Telegram Web Link
Тошкент меъморчилигида модернизм: ушбу мавзуда илк нашр

Нью-Йоркдаги “Rizzoli” нашриёт-матбаа уйида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда чоп этилган “А Modernist Capital” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Нашр Тошкентнинг меъморий мероси ва унинг модернизм услубидаги ўзгаришларига бағишланган.

Тадбир доирасида шаҳримизнинг меъморий юксалиши, унинг модернист нафосати ҳамда “Панорама” кинотеатри (1964), Давлат санъат музейи (1974) ва “Ўзбекистон” меҳмонхонаси (1976) каби диққатга сазовор бинолари ҳақида шўъба муҳокамаси бўлиб ўтди. Иштирокчилар ушбу иншоотлар инновациялар ва маданий ўзликнинг уйғунлигини қай тарзда акс эттиришини муҳокама қилдилар.

Баҳс-мунозарада Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Метрополитен музейининг архитектура ва дизайн бўйича санъат арбоби Абраҳам Томас ва “Cartier” жамғармасининг стратегик лойиҳалар директори Биатрис Грене иштирок этдилар. The Grand Tourist” подкастининг бошловчиси Ден Рубинштейн модераторлик қилди.

https://www.tg-me.com/acdfuz/6095
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қаҳрамонлар ва Президент Шавкат Мирзиёев
Байрамимиз билан, қизлар!

Соғ бўлайлик, тинч бўлайлик, бахтли бўлайлик!
Forwarded from Prosto Usmon
Oyimni 8-mart bilan tabrikladim!

(QR-CODE ni skanerlang)
Инсон шу лаҳзалар учун яшайди.

Фарзандларингиздан олган совғаларни улашишингиз учун пост. Коммент очиқ.
Forwarded from Madina Nurman
Mikrofon ko’targan ayol va gul ko’targan kelinposhsha 😌🥰
Madina Nurmanni Sinchalak to’yining PR ambassadori deb e’lon qilaman.

Muhr. Imzo.
Telegram kanallarning xotin-qizlar qo’mitasi raisi A.Qurbonova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТВда ўзгариш қилиш жуда қийин, агар бу мумкин бўлса агар, ёшларгина уни ўзгартиради.

“Ўзбекистон 24” телеканалининг ёш мухбир ва телебошловчилари тонгги дастурни (информацион журналистикада light version) бошлаяпти.

Лойиҳадан жуда хурсандман. Тонгги дастур ёш журналистлар учун катта мактаб. ТВ коридорларида яшаб кета олиш-олмаслик шундан билинади. Эркин мавзуда материал тайёрлай олиш тажрибасини шакллантиради.

Жамоани янги лойиҳа билан табриклайман.

Премьера 10-март. Ҳилтоннинг 22-қаватидан жонли эфирга чиқилади. Кутамиз.
Кўп совғалар олдим. Аммо энг ёқимлиси, ўғлим Усмоннинг устози Субҳонбек Сайфиддинов юборган лолалар ва китоблар бўлди. Катта раҳмат!

Ўғлимга берган билимлари учун аслида биз қарздормиз. Субҳонбек ва унинг жамоаси — “Алгоритм” ўқув маркази жамоаси Президент мактабларига кириш имтиҳонларига математика ва инглиз тилидан болаларни тайёрлайди. Жуда фидойи ва билимли ёшлар. Омад ёр бўлсин.
Мен кўрган Париж ва унда Ўзбекистон ҳақида суҳбатлар

Париждамиз. Келганимизга ўзи икки кун бўлди, лекин бир умр бу шаҳарни биладигандекман. Менимча, кўпчиликда шундай ҳиссиёт бўлса керак. Эйфел минораси, Озодлик ҳайкалининг илк нусхаси, Триумф аркаси, тинчгина оқадиган Сена, багетлар ва круассанлар, кўчаларда одамлардан келадиган қимматбаҳо ифорлар ва кўчаларда сайр қиладиган каламушлар) Дунё брендларининг баҳайбат бинолари ва 1 еврога 3 та эйфелча сувенири, 10 еврога қизил қалпоқчалар сотиладиган, тупроқ устига ёзилган целлофанли ёйма бозорлар) Тор йўлаклар ва жуда кичик ресторанлар ва уларнинг янаям кичик стол-стуллари – ҳаммаси таниш ва қадрдондек. Жуда гавжум эркак ва аёллар дўконлари ва ўта сийрак харидорли болалар дўконлари (туғилиш сезиларли даражада кам).

2018 йилда қўлимда Францияга чиптам ва йиғилган чемоданим тургани ҳолда учишимга озгина вақт қолганида сафаримни бекор қилишганида жуда хафа бўлгандим. Насиба экан, ҳозир соат тонгги 05:00 да Парижда тонг отишини томоша қилиб ўтириб, шу очеркни ёзяпман.

