Telegram Web Link
"Уч авлод" учрашуви - кеча, бугун ва эртанги авлодни боғловчи мустаҳкам кўприкдир!

Хабар берганимиздек, бугун Қарши шаҳрида ёш авлод камолоти, таълим-тарбияси йўлида жамоатчилик ва нуронийлар ҳамкорлигини кучайтириш, инсонийлик фазилатлари, меҳр-оқибат ҳамда ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга қаратилган тадбир, яъни, "Уч авлод" учрашуви ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Муротжон Азимов барча иштирокчиларни мана шундай дориломон кунларда учрашиб турганлигидан мамнунлигини билдириб, буларнинг замирида давлатимиз раҳбари бошчилигида инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари ётганлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг кўп йиллар давомида юртимиз равнақи йўлида ўзининг фидокорона меҳнатлари билан элда ҳурмат топган 66 нафар нуронийларимизга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Учрашув бир пиёла чой устида дилтортар мусиқа садолари остида давом этди.

Gov.uz|Telegram|YouTube|FB|Instagram|X
2025/10/22 20:26:38
Back to Top
HTML Embed Code: