Telegram Web Link
Forwarded from Minbar ortida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident xalq orasida

📍Namangan

@minbarortida
👍67🔥52
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари халқ орасида. Президент матбуот хизматининг объективида.

Глава государства среди народа. В объективе пресс-службы Президента.

Facebook|Instagram|X
👍30🕊1🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Шўрариқ” ўзгаради.

Давлатимиз раҳбари ҳокимият аввалдан тайёрлаб қўйган объектмас, ўзи ҳеч кимга билдирмай, одам юбориб ўрганган, инфратузилмаси энг оғир маҳаллага борди.

Энди бу маҳалланинг номи “Янги Наманган” бўлади, муҳит, шароит ўзгаради.
👍508🕊6
Бош прокурорнинг фикрига қўшиламан. Ўз жонига ва айниқса фарзандлари жонига суиқасд қилганларнинг ҳикоясини янгиликлар сайтларида, телеканалларда деталлаштириб ҳикоя қилинишига мутлақо қаршиман.

Кеча уйқуга ётишдан олдин Instagram’даги оммавий ахборот аккаунтида шундай воқеий пост кўрдим, бугун эрталаб эса яна бир она ва болалари ҳақидаги хабарни машҳур янгилик сайтида ўқидим. Очиғи, бу жуда кўп.

Агар бу аянчли воқеаларни тизимлаштирса, жиноят сценарийси бир хиллиги кўринади. Бу худди Теодор Драйзернинг “Америка фожиаси” асаридаги каби: бош қаҳрамон газетада ўқиган қотиллик сценарийсини худди ўзи қайтариб, собиқ севгилиси умрига зомин бўлади.

Хорижий ОАВда бундай хабарларни эълон қилишда қатъий қоидалар бор. Чунки нотўғри ёритиш одамларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши ва “copy/paste” ҳолатларига сабаб бўлиши исботланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг медиа учун махсус қўлланмаси бор. Унда аниқ белгилаб қўйилган:
• Суиқасд усули ва жойини батафсил кўрсатиш мумкин эмас.
• Воқеани сенсация ёки драматизация қилиш мумкин эмас.
• “Бир сабабдан суиқасд қилди” каби соддалаштирилган хулосалардан сақланиш керак.
• Хабар охирида ҳар доим психологик ёрдам хизматлари ва қўллаб-қувватлаш манбалари ҳақида маълумот бериш тавсия этилади.
• Нейтрал тилдан фойдаланиш лозим: “committed suicide” ўрнига “died by suicide” ёки “suicide attempt” каби иборалар ишлатилади.

ОАВ бундай хабарларни “рашк туфайли ўлдирди”, “қарздан қочиш учун…” каби яланғоч, салбий сенсация билан берганидан кўра, ижтимоий масъулиятни ҳис қилиб ёритса, унинг обрўси ҳам ошиб, жамият учун фойдаси катта бўлади.
2👍57🔥127👎1
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Баъзида ёвузлик ҳақида ахборот тарқатиш ҳам ёвузлик тарғиботи бўлиб қолади. Лекин энг катта ёвузлик – бу ёвузликни оқлашдир.

Сўнгги кунларда болаларга нисбатан ўз ота-оналари томонидан содир этилаётган даҳшатли жиноятлар ҳақидаги хабарлар ҳаммани даҳшатга соляпти.

Мен бу фожиаларда ОАВ ва ижтимоий фикрнинг таъсирига эътибор қаратмоқчиман. Юқоридаги суратда келтирилган уч мисол "тақлидий суицидлар" феномени ҳақида. Ҳа, бир одамнинг қилган иши миллионларга "ибрат" бўлиб қолишига айнан шов-шувлар ва нотўғри муносабат сабаб бўлишини тан олишимиз керак.

Зулмга нисбатан ўз жонига қасд қилиш, хусусан, аёллар томонидан бундай ҳолларнинг рўй беришини биз 80-йилларда ҳам кўрган эдик – ўзини ёқишарди. Кейин бу ҳол барҳам топди. Нимага? 90-йиллар келиши билан ёки мустақил бўлишимиз билан қишлоқ аёлларининг аҳволи бирдан яхшиланиб қолдими? Йўқ, албатта. Ўз жонига қасд қилишнинг ёмонлиги тарғибот орқали тушунтирилди ҳамда ОАВда бундай ҳолатлар ёритилмай қўйди.

Аёлларнинг болалари билан биргаликда ўз жонига қасд қилиши кўпайиши, эътибор берсак, ижтимоий тармоқлар кенг ёйилган сўнгги йилларга тўғри келяпти. Буни айнан ижтимоий фикр таъсирида такрорланаётган "тақлидий жиноят" дейиш мумкин: чунки бир одам бошлади, ОАВ тафсилотлар билан эҳтиросли ёритди, кўпчилик муҳокама қилди, қурбонни оқлади, ҳамма марҳумдан қаҳрамон ясади, натижада уларга тақлид қилувчилар кўпайди. Италиялик қиз айтганидек, "Бундай кўмиш маросимлари қандай чиройли?" деган фикр нечта одамда пайдо бўлди ва яна қанча потенциал болакушлар орамизда юрибди – худо билади. Бу даҳшат!

Албатта, сабаблар ҳақида ўйланиши, муҳокама қилиниши керак, чунки бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳам бу муҳим. Лекин такрорланишига энг катта сабаблардан бири ўзимиз, бизнинг шу ахборотларни тарқатишимиз, тафсилотларга ўчлигимиз ва болакушларни оқлаётганимиз эканини ҳам англашимиз лозим.

Албатта, Бош прокурор айтганидек, бу соҳани тартибга солиш керак. Ва албатта, бу цензурага ҳам айланиб кетмаслиги керак. Лекин қонунлар ҳамма нарсани қамраб ололмагани учун ҳам инсоният "этика қоидалари" деган нарсаларни ўйлаб топган ва жорий қилган. ОАВдан этика, тармоқ фойдаланувчиларидан ҳушёрлик ва масъулият талаб қилинади.

Суидиц ҳақидаги ахборот маълум бир хавфларни ташишини ҳамма билиши керак!

Ижтимоий хизматларнинг ишлаши, жамиятда руҳий саломатликнинг ҳолати, ижтимоий муаммолар ва ҳоказолар – кейин.

Болакушларни оқлаб, шунга мажбур қилишган деган муносабатни тўхтатайлик, улар балки қурбондир, аммо қаҳрамон эмас. Тарқатманглар у видеоларни, оқламанглар бу жиноятларни – бошқа болаларга хавфни кўпайтираётганингизни англанглар ва ниҳоят!

@shahnozxon
👍215👎3
Ҳозир Нью Йоркда 22:57 ва ҳали 20 сентябрь, шанба тугагани йўқ.

Президентимиз 12 соатдан кўпроқ парвоздан сўнг, келибоқ вазирларнинг ташрифга доир ҳисоботларини тинглаяпти.

Олдинда тиғиз график. Халқаро ташкилотлар ва корпорациялар билан мулоқотлар ва БМТ минбарида Ўзбекистон раҳбарининг нутқи кутиляпти.
👍79🔥13👎2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ ичида. Таъсирли лаҳзалар.

“Менимча” дастуридан лавҳа.
👍52🔥9🕊64
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нью Йоркдаги муҳим тадбирлар олдидан
👍149🔥6🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БМТ минбарида нутқ сўзлаган илк ўзбек дипломати — Абдусамад Бобохўжаев. Ташкилотнинг Ўзбекистон билан алоқалари

БМТни ташкил этиш жараёнида СССР делегацияси таркибида Ўзбекистон вакиллари йўқ эди. Ўзбекистон ССРнинг БМТ фаолиятида илк бор иштирок этиши 1950-йилдан бошланади. Айнан шу йили Абдусамад Бобохўжаев делегация таркибида БМТ Бош Ассамблеясининг В сессиясида қатнашиб, Ўзбекистон ССР номидан нутқ сўзлайди.

Мақолани ўқиш
👍301
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Welcome to USA, Prezident Shavkat Mirziyoyev”

Самолёт Гудзон дарёси бўйлаб шундай қутлов ёзуви билан парвоз қилмоқда.
👍58🔥83🕊1🌚1
АҚШ Президенти Доналд Трамп “Truth“ тармоғида ёзяпти:

“Шу ой бошида мен Ўзбекистоннинг Ҳурматли Президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашдим. Бугун эса Президент Мирзиёевни Boeing билан КАТТА битим имзолагани билан табрикламоқчиман! 8 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга ушбу келишувга кўра, Uzbekistan Airways 22 та 787 Dreamliner самолётини сотиб олади. Бу эса Қўшма Штатларда 35 мингдан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев ўз сўзига содиқ инсон ва биз яна кўплаб масалаларда биргаликда ишлашда давом этамиз! Ушбу масалага эътибор берганингиз учун раҳмат.”
6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сержио Гор: АҚШ президенти сизнинг президентингизни жуда ҳурмат қилади

Дональд Трампнинг Тошкентда туғилган маслаҳатчиси, АҚШ президентининг кадрлар бошқармаси директори Сержио Гордан интервью олдим:

- Бугун Трамп билан қўнғироқлашганингизни айтдингиз. АҚШ Президентининг Ўзбекистондан кутилмалари қандай?

- Бизнинг президент билан учрашувингиз қандай ўтди?

- Туғилган жойингиз-Тошкентга қачон ташриф буюрасиз?

Сержио Горнинг жавобларини видеода эшитинг.
1👍269🔥4🕊1
Нью Йоркда соат тонгги 5 дан ошди. Яна уйқу қочди. Пайтдан фойдаланиб, АҚШ эсдаликларини қоралаб қўйгим келди.

Ухламас шаҳар ҳозир ухлаётгандек. Ҳар ҳолда ярим тунда сиреналар овози камроқ. Кундузи эса ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ «вийу вий». Чунки, биз БМТ штаб квартираси яқинида яшаяпмиз ва бу кўчаларда кундузлари 150 дан ортиқ давлат раҳбарларининг кортежи кезиб юрибди. Масалан, кеча кўчада «Эл-юрт умиди» стипендиати, Дрексел университети битирувчиси Бекзод Холмуродовдан интервью олаётгандим, Туркия Президентининг кортежи ўтиб қолди. «Эрдоган!» деб қўлини силкиганди Бекзод, машина ичида ўтирган Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Эмине хонимлар унга жилмайиб қўл силкишди. Буёқда эса кеча Франция Президентининг кортежини полиция тўсиб қўйибди. Ва Макрон Трампга қўнғироқ қилибди.

Хуллас шундай қизиқ муҳитга гувоҳ бўляпмиз.

Вақт тафовути жуда катта бўлгани учун уйқудан вақтни қийиб, ишлашга тўғри келади. Ўзбекистон Президенти ҳар куни тонггача музокаралар қиляпти. Тасаввур қилинг, масалан кеча давлат раҳбари Тошкентда тунги 1 бўлганида Ўзбекистон-Америка бизнес форумини очиб бераётганди. Форум тунги 3 да тугади. Ва шундан сўнг яна бир неча учрашувлар ўтказди.

Умуман кеча ақлга сиғмас катта иш бўлди. Президентнинг 10 та учрашуви ва бизнес форумда яна 60 га яқин компаниялар билан мулоқотини кузатдик. Музокаралардан чиқаётган конгломератлар, сиёсатчилардан интервью олдик.

Компанияларнинг умумий капиталини кўриб, кишининг бошидан ҳуши учади. Масалан, кеча шу давра столини ташкиллаштиришда иштирок этган «Franklin Templeton Invest» нинг қўлидаги активи 3.6 триллион $. Компания президенти Женни Жонсон менга “Ўзбекистон дунёда жуда тез ўсаётган иқтисодиёт, Президентнинг тутуми менга жуда ёқди, бу инвесторлар кечиктирмай кириб бориши керак бўлган катта бозор” деб интервью берди. Ëки Президент билан жуда самимий мулоқотда бўлган қувноқ Адебайо Огунлеси бошқараётган, “Blackrock” – дунёдаги энг катта инвестицион компаниялардан бирини олайлик. У 11.6 триллион доллар активларнинг устида ўтирибди.

Ëки 24 триллион доллар активи бор СityGroup раиси Жон Дуганнинг мамлакатимиз ҳақидаги ижобий кутилмалари ҳам одамни хурсанд қилади. Дунёда 230 минг одам ишлайдиган бу йирик молия ташкилотининг бу йил Ўзбекистонда ваколатхонаси очилди. Бу компаниялар давлатлар, компаниялар устида жиддий таҳлил олиб боради ва дунёнинг энг бой одамларига қаерга қанча пул тикишни ўргатади ва уларнинг пулларини бошқаради.

Ташқаридан пул оқими кириб келиб, Жанубий Корея Самсунг, Хюндейлик бўлган. Ëки Сингапур оддий порт шаҳардан бугунги топ иқтисодиётга айланган, Хитой бугунги Хитой бўлган.

Оддий журналист, Ўзбекистон фуқароси сифатида Президентнинг музокаралар эшигида ўз кириш навбатини кутиб турган шундай инвест компаниялар, йирик корпорацияларни раҳбарларини кўриб, ичимдан қувонаман. NASDAQ, SLB, Air Products, Boeing Global, Visa, Nvidia, Oppenheimer, СityGroup, FLSmidth, Trexys, McKinsey… Чунки очиғи, яқин йилларгачаям бундай навбатни биз кўрмасдик. Боя Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган, сенатор Содиқ Сафоев ҳам интервьюда айтди: “Америка Ўзбекистон Савдо палатасига авваллари 13 та компания аъзо эди, ҳозир улар 200 дан ортди.” Ҳа, 8 йилда ўзаро савдо айирбошлаш ҳажми 8 йилда 4 баробар кўпайди. АҚШнинг 300дан ортиқ компанияси Ўзбекистонга сармоя киритган.

Президент улар билан музокараларда янгиликларни айтгани сайин одам яна хурсанд бўлади.

Масалан, Янги Тошкент томонда Clivelend Clinic 350 миллион долларлик кўптармоқли шифохона қуради.

Ëки дунёнинг IT ва сунъий интеллект бўйича лидери NVIDIA Инха университети базасида рақамлаштирилган кластер барпо этади. Текстил соҳасида СИ иштирокида лойиҳалар қилмоқчи экан.

Visa компанияси Самарқандда пилот лойиҳа қилган, жамоат транспорти, ҳунармандлар расталари ва маркетингда Виза карталари билан тўлаш мумкин, энди бу Бухоро ва Хивада ҳам бўлиши кутилаяпти. Яна муҳим янгилик, электрон тўлов тизимлари бўйича қонунчиликка ўзгартириш кириши мумкин, шу орқали ApplePay, Googlepay тўлов тизимлари ҳам бизда жорий этиш имкони бўлади.

давоми қуйида
👍244🔥1🕊1
давоми юқорида

Oppenheimer эса Uzum ва Centrum билан лойиҳалар қилмоқчи, хусусий бизнесга инвестиция киритилиши ҳам жуда муҳим жиҳат. 55.8 триллион доллар активга эга Нью Йорк банки бизда давлат компанияларнинг еврооблигацияларни жойлаштиришга кўмаклашиши мумкин. Бундай ҳамкорлик лойиҳалари жуда кўп. Кеча Дональд Трамп ёзган хабардан сўнг, Bloomberg, The Wall Street Journal, Euronewsда кетма кет мақолалар чиқди: Боингдан Ўзбекистон дримлайнерлар сотиб олаётгани ҳақида.

Бундай янгиликлар аслида мен эслагандан ҳам кўп. Кеча яна Президентимиз давра столида 4 та йўналишда инвесторлар ва компанияларни Ўзбекистонга чақирди: критик минералларни қайта ишлаш ва етказиб бериш, IT ва сунъий интеллект йўналиши, транспорт, энергетика ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишида Ўзбекистон сармоядорлар учун очиқ, қонунларимиз сизни ҳимоя қилади, мен ва жамоам икки томон учун ҳам тенг манфаатларни таъминлаймиз, деди.

Ҳозир нонушта вақти бўлиб қолди, лоббига тушаман ва биламанки, талонимда ёзилган битта оренж шарбати, битта чашка сув (ёки чой/кофе)ни ичиш ва овқатланиш ҳуқуқим бор. Лекин кейинги чашка чой учун 120 минг сўм тўлашим керак)
Мана шундай катта музокаралар ва нонуштадаги кичик ишораларда Американи сиёсатчилар эмас, бизнесменлар бошқаради, деган гапни 3-4 кундан бери ҳис қиляпман.

Шу 3 кундан бери Американинг қарор қабул қилувчилари-бизнес элитаси билан ишларимиз жуда яхши эканини, бу катта ва ақлли дипломатия ҳосили эканини кўрдим. Ва агар бу иқтисодий атамалар ёки музокараларни оддий тилга ўгирсам, бу Ўзбекистонга минглаб иш жойлари, яхши кўчалар, яхши ижтимоий бинолар, фойдали бизнес лойиҳалари бўлиб қайтишидан умидланаман.

Азиза Қурбонова, Манхэттен.
👍3412🔥3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дональд Трамп БМТ минбарида 45 дақиқадан бери сўзламоқда.
😭10🫡6🌚4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БМТ ва ассамблея ҳақида бир-икки фикрлар

Макрон, Эрдоган ва Трампнинг чиқиши ҳақида қисқача.
👍173🔥1🕊1
2025/10/22 11:15:53
Back to Top
HTML Embed Code: