Telegram Web Link
Сиёсат — фотографияда.
Аъзо бўлинг: @minbarortida
👍113🔥3
Мени кечир жон қизим…
Ётар жойинг нурга тўлсин.

Ўшанда ойинг Зилола чизган расмлар кўргазмасига бориб жуда таъсирлангандим. Ўшанда ойинг бир оний шайтоний васвасада қолган, тузалади ва сенга меҳрибон оналик қилади деб ишонгандим.

Чорсуга тушиб сенга кўйлаклар олганим эсимда. Кийишга улгурдингми, йўқми, билмайман.

Айиқ сенга раҳм қилганди, жон болажон, онанг сенга раҳм қилмади…

Ўзимга келолмаяпман.
😭603🕊2
Бугун 18+18+1=га тўлдим

Огайода яшайдиган холамнинг қизлари бор. Исми Гули. Ўша ҳар йили 11 сентябрда “Ази, 40 ёшингга шунча қолди”, “40 ёшингга бунча қолди” деб табрик ёзади)

Бугун “2 йил қолди” деб ёзган экан, эрталабдан бери бошим ачиди, ростан 2 йил қолдими ўзи, 3 йил қолдими?

Шу қадар гуманитарийманки, телефоним калькуляторида 2025 дан 1988 ни айириб кўрдим)) Ҳар тугул “3 йил қолган экан”.

Ўзимни қандай ҳис қиляпман?!
Бир кун аввал жуда пессимистик кайфиятда эдим. Умр ўтяпти, болалар катта бўляпти… Нималар қиляпман ўзи, қаерга кетяпман, болалигимда нима орзу қилгандим, 30 га тўлганимда-чи, ҳозир ўша орзуимда яшаяпманми?

Менда ҳаммаси зўр, ҳаммаси ҳавас қиларли ва ҳатто рамкага солиб, музейда ибрат қилиб кўрсатгулик. Лекин нега ўзим ўзимдан қониқмайман? Яна нима менга етмайди?

Ҳаётнинг қонуни шу бўлса керак.
Шукр қиласану кемтикларингни ўзинг сезасан. Бахтлиман дейсану яна ниманидир ўзингдан ва атрофингдан қидираверасан.
Зўрман дейсану ўзинг билан ўзинг қолганда, қўрқоққа айланасан.

Манимча, ўзинг билан ўзинг курашнинг ўзи ҳам бахт бўлса керак.
Кеча шуларни ўйлаб юргандим.

Соат 00:00 бўлиб, 11 сентябрга ўтганида онам, укаларим, келинларим торт ва гуллар кўтариб уйга келиб қолишди. Ишхонамизнинг гуруҳида табриклар ёзила бошланди. Соат 2 дан ошганда уйқусираётиб “манимча шу бахт бўлса керак, яқинларим ёнимда, ота-онам, қариндошларим соғу омон, қизим, ўғилларим пишиллаб ухлашяпти, турмуш ўртоғим эртанги режаларимни сўраяптилар, ҳамма кўзимга ва кўнглимга қараб туради, намунча бахтлиманей” дедим.

Эрталаб кўксимда қандайдир оғриқ билан уйғондим. Шамол тегдими деб ўйладим. Балки, 37 ёшга шундай тўлиш керакдир? Оғриқ кўпроқ ҳовлиқишга, нимагадир интизорликка, кимнидир ёки ниманидир кутишга, юрак така-пукасига ўхшарди. Ичган доримнинг таъсири дедим. Лекин у оғриқ нимадир хаёлга чуқур келганида пайдо бўлиб, тинч ва хаёл чалғиган пайтда сезилмасди.

Ишхонамиз яқинда янги бинога кўчган. Ишга кираётиб, шу ер ҳақида пост ёзишим керак дедим. Тақдирни қаранг, яқинда Хайриддин Султоннинг «Навоий 30» асарини ўқиб тугатгандим, энди худди шу манзилга кўчиб турибмиз-да. Балки мен ўтирган хонада Абдулла Орипов кўк чойни майдалаб, шеър ёзгандир. Мақсуд Шайхзода ходимларни тўплаб, мажлис қилгандир. Кимларнинг руҳияти сингган экан бу пештоқи баланд хоналарга…

Яқин йиллардан АОКА деб аталган, асли тарихи жуда тарихий, уриниб қолган бинонинг кенг коридорларида юраману тасаввур этаман: яқин ўтмишда бу ерда ўзбек адабий-маънавий ҳаёти ёзилган, асарлар, журналлар, энциклопедиялар яратилган, муҳаррирлар бир сўз устида жанжаллар қилган, цензорлар бутун газетани нашрдан олдирган…Агар деворлар гапира олгандами…

Ишимнинг борлиги – катта бахтим деб ўйлайман яна.

Хонада Синчалак беҳаловат бир неча одам билан телефонда гаплашади. У менга туғилган кун уюштиряпти. У нимадирлар доставка қилдиради, кимларнидир нималаргадир чақиради. Мен орада юзлаб табрикларни лайклаб чиқаман, орада таъсирлилари чиқиб қолади: «опа, табриклайман. Ўқишга киришда мендан имтиҳон олгандиз, ҳозир 1 курсда ўқияпман», «табриклайман, қизим сизга ўхшасин». Шунчалик ёқимли мақтовлар борки, рост қаерда тугаб, ғулу қаерда бошланганини сезмай, ўзингни салкам авлиёдек ҳис эта бошлайсан.

Намунча бахтлиманей дейман маст бўлиб)

Бирпас туриб, Маҳлиё «кўчага чиқинг, ҳамма келди» дейди. Учиб-қўниб пастга тушаман. Бир кўча гўзаллар «Навоий 30» ҳовлисини забт этиб турганини кўраман. «Мумтоз давра»! Shahnoza Soatova Navbakhor Karimova, Ҳилола Назирова, Dilnozaxon Kattaxonova, Меҳриноз Аббосова, Nozima Tashpulatova!!! Адолат Рахимова қизилари Азиза билан, Iroda Shokarimova! Шунча одам ишини ташлаб, менга вақт ажратиб келганидан хижолат бўларкан одам.
Мазза қиламан, руҳим яйрайди.

“Ази, қара, шунча одам ёлғон айтмаса керак, ростан зўр бўлсам керак” дейман яна ўзимга.

Маҳлиё шарларга ёздирган Усмон Азимдан севимли сатримни ўқийман: «Мен замоннинг энг асл расмин пинҳон ўраб қўйдим миямга». Даҳшат топилма!

Қўлларимга билакузук тақишади, «Микрофон кўтарган супераёл» деган тортни тутқазишади.

Ҳаётимда биринчи марта шар совға қилдийла, дейман.
84🔥18🕊7
Кейин адашганим эсга тушади. Бир марта беришганди. Кейин биринчи марта шар билан расмга тушаман. Ëшараман.
Намунча бахтлиманей!

Кечқурун уйга қайтаётганимда яна гуллар беради доставкачи, шогирд йигит китоб кўтариб югуриб келади, машинам гулларга, совғаларга, гул ифорига тўлади.

Келаётиб, Севарани эшитиб келаман:
“Ҳа, биламан, йўлларимга маъюс боқасан…”

Уйда адамиз, жиянларим сюрприз қилиб, катта меҳмондорчиликка тайёрланишганини кўраман. Буёқда сомсалар пиширишган, буёқда шашлик ўтга қўйилган. Бутун оила жамулжам. Қўлимни совуқ сувга урмай, давранинг тўридаман яна.

Майда-чуйда жиянчалар ўйинчоқ талашади, оиламизнинг доимий баҳслари, бир неча бор торт пуфлаш ритуаллари – ҳаммаси завқ улашади. 18 деб деворга шар ёпиштиришибди. Яна ҳамма озибсан деб хушомад қилади.

Намунча бахтлиманей!

Меҳмонлар тарқаб, 12га ўтганида кечаги пессимистик фикрлар тарқалган бўлади. 37 га кириш ёқдику бирам!

Лекин, юракдаги орзиқиш оғриғи кетмаганини сезаман.

Намунча бахтлиманей!
595🔥15🕊10
Хуршида опанинг қизини номаълум томонга олиб кетмоқчи бўлган ким эди? Ҳудуд инспекторлари қуръа ташлаб, кимнинг иши эканини аниқлаб, балки иш бошлашар?!
5👍3🌚3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро кимё олимпиадасига ғолибларни тайёрлаб, салкам 1 миллиард сўм мукофот олган Моҳира Болтабоева эсингиздами?

Бу сафар у ўзининг рекордидан ошди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Халқаро кимё олимпиадасида икки ўқувчиси олтин медал, яна икки нафари кумуш медаллар олди. 91 та давлат ичида 6-ўрин!

Далер Раҳимов, Миржаҳон Муҳаммадовга олтин медал учун ҳар бирига 1 миллиард сўмдан кўпроқ мукофот берилади. Сўрадим улардан:

- Миллиардни нимага ишлатасизлар?
- Келажакка инвестиция. Ўқишга сарфлаймиз.

Ҳозиргина давлатимиз раҳбари Бўстонлиқдаги “Ренессанс” оромгоҳида улар билан суҳбатлашди.
👍318🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асилбек Суннатов ҳам тарих ёзган. Боливияда ўтказилган энг нуфузли Халқаро Информатика олимпиадаси -IOI да кумуш медал олган. Бу Ўзбекистоннинг илк катта ютуғи.

- 618 миллион сўмни нима қиласиз?
- Бир қисмини ўқишимга инвестиция қиламан, бир қисмига, ният қилгандим, 18 ёшимда отамга иккинчи машина олиб бераман деб, шунга ишлатаман.
- Биринчисини ҳам ўзиз олиб берганмисиз?
- Ҳа, Қўқон олимпиадасида ютганман.

Қойил-ей!

Асилбек - Ал Хоразмий мактаби битирувчиси. Устози шу мактаб информатика ўқитувчиси Хуршида Занжирова. Хуршида опани ҳам Президентимиз “Шуҳрат” медали билан мукофотлади.
👍3010🔥10
Президентимиз айни дақиқаларда бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга давлат мукофотларини топширмоқда.

Улар орасида Россия Федерацияси Давлат Думаси Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, техника фанлари доктори Азимов Раҳим Азизбоевич ҳам бор. Президентимиз уни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Раҳим Азимов Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Тўрткўл туманида ҳар бири 660 ўринли, 62 миллиард сўмлик иккита мактабни ўз ҳисобидан қуриб бермоқда.
👍39🔥2516
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асадбек, Элбек, Беҳруз ва жамоадошлари ҳам ёш қаҳрамонлар.

Улар Австралияда ўтказилган IMO - Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижани қайд этишди: 4 та кумуш, битта бронза.

Оддий, самимий, билимли болалар. Ота-онасига 18 ёшга тўлмай туриб, 618 миллион олиб боради.

Гап пулдамас. Мен учун бу болаларнинг муваффақияти — тасодиф эмас. Аввал ҳам шундай истеъдодларимиз бўлган, аммо улар марказлашган қўллаб-қувватлаш, махсус мактаблар, тайёргарлик дастурларисиз кўпинча “йўқолиб” кетган.

Президентимиз шу болалар билан суҳбатда шундай деди: “Сизларнинг ютуқларингиз йўлимиз тўғри эканини кўрсатади”.

Шу битта статистика ихтисослашган таълим кучини кўрсатади: 2010-2016 йилларда халқаро фан олимпиадаларида мактаб болалари 71 та медал олган бўлса, 2017-2025 йилларда 581 та (78 та олтин, 200 та кумуш, 303 та бронза) медал қўлга киритилган.
28🔥18🕊5
Шавкат Мирзиёев: Келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади.
👍47🔥53
Ўқитувчи халқи жуда таъсирчан, бола кўнгил бўлади-да.

Масалан, сўзга чиққан ўқитувчилардан бири пахтада ўтказган йилларини эслади. Пахтага чиқмаса, ишдан бўшатилган, ҳамманинг кучи ўқитувчиларга етган замонлар ортда қолгани айтилди. Шу пайт устозларнинг кўзларида ёш кўрдим.

Фарзанди Сан Францискода ўқиётган Гулчеҳра Мирзаеванинг таъсирли ҳикояси яна кўпчиликни йиғлатди. Қизлари имтиҳондан ўтганида америкалик профессор ўқиш тўлови сабаб шундай истеъдод ўқий олмайдими деб афсуслангани, “Эл-юрт умиди” грантини ютгач, давлат томонидан қоплаб берилганини эшитиб, америкалик ҳайратда қолганини айтди.

Ирригация университети ўқитувчиси Эъзоз Обидов “Яроқсиз сувларни тозалаш ускунаси” халқаро эътироф этилиб, АҚШ корхоналаридан буюртма олаётганини ҳаяжон билан гапириб берди. У муҳандислар танловида ғолиб чиқиб, “Чазор” электромобил соҳиби бўлган.

“Машинамни кўриб, спортчимисиз дейди ҳамма, йўқ олимман, деб фахр билан айтдим” деди давлат раҳбарига. Олим ўзининг гапидан ўзи таъсирланиб, кўзида ёш айланди.

Педагоглар фарзандларига ОТМ контракт тўловларини 30 фоиз чегирма қилиниши,
камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилиши, дунёдаги ТОП-300 олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилиши - бу янгиликларни ким олқишлади, кимнинг кўзида яна ёш ғилтиллади.

Хурсандчиликдан.
👍3322🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир ҳам далада қулупнай бор десам ишонасизми?

Денгиз сатҳидан 1530 метр баландликда Бўстонлиқда қулупнай ғарқ пишяпти.

Давлатимиз раҳбари тоғ бағридаги лалми ерларда экилаётган резавор мевалар боғи билан танишди.
👍2410🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Алайскийдан олиб келган деб ўйлашади, тоғда пишганига ишонишмайди”

Кеча Президентимиз Чимён қишлоғида, денгиз сатҳидан 1530 метр баландликда пишаётган, асосан бундай мавсумда четдан қимматга импорт қилинадиган резавор мевалар боғида биз журналистларга мурожаат қилдилар.

— Қаранг, меҳнат ва илм билан қандай ишлар қиляпти фермерлар. Тоғдан сув тортиб келган, 40 гектарда 50 кишини ишлатяпти. Пахта экса, у серхаражат, гектаридан оладиган даромади бунга нисбатан кам. Фермерни ибрат қилиб кўрсатсангиз бўлади.

“Давра подкаст” ижодий жамоамиз билан қулупнай-малиназорда дала суҳбати ёзишни режалаштирдик) Эфирга чиқса, жойлайман.
👍50🔥1510
2025/10/24 16:20:31
Back to Top
HTML Embed Code: