Telegram Web Link
Ichki ishlar vazirligi ishchi guruhi tomonidan Toshkent shahrining Yunusobod va Mirzo Ulugʻbek tumanlarida tungi vaqtlarda tashkil etilayotgan xizmat faoliyati, shuningdek energetika va savdo obyektlarida xavfsizlikni taʼminlashga qaratilgan ishlar oʻrganildi

▶️ Batafsil
———
Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида тунги вақтларда ташкил этилаётган хизмат фаолияти, шунингдек энергетика ва савдо объектларида хавфсизликни таъминлашга қаратилган ишлар ўрганилди

▶️ Батафсил
———
Рабочей группой МВД изучена организация службы в ночное время в Юнусабадском и Мирзо-Улугбекском районах города Ташкента, а также работа по обеспечению безопасности на объектах энергетики и торговли

▶️ Подробно

Телеграм канал
#JUMBOQ

Savol: O’rta asrlarda rus monarxlari o‘rtasida mashhur bir ibora bo‘lgan: “Monarx hamma ishni qilishi mumkin, faqat bir ishdan boshqa”. U nima qila olmagan?

Ushbu savolning javobini to‘g‘ri topsangiz, bugun soat 17:00 da telegram kanalimiz orqali e’lon qilamiz.

Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin: https://www.tg-me.com/postda_muloqot
9 нафар маҳкума оиласи бағрига қайтди

Зангиота туманидаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида сайёр суд бўлиб ўтди. Унда 29 нафар маҳкуманинг илтимосномалари кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди. Хусусан, 9 нафар маҳкума жазонинг ўталмаган қисмидан шартли озод этилиб, оиласи бағрига қайтарилди. 20 нафари қолган жазони ўташ учун манзил-колонияларга ўтказилди. Бу ҳақида Ўзбекистон ахборот агентлиги хабар қилади.
Мазкур тадбир Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказилган маърифий тадбир доирасида ташкил этилди. Тадбир давомида  жаҳолатнинг малҳами маънавият эканига алоҳида урғу берилди. 
Батафсил 👉

👉 @postdarasmiy
ФУҚАРОЛАР ЎРТАСИДА

Паркент туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари фуқаролар ўртасида муҳокама қилинди. Муҳокамада йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлаётган қоидабузарликлар, болаларни қаровсиз қолдирмаслик, амалга оширилиши керак бўлган ишлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди.

@Postdarasmiy
Инсонпарварлик ифодаси

Инсон ҳаёти — энг улуғ қадрият. Уни асраш, бир инсонга умр бахш этиш нафақат саховат ва жасорат, балки инсонийлик фазилатининг ёрқин ифодасидир. Шу маънода “Донор бўлиб, кимнингдир ҳаётини сақлаб қолинг” шиори остида мамлакатимизда ўтказилаётган умумхалқ акцияси жамиятимизда бағрикенглик, ҳамдўстлик ва инсонпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамламоқда.
Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар ихтиёрий равишда донор сифатида қон топшириб, муҳтож инсонларга ҳаёт совға қилишдек савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Бугунги кунда дунё бўйича 120 миллиондан ортиқ инсонлар мунтазам равишда донорлик ҳаракатларида иштирок этмоқда. Бу эса соғлом жамият барпо этиш, инсон ҳаётини сақлаб қолишда беқиёс аҳамият касб этади.
Саминжон ҲУСАНЗОДА,
ўз мухбиримиз. Андижон вилояти.

👉 @postdarasmiy
ИНСПЕКТОР-ПСИХОЛОГЛАР ИШТИРОКИДА СЕМИНАР

Фарғона шаҳрида “Умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида гиёҳвандлик воситаларининг истеъмолини эрта аниқлаш” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда инспектор-психологлар, умумий ўрта ва олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган психологлардан иборат жами 1000 нафар иштирокчи қатнашди.
Семинар вилоят ҳокимлиги, Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис маркази ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, мутахассисларнинг мавзуга оид маърузалари эшитилди.
Шунингдек, иштирокчилар билан амалиётда учраётган муаммолар таҳлили асосидаги амалий машғулотлар ва тақдимотлар ҳам ўтказилди. Инспектор-психологлар дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича амалий кўникмалар шакллантирилди, ўзаро тажриба алмашилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
Ўз мухбиримиз.
👉
@postdarasmiy
#JUMBOQ

Savol: O’rta asrlarda rus monarxlari o‘rtasida mashhur bir ibora bo‘lgan: “Monarx hamma ishni qilishi mumkin, faqat bir ishdan boshqa”. U nima qila olmagan?

Ushbu savolga Risqulova Muslima, Sultonbek, Nuriddin Kamalov, Azamat Axmatov kabi o'quvchilarimiz to'g'ri javob yo'llashdi. Bilimdonlarga omad tilab qolamiz.

Javob: Monarxlikdan voz kecha olmagan.
ЯРОҚСИЗ ГЎШТ ЙЎҚ ҚИЛИНДИ

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ҳамкор идоралар вакиллари билан биргаликда олиб борилган тадбирлар натижасида вилоятнинг Косон тумани Узунқудуқ қишлоғи ҳудудида олиб борилган навбатдаги тезкор тадбирда шу қишлоқда яшовчи фуқаро Х.Мустоновнинг 70 P 397 CB давлат рақамли автомашинасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 275 кг. мол гўштини олиб кетаётгани аниқланди. Лабаратория хулосасига кўра ушбу гўшт маҳсулоти истеъмолга яроқсизлиги сабабли тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб йўқ қилинди.
Шавкат ЗИЯЕВ, подполковник.
2025/10/20 01:20:23
Back to Top
HTML Embed Code: