Telegram Web Link
“ШҲТдаги иштирок— Ўзбекистон учун стратегик пухта ўйланган қарордир” — Шавкат Мирзиёев

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити олдидан Ўзбекистон Президентининг энг нуфузли “Женьминь жибао” ва “China daily” нашрларида “Ўзбекистон ва ШҲТ: глобал тинчлик ва фаровонлик йўлида ҳамкорлик” номли мақоласи чоп этилди.

“ШҲТ – Ўзбекистон учун нафақат ташқи сиёсий майдон, балки миллий манфаатларни амалга ошириш инструментидир. Бизнинг ташкилот фаолиятидаги иштирокимиз – тасодифий танлов эмас, бу – стратегик жиҳатдан пухта ўйланган, мамлакатимизнинг хавфсизлигини, иқтисодий ўсиши ва барқарор тараққиётини таъминлайдиган қарордир” дейилади мақолада.

Давлатимиз раҳбари мақолада Ўзбекистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликдан нималар кутаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтган:

Ўзбекистон дунёдаги бешта биринчи иқтисодиёт таркибига кирадиган Хитой ва Ҳиндистон каби аъзо давлатларнинг йирик бозорларига кириб боради. Ўзбекистоннинг учта энг йирик савдо шериги бу – Хитой, Россия ва Қозоғистондир.
Ташкилотдаги шериклар билан ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш транзит салоҳиятини ва реал иқтисодиётга инвестициялар ҳажмини кенгайтиришга кўмаклашади.

 Ўзбекистон ШҲТни “Яшил” ташаббусларни илгари суриш, рақамли трансформация, шунингдек, гуманитар ва ижтимоий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган кўпқиррали ва самарали платформа сифатида кўради.

Хавфсизликни таъминлаш ШҲТнинг ҳал қилувчи устувор йўналиши: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ёшлар ўртасида радикаллашувнинг олдини олиш бўйича тажриба алмашиш, кибер хавф-хатарларга қарши курашиш ва наркотрафик тармоқларининг йўлини кесишга тааллуқлидир.

Савдо-сотиқ йўлидаги тўсиқларни соддалаштириш, божхона тартиб-таомилларини бекор қилиш ва унификация этиш, ШҲТ лойиҳаларига бизнес вакилларини фаол жалб этиш Ўзбекистон манфаатларига мос келади.

ШҲТ Тараққиёт банкини ташкил этиш, бу банк қўшма инфратузилма ва технологик лойиҳаларни амалга ошириш, аъзо мамлакатлар минтақаларига инвестициялар оқимини рағбатлантириш учун платформа вазифасини бажариши мумкин.

 “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўл магистралининг барпо этилиши Хитой – Марказий Осиё – Ғарбий Осиё иқтисодий коридорини ривожлантиришга янги туртки беради, Марказий ва Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасида юк ташиш маршрутларини анча қисқартириш имкониятини яратади. Лойиҳанинг амалга оширилиши аъзо давлатлар ва ШҲТ шерикларининг транзит салоҳиятини бир неча бор оширишни таъминлайди.

Ягона рақамли макон яратиш, энг яхши амалиётлар билан алмашиш ва рақамли иқтисодиёт, булутли ҳисоблашлар, катта маълумотлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон учун жуда муҳим.


Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига мослашиш, иқтисодиётни корбонлашувдан холи этиш, “тоза” технологияларни жорий қилиш, “ақлли” қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби стратегик йўналишларда шерикликни кенгайтиришдан манфаатдор.

Аграр соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – Ўзбекистоннинг ШҲТ мамлакатлари билан ҳамкорлигининг долзарб йўналишларидан биридир.


Қўшма таълим дастурлари, илм-фан соҳасида академик алмашувлар ва лойиҳаларга, шунингдек, нафақат миллий анъаналарни оммалаштирадиган, балки ўзаро ишонч ва ҳурмат муҳитини яратадиган маданий ва спорт тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ШҲТга аъзо мамлакатлар сифатли ва арзон минтақавий сайёҳлик маҳсулотлари тақчиллигига дуч келишмоқда, бу эса тармоқ ривожини орқага тортмоқда. Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари ва шерикларининг етакчи туроператорлари ва авиакомпаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш учун ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳафтада йўловчи авиақатновларини йил охиригача 46 тадан 60 тага етказиш режалаштирилмоқда.
👍135
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Твчилар тушунадиган техножаннат:)

Ракурс тайёр, чироқ тайёр, оператор тайёр, гапинг тайёр бўлса бўлди. (Видеода нималар деганимни кейинроқ репортаж қилиб қўяман)

Тан олиш керак, Тяньцзинь шаҳри ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши ҳамда ШҲТ плюс форматидаги (10 та аъзо давлат, 2 та кузатувчи, 14 та мулоқот учун шерик давлат)
саммитни ёритгани келган 3 мингдан ортиқ журналистлар иш шароити учун максимал тайёргарлик кўрган.

Пресс марказда шу қадар ёрдамчилар кўпки, яримта савол берсангиз, 10 киши “биз қандай ёрдам бера оламиз?” деб туради. Хижолат бўлиб кетади киши.

Хитойда гугл, чатжипити, телеграм ва сайт, ижтимоий тармоқларга кириш имконсиз бўлгани учун бу ерга келишдан аввал 4-5 хил ВПН кўчириб, Happytel ёқиб келгандик.

Ҳар тугул кераги бўлмади, саммит аренасида биз учун интернет чекловларини ечишибди.
1👍19🔥7🕊3
Forwarded from Sinchalak🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#backstage

Tarixiy lahzalarni o’z obyektivida muhrlash oson ish emas.
@Sinchalak_blog
👍286🔥6
Мустақиллик байрами куни Тяньцзинда, ШҲТ саммитидамиз.

Одам мустақил ва тинч давлат журналисти бўлиш нима учун муҳимлигини шундай давраларда яхшироқ тушунади.

Ўзимизнинг байроқ, ўзимизнинг Президент, глобал сиёсатда ўзимизнинг миллий манфаатлар.

Протоколга кўра, мамлакат номининг бош ҳарфи алифбодаги кетма-кетлигига кўра, ўша мамлакат етакчисига сўз берилади. Ҳозир Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинь маъруза қилмоқда.

Тахминимча, Ўзбекистон раҳбари тинчлик ва хавфсизлик йўлида ҳамкорликка алоҳида урғу беради. Чунки, бироз аввалроқ эълон қилинган унинг муаллифлик мақоласида бунга кўп бор ишора қилинган.

Мустақиллик — мамлакат эришиши мумкин бўлган энг катта неъмат. Тинчликни таъминлаш— мамлакат етакчиси ўз халқи учун қила оладиган энг катта ғалаба. Мустақиллик, тинчлик ва тараққиётни барқарор этиш—Ўзбекистон раҳбарининг энг асосий миссияси экани аниқ. Қолган масалаларни ечиш вақт ва ҳаракат масаласи.

Яшасин, мустақиллик!
Яшасин, мустақил ўзбекистонликлар!
1👍18🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШҲТ саммитининг асосий натижаларидан бири — Ўзбекистон Президенти илгари сурган ташаббус бўлди.

Тошкентдаги ШҲТ аксилтеррор тузилмаси Хавфсизлик таҳдидлари ва чақириқларга қарши курашиш бўйича универсал марказга айлантириляпти.

Универсал марказ таркибига Тошкентдаги Ахборот хавфсизлиги маркази ҳамда Бишкекдаги Уюшган жиноятчиликка қарши кураш халқаро маркази кириши кўзда тутилмоқда.

Марказнинг асосий вазифалари аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиради. Терроризм, сепаратизм, экстремизм, трансмиллий жиноятлар ва кибер таҳдидларга қарши курашни қамраб олади.

Биласиз, ШҲТда ҳар бир қарор фақат консенсус орқали қабул қилинади. Ташкилотга аъзо давлатлар кўпайиб борар экан, ташаббуслар бўйича муросага келиш жараёни осон кечмайди. Лекин ушбу марказнинг ролини кучайтириш ташаббуси бир овоздан қабул қилингани эътиборга молик. Бунда албатта, Ўзбекистон раҳбарининг Марказий Осиёда тинчлик ва ҳамкорликка қўшган катта ҳиссаси инобатга олингани шубҳасиз.
👍398🕊3
Ўзбекистон Президентининг ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашида ўртага ташлаган муҳим ташаббуслари:

— Ядро хавфсизлиги йўлида кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлаш бўйича ШҲТ декларациясини қабул қилиш;

— Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари кенгаши ишини қайта тиклаш, Жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қайта кўриб чиқиш, Гиёҳвандликка қарам бўлиб қолишга қарши курашишнинг 2030 йилга қадар мўлжалланган дастурини ишлаб чиқиш;

—“ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳи фаолиятини қайта тиклаш;

— ШҲТ маконида минтақавий ички маҳсулот айирбошлаш ҳажмини оширишга туртки берадиган Савдони соддалаштириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битим имзолаш;

— Стратегик материаллар бўйича ШҲТ минтақавий маркази, ШҲТ Энергетика консорциуми, стартап ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда илгари суриш учун Венчур компаниялари ва жамғармалари тармоғи, инвестицияларни илгари суриш учун Махсус электрон портал каби қатор янги платформалар ва кооперацияни қўллаб-қувватлаш воситаларини ташкил этиш;

— “ШҲТ ягона транспорт макони”ни шакллантириш ва уни “Бир макон – бир йўл” стратегик ташаббуси билан боғлаш бўйича кўп томонлама концепцияни ишлаб чиқиш;

— Иқлим ўзгаришига мослашиш, ҳавога заҳарли газларни чиқаришни камайтириш, экологик хавф-хатарларни башорат қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш масалалари бўйича минтақавий платформани ишга тушириш;

—Халқ ижодиёти халқаро фестивалларини ўтказиш, “ШҲТ университети” шериклик тармоғининг онлайн кампусини яратиш, инновацион йўналишлар бўйича ҳар йили талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида танлов ва олимпиадалар ташкил этиш гуманитар алмашувларни ривожлантириш;

— “Сайёҳлик йўлаги” ва ШҲТ тиббиёт туризми альянсини ишга тушириш каби истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Саммит якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди ва Тяньцзинь декларацияси қабул қилинди.

ШҲТга раислик Қирғизистон Республикасига ўтди.
2👍556🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менимча, тезюрар поезддан-да тезроқ югурдик:)

Биз улгуриб чиққан поездда Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларусь, Покистон раҳбарлари ҳам кетишяпти.

Эртага Ўзбекистон-Хитой етакчиларининг олий даражадаги музокаралари бўлиши кутилмоқда.

Хайр Тяньцзинь, салом Пекин!
👍41🔥18🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бутунхитой халқ вакиллари кенгашида Ўзбекистон-Хитой етакчиларининг олий даражадаги музокаралари бошланишини кутмоқдамиз.
5👍40🔥16🕊6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШҲТ саммитида анъанавий биринчи хонимлар дипломатиясини кузатиш доим қизиқ.

Тяньжинь шаҳрида Арманистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Монголия, Туркия биринчи хонимлари, Миср, Непал, Малайзия бош вазирларининг рафиқалари ҳамда Эрон президентининг қизи ва албатта, Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хайхе дарёси бўйлаб чой устида мулоқот қилдилар. Хитой раиси рафиқаси Пен Лиюань хоним уларга мезбонлик қилди.

Улар сиёсий музокараларда иштирок этмайди, анъанага кўра, биринчи хонимлар халқлар ўртасида маданият, санъат, таълим ва ижтимоий лойиҳалар ташаббускори, аёллар ва болалар сиёсати фаоллари, тинчлик элчилари сифатида ўзаро мулоқотга киришадилар.
👍337🔥1
Тяньаньмэн майдони, Гугун саройи қаршисидамиз.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги тантанали тадбирига келдик.

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин 26 давлат раҳбарини парадга таклиф этган.

Жами 50 минг киши қатнашади.

Соат 03:30 (Тошкент/24:30) да меҳмонхонадан йўлга чиққанмиз:) Бир неча босқич текширувлардан ўтиб, яқиндагина жойимизга ўтирдик.
👍166
Маросимда қатнашувчи 26 нафар президентлар ва бош вазирлар рўйхати.

Кеча Пекинга ўз поездида Шимолий Корея президенти Ким Чен Ын қизи билан етиб келди. Хитойдаги ҳарбий парадга охирги марта КХДР раҳбари, ҳозирги президентнинг бобоси — Ким Ир Сен 66 йил аввал келган экан.

Европа давлатлари раҳбарларидан — Словакия бош вазири Роберт Фицо ва Сербия президенти Александр Вуйчич парадда қатнашади.

Ўзбекистон раҳбари ҳам ушбу маросимда иштирок этади.
👍12🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1931 йилда Манчжурияда бошланган 14 йиллик урушда Хитойнинг 20 миллион аҳолиси ҳалок бўлган.

Айни вақтда Си Цзиньпин аскарларни ғалабанинг 80 йиллиги билан қутламоқда.
🕊10
Инсонни ваҳмини келтирувчи ҳарбий қуроллар, қирувчи самолётлар, миномётларни кўрдим.

Улар фақат парадларда қолсин, экспозицияларда, музейларда турсин.

Хитой энг яхши техникаларини намойиш қилди-ю, аммо охирида кучли ишорани берди.

Қатор-қатор қирувчи самолётлар бошимиз узра учиб ўтди, бироқ парад охирида минглаб кабутарлар кўкка кўтарилди.

“Товушдан тез, қирувчи самолётларимиз кўп, бироқ биз учун кўкда кабутарлар учиши муҳимроқ” деди Хитой бугунги парадда. Менимча.
41👍24🕊5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умримда биринчи марта парадда қатнашдим. Ва биринчи марта ниманидир билмаганимдан, билишга тўғри келмаганидан хурсанд бўлдим. Тинч давлатнинг журналистлари баллистик ракеталар номини шарҳлай олмаслиги уятмасдир, тўғрими?
👍3711🕊8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиёсий тадбирлар бошланишидан аввал Тяньцзинда нималар кўрганим ҳақида репортаж.

“Ўзбекистон вақти билан” дастури.
17👍13🕊2
2025/10/25 04:46:42
Back to Top
HTML Embed Code: