Forwarded from Sport-platforma.uz
⚡️⚡️Ўзбекистон футболи тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Темур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз футболчиларининг ҳар бирига 30 000 АҚШ долларидан пул мукофоти берилди!

@platformasport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Москвада кучли қор ёғмоқда. Синоптикларнинг айтишича, 9 май куни пойтахтда сўнгги 25 йил ичидаги энг паст ҳарорат қайд этилади. Об-ҳаво май ўрталарида кўтарилиши кутилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://www.tg-me.com/+UaAfANSlNTEwYmQy
Ижтимоий ҳимоя агентлиги делегацияси Хитой Ногиронлар федерацияси вакиллари билан учрашди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Хитой Халқ Республикаси Ногиронлар федерацияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Инстаграм саҳифасида ёзишича, учрашувда имконияти чекланган шахсларни реабилитация қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда инклюзив таълим олиш бўйича ташаббуслар муҳокама қилинган.

«Ишончим комилки, бизнинг хитойлик ҳамкасбларимиз улардан ўрганишимиз мумкин бўлган жуда кўп қимматли тажрибага эга. Самарали тажриба ва билим алмашиш давомли бўлишини кутиб қоламиз», – деб ёзади Шаҳноза Мирзиёева.

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар

Янгича фирибгарлик чиқди, бировнинг аккаунти олинади, унинг барча танишларига картамга пул ташлаб туринг деб ёзиб чиқади, улар орасида кимдир пулни кўчириб беради, кўчириб берган одамдан иложи бўлса яна керак бўлиб қолди деб яна пул тушириб беришни илтимос қилади.

Карта ўлган одамнинг ёки бирор бомжнинг номида бўлади! Секин пул ечиб олинади, шу билан пулга ухладингиз. Ҳозиргина бизнинг шогирдлар шунга тушиб қолишибди. Ҳа, овозни ўхшатиб телефон қилишлари ҳам мумкин, буни сунъий интеллект бажариб беряпти.

Овоз бирга бир, бирданига пул кўчириб берманг. Шахсий савол берсангиз, бирданига тутилиб қолади.
Бектош Хатамов

@platformauzb
МДҲ давлатларида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бу йил қанча мукофот олди?

*Қозоғистонда 148 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бир марталик 1,7 миллион тенге (салкам 49 миллион сўм);

*Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 миллион сўм;.

*Қирғизистонда бугунги кунда 41 нафар уруш қатнашчисининг ҳар бирига президент жамғармасидан 100 минг сомдан (14 миллион сўмдан зиёд);

*Тожикистонда, хусусан, Душанбеда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг сомонийдан (тахминан 11,6 миллион сўмдан);

*Туркманистонда эса президент Сердар Бердимуҳамедов фармонига кўра, фахрийларга 200 манат миқдорида (салкам 1,5 миллион сўм) пул ва совғалар берилди.

*Беларусда бу йил Ғалаба куни учун пул мукофоти 4 минг Беларусь рублини (15 миллион сўмдан ортиқ) ташкил қилади.

*Озарбайжонда фахрийлар тахминан 1 минг 200 доллар (15 миллион сўм) олди.

*Россиядаги фахрийларга 10 минг рубл (тахминан 1,3 миллион сўм) миқдорида ягона федерал тўлов берилади. Москвадаги уруш қатнашчилари қўшимча 25 минг рубл (салкам 3,5 миллион сўм) олди.

@platformauzb
ФВБ фавқулодда огоҳлантириш билан чиқди

Тошкент шаҳар ФВБ бугун пойтахт ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли аҳолидан керакли хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилмоқда.

Жумладан:   
яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;

кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;

шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;

бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этади.

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Телеграмда вирус тарқалмоқда

Фирибгарлар Сизга телеграм орқали «Telegram Premium» номли сохта ҳаволани юборишади. Уларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш ва эгаллаб олишдир. 

Агар ҳаволага кириб, Сизга келган кодни киритсангиз, контактларингизга «MIB», «IIB» каби зарарли ҳаволалар тарқатилади ва аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади, ўзингизни эса аккаунтингиздан чиқариб юборади.
  
Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:

- икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
- смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;

- мессенжернинг «Қурилмалар» бўлимидаги «Фаол сеансларни» текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

@platformauzb
Путин Николай Патрушевни Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод этди.

Сергей Шойгу Хавфсизлик кенгашининг янги котиби бўлиши кутиляпти.

Путин унинг ўрнига Андрей Белоусовни тайинламоқчи.

@platformauzb
Расман. Сергей Шойгу Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди. Владимир Путин бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://www.tg-me.com/+UaAfANSlNTEwYmQy
​​Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги диққатига!

Сувни ўчирсангиз, пичирламай, баландроқ овозда айтиб қўйинг...

Мени доим бир савол жавоби қизиқтиради: нима учун пойтахтдаги кўп қаватли уйларда совуқ ёки иссиқ сувдан қарздорлигингиз бўлса таъминотчи корхона ("Veolia Energy", "O‘zsuvta'minot") вакиллари эринмасдан дарров уйингизга келиб огоҳлантириш қоғози ташлаб кетадию, аммо тармоқда таъмирлаш олиб борилиши сабаб вақтинчалик узилишдан етарлича хабардор қилмайди. Аксарият ҳолларда туман ёки шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон берилиши билан кифояланилади.

Бу қанчалик тўғри? Нима ҳокимликлар ёки таъминот корхонаси аҳолига бепул интернет етказиб беряптимики эълонларини глобал тармоқ орқали ҳавола қилади? Ёки шартномада шундай кўрсатилганми? Шахсан мен ундай бандни кўрмаганман.

Ҳатто энг ривожланган АҚШда ҳам ҳамон қоғоз шаклидаги хат-ҳужжат айланишидан воз кечилмаган. Давлат фуқаро билан ёзма мулоқотни шу даражада кўп амалга оширадики, шунинг учун ҳам уйлар атрофидаги почта қутиларидан доим фойдаланилади. Коммунал масалалар ҳам шунга киради.

Яъни, интернет ривожланганку, шуям эътирозми дейилмаслиги учун айтяпман буни. Ҳаммада ҳам интернет бўлмасачи, улар нима қилсин? Тонгда туриб, жўмракни очиб кўрмагунча билмайди сув ўчганини. Дейлик, совуқ сув 4-5 кун бўлмаса, захира қилиб қўймагани ҳам анча ташвиш туғдиради. Бунга ким айбдор, интернетга кирмаган истеъмолчими?

Ҳокимликлар эса "Таъминотда узилиш бўлган ҳудудларга ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади" мазмунидаги таскин эълонини беради. Лекин ўша махсус техника қачон келиб, қачон кетишиниям аксарият аҳоли билмайди. Ростдан келадими ўзи?

Аслида масала мураккаб эмас. Ҳокимлик ёки таъминотчи корхона хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ҳамкорликда ишлаши, ҳеч бўлмаса подъезларнинг кириш жойига вақтинчалик сув узилиши тўғрисида эълон осиб қўйиши керак. Камида бир-икки кун олдин. Қийинмаску бу. Ҳар ҳолда шундай қилинса, тўғри бўлади. Фақат интернет билан кифояланиш асосли эмас. Биров кўриб, биров кўрмай қолиши мумкин. Шахсан мен бундай ҳолатни истеъмолчи ҳуқуқининг бузилиши деб ҳисоблайман. Албатта, бу шахсий фикрим. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бунга қандай қарайди, билмадим. Билганим шуки, айни кунларда пойтахт туманларида таъмирлаш ишлари сабаб яна иссиқ ва совуқ сувни вақтинча ўчиришга киришилган.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://www.tg-me.com/+UaAfANSlNTEwYmQy
Ўзбекистонда 2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишлари очилиши кутилмоқда:

▪️Самарқанд—Бишкек,
▪️Бухоро—Бишкек,
▪️Бухоро—Остона,
▪️Самарқанд—Туркистон,
▪️Бухоро—Туркистон,
▪️Шаҳрисабз—Туркистон,
▪️Самарқанд—Душанбе,
▪️Бухоро—Душанбе,
▪️Тошкент—Уфа,
▪️Тошкент—Краснодар.

@platformauzb
Бу йил "Битирув оқшомлари" ўтказиш тақиқланади

Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш тақиқланади, - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

@platformauzb
Бишкекда амалдорларнинг сешанба ва пайшанба кунлари ишга автомобилда келиши тақиқланди

Шаҳар мери мазкур кунларда ҳаракатланиш учун фақат жамоат транспортидан фойдаланишни буюрди.  Хизмат автомобилларидан фақат иш учун фойдаланиш белгиланган, жойлардан ташқарида ўтказиладиган йиғилишлар учун транспорт ташкил этилади.

Амалдорлар жамоат транспортида ҳаракатланишда ҳайдовчи санитария меъёрларига, хизмат кўрсатиш сифати ва тўлов усулларига қай даражада риоя қилаётганини мониторинг қилиши лозим.

@platformauzb
Cobalt'нинг янгиланган версияси сотувга чиқарилади

Янгиланган Cobalt 2025 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутиляпти. Унинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши ҳамда нархи ҳозирча номаълум.

Тез орада Ўзбекистонда ҳам Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган версиясини ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. UzAuto Motors 2025 йилдан бошлаб ушбу модел учун шартнома беришни бошлайди.

Янгиланган Cobalt’нинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши, кейинги йилда ҳам ҳозирги Cobalt учун шартнома бериш давом этиши ёки этмаслигига ҳамда нархига аниқлик киритилмади.

@platformauzb
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣

Бу кимнинг совғалари? Балки сизникидир?


Ўйиннинг иккинчи тўлқини бошланди, унда барча қимматбаҳо совғалар эгаси бўлиши мумкин! 🎁

🚀 Биринчи босқичдаги барча чипталар кейинги босқичга ўтади.

Бунинг учун нима қилиш керак?
1. Payme орқали 100 000 сўмдан ортиқ пул ўтказинг. Ҳар 100 000 сўм учун сиз битта олтин чипта оласиз.
2. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!


3-босқич якуни яъни июл ойида барча чипталар бош соврин - BYD автомобили ўйинида иштирок этади! Эҳтимол, бу сизнинг бўлажак мукофотингиздир! 🏆

Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Payme орқали пул ўтказинг ва совринлар ютиб олинг!🔥
Реклама
2024/05/14 16:52:06
Back to Top
HTML Embed Code: