Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронга буюк француз ёзувчиси Виктор Гюгонинг ўзбек тилига таржима қилинган "Кулаётган одам" романининг илк нусхасини совға қилди.
Макрон эса Шавкат Мирзиёевга XIX асрда француз фотографи томонидан Жиззахда олинган фотосуратни совға қилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элисей саройида дунёнинг энг бой 5-одами Бернар Арно рафиқаси билан.
Луи Виттон эгаси.
Президент Макрон Президентимиз шарафига уюштирган расмий қабул маросимига жуда нуфузли, Франция фахри бўлган инсонлар ташриф буюришди.

2
Forwarded from Sinchalak🕊
Faxriy Legion ordeni Fransiyaning eng yuqori milliy mukofoti bo‘lib, uni 1802-yilda Napoleon Bonapart ta’sis qilgan. Harbiy xizmatda, ilm-fanda, madaniyat va ijtimoiy faoliyatda ulkan yutuqlarga erishgan buyuk shaxslar shu orden bilan mukofotlanadi.
Ushbu orden Fransiyada eng nufuzli mukofotlardan biri hisoblanadi va uni olish katta sharaf sanaladi.
Imperator Akihito, Franklin D.Ruzvelt, Uinston Cherchill, Nelson Mandela, Angela Merkel, Shinzo Abe, Jastin Trudo kabi yirik siyosatchilar ham bu mukofot bilan taqdirlanishgan.
Endi ular qatorida O’zbekiston Prezidenti ham bor.😊
@Sinchalak_blog
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги янгиликлар орасида тошкентликларни хурсанд қиладиган яна бир хабар бор эди:
Тошкентга трамвай қайтади!
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сен-Мартен Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолашди.
Бу ҳақда кеча Франция ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган вазирлик-идоралараро ҳужжатларни имзолаш маросимида эълон қилинди.
2022 йилда илк марта «Менимча» дастурида трамвайлар кераклиги тилга олинган ва кўп ўтмай давлат раҳбари бу таклифни қўллаб-қувватлаганди.

Mikrofon ko‘targan ayol
Кечаги янгиликлар орасида тошкентликларни хурсанд қиладиган яна бир хабар бор эди: Тошкентга трамвай қайтади! Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сен-Мартен Тошкент трамвай…
Daryo.uz, yuz.uz даги ҳамкасбларга раҳмат. Жуда батафсил маълумотлар билан бойитишибди:
https://daryo.uz/k/urDZ4AWO
https://yuz.uz/news/toshkentga-tramvay-qaytishi-mumkin

Daryo.uz
Тошкентга трамвай ҳаракати қайтарилиши кутилмоқда
Пойтахт ҳокими ўринбосари ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолади
Президент Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди.
Шаҳар кўчаларидан бирига Самарқанд номини бериш маросими ўтказилди.
Парижга борганда Самарқанд кўчасида расмга тушишни челленж қилиш керак:)
Шаҳар кўчаларидан бирига Самарқанд номини бериш маросими ўтказилди.
Парижга борганда Самарқанд кўчасида расмга тушишни челленж қилиш керак:)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Eyfelning chirog’ini yoqib keldik. Borvurasizlar.
Parijga esa fransuz tilini o’rganib borish kerak ekan. Go’zal til!
6 oyda fransuz tilini o’rganmoqchi bo’lganlar uchun, eng yaxshi kanallardan biri
https://www.tg-me.com/Francais_languee
@Fransuz_lingua
Tavsiya…
Parijga esa fransuz tilini o’rganib borish kerak ekan. Go’zal til!
6 oyda fransuz tilini o’rganmoqchi bo’lganlar uchun, eng yaxshi kanallardan biri
https://www.tg-me.com/Francais_languee
@Fransuz_lingua
Tavsiya…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрган йўлим ҳикоя: Муҳаммад Бадра
Кўпинча кўрган-кечирганларим, эшитганларимни ўз вақтида қоғозга туширмаганим учун хотирамдан ё ўчади, ё илк таассуротларим сўниб, бошқаларга буни қизиғи йўқдек, қиймати йўқолади. Ва энг катта хатони қиламан – ёзишга эринаман.
Бу сафар эсдан чиқмасдан аввал #Париж_ҳикоялари туркумини қилмоқчиман.
Елисей саройининг ҳовлиси. Кечки оқшом. Жуда шамол, совуқ. Медиа учун кўк лента билан ажратилган бурчакда турибмиз. Бу ерда 3 қаватли ёғоч зина қурилган. Операторлар, фотографлар бир-бирига халақит бермаслик ва турли баландликда ракурс олиш учун қулайлик бу. Лекин ҳамма пастга тушиб, энг қулай спотни эгаллашга уринади. Майда қорга ўхшаш нимадир ёғяпти, яхлаб қоляпмиз.
Елисей ҳовлисига Франциянинг машҳур тадбиркорлари, таниқли санъаткор, ижодкорларининг машиналари бирин-кетин тўхтади, меҳмонлар саройга кира бошлашди.
Француз фотографлари меҳмонларни биздан кўра яхши танишади ва уларни исми билан чақириб, ўзлари томонга қарашга ундашади.
- Мсье Бернар Арно!
- Мсье Родольф Саад!
- Мадам Озуле!
Меҳмонлар уларга илтифот билан қараб, расмга тушиб қизил йўлакдан ўтишяпти. Дунёнинг энг бой, халқаро таъсири катта одамларнинг қайноққина, янги суратлари хорижий нашрларда яхши сотилади. Шунинг учун ҳам лаҳзани ушлаб қолиш муҳим.
Фотографлар олаётган суратларини дарров қайсидир платформага жойлаётганларини кўриниб турганди. Ўзимизнинг фотографлардан бири айтиб қолди:
- Азиза, сўрангчи, шу ҳозирги расмларини қайси сайтдан кўрса бўлади?
Қалпоғини бостириб кийган ёшроқ фотографни кўрсатди. Жуда очиқ, самимий йигит экан, https://epaimages.com/ сайтини телефонимдан очиб, Elysee деб қидириб, ўзи олган суратларни топиб берди.
Суратлар остида фотограф исми турарди. 3-4 дақиқали суҳбатимиз шундан бошланди.
- О, исмингиз демак, Муҳаммад Бадра. Арабмисиз, французга ўхшайсизку.
- Ҳа, шундай. Асли Сурияликман. Сиз фотографмисиз?
- Йўқ, журналистман. Тв репортёр. Доим баҳорда шундай совуқ бўладими? Қандай ишлайсизлар?
- Бунчалик совуқ бўлмасди. Глобал иссиқлик таъсири.
- Манимча, бу глобал совуқликку)
- Сизларда иссиқми?
- Ҳа, бизда мўътадил. Баҳор илиқ, ёз 40 градус.
- Менинг Сурияда ўзбекистонлик танишларим бор.
- Улар нима иш қилишади?
- Ҳар хил мақсадда келган, лекин ҳозир кўплари бизнес қилишяпти. Биттаси ресторан очган. Суши ресторан.
- Ҳозир командировкадасизми?
- Йўқ, 5 йилдан бери Париждаман. Қочоқман...
- Ва сиз ҳозир 5 йил ичида Элисей саройида расмийларни суратга оляпсизми. Шокдаман.
- Оддий одамман, EPA агентлигига фрилансерлик қиламан. Ўзим Дамашқда архитектурада ўқирдим, тугатолмадим, асли касбим фотограф эмас. Суриядаги уруш мени фотограф қилди.
- Болалигимда Минг бир кечани ўқиганман. Дамашқ энг чиройли, жуда бой шаҳар деб ўқирдик.
- Йўқ бой эмасдик, тарихимиз жуда бой эди. Кўпи яксон бўлди.
- Оилангиз шу ердами?
- Йўқ, оила қуриш қийин Парижда. Уйланолмадим Сурияда ҳам, бу ерда ҳам. Яқинларим эса Сурияда қолган.
Шу билан тадбир бошланиб кетди ва ҳамма ўз иши билан андармон бўлди.
Аммо Бадранинг ҳикояси ўша кундан бери миямдан кетмади. Бугун исмини гуглга қидирувга бериб кўрдим. Унинг ишлари халқаро фотодунёсида анча таниқли экан, чунки бу суратларнинг контексти таъсирли. Мана у ҳақда қандай ахборот топдим:
Давоми пастда
#Париж_ҳикоялари

Муҳаммад Бадра 2012 йилда Сурия инқилоби бошланганда Шарқий Ғутадаги Дума шаҳрида 7 йил қамалда қолиб кетади ва ўқишини ташлаб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи бўлиб ишлайди. 2013 йилда Ғутадаги кимёвий ҳужумнинг даҳшатли оқибатлари (ҳалигача ким тарафидан амалга оширилгани баҳсли) га гувоҳ бўлгач, фотографиянинг инсоният ва тарихни ҳужжатлаштиришдаги кучини англайди. Қўлига фотоаппарат олиб, суратга ола бошлайди.
Аввал Рейтерсда, Сўнг Европа Прессфото агентлиги (EPA) нинг Думадаги фотографи бўлиб ишлайди. 2016 йилда Prix Bayeux-Calvados уруш мухбирлари танловида “Йилнинг ёш фотографи” мукофотига сазовор бўлади. Шу йили Time журнали уни “Йилнинг энг яхши агентлик фотографи” деб эълон қилади, UNICEFнинг “Йилнинг энг яхши фотосурати” танловида совриндор бўлади.
Давоми пастда
#Париж_ҳикоялари
Боши юқорида
2019 йилда WorldPressPhoto танловида кимёвий газдан заҳарланган уч киши манзарасидаги болакайнинг нафас олиш аппаратига уланган сурати билан ғолиб бўлади.
Муҳаммад Бадра мен билан тенгдош экан. 2012 йилда у Суриядаги урушда болаларнинг қонга беланганини суратга олиб юрганида мен тинч ва хотиржам уйимда ўтирардим, катта ўғлим бир ёшга кирганди. Интервьюларнинг бирида “урушнинг асосий қурбонлари – болалар. Уларни суратга олганимда “нега менмас, нега у бундай аҳволда, нега мен ҳеч нарса қилолмайман” деган азоб мени қийнайди” деган экан.
Таъқиб ва талотўплардан қочиб, бугун Парижгача етиб келган бўлса-да, бугун инстаграмига қараганда, Жулия Робертсни суратга олиб юрган бўлса-да, Муҳаммад Бадра менга бахтли туюлмади. Балки бундай дейишим хато ва этикага зиддир. Лекин Ватан ҳиссида яшаш изтироби, бегоналик ҳиссини оила қуролмаётгани билан боғлаб гапиргани юрагимни зириллатди. Лекин унда бошқа бахт бор, профессионал бахти, у ўз ишида миссиясини бажариб қўйибди. Лекин яна сўзимга зид гапираман: фоторепортёрликка сабаб бўлган уруш бўлмаганида у янаям бахтлироқ бўлармиди.
Ҳа, урушда ҳамма мағлуб. Ҳатто уруш суратларини тарихга муҳрлаб, танловларда доим ғолиб бўлсанг-да.
Аллоҳга беҳисоб шукр, тинч мамлакатда яшаётганимизга, болаларимизни катта қилаётганимизга, фотографларимиз яхши воқеаларни суратга олаётганига.
Агар шу туркум сизга қизиқ бўлса, лонгридни ўқиганингизни билдиринг, #давоми деб ёзиб қўйинг. Яна бошқа ҳикоя ёзаман.

50
Forwarded from Nodirabegim
Diqqat!
💥 Tanlov!
"AKS" to‘plamini to‘liq holda yutib olishni istaysizmi?
Shartlar juda oddiy:
✅ @mittihaqiqatlar va @qurbonova_a kanallariga a’zo bo'lasiz;
✅Va shunchaki pastdagi "QATNASHAMAN" tugmasini bosasiz. G'olibni telegramning o'zi random (tasodifiy) orqali aniqlab beradi.
❗️E’tiborli boʻling, kanallarga a’zo boʻlmasangiz gʻolib boʻla olmaysiz.
🏆Gʻolibga "AKS" to‘plami sovgʻa qilinadi.
Natijalar 21-mart kuni 20:00 da e'lon qilinadi.
🔜Xabarni kitobxon tanishlaringizga ham yuborib qo'yishni unutmang. Barchaga omad tilaymiz!
💥 Tanlov!
"AKS" to‘plamini to‘liq holda yutib olishni istaysizmi?
Shartlar juda oddiy:
✅ @mittihaqiqatlar va @qurbonova_a kanallariga a’zo bo'lasiz;
✅Va shunchaki pastdagi "QATNASHAMAN" tugmasini bosasiz. G'olibni telegramning o'zi random (tasodifiy) orqali aniqlab beradi.
🏆Gʻolibga "AKS" to‘plami sovgʻa qilinadi.
Natijalar 21-mart kuni 20:00 da e'lon qilinadi.
🔜Xabarni kitobxon tanishlaringizga ham yuborib qo'yishni unutmang. Barchaga omad tilaymiz!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
— Ота-оналарингизга бориб айтинглар, бугун Президентни кўрдик, сизга салом айтиб юборди деб.
Президент Шавкат Мирзиёв Юнусободда.
"High Town Mall" савдо-кўнгилочар мажмуасида туман ижодий жамоалари қизалоқлари билан суҳбатлашди.

Абдуқодир Ҳусановни шунчаки кузатиб, унинг учун чарчаб кетдим.
Ҳамма текин хизматни таклиф қилиб, нима қилса қилиб ётибди:
1, 2, 3… 4, 5, 6 ва ҳоказо.
Кеча шунинг учун ўйин ҳақида ҳам ёзмадим.
25 мартда тез-тез Эрон билан ўйнаб, ўша куниёқ Англияга кетақолсин, нима дединглар. Сал дам олиб, июнда БАА билан ўйинимизга қайтар:)
Ўз уйида на шахсий ҳаётига приватлик, на ўйиндан кейинги уйқусига тинчлик беряпмиз.
Яқинлари, агентларидан ирода керак. Ҳимоячини ҳимоя қилишга.
Бир сафар машҳур шахматчини интервьюга гаплашмоқчи бўлдим. Журналистларда фақат отасининг контакти бўларкан, беришди. Отаси чиройли тушунтириб, “йўқ, синглим, боламни чалғитишга ҳаққим йўқ” деди. Ва манам уни тушундим.

#тавсия
Netflix да март ойида чиққан охирги сериаллардан энг кўп муҳокама қилинаётгани “Переходный возраст” – “Adolescence”.
3-4 кун олдин бу сериални турмуш ўртоғим билан сахарликка қадар 4 та сериясини нафасимиз ичимизга тушиб томоша қилдик ва кейин иккаламиз ҳам ўз ҳолимизча оғир хаёллар ичида қолдик. Чунки бизнинг ҳам икки ўсмир боламиз бор.
Сериал полиция офицерига ўғлидан “мактабга боргим келмаяпти, мазам йўқ” деган смс келишидан бошланади. Зум ўтмай офицер Миллерлар хонадонига эшикни синдириб бостириб киради ва тезкор-қидирув амалиётини ўтказади. Одатда офицер қўлида ўта оғир жиноят содир этганликда айбланаётган шахсга қарши ишонарли фактлар бўлганидагина бундай ҳуқуқ берилади.
Қотилликда гумонланаётган шахс эса 13 яшар Жейми.
Болакай жиноят содир этганига ишонмайсиз. У отасига такрор ва такрор “Мен ҳеч нарса қилмадим” дейди. Шу сизга умид бериб туради.
Сериал бу саволга жавобни бошидаёқ айтади, аммо “Жейми қотилми?” деган жавобдан ҳам муҳимроқ саволларга жавоб топиш учун яна 3 та серия давом этади.
Ўсмир боланинг ичида ва ташқарисида кечаётган руҳий жараённи, оиланинг, синфдошларнинг, интернетнинг бола оламига таъсирини сериал ижодкорлари ўта таъсирчан очиб берган.
Сериал сюжети аниқ бир реал воқеадан олинмаган бўлса-да, муаллифлар Стивен Грем ва Жек Торн Буюк Британияда ўсмир болаларнинг ўз тенгдош қизларни пичоқлаб кетгани ҳақидаги хабарларга диққат қаратишади ва бу тизимли жиноий-психологик муаммонинг сабабларини қидиришади.
Маълум бўлишича, аёлларга мизогин бўлган сайтлар ва форумлар жуда кўп, улар хотин-қизлар томонидан инкор этилган “инцел” (involuntary celibate – аёлларга салбий муносабатда бўладиган, улар томонидан тан олинмаган, ўзига жуфтлик топа олмаганлар) лар билан тўлиб-тошган.
Сериал қаҳрамони 13 яшар Жейми ҳам синфдоши томонидан “инцел” деб ҳақоратланади. Сериал давомида Жейми ҳозирги ўсмирларнинг мотиватори, аёлларга қарши радикал қарашлари билан танилган Эндрю Тейт (одам савдоси ва жинсий зўравонликда айбланган кикбоксчи, инфлюенсер)нинг “маскулизм” ғоялари таъсирида бўлгани тушунилади. Хато ва ёлғон ғоялар, “80 фоиз аёлларга 20 фоиз эркаклар ёқади, қолган эркаклар эътиборсизликка маҳкум” каби реалликдан узоқ тушунчалар Жеймини йўлдан оғдиргани англашилади. У Тейт каби инстамотиваторлар таъсирида “дунёнинг эгаси эркак” деб ўйлайди, “эркак ҳаммасини ҳал қилиши керак, аёл бу ҳеч нарса, унинг ҳаёти сариқ чақага арзимайди, уни ўлдириш жиноят эмас” деб ҳисоблайди. Сериалнинг 3-сериясида Жеймининг болалар психологи билан суҳбати — киприк қоқмай кўриладиган узоқ диалог.
Психологик триллернинг тасвирий ечими мўъжизавий, унда умуман кадр узилмайди. Яъни, ҳар бир серия «one shot» усулида тасвирга олинган, кадр узилмасдан, биттада съемка қилинган.
Бу қандай амалга оширилган, ақл бовар қилмайди. Балки ўта кучли монтаж бўлгандир, аммо ҳар бир серияси ҳафталаб репетиция қилиниб, кейин бир кадрда узилмасдан олингани ҳақиқат.
Сериалда осойишта ва тарбияли ўғил ўстираётганига ишончи комил бўлган, доим иш билан банд ота-онанинг бир-бирига берган саволи юракни ўртаб юборади: “биз яхши ота-онамизми?”
Сериални кўриб, қўрқиб кетасиз, чунки биз ҳаммамиз Жеймининг ота-онасига ўхшаймиз.
Чиндан ҳам биз қандай ота-онамиз? Боламизнинг инстаграм, тармоқларда кимга нима ёзаётгани, унга нима ёзишаётганини биламизми? У ишлатаётган эмоджи ва ҳатто унинг рангидаги фарқ ва мазмунни, қисқартма сўзларнинг маъносини тушунамизми? Синфдошлари орасида обрўси қанақа, қарши жинс вакили билан дўстона мулоқот қилишга қодирми? Бундан хабардормизми?
Сериални кўрган кунимиз адаси катта ўғлимиз Ислом билан болаларча меҳр билан “кураш тушаётганини”, ота-бола ҳазиллашаётганини кўрдим.
Бугун Исломдан Тейтни биласанми, маскулизм нима деб сўрадим. Жавоблари ҳозирча қониқтирди. У радикализм нималигини тушуняпти.
Таътил кунлари Ислом ва Усмон билан биргаликда шу сериални яна қайтадан томоша қилишимиз керак деб ҳисобладим.