Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзи жазирама иссиқ, қиши қаҳратон совуқ, ерлари кучли шўрланган Хоразмда нафақат меҳнат қилиш, балки боғ яратиш, мўл ҳосил ундириш – бу, очиқ айтиш керак, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун хоразмлик деҳқонларни бир эмас, икки марта қаҳрамон, десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Кеча Президентимиз борган Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги раҳбари Ойимжон Отажанова ана шундай фидойи инсонлардан бири.
Ҳалол меҳнати билан нафақат оиласи, балки маҳалладошларини ишли қилиб, фаровонлигига ҳисса қўшаётган деҳқон аёлимизнинг ибратли фаолияти муносиб эътироф этилди. Президентимиз фармони билан унга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони берилди.
Facebook|Instagram|X

Президент матбуот котиби— Шерзод Асадов:
“Бугун Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни нишонланмоқда. Ушбу сана яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини демократиянинг асосий устунларидан бири — сўз ва матбуот эркинлиги масалаларига қаратади.
Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фикр эркинлигини таъминлаш, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини кафолатлаш тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу стратегия инсон манфаатларини ҳимоя қилишга, давлат халққа хизмат қиладиган очиқ ва адолатли жамият қуришга қаратилган.
Кучайиб бораётган глобал таҳдидларга қарамасдан, биз демократик институтларни мустаҳкамлаш йўлидан бормоқдамиз. Дунёдаги сиёсий ва иқтисодий беқарорлик, зиддиятларнинг кескинлашуви ва дезинформациянинг кучайиши шароитида Ўзбекистон журналистика, холис мулоқот ва фикрлар хилма-хиллигини ривожлантириш учун зарур шароит яратиш сиёсатига содиқ қолмоқда.
Афсус билан тан олиш керакки, бугунги кунда ҳатто анъанавий равишда демократия таянчи ҳисобланган мамлакатларда ҳам сўз эркинлиги ғояси кўпинча сиёсий, тижорат ёки мафкуравий манфаатлар босими остида қолмоқда. Очиқ журналистика ўрнини нохолис ёндашув эгаллаб, "сўз эркинлиги" тамойили ўзининг асл қийматини тобора йўқотиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Халқаро ташкилотларнинг таҳлилларига кўра, 2025 йилда дунёдаги умумий вазият илк бор "мураккаб" даражага тушиб кетгани соҳадаги аҳволнинг тобора ёмонлашиб бораётганидан далолат беради.
Шу боис жамиятимизда журналистнинг профессионал меҳнати ҳурмат қилинадиган, факт ва ҳалоллик қадрланадиган, мулоқот очиқликка асосланадиган муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантириш айниқса муҳимдир.
Бу кунда журналистлар, блогерлар, муҳаррирлар, операторлар, техник ходимларга - ҳар куни маърифат ва ахборот улашиш, воқеаларни холис ёритиш йўлида хизмат қилаётган барчага чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз.
Масъулиятингиз, жасоратингиз ва касбингизга садоқатингиз учун ташаккур. Сизларга янги ютуқлар, мустаҳкам соғлик ва ижодий илҳом тилаймиз!”

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Севара концертни бошлаётганида ёнимдан ўтди, қўлимни узатдим, уям қўлини қўйиб, куйлади.
Видеога ўзимни қўлимни олмабман:)
Севимли қўшиқчингдан интервьюлар олиш, расмга тушиш умуман бошқа, 12 минг ўринли концертда биринчи сен билан touch бўлиши шунчаки ваууув! Тасодифни қаранг!
Видеога ўзимни қўлимни олмабман:)
Севимли қўшиқчингдан интервьюлар олиш, расмга тушиш умуман бошқа, 12 минг ўринли концертда биринчи сен билан touch бўлиши шунчаки ваууув! Тасодифни қаранг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Севишни билмаслар, майли кулсинлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Al-Xorazmiy nomidagi xalqaro matematika va informatika olimpiadasi oʻtkaziladi
Olimpiada 7-13-may kunlari poytaxtimizda bo‘lib o‘tadi.
Unda Turkiya, Ozarbayjon, Belarus, Malayziya, Qozogʻiston, Qirgʻiziston, Tojikiston, Turkmaniston jamoalaridan 202 nafar ishtirokchi qatnashadi.
O’zbekiston vakillariga omad yor bo’lsin.

Forwarded from Sinchalak🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sinchalak🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sinchalak🕊
Mikrofon ko‘targan ayol
Video message
Ikkinchi jahon urushi faxriylaridan hikoyalar
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Георгий тасмаси эмас, Шараф тасмаси билан👏👍🙏
Буни кўриш ва ортидаги маънони туйиш ёқимли!
Бугун фақат Шараф тасмаси тақиладиган кун.
Хотира ва қадрлаш куни Ватан учун жонбозлик кўрсатган ва жон берган барчани хотирлаймиз, ҳақларига дуо қиламиз.
Бу урушни қоралаш, ёмон кўриш куни!
@shahnozxon
Буни кўриш ва ортидаги маънони туйиш ёқимли!
Бугун фақат Шараф тасмаси тақиладиган кун.
Хотира ва қадрлаш куни Ватан учун жонбозлик кўрсатган ва жон берган барчани хотирлаймиз, ҳақларига дуо қиламиз.
Бу урушни қоралаш, ёмон кўриш куни!
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаслиқ. Қорақалпоғистоннинг ҳеч ким бормайдиган чекка ҳудудида жойлашган, СССР ҳарбий базаси ўрнида 1999 йилда барпо этилган, ҳарорат +50 даражага етадиган қамоқхона.
Бугун “Ўзбекистон 24” телеканалида соат 20:10 да “Давра подкаст” дастурида тилга олишга қўрққулик Жаслиқ ҳикояларини гувоҳнинг ўзидан эшитасиз.
Мен ва жамоамиз, ҳатто Жаслиқнинг собиқ маҳкуми Аъзам Фармонов учун ушбу ҳақиқатлар илк марта давлат телеканалида эфирга узатилаётгани муҳим аҳамиятга эга.
Албатта, инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновни кўпчилик танийди, тармоқларда, сайтларда у кишининг таъсирли интервьюлари жуда кўп. У Жаслиқ деворлари ичида 11 йил азоб чеккан. Унинг бошқа тутқунлардан фарқи — жим қолмаган. Қийноқлар, таҳдидлар, оғриқлар — ҳаммасига қарамай, у ўз ҳикоясини… ўз қони билан ёзган.
Дастуримизда 2008-2009 йилларда дунё ҳамжамиятига тарқалган Фармонов мактублари Жаслиқдан қандай олиб чиқилгани ҳақида эшитасиз.
2019 йилда Жаслиқ қамоқхонаси Президент Шавкат Мирзиёев сиёсий иродаси билан расман ёпилди. Бу нафақат битта қамоқхона, балки зўравонлик ва қийноқлар даврининг тугаш рамзи эди.
Жаслиқ ёпилган. Лекин Жаслиқда ёзилган ҳақиқатлар энди жамият учун очилиб боряпти.
“Давра подкаст” да Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили— Омбудсман Феруза Эшматова ёпиқ муассасалардаги ҳаёт, қийноқлар учун жазо ижроси, умуман инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида ахборот берган.
“Давра подкаст” ҳар якшанба куни “Ўзбекистон 24” телеканалида 20:10 да бериб бориляпти.

Феруза Эшматова (Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили— Омбудсман):
“Кўп йиллар халқаро ташкилотлар “Жаслиқ”ни беркитишга чақириб келган, лекин бу узоқ вақт инобатга олинмаган. 2019 йилда Президент сиёсий ирода кўрсатди”.
“Давра подкаст”

Яна сафардаман. Ва яна уйқум келмаяпти. Самолётда бироз мизғиб олганим куч беряптими, ёки ухлаб қолсам, бу гўзал шаҳарни камроқ кўриб қоладигандек, қисқа сафаримиз уйқу ичида ўтиб кетадигандек ҳиссиёт танимга қувват бераётгандек.
Будапештда ҳозир соат 23:03. Тошкентда тунги 2 дан ошган. Омад келгани шу бўлса керак: Садоқат ва менга ажратилган меҳмонхона номери “river view” - Дунайнинг энг чиройли манзарасига қараган. Томоша қилиб тўймайсиз.
Мана ўша Дунай. Мен рус шеъриятида кўп бор ўқиган, уруш китобларида кўп бор тасаввур қилган, 2 йил аввал қоғозга кўчирганим – Сирожиддин Ҳасановнинг уруш билан боғлиқ хотираларида қолган Дунай манзарасига энди ўзим гувоҳ бўлиб турибман. Жюль Верн уни сариқ дарё деб ёзганди. Менинг кўзимга у яшил ва қўнғир ранг қоришмасида кўриняпти. Германиядан бошланадиган оқим тоғлардаги қорларнинг эриб тушаётгани сабаб лойқа аралаш оқаяпти шекилли.
Дунай Европанинг 10 та давлатидан сузиб ўтувчи “катта дарё”, лекин у энг кўп Венгрияга ярашса керак деб ўйладим, худди бутун Европани кезиб чиққандек)
Йўқ сиз ҳам яхшироқ қаранг, бундан чиройли манзарани топиб бўладими? Дунайнинг икки соҳили катта тарих, бу кекса, вазмин дарёнинг кўрмаган ҳеч нарсаси қолмаган. Рим империясининг жангу жадалларидан то Усмонли туркларнинг юришларигача, Наполеоннинг отрядларию иккинчи жаҳон урушининг қонли даҳшатларигача, ҳаммаси унинг қирғоқларида, устида бўлган. Дунай остида қанчадан қанча инсонларнинг ҳоки қоришиқ ётибди.
Дарё ҳақида кўп ёзганимнинг сабаби бор. Чунки панорамали ойнамдан кўринаётган барча гўзаллик унинг атрофида жойлашган. Ойнамнинг бир бурчагидан Геллерт тоғи кўриниб турибди. Ям яшил тоғнинг энг тепасида Озодлик ҳайкали – пальма кўтарган аёлнинг силуэтини илғаш мумкин. Ҳайкал иккинчи жаҳон урушида Венгриянинг совет қўшинлари томонидан озод қилиниши шарафига 1947 йилда қурилган. Ҳайкалга венгер ва рус тилларида «Совет қаҳрамонларига миннатдор венгер халқидан» деб ёзилган экан. Кейинчалик қайта қуриш йилларида ёзув ўзгартирилади, “Венгриянинг мустақиллиги, эркинлиги ва фаровонлиги йўлида жон берган барчанинг хотирасига бағишланади” деб ёзув қўйилади ва рус тилидаги ёзувлар бутунлай олиб ташланади.
Кейинги гўзаллик эса занжирли – Сечени кўприги, у Буда ва Пештни боғловчи рамз ҳамдир. 1849 йилда кўприк қурилганда уни «дунё мўъжизаси» деб аташган. Бу биринчи доимий кўприк унинг ташаббускори венгер сиёсатчиси, граф Иштван Сеченьи шарафига номланган. 1849 йилда мустақиллик учун курашларда австриялик аскарлар қурилаётган кўприкни портлатишмоқчи ҳам бўлишган, аммо кўприк муҳандиси Адам Кларк зудлик билан занжир камераларини сув билан тўлдиради ва портловчи моддалар таъсирини камайтиради, кўприк омон қолади.
Кўприкнинг икки томонига тўртта шер ҳайкали ўрнатилган. Улар Буда ва Пештни, мустақиллиқ ва тараққиётни “қўриқлайди”.
Барча давлатларнинг тарихий кўприкларида бўлгани каби одамлар Сечени кўприк конструкциясига қулфлар ва матолар боғлашган. Сена кўприкларида ҳам роса қулфлар кўп эди. Умримда қаердадир нимадир қолдириб кетишни ўйламаган эканман. Тасаввур қилинг, икки ёш келиб шу кўприкда аҳду паймон қилишади, кўнгиллари бир-бирига боғланади, орадан яна йиллар ўтиб, эҳтимол кўприкка келишар (ва ҳатто ажралиб кетганида ҳам), ўша қулфни топишар, яшалган ва унутилган хотиралар жонланар. Жуда қизиқку, нима дедингиз?
Эртага менам қулф осиб келсаммикин, йиллар ўтиб болаларим Европага саёҳат қилса, Азиза деб ёзилган қулфни қидириб топишар…
Давоми қуйида