Биз бир гуруҳ журналистлар Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи доирасидаги тадбирларни ёритгани келганмиз. Ташриф олдидан жуда кўп форум ва учрашувлар ўтказиляпти. Тиббиёт форуми, таълим конференцияси ва яна туризм форумида қатнашдик, жуда кўплаб давлат идоралари делегацияси ўзининг йўналишида француз ҳамкасблари билан учрашяпти, келишувлар қиляпти.

Параллел равишда Тулузада Жиззах вилояти делегацияси, Ниццада Самарқанд вилояти делегацияси ҳам музокаралар қиляпти. Тўғриси, 5 минг километрдан зиёд масофада, Европанинг сиёсий юрагида, дунёнинг 7-ўриндаги иқтисодиётида ўзбекистонликлар манфаати учун келишувлар қилиш жиддий жараён. Бунда икки Президентнинг ўзаро самимияти кўп масаланинг ҳал қилинишига ёрдам беради.

Ўзбекистон раҳбари 2018 йилда, 2022 йилда Францияга расмий ташриф билан келган ва Президент Макрон 2023 йилда Самарқандга ташриф буюрган. Икки томондан делегациялар қатнови ва келишувлари доимий динамикада.

Давоми пастда
Давоми юқорида

Ўзим қатнашган тадбирлар ва кўчадаги тасодифий суҳбатлардан Ўзбекистонни французлар нисбатан яхшироқ билишларига кўп амин бўлдим. Бу нафақат мамлакатимиз бренди бу ерда кўпроқ тарғибот қилингани натижаси, балки французларнинг табиатига ҳам боғлиқ назаримда, улар тарих, санъат ва маданият, сиёсатга чуқур қизиқишади ва Ўзбекистонга оид қайсидир фактни яхши билишади. Иккита таксичига Лансда ўйнаган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни юртиданман, деб мақтаниб ҳам қўйдим)

Кеча Туризм қўмитаси тақдимотига жуда кўп французлар келди. Бир респондентимга савол бердим:

- Ўзбекистонга йилига 23 минг француз саёҳат қилар экан. Сизнингча, бу оқимни яна қандай қилиб кўпайтириш мумкин?
- Мени ҳисобимча, 23 мингдан кўпроқ француз боради Ўзбекистонга. Лекин туризм қонуниятида шундай муҳим ракурс бор: сайёҳларнинг қанча келиши эмас, улар сизнинг мамлакатингизда қанча пул сарфлаши муҳим. Мен 1998 йилдан буён Ўзбекистонга сайёҳлар юборишни ташкил қиламан. Орада бир тўхтаб ҳам қолдим, чунки у пайт ишлаш жуда қийинлашиб кетди. Сизда жуда зўр тарих бор ва жудаям яхши инсонлар. Французлар бу икки нарсани жуда яхши кўришади. Лекин кўпроқ ёшлар эмас, катталар Ўзбекистонни танлашади. Улар эса катта харажатлар қилишдан олдин узоқ ўйлашади. Нима қилиш керак? Ўрта ёшлилар ва ёшларни қизиқтирадиган йўналишларни очиш керак. Масалан, Амирсойда чанғи комплекси очганингиз жуда яхши бўлган. Шундай лойиҳалар кўпайиши керак. Мени хурсанд қилгани ҳозир Ўзбекистонда жиддий ўзгариш бор, ниҳоят сизлар очилдинглар, кўп давлатларга визасиз режим қилдингиз, визадан доллар ечишдек муаммони ҳал қилдингиз, бу муаммолар туристларни оввора қиларди. Париж аҳолисининг 86 фоизи хизмат кўрсатиб пул топганидек, энг чекка жойларда ҳам ишсизликни ҳал қилиш мумкин.

Ростанам, ўзим 2 кун ичида Парижда арзимаган харид учун дунёнинг евросини ишлатиб қўйдим. Ўзбекистонда эса хорижий турист барча харажатларини ҳисоблаганда ўртача 706 доллар ишлатади. Яна Париж кўчаларида юриб ўйлайман, тарих учун контекст муҳим. Бизда шу жиҳатдан оқсаш бор. Дейлик, Малевичнинг “қора квадрати”ни ўтириб мен ҳам чиза оламан, лекин унга “санъатнинг ноль нуқтаси бу, реализм ва кубизм жонга тегди, санъат оддий бўлиши керак, дунё геометрия ва рангдан иборат” деган инқилобий фикрли контекст берилгани учун Малевичнинг асари 1 миллион долларга сотилади, менинг зериккандан Лореалдек қиммат қаламни увол қилиб чизган қора квадратим эса ҳеч кимга қизиқмас). Масалан, Луврда Мона Лизани кўрганларнинг аксарияти “нимасига шунчалик ваҳима, кичкина бир портрет экан” деб ёзғириб ҳам қўяди, лекин шуни кўриш учун 17 евро тўлаб, соатлаб навбатда туриб, бир кунини кетказиб томоша қилишга ҳамиша тайёр. Бу ерда ҳам контекст иш беради: Леонардо Да Винчи кимни чизган, портретдаги сирли табассум мазмуни нима, чизиш услуби қандай, асар икки марта ўғирланиб қандай топилгани каби контекстлар, ҳикоялар, ахборотлар, тадқиқотлар ва пиар технологиялар унинг машҳурлигини ошираверади. Машҳурлик эса пул келтираверади.
Демак, яна ўйлайман, бундай саволларни қўйиш ва тарғиб қилиш учун одамлар билимли, қизиқувчан ва маиший ҳаётдан устунроқ фикрлар юритишга қодир бўлиши керак.

Нега биз дейлик, Регистон брендини шундай қилолмаймиз? Нега одамларимиз деярли гид хизматидан фойдаланмайди, мактабларда қизиқ ҳикоялар айтилмайди, ОАВда контекстлар яратилмайди?

Мавзудан чиқиб кетдим.

Таълим форуми якунида кичик бўлсада мен айтаётган контекст намойиш қилингани мени жуда хурсанд қилди. Илк марта Парижда Интерконтинентал меҳмонхонасида Бибихоним кўйлагининг тарихий образи тикланиб, дефилега қўйилди. Тошкент текстил ва енгил саноат институти проректори Холида Комилованинг айтишича, алвон либоснинг ҳар бир детали испан сайёҳи Клавихо тасвирлагани бўйича тикилган. Клавихо ёзишича, Бибихонимнинг кўйлаги ниҳоятда муҳташам эди, уни 100 канизак ҳамроҳлик қилиб, кўйлагини кўтарган. Битта либос Амир Темур ва Бибихоним ҳикояларига йўл очади. Французларга бундай ҳикояларнинг мафтуни экани билиниб турибди. Шу кўйлак баҳона ипак, адрас, атлас, каштали миллий либосларимиз шу ернинг ўзида талаш бўлиб сотиляпти, нархи 1000 доллардан бошланади)
Давоми тепада

Президентнинг хорижга ташрифларда ўзим гувоҳи бўлаётган ва анъанага кириб бораётган тенденция: олийгоҳлар ректорлари ҳам Президентга доимий ҳамроҳлик қиляпти. Бу чин дилдан мени хурсанд қилади, чунки мамлакат зиёлиларининг дунё кўриши, ўз соҳасида хорижий ҳамкорлар топиши, талаба ва тадқиқотчиларнинг ўзаро алмашинув дастурлари бизга жуда-жуда керак. Бу олий таълимни ўстиради, ўзгартиради, янгилайди ҳам. Кеча таълим форумига келган Мануэль Буар- Франция Олий таълим ва фан вазирининг Европа ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамкорлик ҳақида кўп илиқ фикрлар айтди. Ўзбекистон ва Франция ўртасида 20дан ортиқ университетлараро ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи бошланади ва 13 мартга қадар олий даражадаги дипломатик музокаралар давом этади. Қизиғи ва муҳими олдинда. Кўрганларимни яна кейинроқ ёзаман, насиб.

Бундай лонгридни ўқиган бўлсангиз, bonjour деб ёзинг)

Париж, 11 март.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Франция бизнес форуми бошланди.

2024 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард АҚШ долларига етди, бу эса ўтган йилга нисбатан 14% кўпдир. Шу билан бирга, Ўзбекистондан Францияга экспорт қарийб икки баробар ошиб, 800 миллион долларни ташкил этди, импорт эса 330 миллион долларга етди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 50 дан ортиқ француз компаниялари муваффақиятли фаолият юритяпти.

Бугун ўзбек ва француз тадбиркорлари (B2B) ва Ўзбекистон давлат ташкилотлари ва француз хусусий бизнес музокаралари (G2B) бўлиб ўтади.
Эммануэль Макроннинг Ўзбекистон раҳбарига сюрпризи

Бугун Ўзбекистон ва Франция ўз муносабатлар тарихига 3 та янги тарих ёзади:

Биринчиси, Ўзбекистон 30 йилдан зиёд давр ичида Францияга илк марта давлат ташрифини амалга оширяпти. Бу мақомни дипломатияда мезбон мамлакат тасдиқлайди. Ва бу ташрифлар мавқеининг юқори даражаси.

Иккинчиси, Президентлар стратегик ҳамкорлик декларациясига имзо чекадилар. Бу халқаро муносабатларнинг юқори босқичи. Франция - Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорига айланади.

Учинчиси эса бу давлат ташрифи доирасида 6,5 миллиард долларлик лойиҳаларга қўл қўйилади ва барча лойиҳаларнинг умумий ҳажми 12 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Ташрифнинг яна бир муҳим янгилиги бу Президент Макрон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Франциянинг энг юксак давлат мукофоти Фахрий легион орденини топшириши кутилмоқда.
“Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция!”

— Франция Президенти Эммануэль Макрон инстаграм саҳифасида.
2025/07/08 05:05:44
Back to Top
HTML Embed Code: