Telegram Web Link
Ўтган ҳафта Ўзбекистондан бир қатор дўстларим ва жияним Беҳзод Америкага — GEN конференциясида иштирок этиш учун келишди. Улар билан Salt Lake City’да учрашдик, ҳақиқий мормонлар уйида меҳмон бўлдик ва уларнинг маданияти билан озроқ танишдик. Кейин Yellowstone National Park’ка йўл олдик. Менда иш куни душанбада бошлангани учун фақат бир кун боғни айланишга улгурдим.

Бундай гўзал ва ёввойи ҳайвонотга бой боғни олдин кўрмаган эдим. Ҳудуди жуда катта экан. Ўзбек дўстларимиз эса бугун 10 кунлик сафарларини якунлаб, қайтиб кетишди.

@paiziev24
2👍84🔥29👏851🤔1
Кеча Сан-Францискода Voice (овозли) AI мавзусида панел муҳокамаси бўлиб ўтди. Voice AI жуда тез ривожланмоқда. Айтилган қизиқ фикрлардан бири - келажакда ҳар бир одамнинг ўз овозли агенти бўлади. У сиз номингиздан қўнғироқ қилади, учрашувлар белгилайди ва келаётган қўнғироқларга жавоб беради.

Тасаввур қилинг - ҳар бир одамда шахсий секретари булади. Охирги технологияларни синамокчи булсангиз Elevenlabs ва Deepgram сайтларида овозни эшитиб куринг.

Учрашувда иштирок этган компания вакиллари айнан шундай келажак устида ишлашаяпти.

@paiziev24
1👍669👏4🤔3
Ўтган йили Stanford’нинг Executive дастурига келаётганимда, Стэнфорд ҳаётимни қай даражада ўзгартириб юборишини билмас эдим. 17 июнь куни катта қизиқиш билан Калифорнияга учган эдим.

Бу дастурда дунёдан келган 240 нафар иштирокчи билан бирга ўқиш жуда қизиқарли тажриба бўлди. Бу дегани — турли мамлакатлардан, шу жумладан АҚШдан келган компания эгалари, топ-менежерлар ва давлат ташкилотлари раҳбарлари билан бирга ўқиш демак. Улар қандай фикрлайди, қандай қарорлар қабул қилади — шуларни билиш мен учун жуда қизиқ эди.

Стэнфордга келаётганимда кўчиш ҳақида умуман ўйламаган эдим. Дастур давомида менга ғоя келди, стартап бошладим ва 20-кунларида кўчиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Бир ҳафта ичида оиламни кўчириш ҳақида қарор қабул қилиш осон бўлмаган, лекин ичида қандайдир ишонч бор эди. У пайтда Ўзбекистонда тўртта фаол бизнесим бор эди ва Яндекс билан келишув ҳам ҳали якунланмаганди.

Кўчганимдан кейин ҳам Стэнфорд ҳамжамияти мен учун жуда фойдали бўлди. Ҳалигача ҳар ой ушбу дастурда ўқиган дўстларим билан учрашаман ва улар доим менга ёрдам беришади.

Бундан ташқари, фақат Стэнфорд билан боғлиқ инсонлар учун очиқ Icons номли эпик ҳамжамият ҳам жуда катта имкониятлар яратди — у орқали Силикон водийсидаги кўп машҳурлар билан учрашиш насиб қилди. Бизга инвестиция қилган венчур фонднинг вакили ҳам айнан шу гуруҳ орқали топилди. У хам Стэнфорд GSB битирувчиси. Агар бу гурухда булмаганимда улар хакида билмасдим.

Яқинда Алишер Саъдуллаевнинг ҳам Стэнфордга келаётгани ҳақида ўқиб хурсанд бўлдим. Ўйлайманки, унинг бу ерда ўрганган билимлари ва топган нетворки Ўзбекистонга катта фойда келтиради.

Шу билан бирга, инглиз тилида бемалол тушунадиган тадбиркорларни Stanford Executive Program да ўқишга чақирган бўлардим. Нархи арзон эмас, лекин бериладиган қиймат — ундан бир неча баробар юқори.

@paiziev24
1🔥101👍5419👏8🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Логистика сохасида Диспетчерлар ва Updater’ларнинг кундалик ишларидан бири — ҳужжатларни текшириш, юк харакатини кузатиш ва брокерларга маълумот бериб туриш. Бу ишлар вақт талаб қилади ва бу процессда хатолар куп булади.

Биз кўплаб диспетчерлар билан гаплашиб, уларнинг оғриқ нуқталарини аниқладик:

❗️ BOL ва RateCon хужжатлари орасида фарқни қўлда текшириш
❗️ Юк ҳаракатидаги кечикишлардан кеч хабардор бўлиш
❗️ Хайдовчи бекор туриб қолганини билмаслик
❗️ Брокерларга маълумот беришни унутиб қўйиш

Биз бу муаммоларга ечим сифатида Numeo Updater Assistant ни ишлаб чикдик.

Бизнинг AI ёрдамчимиз:

BOL ва RateCon ни автоматик таққослайди — адрес, оғирлик, пломба, палет сонидаги фарқларни аниқлайди
Барча муаммоларни реал вақтда аниқлаб, диспетчерга хабар юборади
Хайдовчи бекор туриб қолса, жамоангизни хабардор қилади
Брокерларга ҳар 2-3 соатда юк ҳақида автоматик янгиланган маълумот юборади — ҳатто сиз ухлаётган пайтда ҳам!

Логистика компаниялари ва диспетчерлар энди такрорланувчи ишларда AI ассистентдан фойдаланиб, эътиборларини муҳим қарорларга қаратишлари мумкин.

Бу постни Америкада логистика сохасида ишловчи танишингизга юборсангиз, фойдали булади.

@paiziev24
🔥59👍4394😁3👏1
Локал пресса галлюцинацияси.

Pivot.uz’да Yandex.Taxi ва MyTaxi ҳақида мақола чиқибди, қизиқиб ўқиб чиқдим. Худди ChatGPT’нинг биринчи версияси ўзича турли хил нарсалар ўйлаб топганидек, мақоладагиларнинг кўпчилиги ҳақиқатга мос келмайди.

Масалан:

“MyTaxi эса маҳаллий Uzum Tech Group таркибидаги хизмат бўлиб, Uzum Market, Uzum Bank ва Uzum Тезкор хизматлари билан интеграциялашган.”

Биз умуман Uzum холдингига алоқадор эмасмиз.

“Транспорт вазирлигининг 2024 йил якунига оид статистик маълумотларига кўра, Yandex Go бозорнинг 52%ини эгаллаб, кунига ўртача 200 минг буюртма бажаради. Фойдаланувчилар сони — 1,7 миллиондан ортиқ. MyTaxi — 38% улуш билан кунига 160 минг атрофида буюртма қабул қилади. Фаол фойдаланувчилар сони — 1,2 миллион.”

Яндекснинг бозор улуши анча катта. MyTaxi’даги кунлик рақамлар ҳам ҳақиқатдан йироқ. Агар Транспорт вазирлиги ростдан ҳам шундай маълумотларни берган бўлса, бир оғиз биздан сўрашса, уларга реал рақамларни беришга тайёрмиз.

Нега бундай нотўғри маълумотлар билан мақола чиқариш мақсади тушунарсиз.

https://pivot.uz/uz/yandexgo-va-mytaxi-raqamli-taksi-bozorida-kim-peshqadam/


@paiziev24
🤯72😁37👍188👨‍💻5🤨3
AI агентларимиз акцент билан ҳам гапира бошлади. Овозлар коллекциясини қилмоқдамиз. Ушбу мисолларда Абдуллоҳ исмли диспетчер овози асосида ўргатилган модель.

@paiziev24
👏129🔥6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥89👍6114🤩41😁1👌1
Бехзод ховлисида жамоа билан Standup call.

Seattle, WA

@paiziev24
2👍95🔥22👏96
2025/07/09 04:48:48
Back to Top
HTML Embed Code: