилимизнинг софлигини асраш, унинг равнақига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Шундай экан, она тилимизга ҳурмат ва эътиборимизни янада оширишимиз, саводхонликка катта эътибор қаратишимиз ғоятда муҳим.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳар иқтисодий суди томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш масалаларига қаратилган йиғилиш ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / 2025 йил 9 ойи сарҳисоби билан Самарқанд вилояти маъмурий судининг раиси Тоҳир Файзиев

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ / Сурхондарё вилояти судлари судьялари билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоят суди томонидан "Она тили - ўзлик тимсоли" деб номланган тантанали байрам тадбири ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Истам Турдиев - Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Тимур Абдраманов - Навоий вилояти суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ | Наманган вилояти суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдуносир Игамбердиев фуқаролик судлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕНДА САВОЛ БОР | Кичик бизнес субъектларига давлат божи тўғрисидаги қонунда қандай имтиёз бор?

Саволга Андижон вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Алишер Мадаминов жавоб беради

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Навоий вилоят судида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти судида "Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда суд ва нотариатнинг ҳамкорлиги" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025/10/25 04:01:48
Back to Top
HTML Embed Code: