Telegram Web Link
Бугун биз 300 га яқин брокерлар фойдаланадиган Parade платформаси билан ҳамкорликни эълон қилдик. Тизимларимиз бир-бири билан боғланди, бу брокерларнинг миллионлаб янги юкларини тўғридан-тўғри платформамизда кўрсатиш имконини беради. Ушбу ҳамкорлик натижасида бош офиси Сан-Францискода жойлашган компания асосчилари билан дўст ҳам бўлиб қолдик.

https://www.parade.ai/resources/new-parade-numeo-syndication-partnership
1🔥86👍36👏72
Май ойи бошида Los Altos туманига кўчиб ўтдик. Бу туман аввал яшаган Menlo Park шаҳарчасидаги уйимиздан тахминан 15 дақиқалик йўл масофасида жойлашган. Кўчишимиздаги асосий мақсад — болаларимизнинг High School (9–12 синфлар) таълими учун эди.

Ховлига кўчиб келиб, уйга биринчи бўлиб Tesla заряд станциясини ўрнатдим — энди арзонроқ тушади ва уйда заряд қилиш мумкин бўлади, деб ўйлагандик. Лекин бир ҳафта ўтганидан сўнг, уй эгаси бизга: "Бу тарзда ток ишлатсангиз, ойига $1100–$1200 тўлашингизга тўғри келади", деди. Аввал бошда адашяпти деб ўйладим — чунки аввалги уйдаги электр харажатимиз ойига тахминан $200 атрофида эди. Tesla Supercharger тармоғида эса ойига икки машина учун тахминан $500 сарфлардик.

Кейин билсам, Los Altos да уй эгаси тахминан 43 цент/кВтс тўлар экан. Menlo Park да эса электр нархи 32 цент/кВтс атрофида бўлиб, биз у ерда арзонроқ тўлар эканмиз. Иккала шаҳарда ҳам ток етказиб берувчи компания бир хил — PG&E.

Аммо кейин тушундимки, PG&E ўзи ток ишлаб чиқармайди, балки бу — транспорт компанияси экан. У турли туманларда турли ток ишлаб чиқарувчи компаниялардан ток харид қилиб, устига ўзининг транспорт ва инфратузилма харажатларини қўшиб сотар экан. Масалан:

* Menlo Park учун токни Peninsula Clean Energy (PCE) дан олади,
* Los Altos учун эса Silicon Valley Clean Energy (SVCE) дан.

Ҳақиқий бозор иқтисодиёти — нарх ҳар туманда ҳар хил.

@paiziev24
1👍132🔥17😁54🤔2😱2🦄1
Биз инглиз тилидаги Instagram саҳифамизни юритиш учун видеоконтент билан ишлай оладиган, дисциплинали ва креатив агентлик излаяпмиз. Агар сиз шундай агентликларни билсангиз, ушбу хабаримни уларга юбориб қўйинг. Портфолиоларини [email protected] манзилига юборишларини сўрайман.

@paiziev24
👍487😁43🤔1
Рафиқам мазали ўзбекча овқат тайёрлашни билмаганида, аллақачон Ўзбекистонга қайтиб кетган бўлардим. Барака топсин!

@paiziev24
👍234🤣16463😁31🔥15🍓84👀2🤔1
Биз Numeo да 40 та мижозга чиқдик. Шу вақт мобайнида кўп компаниялар билан суҳбатлашдик ва айримларида диспетчерлар томонидан ўзгаришларга қаршилик борлигини кузатдим. Бу — табиий ҳол. Ташкилотлар ичида ўзгаришларга доим қаршилик бўлади.

Лекин агар сиз компанияда оддий ходим бўлсангиз ёки фаолиятингизда ўсишни истасангиз, ўзгаришлар сиз учун имконият эшигини очади. Кўпчилик пессимистик бўлган пайтда, ташаббус кўрсатинг. Бу ихтиёрий ташкилотда шундай ҳолатларда лидерлар сараланади.

Бизнинг аввалги компанияларимизда ҳам янги технологияларни жорий қилиш ҳар доим осон бўлмаган. Лекин бирор процесс ўзгарганида, уни имконият деб қараганларни кейинчалик биз раҳбарликка тавсия қилар эдик.

Шунинг учун ҳам ўзгариш — бу ўсиш учун имконият.

@paiziev24
5👍139💯17👏10🤣3🥴21
Google Photos’дан бир расмни қидириб кирган эдим, архивдаги расмларга кўзим тушиб қолди. 2014–2015 йиллар, MyTaxiни ишга туширган даврлар. Офисда кечаси билан тест қилишлар, нагрузкаларни ошиб кетиши, уйқусиз кунлар… Жуда қизиқ ва эсда қоларли вақт бўлган.

@paiziev24
1🔥159👍6320👏74🤩1
Жуда яхши янгилик! Ғарбий ва Осиё давлатларига виза тизимининг соддалаштирилиши ўзбекистонликлар учун катта имкониятлар эшигини очади ҳамда Россияга боғлиқликни камайтиради.


https://www.gazeta.uz/en/2025/05/21/usa/

@paiziev24
🔥52👍335👏4
Numeo ҳақида кўп ёзаман ва гапираман, лекин “у қандай ишлайди, нима эканлигини кўрсатинг” деб ёзишди. Мен қисқа видеода кўрсатишга ҳаракат қилдим. Агар саволлар бўлса, ёзинг — жавоб бериб, тўлиқроқ тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Platform demo: https://youtu.be/ofWfE2MuNS0

AI Call demo: https://youtu.be/75qRMj0Ixzg

Demo by Adam: https://youtu.be/jNJsvXp73DI

@paiziev24
5🔥48👍2043💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎙️ Voice AI қўнғироқларини кузатиш ва уларга қўшилишни янада қулайроқ қилиш учун янги интерфейсни жорий этдик.
Энди AI қандай қилиб брокерлар билан суҳбатлашётганини реал вақтда осон кузатиш мумкин.

Бу интерфейс 2 кунда яратилди ва тестдан утди, аввалги интерфэйс кечаги видеода. Тезлик жуда мухим.

@paiziev24
1👍38🔥5🙏1
Менинг шерикларимдан бири Отабек - Amazon мактабини ўтаган, юқори даражадаги менеджер сифатида у ерда йиллаб тажриба тўплаган. Унинг фикрлаш услуби ва ечим топишдаги ёндашуви биз жамоада ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Отабекдан ўрганган энг самарали концепциялардан бири — “Thinking Backwards”. Биз энди ҳар бир янги функцияни ишлаб чиқишдан олдин, аввало унинг мижоз учун қандай қиймат яратишини тасаввур қиламиз.

У қандай муаммони ҳал қилади?
Мижоз уни қандай қабул қилади? Яъни натижадан оркага караб юриш.

Шундай ёндашув орқали биз маҳсулот ривожланишини интуиция ёки тахминга эмас, аниқ тасаввур қилинган мижоз қийматига асослаб бошлаганмиз.

Amazon’нинг яна бир қатор принципларини ҳам ўзимизга қабул қилганмиз, улар ҳақида кейинроқ ёзаман.

@paiziev24
👍84🔥18💯105👏5
Streaming now: Capacity Conversations explores Numeo, Parade’s newest syndication partner—and how their carrier-first platform crushes mystery rates, deploys AI agents to match freight, and rebuilds trust in logistics. Discover how brokers can push loads into Numeo for instant access to verified, high-intent carriers, and cut coverage times from hours to seconds.

https://www.linkedin.com/events/7331765425375952896/comments/

@numeoai
👍23🔥113
2025/07/10 06:04:43
Back to Top
HTML Embed Code: