Telegram Web Link
Prezident farmoni:

Davlat xizmatiga birinchi marta qabul qilingan davlat xizmatchilari bilan mehnat shartnomasi dastlab bir yil muddatga tuziladi va keyinchalik faoliyatining ijobiy natijalariga ko‘ra mehnat shartnomasi nomuayyan muddatga uzaytiriladi.

Davlat xizmatiga birinchi marta qabul qilingan davlat xizmatchilari majburiy “Davlat xizmatiga kirish” maxsus kurslarini va keyinchalik har uch yilda kamida bir marotaba malaka oshirish kurslarini o‘taydi hamda mazkur kurslarning yakunlari bo‘yicha ularning nazariy bilim va ko‘nikmalari diagnostikadan o‘tkaziladi.

🏫 Farmonning to’liq matni O’zAda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
41😁8😢8
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

Янги олинган тоифа қачондан бошлаб кучга киради? ( ёки Тоифа Сертификатлари қачон тарқатилади?)


Савол? Мен 2025 йил 18 апрель куни ўтказилган тоифа тестларида иштирок этиб, иккинчи тоифадан биринчи тоифага ўтиш балларини тўпладим. 76 балл олдим. Менга қачон биринчи тоифа Сертификат берилдади? (С.Е.Э.Андижон в, Жалақудуқ тумани 62-ИДУМИ ўқитувчиси)


📌 Низомнинг 47-банди Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда ваколатли вазирликлар раҳбарининг буйруғи (қарори) билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади.

📌Навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган, шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) туширилган педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайти UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурлари ҳамда мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилинади.

📌Педагог кадрлар давлат хизматлари марказига бориш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида жойлашган шахсий кабинетига кириш орқали электрон шаклдаги сертификатни юклаб олиши мумкин.

📌 Низомнинг 48-банди Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

P.S. Январь-июнь ойларида ўтказилаётган аттестациянинг охириги куни 31 май ҳисобланади (демак, 31 майдан бошлаб бир ой ичида Сертификатлар генерация қилинади, аниқроғи июнь ойининг охириги иш кунларида, яна ҳам аниқроғи 27 июндан бошлаб шахсий кабинетларга юборилиши режалаштирилмоқда...)!

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot👈
91👍17🎉10🔥4🤩2💯2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Hurmatli ota-onalar!

Ushbu videoyo'riqnomada "Maktabga yuborildi" holatdagi arizalar asosida biriktirilgan mikrohududdagi maktabga borish uchun navbatga yozilish tartibi ko‘rsatib berilgan.

💭 Eslatma! Maktabga borish navbatini o’zingiz belgilaysiz hamda shu belgilangan vaqtda farzandingiz bilan uning sog‘lig‘i to‘g‘risidagi tibbiy maʼlumotnomani olib maktabga borishingiz zarur.


☎️ Qabul jarayonlari bo‘yicha qo‘shimcha maʼlumotlarni
@mymaktab_uz telegram kanali yoki 71-203-07-04 telefon raqami orqali olishingiz mumkin.

🌐 RUS TILIDA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
36👍1🎉1
⚡️⚡️⚡️#ПКА_2025_Педагогларга_ёрдам!

❇️ Январь-июнь ойлари аттестациясида иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетларига аттестация якунлари бўйича тайёрлаган қарор лойиҳаси юборилди.

❇️ Педагоглар қарор лойиҳаси билан танишиб чиқиб, қарор лойиҳаси бўйича саволлар пайдо бўлганда, ҳудудлардаги (вилоятлардаги)
ишчи гуруҳларига мурожаат қилишлари мумкин!

‼️2025 йил январь- июнь ойларида ўтказилаётган педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича малака тоифлари берилган педагогларнинг Сертификатлари 30 июнга қадар педагогларнинг Шахсий кабинетларига юборилади!

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot
👍12055🤩12😢11
⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи ишдан бўшатиладими?


Савол:
Мен 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этдим. Яқинда шахсий кабинетимга "аттестациядан ўтмаган, мутахассис лавозимига мувофиқ эмас"-деган қарор лойиҳаси келибди. Шу мазмундаги қарор лойиҳаси мен билан бирга ишлайдиган бир нечта ҳамкасбларимга ҳам келибди. Энди Биз барчамиз ишдан бўшатиламизми?

❗️Жавоб
: Амалдаги тартибга кўра, Низомнинг 44 банди:

📌Амалдаги малака тоифаси Олий, биринчи ёки иккинчи бўлиб, навбатдаги-мажбурий аттестацияда тегишли балларни тўплай олмаган педагогларнинг амалдаги малака тоифаси бир поғонага туширилади ва улар кейинги беш йил ичида навбатдаги-мажбурий аттестацияга жалб қилинмайдилар. Уларга нисбатан ҳеч қандай салбий ҳаракатлар амалга оширилмайди. Улар, фақат ўз хоҳишларига кўра навбатдан ташқари аттестацияларда иштирок этишлари мумкин (ҳеч қандай чекловларсиз).

📌Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди (уларга нисбатан салбий қарорлар қабул қилинмайди).

📌Олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, (55 балдан паст тўпласа ёки узрсиз қатнашмаган бўлса) иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга (ишдан бўшатишга мажбур эмас).

📌
Низомнинг 44-1 банди (янги таҳрирда). Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этилади.

📌 Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

📌 Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

📌 Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
110👍21
⚡️⚡️⚡️#ПКА_2025_Педагогларга_ёрдам!

❇️ Январь-июнь ойлари аттестациясида иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетларига аттестация якунлари бўйича тайёрлаган қарор лойиҳаси юборилди.

❇️ Педагоглар қарор лойиҳаси билан танишиб чиқиб, қарор лойиҳаси бўйича саволлар пайдо бўлганда, ҳудудлардаги (вилоятлардаги)
ишчи гуруҳларига мурожаат қилишлари мумкин!

‼️2025 йил январь- июнь ойларида ўтказилаётган педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича малака тоифлари берилган педагогларнинг Сертификатлари 30 июнга қадар педагогларнинг Шахсий кабинетларига юборилади!

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot
80👍31😁3
Forwarded from Abituriyent ²⁴
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Orzuyingdagi universitet seni kutmoqda!

Navoiy innovatsiyalar universitetining Surxondaryo va Navoiy kampuslarida qabul davom etmoqda.
O‘z kasbingni egallash, bilimli va yetakchi bo‘lish fursati aynan hozir!

— Bakalavriat ta'lim yo'nalishlari
— Magistratura mutaxassisliklari

Litsenziya ( № 755472 06.08.2022 )

📞Call-markaz: +998555000043
Ro'yxatdan o'tish uchun havola: USTIGA BOSING

Bizning manzillar:
📍 Navoiy viloyati, Karmana tumani, Toshkent ko'chasi 39-uy
📍 Surxondaryo viloyati, Sho'rchi tumani, Oqkamar MFY, Mustaqillik ko'chasi 64-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

Янги олинган тоифа қачондан бошлаб кучга киради? ( ёки Тоифа Сертификатлари қачон тарқатилади?)


Савол? Мен 2025 йил 18 апрель куни ўтказилган тоифа тестларида иштирок этиб, иккинчи тоифадан биринчи тоифага ўтиш балларини тўпладим. 76 балл олдим. Менга қачон биринчи тоифа Сертификат берилдади? (С.Е.Э.Андижон в, Жалақудуқ тумани 62-ИДУМИ ўқитувчиси)


📌 Низомнинг 47-банди Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда ваколатли вазирликлар раҳбарининг буйруғи (қарори) билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади.

📌Навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган, шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) туширилган педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайти UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурлари ҳамда мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилинади.

📌Педагог кадрлар давлат хизматлари марказига бориш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида жойлашган шахсий кабинетига кириш орқали электрон шаклдаги сертификатни юклаб олиши мумкин.

📌 Низомнинг 48-банди Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

P.S. Январь-июнь ойларида ўтказилаётган аттестациянинг охириги куни 31 май ҳисобланади (демак, 31 майдан бошлаб бир ой ичида Сертификатлар генерация қилинади, аниқроғи июнь ойининг охириги иш кунларида, яна ҳам аниқроғи 27 июндан бошлаб шахсий кабинетларга юборилиши режалаштирилмоқда...)!

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot👈
60👍23👏6
#Bitiruvchi_2025

Бу йил умумтаълим мактабларининг аъло баҳоси ва намунали хулқи билан ўрнак кўрсатган 14 041 нафар 11-синф битирувчилари олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланади (11 566 та олтин ва 2 475 та кумуш медал).

Маълумот учун: жорий ўқув йилида республикамиздаги 10 мингдан зиёд мактабларнинг 9-синфини 632 946 нафар, 11-синфини 451 073 нафар ўқувчилар тамомлади.


©️Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot
31
1750751907vazir_ustamasi_xalqt779.pdf
706.6 KB
Бу йил 1000 нафар ўқитувчи вазир жамғармаси ҳисобидан устама олади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан 2025 йил учун вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрлар рўйхати тасдиқланди.

Энди уларга 2026 йилнинг февраль ойига қадар (9 ой давомида) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (ҳозир 1.155.000 сўм) 5,5 баравари (6.352.500 сўм) миқдорида устама тўланади.

Мазкур устамани оладиган 1000 нафар ўқитувчи рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.
🔥13274👍69😁1🎉1
⚡️Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин

📃Муҳокамалар порталига Ҳукуматнинг “Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси
muhokamaga qo’yildi.
 
📌Унга кўра, нодавлат таълим ташкилотлари қабул жараёнини бир йилда икки маротаба – 15 октябргача ҳамда 15 февралгача амалга оширишни таклиф этилмоқда.

❗️Бундан ташқари, қарорда қабул параметрларини Вазирлик билан келишиш ҳам назарда тутилган.
 
Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар киритилган:
 
абитуриентларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш ва битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказишни давлат таълим ташкилотларига белгиланган талаблар асосида амалга ошириш;
 
нодавлат таълим ташкилотларида ўқув, илмий ва маъмурий жараёнларни бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимининг мавжуд бўлиши.

📁Бунда нодавлат таълим ташкилоти ўз ахборот тизимини Вазирликнинг таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларига интеграция қилиши шартлиги белгиланади.
 
амалдаги лицензия асосида таълим хизматларини кўрсатиб келаётган нодавлат таълим ташкилотлари ушбу қўшимча лицензия талаби кучга кирган вақтдан бошлаб 5 йил ичида мулк ҳуқуқи асосида зарур бино ва иншоотларга эга бўлиши талаб этилади.
 
💬 Мазкур талаб Президент қарорлари асосида фаолияти ташкил этилган таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди;
 
Шунингдек, олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимига (HEMIS) киритилмаган ва регистрациядан ўтказилмаган таълим олувчиларга ўқиш якуни бўйича давлат намунасидаги тегишли ҳужжат берилишига йўл қўйилмайди.

🌐Muhokamada ishtirok etish

©️ Таълим назорати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
61👍4🤔4
МТТВ+Спорт_вазирлиги_жисмоний_тарбия_ўқитувчилари_учун_баҳолаш_мезонлари.pdf
498.2 KB
Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари кейинги ўқув йилидан бошлаб янги тартиб асосида тоифа олишади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиинганлиги ҳамда
жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилиши ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий имтиҳон) Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилиши
тўғрисида хабар берган эдик.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг қарори қабул қилинди.

Қарор асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовларининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари ҳамда спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун: (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):

биринчи босқичда – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогнинг мутахассислик фани (35 та) ва касб стандарти (5) бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади (40 тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

иккинчи босқичда – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).


Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳолаш мезонлари 2025 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадлар аттестациясидан бошлаб жорий этилади (январь-июнь ойлари аттестациясида эса, ўтган йиллардагидек 50 та тест саволи берилади).

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
65👍10
ММТВ+Маданият_вазирлиги_мусиқа_маданияти_ўқитувчилари_учун_баҳолаш.pdf
3.2 MB
Мусиқа маданияти фани ўқитувчилари кейинги ўқув йилидан бошлаб янги тартиб асосида тоифа олишади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги ҳамда
мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилиши ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий имтиҳон) Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилиши
тўғрисида хабар берган эдик.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлигининг қарори қабул қилинди.

Қарор асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун амалий (ижодий) имтиҳон синовларини ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, (2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):

биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

иккинчи босқич – Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон (4 та топшириқ 20+15+15+10 жами 60 балл шаклида ўтказилади).


Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳолаш мезонлари 2025 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадлар аттестациясидан бошлаб жорий этилади (январь-июнь ойлари аттестациясида эса, ўтган йиллардагидек 50 та тест саволи берилади).

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
42🔥2
Forwarded from Ta'lim nazorati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Toshkent Kimyo xalqaro universiteti (sobiq Yeodju) va uning Namangan hamda Samarqand filiallari 2025/2026 o‘quv yili uchun qabul davom etmoqda.

🔹38 ta bakalavriat yo‘nalishlari
🔹Ta’lim tillari: o‘zbek, rus va ingliz
🔹Ta’lim shakllari: kunduzgi, kechki va ikkinchi mutaxassislik yo‘nalishlari

🌍 Nega aynan KIUT?

✔️ Rasmiy LITZENZIYAGA ega (Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tasdig‘i bilan)
✔️ Xalqaro akkreditatsiya: KAZSEE va IQAA
✔️ Dunyoning nufuzli oliygohlari bilan hamkorlik va talabalar almashinuvi dasturlari
✔️ AQSh, Angliya, Misr, Italiya, Janubiy Koreyadan tajribali professorlar bilan darslar
✔️ Grant va chegirmalar tizimi mavjud

✔️Universitet taʼlim yoʻnalishlari, shartnoma narxlari va kirish imtihonlari haqida batafsil maʼlumot: www.kiut.uz (Qabul)

Hujjat topshirish uchun:

📌 Bakalavriat: https://admission.kiut.uz

📌 Magistratura: https://masters.kiut.uz/

📞 Qo‘shimcha ma’lumot: +99878 129-40-40 (ichki raqam 1)

Telegram | Instagram | YouTube
21👍4🔥1💯1
#ПКА_2025_Долзарб_саволларга_жавоблар

70 фоизлик устама белгилашда қандайдир ҳужжатлар тайёрлаш керак бўладими?
70 фоизлик устама кимларга берилади?


Савол:
86 балл ва ундан юқори натижа кўрсатиб олий ва биринчи малака тоифасига эга бўлган педогогларга 70 % устама белгилашда ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайдими? Ёки мактаб раҳбарияти аралашуви яна қандайдир меъёрлар белгиланганми? (Ғ.Н.П. Самарқанд вилояти, Булунғур туманидаги 20 мактаб ўқитувчиси)

Жавоб: 70% устама олиш учун 2025 йил январь-июнь, шунингдек ундан кейинги даврларда ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида 86 ёки ундан юқори балл билан олинган Олий ёхуд биринчи малака тоифаси тўғрисидаги Сертификатлар етарли бўлади. Тоифа Сертификатидан бошқа ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Савол: Мен жорий йилги аттестация синовида навбатдан ташқари иштирок этиб 86 балл билан олий тоифани ҳимоя қилдим. Бугун эшитиб қолдим: 70% устама фақат навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтганларга берилар экан. Шу гап қанчалик тўғри? Аввалги брифингларда бунақа гап йўқ эдику?

Жавоб: Бу нотўғри албатта (бугун эшитиб қолган гапларингиз)
Низомнинг 48-банди (янги таҳрирда) Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.

Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади. Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди.
Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.

Устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot
121👍35🔥10👏1
Forwarded from Hilola Umarova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ayni kunlarda “Raqamli avlod qizlari-2025” g‘oliblari AQShda ta’lim sayohatida boʻlib turibdi.

Yodimda, ushbu tanlovni ilk bor tashkil etganimizda gʻoliblarni qanday ragʻbatlantirish haqida ancha oʻylaganmiz. Oʻqimishli, xorijiy tillarni yaxshi oʻzlashtirgan, innovator qizlarni qanchadir miqdordagi pul, biror buyum bilan ilhomlantirish qiyin. Ularga eng zarur narsa – imkoniyat!

Biz gʻolib qizlarimizga dunyoning eng nufuzli universitetlariga borish, tanishish, oʻzlarini qiziqtirgan savollarga javob olish imkoniyatini yaratdik.

Mana bu videoda qizlarning Massachusetts Institute of Technology (MIT) universitetiga sayohatini koʻrishingiz mumkin. Ishonaman, ular orasidan ham ana shunday yetakchi ta’lim dargohlarini zabt etadigan oʻzbek qizlari, albatta, chiqadi.

Ta’lim sayohati davom etadi. Gʻoliblarimiz boshqa OTM, ilmiy markazlar, zamonaviy laboratoriyalar, kutubxonalarda boʻladi.

Jarayonlarni mana bu kanal orqali kuzatib borishingiz mumkin: @digitalgeneration_uz

@hilola_umarova
37👍18💯2
#Tanlov
#Ishga_taklif_etamiz

📣📣📣📣📣

FAN OLIMPIADALARI SOHASIGA QIZIQQAN MALAKALI KADRLAR DIQQATIGA!

⚡️ Fan olimpiadalari markazi bo‘sh (vakant) ish o‘rinlariga ochiq tanlov e'lon qiladi.

Nomzodlarga qo'yiladigan asosiy talablar:

Kamida bakalavr darajasidagi oliy ma’lumotga ega bo‘lish (magistr yoki ilmiy daraja tanlovda ustunlik beradi);
Ingliz va boshqa xorijiy tillarni bilish (rasmiy sertifikatga ega bo‘lishi tanlovda ustunlik beradi);
Ta’lim sohasida kamida 3 yillik ish tajribasi bo‘lishi;
Kompyuter savodxonligi va zamonaviy axborot texnologiyalaridan mustaqil foydalana olish ko‘nikmasiga ega bo‘lish;
Dasturlash yoki IT sohasidagi bilimlar — ustuvor afzallik sifatida baholanadi.

Sizni quyidagilar kutmoqda:
➡️Professional va ahil jamoa;
➡️Kasbiy o‘sish va rivojlanish uchun qulay muhit;
➡️Xalqaro tajriba orttirish imkoniyatlari.

🧠Agar siz yangilikka ochiq, kreativ fikrlaydigan va doimiy o‘z ustida ishlashga intiladigan mutaxassis bo‘lsangiz — bu imkoniyat aynan SIZ uchun!

📨Tanlovda ishtirok etishni istagan nomzodlardan o‘z rezyumelarini @FOM_vakansiya_bot orqali yuborish so‘raladi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
49👍4🔥3💯3
Мактабгача_ва_мактаб_таълими_ходимларини_рағбатлантириш_жамғармаси.pdf
3.1 MB
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 29 майдаги 170-сонли буйруғи.

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
31👍14
#Tayinlov

Davlatimiz rahbarining tegishli qarori bilan:


Shakirova Sevara Baxodirovna — Maktabgacha va maktab taʻlimi vazirligi tizimidagi Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi direktori lavozimiga tayinlandi.

U bunga qadar Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi direktori o'rinbosari vazifasida ishlab kelayotgan edi.

Uzoq yillar turli taʼlim maskanlarida mehnat qilib kelgan Sevara Shakirova 2012-2019-yillarda Filologiya fanlariga ixtisoslashtirilgan Davlat umumta'lim maktabida o‘qituvchi, 2019-2022-yillarda Muhammad al Xorazmiy nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabda direktor o‘rinbosari, 2022-2023-yillarda Toshkent shahridagi Prezident maktabida ijrochi direktor lavozimlarida ishlagan.

2023-2024-yillarda esa Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligida boshqarma boshlig‘i vazifasida ish olib borgan.

Vazirlik jamoasi Sevara Shakirovaga kelgusi faoliyatida ulkan muvaffaqiyatlar tilaydi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
200👏100😁27🎉13🔥7👍4🤩3💯1
2025/07/14 16:02:47
Back to Top
HTML Embed Code: