Telegram Web Link
Ҳай чалғимай. Ойнамдан кўриниб турган энг катта бино эса Буда Қасри — Венгриянинг қалби. 14 асрдан бошлаб Венгер қиролларининг резиденцияси бўлган. Усмонлилар, кейин эса Габсбурглар уни бир неча марта вайрон этган. Иккинчи жаҳон урушида ҳам қаср қаттиқ зарар кўрди, аммо тикланган. Ҳозир у Миллий галерея, Тарих музейи ва Венгриянинг энг йирик кутубхонасига айланган. Қаср остидаги “лабиринт”да эса омборлар ва қамоқхоналар бўлган. Ҳар куни соат 12:00 да сайёҳлар Қалъа қўриқчиларининг алмашиш маросимини томоша қилиш учун Буда Варга келишади. Буда қасри, Дунай қирғоқлари Юнеско Бутунжаҳон мероси рўйхатига кирган.

Интервьюлар, стендаплар ёзиб бўлгач, кечки оқшомда 4 журналист ҳамкасбим Гулноза Ҳусанова, Умида Олимова, Садоқат Очиловани Дунай бўйлаб паромда сайр қилишга кўндирдим. Сечени кўпригидан кемада 1 соатлик сайр учун 13 евродан 4 та чипта сотиб олдик. Қоронғида ҳеч нарса кўринмаса керак деган хавотирда эдим, йўқ, қайтага оқшомда Дунай устидаги бинолар тилларангга кирди. Айниқса, Венгрия Парламенти (Országház). Бинонинг узунлиги 268 м, эни 123 м, баландлиги 96 м. Венгриядаги энг баланд бино. Унинг қурилишида 40 минг килограмм олтин, 40 миллион ғишт ишлатилган. Бино меъмори Имре Штейндль 19 йил давомида қурилган лойиҳасининг битганини кўролмаган, аввал кўзлари кўрмай қолади, қурилиш тугагунича вафот этади. Парламентнинг марказий залида 1000-йилда Рим Папасидан тож олиб, тахтга ўтирган Венгриянинг биринчи қироли Шент Иштван қиролининг тожи бор. Тож катта саргузаштларни бошидан кечирган, Усмонли турклар босқини пайтида яшириб қўйилади, Наполеон уруши пайтида Австрияга олиб кетилади, иккинчи жаҳон урушидан кейин Америка қўшинлари топиб, Форт-Ноксда сақлайди. 1987 йили муқаддас тож АҚШ томонидан расман Венгрияга қайтарилади. Бизнинг бутун дунёга сочилиб кетган бойликларимизни аксарияти қаердалигини ҳам билмаймиз, Эрмитаж, Британия ва Лувр музейларидаги осори атиқаларимизни улар энди ҳеч қачон қайтармаса керак.

Давоми қуйида
Давоми тепада

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан бугун Будапештга келади.
Олий даражадаги музокаралар, Венгрия расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Мамлакатимиз раҳбари 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.
2022 йилда Президентимиз Венгрияга расмий ва амалий ташриф билан 2 марта бўлган, Виктор Орбан ҳам 2021 йилда Тошкентга расмий ташриф билан, 2022 йилда Самарқандга келган, Венгрия Туркий тилли давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитида кузатувчи давлат сифатида иштирок этган.
Бугун-эрта Дунай соҳиллари бўйлаб кўплаб давлатлар раҳбарларининг сиёсий суҳбатлари ҳам бошланади.

Эшитганим ва кўрганимни кейинроқ ёзаман.

Охиригача ўқиган бўлсангиз, #Дунай деб ёзинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Будапештда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида давлатимиз раҳбари нутқ сўзлади.

Мен аҳамият қаратган жиҳатлар ҳақида қисқача.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизиқ учрашув бўлди. Словенияда давлатимиз раҳбарини расмий кутиб олиш маросимига тайёргарлик кўраётгандик. Ёнидаги бинода ҳам одамлар тўпланишаётган экан. Бир аёл хурсааанд келиб, соф ўзбек тилида сўради: “Ўзбекистондан келдингизми?”

Танишинг, ўзбек тилида бемалол гаплашаётган америкалик профессор Таня Мерчант. У ўзбек тилини, мусиқасини, дутор чалишни ўрганган, ҳатто “Ўзбекистон санъаткор аёллари: ички ҳовлидан Консерваториягача йўли” номли китоб ҳам ёзган экан.

Унинг ўзбек тилига ҳурматидан, маданиятимизга муҳаббатидан жуда хурсанд бўлдим. Ўрганаман деса, одам Америкада туриб ҳам ўзбек тилини ўрганса бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бироз аввал бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Словения Президентлари иштирокидаги бизнес форумда давлатимиз раҳбари ушбу учрашув ва умуман ўзбек ёшлари ҳақида айтганлари менга жуда манзур бўлди.

Шавкат Мирзиёев:

“Ҳозиргина Словения Президенти Наташа Пирц Мусар хоним билан келаётган пайтимизда қаршимиздан ўзбек ёшлари чиқди.

“Ҳурматли президент, мен шу ерда ўқийман, сунъий интеллект бўйича шуғулланаман”, деди. Биласизми, мени нима қувонтирди? Йигитлар Президент хоним билан словен тилида эркин суҳбатлашишди. Болаларим билан фахрландим, ҳа жуда фахрландим.

Менинг асосий кучим— ёшлар. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини (38 миллионлик аҳолининг) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Улар билан қандай қилиб ҳисоблашмаслик мумкин?

Юртимиз ҳар йили тахминан бир миллион кишига аҳоли кўпаймоқда. Бу келажакда — бу устунликка айланади.

Мен ўша ёшларни кўрганимда, иккаласи ҳам ўзига ишонган, қатъий қарашли эканини англадии. Улар аллақачон қўшма корхона ташкил этишга киришганини маълум қилишди.

Яна бир ёш йигит — сунъий интеллект соҳасида ўқиётган талаба — менга: “Жаноб Президент, ишонч билан айтаман, албатта Ўзбекистонга қайтиб келаман”, деди.”
Forwarded from Jahongir Olimov | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥EKSKLYUZIV: Sloveniya Prezidentidan intervyu oldim.

Natasha Pirs Musar xonim Prezident Shavkat Mirziyoyevning Sloveniyaga ilk rasmiy tashrifi va uning doirasidagi siyosiy muloqotlar va biznes uchrashuvlar haqida so’z yuritdi.

🇺🇿🇸🇮
“Мен ҳақиқий дўст топдим деб бемалол айта оламан”
Наташа Пирц Мусар

Ўзбекистон раҳбарининг Словенияга илк ташрифи жуда самарали ўтди. Президентлар кўп масалаларда якдил эканликларини билдиришди.

Боя ҳамкасбим Жаҳонгир Олимов Президент хонимдан интервью олганида Ўзбекистон раҳбари билан музокаралар ҳақида шундай деди: “Мен ҳақиқий дўст топдим деб бемалол айта оламан”

Наташа Пирц Мусар – ҳуқуқшунос, собиқ журналист, халқаро даражадаги ахборот ва шахсий маълумотлар ҳимоячиси, ва албатта, Словения тарихидаги илк аёл президент. У 1968 йил 9 майда Люблянада туғилган.

Унинг фаолияти жуда ранг-баранг: аввал ҳуқуқ соҳасида таҳсил олган, кейин журналистикани ўрганиб, BBC, Reuters, Sky News каби етакчи телеканалларда тажриба орттирган. 1990-йилларда Словениянинг машҳур Pop TV каналида янгиликлар олиб боргани туфайли у мамлакатда танилган юзга айланган.

У ҳуқуқ соҳасида юқори салоҳиятга эга бўлиб, 2015 йилда Вена университетида шахсий маълумотлар ҳимояси бўйича докторлик даражасини олган. Унинг юридик тажрибаси Мелания Трамп ва бошқа таниқли шахсларни ҳимоя қилишгача етиб борган.

2004 йилдан бошлаб давлат хизматларида фаол ишлаган: ахборотга бўлган ҳуқуқ ва шахсий маълумотлар ҳимояси бўйича омбудсман бўлган. Кейинроқ Европолда вице-президент ва президент лавозимларини ҳам эгаллаган.

У бир неча давлатларда қонунчилик ишлаб чиқишда қатнашган, судья ва амалдорларга дарс берган, шу билан бирга, Европада маълумот ҳимояси бўйича доимий маърузачи сифатида танилган.

2022 йилда у мустақил номзод сифатида президентлик сайловига қатнашди ва 13 ноябрда 53,86% овоз билан ғалаба қозонди.

Президент хонимнинг турмуш ўртоғи тадбиркор Алеш Мусар, уларнинг бир нафар ўғли бор.
Мактабни битирганимга 20 йил бўлибди!

Мен эса ўзимни ҳалиям имтиҳонга тайёрланаётган, ниманидир кутиб яшаётган 17 ёшли абитуриент деб биламан.

Сиз нечанчи йил битиргансиз?

Яна шу ёшга қайтишни истармидингиз?
Италияни бирлаштирган Пиноккио

Италия бош вазири Жоржа Мелони Самарқандга расмий ташриф билан келди. Эрталабдан расмий музокаралар бошланади.

Италия билан боғлиқ яқинда ўқиб чиққаним— қизиқ фактни шу баҳона ярим тунда бўлишгим келди.

Дунёга машҳур “Пиноккио” - ёғочдан ясалган қўғирчоқ бола ҳақидаги эртакни билсангиз керак. Бу ҳикояни 1881 йилда италиялик ёзувчи, журналист Карло Коллоди ёзган.

(МДҲ ҳудудида кўпроқ Алексей Толстойнинг 1936 йилда “Пиноккио”дан илҳомланиб ёзган “Буратинонинг саргузаштлари” урф бўлган. Мен ўзим ҳам “Буратино” киноси, мультфильмини кўриб катта бўлганман. Пиноккиони сал каттароқ бўлиб, инглизча ҳикоялар орқали таниганман.)

Ёғоч бола ҳақидаги эртакнинг буюк кучи ҳақида ўқиб, очиғи, кучли таассурот олдим.

XIX аср охиридаги Италия – бу битта давлат, аммо турли хил лаҳжаларда сўзлашадиган халқлар мажмуи эди. Тосканада битта лаҳжа, Неаполда бошқа, Миланда эса яна бошқача итальян тили ишлатиларди. Давлат янги ташкил топган, лекин халқ орасида умумий тил ва умумий маданий код бўлмаган.

Шу даврда Карло Коллоди томонидан ёзилган «Пиноккионинг саргузаштлари» барча италиялик болаларни бир достон атрофида йиғди.

Карло Коллоди – 1826 йилда Тосканада туғилган, асли исми Карло Лоренцини. Бу ватанпарвар ёзувчи ишонардики, Италияни бирлаштириш ва янгилаш фақат янги авлоднинг қўлидан келади. У италиялик болалар учун Пиноккио, ғоявий қараганда, Италия ҳақида ҳикоя ёзди.

Уста Жеппетто ясаган ёғоч бола шўх, итоатсиз ва тез алданувчи. У мактабга бориш ўрнига қўғирчоқ театрига кетади, ёлғон гапиради (ва ҳар гал бунинг учун бурни узаяди), ёмон дўстлар билан юради ва кўп бор муаммоларга дуч келади.

У бошидан кечирган синовлар – худди Италиянинг ўзи каби: миллий бошбошдоқлик, фирибгарлик, маърифатсизлик ва ахлоқий инқироз.

Коллоди эртагини Тоскана лаҳжасида, лекин оддий ва тушунарли тилда ёзди. Бу лаҳжа кейинчалик итальян адабий тилига асос бўлди.

Пиноккио билан италиялик болалар нафақат ахлоқ дарсларини олди, балки умумий тилда сўзлашишни ҳам ўрганди.

Коллоди Пиноккиони оддий ҳаётий курашлар орқали “одамга” айлантиради. Қўғирчоқнинг ёғочдан инсонга айланиши – бу маънавий юксалиш рамзи.

Қаранг, битта эртак бутун авлодни тарбиялаган, миллатни битта тил ва маданий ўзликка йиққан.

Мана шундай табиий ҳосил бўладиган феноменга миллий ғоя, миллий мафкура деб ном берса арзийди, назаримда.

Уйқумни қочирган савол: биз қайси асар ёки қайси тарихий феноменни шундай дея оламиз? Фикрингиз?
Тошкент ҳуқуқ баҳори – 2025”  бу шунчаки анжуман эмас ҳуқуқ ва маданият уйғунлигидаги янги халқаро мулоқот
 
Тошкентда анъанавий “Тошкент ҳуқуқ баҳори – 2025” юридик форуми иш бошлади.
 
Форум ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва дунёдаги етакчи ҳуқуқшунослар, адвокатлар, адлия вазирлари, ҳуқуқ профессорлари, хуллас, ҳуқуқий элитанинг тўпланиб ўзаро фикр алмашадиган нетворкинг майдончасига айланиб улгурган.
 
Бу сафарга форум доирасида 40 дан ортиқмамлакатдан ташриф буюриши кутилмоқда.Хорижий меҳмонлар Ўзбекистонда ўртача 4 кундавомида бўлиб туришади. Бу эса нафақат форумнинг нуфузи, балки туризм соҳасига қўшимча рағбат сифатида ҳам катта аҳамиятга эга.
 
Меҳмонлар мамлакатимизнинг бой тарихи, маданияти ва анъаналари билан танишиш имконига эга бўлишади. Шу мақсадда форум доирасида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.
 
Бундан ташқари, Ҳуқуқий янгиланишда дадил қадам – “Тошкент ҳуқуқ баҳори” – бу дунё юридик ҳамжамияти учун Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ҳуқуқий ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, уларни холис ва профессионал баҳолаш, ҳамда янги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун катта имкониятдир.
Италия бош вазири Жоржа Мелонинини Самарқандда расмий кутиб олиш маросими "Ўзбекистон 24" телеканалида жонли трансляция қилинди ва шарҳланди:

Эфирнинг 10:26 дақиқасидан 50-дақиқасигача кўришингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=x6Tj4mUqMAU

Расмий ОАВ бу фақат телеграм каналлари эмас, “платформа” канали муаллифлари расмий ТВ ҳам кўриб туришса бўлади.

“Ўзбекистон 24” Youtubeда доимий эфирда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италия бош вазири Жоржа Мелонига италиялик сиёсатшунос, ёзувчи Николло Макиавеллининг “Ҳукмдор” (Il Principe) асарининг ўзбек тилидаги нашрини совға қилди.

Асар 1513 йилда ёзилган бўлиб, сиёсий реализмнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. “Ҳукмдор” юзлаб сиёсатчиларнинг иш столида туради, уларнинг давлат бошқарувига оид қарашларига таъсир кўрсатган китоблардан бири.
2025/07/05 19:48:03
Back to Top
HTML Embed Code: